Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари. 
Марказий Осиё – цивилизациянинг қадимги ўчоқларидан бири. VIII-IX асрларда Марказий 


16 
Осиё араб халифалиги таркибига кирган. Бу даврда халифалик марказлари – Бағдод ва 
Дамашқда маданият ва фан равнақ топди.
Халифалар ал-Мансур (754-776), Ҳорун ар-Рашид (786-809), Маъмун (813-833) 
ҳукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига қизиқиш айниқса 
кучайди, Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, Евклид каби юнон файласуфларининг 
илмий мероси ўрганилди. ИХ аср бошида Бағдодда «Дор ул ҳикмат» - «Билим уйи» ташкил 
этилди. Бу даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар 
астрономия, тиббиёт, тарих, география, кимё, фалсафа ва бошқа фанларни синчиклаб 
ўргандилар.
Абу Наср Муҳаммад ибн Тархон ал Форобий (870-950, асарлари: Китоб-ул хуруф, 
Фозил одамлар шаҳри, Эҳсонул улум, Сиёсат фалсафаси, Фуқаролик сиёсати) фалсафа ва 
табиий фанлар тарихига оид юзга яқин асар муаллифидир. У фанлар билиш воситалари 
эканлигидан келиб чиққан. Бунда мутафаккир назарий (мантиқ, фалсафа, табиий фанлар) ва 
амалий (ахлоқ, сиёсат) фанларни фарқлаган. Фанлар тизимида у инсонга ҳақиқий билимни 
сохта билимдан фарқлаш имконини берувчи мантиқни биринчи ўринга қўйган. Айни шу 
сабабли файласуф инсон тафаккурига алоҳида эътибор берган. Айнан фалсафа инсонга 
борлиқнинг моҳиятини тушуниш имконини беради. Борлиқ “ягона” ва айни вақтда “кўп”дир. 
Борлиқнинг мазкур ҳолати эманация, яъни “ягона” муҳитдан борлиқнинг турли муҳитлари 
келиб чиқиши маҳсулидир. Форобий асарларида дунё бир-бирига кирувчи тўққиз гумбаз 
кўринишида намоён бўлади. Бу гумбазларда уларнинг Ер атрофида айланиши сабаби 
ҳисобланган жонлар яшайди. Гумбазлар ўз ҳаракатини дастлабки турткидан бошлаган. 
Форобий дунёнинг ранг-баранглигини тушунтириш учун Аристотелнинг шакл ва материя 
ҳақидаги таълимотидан фойдаланган. У жоннинг умрбоқийлиги ҳақидаги масалада Платон 
фикрига қўшилмаган, чунки унинг пайдо бўлиши ва ўлими тананинг пайдо бўлиши ва ўлими 
билан бир вақтда юз беради, деб ҳисоблаган. Айни шу сабабли Форобий ижодида билиш 
назарияси Платондаги каби хотирлаш назарияси эмас, балки дунёни сезги ва ақл бирлиги 
сифатида англаб етиш назариясидир. Бунда ақлли жон нарсалар табиатини сезгилар 
идрокидан фойдаланиб англаб етади. Нарсаларнинг моҳияти ақл билан англаб етилади. 
Бунда ақл аввало мантиққа таяниши, лекин сезги аъзолари берувчи материалдан 
фойдаланиши лозим.
Форобий борлиқнинг биринчи сабаби ва ҳаракат манбаи сифатида Худо мавжуд деб 
ҳисоблаган бўлса-да, унинг фалсафаси билиш ва борлиқнинг мураккаб масалаларини ечишга 
интилиш билан тавсифланади. Айни шу сабабли файласуф борлиқнинг ҳолатларини, унинг 
шаклларини: оддий элементлар – ҳаво, олов, ер, сувни; шунингдек минераллар, ўсимликлар, 
ҳайвонлар, инсон ва осмон жисмларини синчиклаб ўрганади. Шу тариқа у ташқи дунёнинг 
объектив мавжудлигига урғу беради. Форобийнинг фалсафий қарашлари Шарқ 
фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди.
Форобийнинг гносеологияси табиатшунослик, математика, мусиқа, тилшунослик ва 
бошқа фанлар соҳасидаги билимларга асосланади. У табиат инсондан ташқарида ва унга 
боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир, деб ҳисоблайди. Фаробий фикрича, объект субъектга 
қадар мавжуд бўлган. Сезиладиган нарсалар сезгилардан олдин пайдо бўлганидек, билиш 
мумкин бўлган нарсалар ҳам билишдан олдин пайдо бўлган
3
.
Форобий фикрича, инсон билимларни ташқи дунёдаги ҳодисаларни билиш жараёнида 
ўзлаштиради. Бу жараён сезиш, идрок этиш, хотирлаш, тасаввур қилиш ва энг муҳими – 
мантиқий мулоҳаза юритиш, тафаккур каби усулларни қамраб олади. Бу воситалар ёрдамида 
инсон фанни ўрганади. Форобий “Фан ва санъатнинг ўзига хос хусусиятлари” асарида 
табиатни билишнинг узлуксизлигини, билиш – бу билишдан билимга, сабабни билишдан 
оқибатни билишга, ҳодисани билишдан моҳиятни билишга элтувчи йўл эканлигини қайд 
этади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling