Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Фалсафанинг жамиятдаги аҳамияти ва роли ёки амалий фалсафа


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

Фалсафанинг жамиятдаги аҳамияти ва роли ёки амалий фалсафа. Одатда фалсафа 
кундалик ҳаёт ва амалиётдан анча узоқ бўлган ҳаддан ташқари умумий масалаларни 
ўрганади, деган фикр мавжуд. Аммо бу фикрга қўшилиш мушкул, зеро умумий назариялар, 
агар уларга кенгроқ маънода ва узоқроқ истиқбол нуқтаи назаридан ёндашилса, баъзан 
билимнинг тор соҳаларига тааллуқли бўлган кўпгина муайян ғоялардан яхшироқ самара 
беради.
Албатта, фалсафа доим кундалик ҳаётдан маълум даражада узоқ бўлган ва шундай 
бўлиб қолмоқда. Унинг ўзига хос хусусияти, бетакрорлиги айни шу омилда намоён бўлади. 
Бироқ, бошқа томондан, фалсафа оддий ижтимоий борлиқ, кундалик ижтимоий, сиёсий ёки 
иқтисодий ҳаёт амалиёти деб номлаш мумкин бўлган нарсалардан ҳам ўзини олиб қочмайди. 
Фалсафий рефлексия ва у билан муштарак бўлган ҳаракатларнинг мазкур йўналиши ХХ 
асрда ҳатто бутун бир йўналиш – амалий фалсафа вужудга келишига сабаб бўлди. Бунда 
фалсафа сиёсий, ижтимоий ва бошқа қарорлар қабул қилишга муқаррар тарзда ва бевосита 
таъсир кўрсатади, деб айтиш мумкин эмас, аммо бу ҳолни бутунлай истисно этиш ҳам 


10 
ўринли бўлмайди. Бироқ шу нарса аниқки, фалсафа одамлар дунёқарашини шакллантириш 
орқали уларнинг хулқ-атворини, юқорида зикр этилган қарорларни ишлаб чиқиш жараёнида 
уларнинг ёндашувларини ҳам кўп жиҳатдан белгилайди, файласуфларнинг ўзлари эса баъзан 
одамлар ҳаётини бутунлай ўзгартирувчи муҳим, ғоялар ташаббуси билан чиқадилар.
Файласуфлар жамиятдаги маънавият ва ахлоқнинг ҳолати учун ҳам сезиларли даражада 
жавобгардирлар, 
зеро 
улар 
нафақат 
ижтимоий 
меъёрлар 
ва 
тамойилларни 
ривожлантирадилар, улардан дарс берадилар ёки китоблар, мақолалар орқали ижтимоий 
онгни улар билан ошно этадилар, балки аксарият ҳолларда кенг жамоатчилик фикрини 
уйғотадиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган, ижтимоий-сиёсий муаммолар, маданият ва 
маънавият масалаларига доир муҳокама ва мунозаралар ташкил этадилар.
Фалсафа ва фан. Фалсафа нафақат фан, балки ижтимоий ҳаётнинг бошқа, соҳалари: 
иқтисод, сиёсат, ижтимоиёт, ҳуқуқ, кабилар билан ҳам узвий боғлиқ. Бироқ, биз фалсафа ва 
фан муносабатларининг генезиси ҳақида уларнинг бирлиги ва фарқларини аниқлаш 
мақсадида сўз юритамиз. Мазкур масалани муфассалроқ ўрганишга киришар эканмиз, аввало 
кўрсатилган тушунчаларнинг асосий маънолари ва мазмунларини аниқлаб оламиз. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling