Инновация


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

 
БОШЛАНҒИЧ МАКТАБДА 
ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
Бошланғич мактабда ўқув жараёнида (жумладан тараққийлашган ёки 
мустақил педагогика синфларида) ўқувчилар томонидан ташқи амалиётни 
маромида ўзлаштириш ҳосил бўлади, бу ўз навбатида мазкур ўқув 
тизимиларининг бошланғич асоси ҳисобланади. Тараққийлашган ўқув тизими-
назарий фикрлаш услуби бўлса, мустақил педагогика ўқув тизимида асосий 
услуб идрок этиш жараёни ҳисобланади. 
Ҳар икки ўқув тизимларининг мезоний хусусиятларини таҳлил қилиб 
кўрамиз. 
Тараққийлашган ўқув тизими муаллифлари Д.Б.Элъконин, В.В.Давидов 
(«Теория развиваюшего обучения». М., 199б) В.В.Давўдоваларнинг 
фикрича инсонда назарий фикрлаш қобилиятини шакллантириш учун ўқув 
жараёни шу фикрлаш билан бевосита боғлиқ бўлган назарий фикрлар орқали 
амалга ошириш мумкин. 
Бу маънода бошланғич мактабда тараққийлашган ўқув тизими 


83 
Эльконининг ёшлар даврийлиги қоидаси асосида амалга оширилганидагина 
тўлиқ маънода тараққийлашган ҳисобланади. Бу кичик ёшдаги ўқувчилар 
фаолиятида ўқув жараёни бирламчи бўлади. 
Ўқишни бу шаклда ташкил этиш учун болада тегишли қизиқиш уйғотиш 
лозим. 
Тараққийлашган ўқув тизимини ўқувчида тегишли қизикқиш 
уйғотмасдан амалга ошириш мумкин эмас. Шунинг учун бош вазифалардан 
бири синфда тараққийлашган ўқув жараёнини амалга ошириш учун ҳар бир 
ўқувчида шу ўқув тизимига қизиқиш уйғотиш ҳисобланади. 
Ўқув фаолиятидаги асосий вазифа ўқитувчи У.Машарипова фикрига 
ўқувчини ижод қилиш, иштиёқ, қизиқиш ва ишқибозликни тарбиялашдан 
иборат. Агар ўқувчи ўз олдига қўйилган вазифани бажаришдан мақсад 
нималигини билмаса, бу хислатларни намоён қила олмайди. 
Тараққийлашган ўқув тизимида ўқувчи истаклари билан тавсия 
этилган мавзу мос келмаслиги катта қийинчиликлар туғдирди. Баъзида 
ўқитувчилар ўқувчида бошланғич истак асосларига мос равишда дастур 
мавзуларини амалга оширишда қийналадилар. 
Бу муаммоларни таҳлил қилган ўқитувчиларимиз ўзларининг шахсий 
кузатувлари асосида ечимлар ташкил қилинмоқда. 
Шу маънода ўқитувчи У.Машарипованинг тажрибасида тўхталиб ўтамиз.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling