Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Органиқ ўғит сочиш машиналари
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
3. Органиқ ўғит сочиш машиналари.
Органиқ ўғитларга гўнг, торф, суюқ гўнг, торф-гўнг ва гўнг-минерал ўғит арлашмалари, турли ўсимлик ва моллардан чиққан ташланлиқлар киради. Гўнг асосий органиқ ўғит ҳисобланади. Унинг таркибида 5% гача азот ва ўсимликликнинг ўсиши ҳамда ривожланиши учун зарур бўлган барча озиқ элементлар бўлади. Гўнг таркиби мол турига, озиқ ва тўшамга боғлиқ. От гўнгида азот миқдори мол ва чўчқаларникига нисбатан кўпроқ. Торф ва хашак тўшамалар гўнгдаги азот ва бошқа элементларнинг яхши сақланишига ѐрдам беради. Гўнг чириш даражасига қараб янги, чала чириган, чириган гўнг ва чиринди дейилади. Янги гўнгда хашак кўп бўлиб, уни далага сочиш тавсия этилмайди. Чала чириган гўнгда органиқ моддаларнинг 20 % фоизи йўқолади. Унинг таркибидаги хашаклар анча юмшамаган бўлади. Чирилган гўнгда органиқ моддаларнинг 50 % йўқолади. У қўлга ѐпишадиган бир жинсли қора массадан иборат. Чиринди янги гўнгнинг 25 % и ташкил этади. У сочилувчан қора тупроқсимон массадан иборат. Саноат 1-ПТУ-4, КСО-9, РПН-4, РТО-4, РОУ-6 ва бошқа маркадаги гўнг сочгичлар ишлаб чиқарилади. Буларнинг иш органлари деярли бир хил принципда ишлайди. Сочиш органлари трактор прицеплари ѐки ярим прицеплар кузовининг кетинги қисмига ўрнатиладиган устма-уст жойлашган барабанда иборат. Сочиш иш органлари шишда фойдаланилади. Барабанлар тракторнинг кетинги қувват олиш валидан карданли вал, редуктор, кривошип- шатунли ҳамда храповикли механизмлар орқали айланма ҳаракатланади. Гўнг сочгич қуйдагича ишлайди; агрегат юрганда кузов тубидажойлашган занжир-планкали транспортѐрнинг юқорига тармоғи (51-расм) орқага жуда секин силжиб, гўнгни, пастки майдаловчи шнекли барабанга узпатади. Пастки барабан устки сочувчи барабанга нисбатан деярли икки баравар секен айланиб ( n п 385 мин -1 , n у 705 мин -1 ), гўнгни яхшилаб майдалаб юқорига узатилади. Устки шнек ўрамалари ўртадан чап ва ўнг томонларига қараб ўралганидан гўнгни кенг (6-7 м) ѐйиб сочади. 96 51-расм. Гўнг сочкичнинг технологик схемаси. 1-занжир-планкали транспортѐр; 2-майдалаш барабани; 3- гўнгни икки томонга ѐйиб сочиш барабани. Сочиш нормаси транспортѐрнинг тезлигини 0 дан 0,09 м с гача ўзгартириб ростланади. Транспортѐр тезлиги унинг конструктив ва талаб этилган иш унумларининг ўзаро тенглигини шартидан аниқланади: , 10 4 м г тр NB HL бундан ) 10 ( 1 г м тр НL NB бунда тр -транспортѐр тезлиги, м с; Н-кузовдаги гўнг қатламининг қалинлиги, м; L-шнекли барабан узунлиги, м; г -гўнг зичлиги, кг м 3 ; N-гўнг сочиш нормаси, кг га; В-қамраш кенглиги, м; м -агрегат тезлиги, м с. Сочиш барабанининг нормал ишлаши учун унинг иш унуми транспортѐрнинг иш унумининг тенг ѐки катта бўлиши керак; тр y HL dn bh бунда b ва h –шнекли барабан қамрайдиган гўнг массасининг эни ва баландлиги, м; n y -шнекли барабаннинг айланиш частотаси, с -1 ; d-барабан диаметри, м. (16.14) ифодадан сочиш барабанининг энг кичик айланиш частотаси қуйдагича аниқланади: ) /( d bh HL n тр y Шнекли барабан ўрнида тишли барабан ишлатилганда; ), /( d bh i HL n б тр y бунда i б -барабандаги тишлар сони; b-бир тиш қамрайдиган масса кенглиги, м; h-бир тиш қамрайдиган гўнг массасининг қалинлиги (баландлиги). Назорат саволлари 1. Ўғитлаш машиналарини тузилиши? 2. Тарелкали ўғит сочиш аппаратлари қандай тузилган? 3. Марказдан қочма ўғит сочиш аппаратлари қандай тузилган? 4. Органиқ ўғит сочиш аппаратлари қандай тузилган? Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling