Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
11-маъруза Мавзу: Ўсимлик зараркунандаларига қарши химиявий кураш машиналари. Режа 1. Ўсимликларни ҳимоя қилиш усуллари. 97 2. Дорилагич ва пуркагичлар. 3. Аэрозол генераторлари. 4. Пуркагич ва чангитгичларнинг асосий кўрсаткичлари. 1.Ўсимликларни ҳимоя қилиш усуллари. +ишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини юксалтириш экинларни ҳимоя қилиш воситалари ва тадбирларини ривожлантиришга анча боғлиқ. Химиявий усуллар қўлланилганда унинг салбий таъсирини эсда тутиш керак. Заҳарли дорилардан нотўғри фойдаланганда ер, ўрмон, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонларга катта зарар етиши мумкин. Шунинг учун барча мавжуд усулларни қўллаб, атроф-муҳитни мусаффо сақлаган ҳолда ўсимликларни турли касаллик ва зараркунандалардан ҳамда бегона ўтлардан ҳимоя қилиш керак. Ташкилий-хўжалик усуллари: ўсимликка карантин белгилаш, экинларни районлаштириш, мелиорация ва ирригация: Агротехника усуллари: чопиқ қилинадиган экинларни, беда ва озиқ ўсимликларни алмашлаб экиш, ерни кузда ўғитлаб ҳайдаш, яхоб бериш, шўр ювиш, уруғлик материалларни экишга тайѐрлаш, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ўсимлик навларини танлаш, экинларни оптимал муддатларда экиш. Биологик усуллар: ўсимликларнинг зараркунандаларига қарши курашда уларни касаллантирадиган микроб ва бактериялардан, яъни зараркунандаларнинг табиий кушандаларидан фойдаланиш, шунингдек турли замбуруғ ва бактериялардан олинадиган моддалар (антибиотиклар)ни ишлатиш. Биофизик усуллар: ўсимлик зараркунандаларига қарши ультратовуш, юқори частотали ток, радиоактив дори, ионли нурлардан фойдаланиш. Механиқ усуллар: ўсимлик заракунандаларининг жойдан-жойга тарқалишига тўсқинлик қиладиган ѐки уларни бевосита қирувчи қурилма ва тўсиқлар (ариқлар, қопқонлар) дан фойдаланиш. Кимѐвий усуллар: қишлоқ хўжалик ўсимликларининг зараркунандларига, касалликларига ва бегона ўтларга қарши турли заҳарли дориларни сепиш. Бу усулда иш унуми юқори меҳнат ва маблағ сарфи кам, заҳар бевосита таъсир этиб, зараркунандаларни тез йўқотади. Шунинг учун кимѐвий усул ўсимликлар зараркунандаларига қарши курашда асосий усул ҳисобланади. Ўсимликларни ҳимоя қилишда ишлатиладиган барча заҳарли дорилар пстицидлар (латинча –касаллик, зараркунанда, - ўлдириш), яъни зараркунандаларни қурувчилар деб аталади. Бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиганда дорилар гербицидлар (-ўт) замбуруғ касалликларига қарши ишлаталадиган дорилар фунгицидлар (-замбуруғ), бактериал касалликларга қарши ишлатиладиган дорилар бактерцидлар деб аталади. 98 Заҳарли дорилар одам организми учун жуда зарарли улар тери, оғиз ва нафас йўллари орқали организмга кириб, одамни оғир заҳарлаши ѐки ўлдириши мумкин. Баъзи дорилар ѐнувчан бўлади. Шунинг учун заҳарли дорилар билан ишлаганда хавфсизлик техникасининг ва ѐнғин хавфсизлигининг махсус қойдаларини яхши билиш ва уларга Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling