Жияним Барга Доим ёнимда бўлганинг


Download 5.73 Mb.
bet12/66
Sana31.01.2024
Hajmi5.73 Mb.
#1828826
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
2Жияним Барга (2)

10
Н о а
Мен ундан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилардим. Бор кучим билан унга пинҳона қарамасликка уринардим. Лука менга жуда ёрдам қилди. Маросимдан кейин мен ҳамма билан узоқлашдим. Ўзимга келиб олишим учун бир неча дақиқа ёлғиз қолишим лозим. У менга қўлини чўзди, ўзимни тутишга ёрдам қилди, номаъқул нимадир деди, менда кулги уйғотди.
Лайоннинг акаси бунча одамжонлигини ким ўйлабди? У мени якка қўймасликка ваъда берди, мени Николас-нинг кичкина итига ўхшайсан деб устимдан кулди, унга худди қўзичоқдай тикиласан деди. Мен ундай эмасман. Агар буни Лука пайқаса, албатта, Николас ҳам билади. Мен уни хижолат қилмоқчи эмасман. Менга ачиниш билан қарашини истамайман. Менга нимадир ҳис қилса дейман. Биз келишиб олдик: Лука бутун кеча давомида менинг халаскорим бўлади, бирга бўлиб ҳар қандай васваса бўлмаслигига, учрашганимиздан бери мен ўйлаб юргандай, Николасга таслим бўлишга, кечирим сўрашга, ялиниш бўлмаслигига эришмоқчи бўлдик.
Мен уни қорамағиз қиз билан ўйнагани, қилиқ қилга-нини кўриб юрагимда санчиқ турди. Мен оддий ўйин учун шу ҳолга тушсам, у мени ўзга билан ухлаганимни билиб, қай ҳолга тушганини ўйлаш даҳшат.
Мен ақлсиз эмасман. Биз ажралганимиздан кейин Николас тўғри юрмагани аниқ. У ёстиқдош бўлган қиз-ларнинг сони бу вақт ичида чексизлик сари кетаётганига ишончим комил.
Лука Никни қандай кузатаётганимни кўриб сўкинди ва сонимга шапатилади.

Менинг хатоларим

Мен Никдан кўзимни олиб, олдимдаги кишиларга қарадим. Барчамизни бир столга ўтқазишганда аҳвол жиддийлашди. Вақти-вақти билан менинг нигоҳим унга қайтарди, ҳар сафар қараганимда Лука стол тагидан мени чимдирди. Охири қитиғим келиб кулиб юбордим. Худди шу пайт Николас бокални синдиргудай қарсиллатиб столга қўйди. У турди, ҳожатхона томон юриб, ғойиб бўлди.
– Рашк қиляпти,– Лука уни нохуш кузатиб пичирлади.
"Рашк қиляптими?" ўйладим.
– Йўқ… у мени кўргани тоқати йўқ, – дедим хафа бўлиб ва бокалдаги шампандан бир қултум ичдим.
Николас қўлига чирмашиб олган қиз билан пайдо бўлди. Одамлар ўринларидан тура бошлади, чунки ўйинга таклиф қилиб мусиқа янграй бошлади. Келин ва куёв биринчи бўлиб ўйинни бошлаб беришди, тез орада ҳолат тамом ўзгарди, майдон ўйинга тушаётганлар билан тўлди, кўпларнинг қўлида ўткир коктейл кўринарди.
Лука мени ўйинга тушиш учун тортиб кетди ва мен стол тагидан қорамағизни ушлаётган Никни кўрмаслик учун енгил тортиб ўйинга қўшилдим. Худойим, мен шунчалик чидамсиз, ёқимсиз рашкчи эканман. Бизлар дўст сифатида ўйинга тушдик. Лука ўзини одоб билан тутди, бирор мартта номаъқул нарсага шама қилмади. Бир вақт биз Женна ва Лайоннинг олдига келдик, тўр-таламиз шод бўлиб, кулиб ўйнай бошладик, бу маросим-нинг энг яхши, мазали жойи бўлди. Николас мендан йироқда, худо билади ўша қиз билан нималар қилганини, ўзимни босиш, чидамли бўлиш учун ичган бир рюмка алкаголдан қоним қизиди холос.
Бундан кейин нималар юз берган бўлса, бўйнимга оламан, менинг хатом туфайли бўлди.
Бир пайт мен ўгирилдим ва кўрдим… у тиззасида ўтирган қорамағиз
Мерседес РОН

қизни бўйнидан ўпарди, бу энг ёмони эмасди: шу ҳолда у менга тикиларди, унинг лаби қорамағиз бўйнида, аммо кўзи менга тикилганди. Мен кулдим ва шу заҳоти ўйнашдан тўхтадим. Шундан кейин қилганим… шўрпешона, наҳотки, менга ҳеч қачон ақл кирмаса?


Лука мен кимга қараётганимни кўриб олдимга келди, гумбурлаб эшитилаётган мусиқа садоси ичида яхши эшитсин деб, лабини қулоғимга яқинлаштириб нимадир деди, Ноа аввалги ҳолига қайтди. Ўтган ойлар ичида мен нимани ўрганган бўлсам, психологнинг барча сеанслари, барча менинг аттанг, пушаймонларим ёниб, кули кўкка совурилди.Чунки мен Луканинг бўйнидан ушлаб ўзимга тортдим ва лабимни лабига босдим. Энг ажабланарлиси у мени ўзидан итармади, қўлини орқамдан ўтказиб ўзига тортди. У нима қиляпти?
Менда буни ўйлаш учун имкон, вақт бўлмади, чунки кимдир уни тўсатдан орқага тортди ва бундан кейин мен кўрган манзара – лаби ёрилган, юзи қонга беланган ҳолда полда ётган Лука бўлди. Мен нигоҳимни кўтардим ва мутлақо ақлдан озга Николасни кўридим.У қўлини силтаб Лукага кейин менга қаради. Унинг аламли, ғазаб тула кўзини кўриб танам титраб кетди. У куч билан жағини қимтиб менга орқа ўгирди. Тезда Лука ўрнидан тура бошлади, тўғрироғи атрофда турган кишилар уни тургизишди, Ник зиёфат жойидан узоқлашиб кетаётга-нини кўрдим.
Мен билан нима юз берганини билмайман, эҳтимол ичган шампаним миқдори кўпайиб кетиб ақлимни хира қилдими, унинг орқасидан эргашдим, аммо қилган ишим учун кечирим сўраш ниятим йўқ эди.
У маросим ўтказилган, ҳамон стуллар тартиб билан қатор терилган, гул-безаклар аввалгидай турган жойга келди. Энди бу ер кимсасиз бўлиб узоқдан эшитилаётган мусиқа садосигини сукунатни бузарди.
Менинг хатоларим

– Қаёққа йўл олдинг, Николас? – мен секин сўрадим.


Мен зина поғоналаридан тебраниб тушиб келдим. У қайрилиб қаради. Орқасидан келганимни сезгач, юзи ғазабдан қизариб кетди.
– Сени бундай қилишга ҳаққинг йўқ эди, – мен ғазабдан қичқириб юбордим.
Ҳа, мен беҳазил ғазабланган эдим, бунинг устига мастона эдим. Булар ярашмайдиган, хунук жуфтлик.
Мен у томонга юрдим. У мен билан нима қилишни ўйлаётгандай туюлди. Худойим, мен чўчиб кетдим, аммо чекинмадим, баттар дадилашиб у томон борардим. Унинг бирданига рўй берган рашк жазаваси кўп нарсадан хабар берарди. Бунга ишониш қийин, бироқ у мени унутгани йўқ, унута олмасди ҳам. Энди мен унинг қайнаб тошган ғазабига дуч келишга чўчимай, тайёр турардим.
Унинг олдига келиб турдим.
– Сен ёлғончисан! – мен қичқирдим. Қўлларим унинг кўкрагига бор кучи билан уриш учун яна мушт бўлди. – Сен ашаддий ёлғончисан, Николас!
Аввал у сал титради, кейин кўкраги тез кўтарилиб, тушаётганини пайқадим. У менга халақит бермай, қўлимни тутиб қолмай яна икки бор мушт туширишимга имкон берди. Мен ҳеч қачон бунча қахрли бўлмагандим.
– Сен мени унутдим дедингми? Лекин сенинг ҳаракатинг бунинг тескарисини кўрсатди. Сен ҳеч нарса бизни ажрата олмайди деган эдинг!
У менга ишонқирамай тикилди.
– Бу сен, барча берган ваъдаларини бузган! Ҳаммаси сени деб бўлди, пасткаш! Сен менга керак эмассан, Ноа! Сен менга бошқа керак эмассан! – унинг сўзлари менинг ўқталган муштларимни тўхтатиб қолди. Мен тошдай қотиб қолдим, ичимдаги ҳамма нарса узилиб кетди.
Томоғимга тиқилиб бўғаётган қайғуни тозалаш учун ютиндим. Унга тикилдим, аммо кўзим хиралашар ҳамма нарса сузиб кетаётгандай туюларди. Кўзимни тўлдирган ёшларнинг сабабини англагунча анча вақт ўтди.
– Шундай дейишга қандай тилинг борди?! – дедим титраган товуш билан.
Мерседес РОН

Николас менга тикилиб турарди. Олдимда турар экан худди мен каби хафа, худди мен каби бахтсиз эди. Қандай қилиб менга шу гапларни айтдийкин… Менга-я?


– Чунки булар бари ҳақиқат! – у бефарқлик билан менга орқа ўгириб кета бошлади.
– Мен мудҳиш хато қилдим, Николас! – қичқирдим мен, аммо у тўхтамай юришда давом этди. – Сенинг телба собиғинг сени хиёнаткор эканингга мени ишон-тирди! Сен менинг бурнимни олдида София билан бўлдинг, энди мен айбдорми?! Сен ҳаммасини буздинг! Ҳаётимдаги энг оғир хатони қилишга мажбур қилдинг! Сен мендан фойдаландинг худди мен… гўё мен…
Ортиқ давом этолмадим, томоғим бўғилиб кўз ёшим қуюлиб келарди. Мен ниҳоятда қаҳрли, ниҳоятда эзилган ҳолда эдим. Аммо менинг гапларим ҳақиқат эди: агар унинг ёлғон гаплари бўлмаганда менинг сирларимни билган, менинг ожизлигимдан фойдаланган кишининг тўшагида ётмаган бўлардим. Мен бошимни кўтарсам, Ник йўлни тўсиб рўпарамда турарди. У менга ғазаб билан тикиларди, шунчалик хунук, тешиб юборгудай тикилардики, мен писиб қолдим, аммо у мен ишонган, мен кутган ишни қилди: қўллари белимни ўради, лаби лабимга бирлашди. Бир зумда мен худди босинқираш гирдобида туш кўраётгандай бўлдим. Мени охирги пайтларда таъқиб қилаётган босинқираш, гўё ҳамма нарса олдингидай, биз Николас билан бирга бахтиёр эдик, аммо у тезда кетарди, мен тўхтатишга ожиз эдим, ҳеч нарса қўлимдан келмасди. Орқасидан югурардим, югурардим аммо оёғим ниҳоятда секин қимирлар, йўлим сира кўпаймасди.
Булар ҳозир туш эмас, асло туш эмасди. Унинг қўли мени ердан кўтариб олди. Нима бўлаётганини билишим учун бир неча сония кетди, баданим оловда ёнаётгандай эди. Қўлларим унинг бўйнига чирмашганди. Худойим, у менга қанчалик етишмас эди-я! Унинг кетиши билан мени тарк этган ҳаёт, ойлар ўтиб яна қайтиб келганди.

Менинг хатоларим


Унинг иккинчи қўли мени орқамдан ушлаб турар, тили эса юзимни эркаларди. Мен унинг сочини маҳкам ушладим, лекин улар аввалгидай эмас: улар қисқа, жуда ҳам қисқа, аввалгидай мен севиб тортқилашга ярамайди-ган даражада қисқа. Унинг қўллари орқамни силаб бўйнимга келиб тўхтади, лаби лабимдан ажралди менга кўзлари синчиклаб боқди. Ҳиссиётдан қорачиқлари кенгайиб кетди…


Биз бир-биримизнинг кўзимизга тикилдик.Унга жуда кўп нарсаларни гапиргим келарди. Кейин нимадир ўзгарди… Хаёлига нимадир келиб уни қийнай бошлади ва мен уни яна йўқатаётганимни пайқадим. Мен ҳаяжон билан шошилиб яна унинг бўйнидан тортдим, лабимни лабига босдим, аммо энди илгаригидай жавоб олмадим. Унинг қўллари бўшашганини, кейин мени қўйиб юбор-ганини сездим. Мен… мен талвасага тушдим, қўрқиб кетдим, яна мени ташлаб кетади деб ўйладим.
Кўз ёшларим яна тўкила бошлади, унинг лабларидан лабимни олиб юзим билан унинг бўйнига кўмилдим. Мен уни қўйиб юборишни истамас, кетишига йўл бергим келмасди.
– Мен бундай қилолмайман, Ноа,– товуши ҳиссиётга кўмилган бўлса ҳам Николас ҳукм чиқарди.
– Йўқ! – уни маҳкам ушлаганча қичқириб юбордим. Кўз ёшларим унинг кўйлагини ҳўл қилди, энди менга барибир эди. Мен унинг кетишига йўл қўёлмасдим, у менга, мен унга зарур эдик. Биз бирга бўлишимиз керак. Унинг қўллари белимни бўшатиб билагимни ушлади, менинг оғушимдан ўзини олди. Қўлимдан ушлаганча кўзимга тикилди.
– Мени ташлаб кетма, – зорланиб ялиндим мен ва уни эртага кетишини, қайтиб кўрмаслигимни сездим, бу ҳиссиёт мени ич-ичимдан емирар эди.
– Мен кўзимни юмганда сени у билан кўраман, – деди у сўлагини ютиб. У нигоҳини кўтарди, мени севишини сўзлаган, исбот этган каби, мени илгаригидай ҳимоя

Мерседес РОН

қилишга ваъда берган каби кўз ёшлари оқарди.
– Мен, ҳатто, буни эслолмайман, Николас, – мен уни қўйиб юбормай эътироз билдирдим. Бу ҳақиқат, ўша тунда нима бўлганини эслай олмасдим: билганим биз ухлаб турдик, аммо бу гўё мен эмас, бу мен билан бўлмади, ҳаммаси ҳақиқатдан шундай бўлганинин тан олгани қудратим етмасди. У психолог врач, мен даво излаб келгандим, жоду билан мендан фойдаланди. Энди бунинг аҳамияти йўқ, чунки менинг ҳаётим дўзахга айланиб бўлганди.
Мен унинг кўзлари намланганини сездим ва ўзимни ўлаётгандек ҳис қилдим.
– Мен кечира олмайман… кечир, – у мени қўйиб юборди. Қайрилди ва мени ёлғиз қолдириб кетди…
Женна менга ним бўлганини аниқлаш учун кўп вақт кетди. У мени икки соатдан кейингина топди. Мен ўша ерда, маросим стулларидан бирида тиззаларимни қучоқ-лаб фикримни жамлашга ҳаракат қилиб, йиғлаб ўтирар-дим. Унинг бўсалари, сўзлари менга ҳеч қандай яхшилик олиб келмади. Женна мени қучоқлади. Мен буни дарҳол сезмадим, сезганимдан кейин эса унинг энг муҳим куни-ни бузганим учун ўзимни яна ҳам гуноҳкор ҳисобладим.
– Кечир, Женна, – дедим йиғлашдан тўхташга уриниб.
– Жуда афсусдаман, Ноа, бу бариси менинг айбим, – деди у, мен бу гапни тушунмай ҳайрон тикилдим. – Бу ҳолат, сизлар иккингиз вакил ота-она бўлганингиз, сизларни бир машинага ўтқазганим, ёнма – ён хонага жойлаштирганим менинг ишим. ­ Мен сизларга яна бир имкон бермоқчи эдим, ўйладимки … сизларни сал йўл-ласа ярашиб кетасизлар дегандим,­­– Женна менга ачиниш билан қаради. Юзи маъюс бўлса ҳам жуда гўзал эди.
– Биз суҳбатлашдик, – дедим уни тинчлантириш учун, бироқ бу самимий суҳбатнинг охиргиси бўлишини кўнглим сезарди. Женна қанча уринган билан бизнинг муносабат яхшиланмади.У бўлса нимага ёнимда Ник йўқлигига таажжубланиб тикилди.
­– Бизнинг орамизда ҳамма нарса тугади, Женна, – дедим ва қуйилиб келган йиғимни тўхтатиш учун қўлим билан оғзимни беркитдим.
Менинг хатоларим

Женна яна мени қучоқлади, мени овутиши хуш ёқди, жим турдим. Атрофда ҳеч ким йўқ, энг бахтли куни ўтаётган дугонам ва мен, холос.


Женна кўзини кўтарди ва унинг нигоҳида қатъийлик кўрдим.
– Буни сенга гапиришим керак эмас эди, Ноа, аммо гапирмай туролмайман. Мен Никни яхши биламан, у сен билан бўлган пайтда бахтли эди. Ораларингда нима ўтган бўлса ҳам сен билан бўлган пайтда у тўғри, нима десам экан, шундай табиий, мўътадил эди. Унинг ҳаёти жир-канч бўлган. Онаси ташлаб кетганда зорланиб йиғла-ганини кўрганман. Ойлаб йиғлаганини, охири ғазабланиб атрофига ҳеч ким келолмайдиган девор қўрганини, сендан ташқари ҳеч ким киролмаган девор қурганини кўрганман. Мен бу осон бўлмаганини биламан, қуриб кетсин , бу ахир сенинг ҳаётинг, умр савдоси, муҳаббат-ку. Яқин дўстларим, мен ҳозиргидай бахтли бўлганим каби, бахтли бўлишларини истайман. Ноа, мен сендан илтимос қиламан, уни қўйиб юборма. Унинг нима қила-ётгани, нима ўйлаётган, нима дейиша муҳим эмас, сени кечра олмайман дейиши муҳим эмас… Ахир қандайдир йўл-йўриқ, тадбир бўлса керак…
Мен стулдан туриб унга тикилдим. Лабларимдан хазин кулги сирғалиб чиқди.
– Сен бунга ишонишингни биламан, Женна, дедим Ник кетган томонга ўйчан тикилиб. Аммо мен унинг юрагини вайрон қилдим. У менга хиёнат қилди деб ўйлагандим, ўламан деб ўйлагандим , чунки буни нақадар ёмонлигини… биламан. У мени кечирмайди, ҳеч қачон кечирмайди…
Женна нимадир демоқчи эди, аммо шу заҳоти оғзини қўли билан тўсди, гапиришни унутган каби жим қолди. Мен уни қучоқлаб пешонасидан ўпдим.
– Бугунги айёминг билан ҳузур қил.
Кейин мен бор кучим билан бир ҳафтадан бери бўлган ҳолатимга қайтишга интилдим. Женна ва Лайонни шундай кунда икки содиқ дўстисиз қолдиришни истамадим ва мен анжуманда қанча қолиш лозим бўлса, шунча қолдим.
Мерседес РОН.

Мен ўзимни ўйинга тушишга мажбур қилдим, атрофимда нима бўлса баҳра олиш, лаззатланишга ҳаракат қилдим. Бир вақт Лука билан рўпарама- рўпарў келиб қолдим. Унинг кўм-кўк кўзлари менга эҳтиёт бўлиб тикилди, унда заррача бўлса ҳам Никни рашкини келтириш учун ундан фойдаланганимга гина ёки ғазаб учқунини кўрмадим.


– Кечирасан, – дедим чин кўнгилдан, сўзларим унинг авф этишига ишонган ҳолда. Мен ўзимни ғирт телба каби тутдим. Худди ўсмир қиз каби ҳамма нарсани орқада қолдиришни истаб, Лайоннинг акасида сохта умид уйғотган бўлсам , қаттиқ афсус қилар эдим.
– Йўқ, – у эътироз билдирди ва қўлимдан ушлаб шундай тортдики мен унинг кўкрагига бориб урилдим.
– Тинчлан, – деди у мен унинг оғушидан чиқмай ёки орамизни нима бўлишини англагунча бўлмай туриб. – Ўша тентакни рашкини келтириш учун мендан фойда-ланганинг сира хафа қилмайди. Ҳақиқат шуки, худди шундай қилишга сен менга кўмак беряпсан. У бир айланди ва мени орқам билан унинг кўкрагига қадалиш-га мажбур қилди, мусиқа салоси остида, яхши эшитсин деб қулоғимга яқинлашди, кўрсатқич бармоғини бошқа-лар сезмайдиган ҳолда бар растаси олдида турган бир тўп қизлар томонни кўрсатиб сўради: – Ана бу қизни кўряпсанми? Мен уни нима демоқчи эканини дарҳол тушуниб мамнун бош ирғадим.
– Бизни кузатиб, сен билан нима қилаётганимга тупирдим дегандай турган оппоқой, – деди у менга бурилди ва ҳаёсизлик билан белимдан ушладики, ижир-ғаниб боқдим. – У билан таниш, қадрдон эдим, ўзинг билгандак…– Мен кўзимни юмиб қўйдим. Мен қамоққа тушганимдан кейин алоқамиз узилди. Озод бўлганимдан кейин, бизнинг ҳудуддаги бир кечки тантанада учратиб қолдим. У онамга яқин бир дугонасининг қизи. Сен билан гаплашганим мана бундай ўйнаганимни кўриб куйсин, ақлдан озсин дейман.
Мен кулдим ва итариб юбордим. Лука худди узр сўрагандай қўлини кўкрагига қўйиб, бош эгди.
Менинг хатоларим

Кейин мен томонга секин яқинлашди ва батамом ўзга оҳангда қулоғимга шивирлади:


– Кечирим сўрама, Ноа, – кўзимга тик қаради. – Сен ҳали қилган ишинг нотўғри эди, аммо биз ҳаммамиз хато қилувчи осий бандалармиз.
Луканинг гаплари, ўгити мен учун янгилик, ихтиродай туюлди, аммо унинг гаплари мен Ник билан турганимда қанча аянчли кўринишимни тушунишга мажбур қилди.
Мен ҳеч нарса қилолмас эдим. Кечириш оғир бўлган мудҳиш хато қилганимга қарамай, барчаси менинг айбим билан бўлмаган эди: ёлғон, бизнинг ўтмишимиз, муноса-батимиз бизларни борса келмас йўлга тиқиб қўйганди.
Мен Лука ва бошқалар билан ўйинни давом эттирдим. Ниҳоят, келин-куёв кетадиган марра келди, чунки улар лозим бўлган тўйнинг иккита муҳим шартини адо этиш-ди: тортни кесишди, мен аранг тотиб кўрдим ва Женна гулдастани ирғитди. Бу ерда озгина ойдинлик киритиш лозим. У гулдастани мутлақо ирғитгани йўқ. У худди шу топда гулдастани ирғитадигандай турди, тўпланганлар тутиб олишга шайланганда, кескин бурилди ва юзида табассум билан менинг олдимнга келди. Ҳеч нарсани тушунмай, ғайритабиий ҳолда унинг қўлидан гулдастани қабул қилдим.
– Ноа, бу сенинг юлдузли онинг келишига астойдил ишонганим, бу кун иккаламиз билган ўша киши билан ташриф қилиши учун!
Нафасим томоғимга тиқилиб нима дейишни билмай турардим. Мен унинг шижоати ва ишончидан ҳайратга тушдим, аммо бу ҳайрат мени яна ҳам чуқурроқ қайғу гирдобига чўктирди. Мен бирдан бу бахтиёр кишилар даврасида ортиқ тура олмаслигимни тушундим. Шунинг учун Женна келиб менинг ёноғимдан ўпиб, Лайон билан уларни дабдабали меҳмонхонага элтувчи лимузун томон юриб кетишганда, эрталаб улар унутилмас, жаннатий асал ойи саёҳатига кетишларини билган ҳолда, меҳмон-лар ихтиёрига берилган кўп сонли машиналарнинг бири-га бориб ўтирдим ва ҳайдовчига мулойимлик билан уйимга элтиб қўйишни илтимос қилдим. Бу кечани якунлаш айёми келганди.

Мерседес РОН





Download 5.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling