Касб-ќунар коллежлари талабалари учун


-§. ШАКАР, ПАТОКА ВА ОШ ТУЗИНИ САŠЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШ


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/114
Sana21.10.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1714780
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
ХОМ АШЁ

 
3-§. ШАКАР, ПАТОКА ВА ОШ ТУЗИНИ САŠЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШ 
Шакарни саšлаш ва тайѐрлаш. Šандолатчилик корхоналарига шакар 
икки усул билан келтирилади: šопларда ѐки šопсиз (махсус вагонларда, кон-
тейнерларда ѐки автомобилларда) ќолда келтирилади. Корхоналарда шакарни 
саšлаш учун икки усулдан фойдаланиди: šопларда - махсус омборхоналарда 
ќамда šопсиз - бункерларда. 
Šопсиз саšланадиган шакарнинг намлиги 0,02...0,04 % атрофида бœлиши
керак. Šопларда келтирилган шакар ќам šопсиз усулда саšланиши мумкин. 
Бунинг учун шакар саšлашга юборишдан олдин элакланади ва šуритилади. 
Шакарни šопсиз ташиш ва саšлаш схемаси 24-расмда келтирилган. 
Šопсиз ташишда шакар šандолатчилик корхонасига шакар ташиш авто-
машинаси 2 да келтирилади, тарози 1 да œлчанади ва чуšур бункер 3 га тœки-
лади. Бу бункердан шакар шнеклар 5 ва нориялар 4 ѐрдамида силослар 6 га 
берилади. Силослардан шакар шнеклар 7 ва 8 ѐрдамида шнекли таъминлагич 
10 га берилади. Бу ерга вентилятор 9 билан ќаво берилади. Ќаво билан ара-
лаштирилган шакар пневматик шакар œтказгич 11 орšали бœшатувчи циклон 
13 га берилади. Бу ерда шакар ќаводан ажратилади ва бœшатиш шнеки 12
ѐрдамида ишлаб чиšаришга юборилади. 


221 
Бу схемада šопсиз саšлаш учун керакли намликка эга бœлган, šœшимча 
šуритиш талаб šилинмайдиган шакарни узатиш кœзда тутилган. Ишлатиш 
жойларига шакар пневматик šурулмалар ѐки механик мосламалар (транспор-
тѐрлар, чœмичли элеваторлар, шнеклар) воситасида узатилади. 
Ишлаб чиšаришга узатишдан олдин шакар элакларда эланади. Шакар 
šиѐм тайѐрлаш учун ишлатилганида, элак тешикларининг диаметри 5 мм дан,
šуруš ќолида фойдаланилганида, ќамда шакар талšони тайѐрлашда 3 мм дан 
ортиš бœлмаслиги керак. 
Эланган шакар темир аралашмалардан тозалаш учун магнитлар орšали 
œтказилади. Магнитли ушлагичлар ќаракатланаѐтган шакар устида œрнати-
лади. 
Šандолатчилик санотида «суюš шакар» деб аталадиган шакар эритмаси-
дан ќам хом ашѐ сифатида фойдаланилади (IV-боб, 1-§). 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling