М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Жилға – термини кичик сой ёки қор, муз ва ёмғир сувларидан ҳосил 
бўладиган оқар сувларга нисбатан ишлатилади.
1
Э.М.Мурзаев луғатида
2
эса 
жар, ясси жар (ўйқин), сойлик (пастлик ер), жилға, кичик дарёча. Қадимий
туркий манбаларда йилға шаклида учрайди. Ҳозирги жой номлари таркибида 
кўп учрайди: Қоражилға (Чув дарёсининг ўнг ирмоғи), Сарижилға (жар, 
Помирдаги Рангкўл атрофи), Катта жилға (Ставрополь ўлкаси), Шўронжилға 
ва Бўронжилға (Озарбайжон), Қоражилға тизмаси (Тожикистон), Жилға 
(Жанубий Қозоғистон) ва Шубаржилға (Қозоғистон).
Хуллас, Ўрта Осиё
заминида,
бинобарин, Ўзбекистонда ҳам, 
умумтуркий лексикага оид халқ (маҳаллий) географик терминлари энг 
кўпчиликни ташкил этади. Бундай терминларнинг аксарияти илмий-
байналмилал терминлар қаторидан ўрин олган. Шу билан бирга, умумтуркий 
терминларнинг ўзи топонимларни (асосан микротопонимларни) ташкил 
этиши ҳамда бошқа тилларга оид бўлган сўзлар билан бирга жой номларини 
шакллантириши мумкин. Бундай топонимлар туркий халқлар яшайдиган 
ҳудудлардан ташқаридан ҳам кўплаб учрайди.
3
Умуман олганда умумтуркий халқ (маҳаллий) географик терминлари 
топонимларга ҳам, ижтимоий-иқтисодий ҳаётга ҳам чуқур сингиб кетган. 
Умумтуркий терминларнинг топонимлар таркибида ишлатилиши алоҳида 
мавзу бўлиб, бу борада илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этилган бир неча 
илмий ишлар мавжуд.
4
Сўғд тили лексикасига оид халқ (маҳаллий) геогарфик терминлари.
Ўрта Осиё ҳудудидаги қадимда ўз тили, ёзуви, мустаҳкам давлати бўлган 
халқлардан бири – сўғдликлардир. Тархидан маълумки, сўғдликларнинг 
1
Қораев С., Раҳимбеков Р., Ғуломов П. Географиядан изоҳли луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979. -Б.-60. 
Ғуломов П. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994. -Б.44.
2
Мурзаев Э.М. Юқоридаги асар. 180-бет.
3
Мусаев К.М. Лексикология тюрских языков. -М.: ÀНаукаÁ, 1984. -Б.203-204.
4
Эназаров Т. Шаҳрисабз ҳудуди жой номларининг тарихий қиёсий тадқиқи. // КД. -Т.: 1993. -Б.29-35. 
Хуррамов К. Узбекские народные географические термины обозначающие релеьф Южного Узбекистана// 
АКД. -Т.: 1981. Б.-19.; Камалов А.А. Некоторые вопросы изучения тюрской геогарфической терминологии // 
Языки и топонимия Алтая.-Барнаул, 1979. Б.-64-67; Ҳуррамов Қ. Ўзбек халқ географик лексикасининг қайси 
тил элементларидан шаклланганлиги ҳақида // Ўзбек тилшунослиги масалалари. Тошкент-Қарши, 1976. Б.-
59-62; Мирзаев Н. Ўзбек тили лексикасининг тарихий-этимологик қатламларини ўқитиш// Таълим 
бўғинларида она тили ўқитиш мазмунини янгилаш асослари. Қарши, 1933. Б.-80-82.


95
давлати пойтахти Мароканд бўлган Суғдиёнадир.
1
Афросиёб ва Муғ қалъаси 
ҳаробаларида сўғд ёзувига оид манбалар сақланган.
2
Ўрта 
асрларда 
турк 
шаҳарларида, 
жумладан,
қорахонийлар
давлатининг пойтахти Боласоғун, Тироз шаҳарларида аҳоли асосан турк ва
сўғд тилида сўзлашганлар.
3
Сўғд тили жонли тил сифатида ҳозирги кунгача сақланиб қолмаган 
бўлса-да, ҳозирги форс-тожик тилига яқин бўлган.
Ўрта Осиёнинг асосий қисмида яшовчи сўғдийлар ўз она тилларида 
XIII-XIV асргача сўзлашганлари маълум.
4
Шунинг учун Зарафшоннинг 
юқори қисмидаги яғноблар тилида сўғд тили элементлари кўпроқ миқдорни 
ташкил этади. Бу ҳозирги топонимлар таркибида ҳам сақланиб қолган.
5
Тошкент вилояти тарихий топонимиясига назар ташласак, сўғдча 
сўзларни кўплаб учратамиз. Биском (Писком), Бинкат, Бискат (Пискент), 
Фаранкат (Паркент), Заранкат (Заркент), Чинакат (Чиноз), Ғазаркат 
(Ғазалкент) ва бошқалар. Булардан ташқари, Нижкат, Винкерд, Ункажат, 
Шутуркат, Залтикат, Банункат, Даҳкат
6
каби тарихий топонимларнинг 
(Тошкент вилояти) таркибидаги –кат, -кет, -кент (керд) терминлари асли 
сўғдча – касс сўзининг ўзгарган шаклидир. Юқорида қайд этилган Муғ 
ҳужжатларида бу топоформант уч хил кўринишда (-кат, -кас, -кан) учрайди. 
Бу сўзларнинг маъноси шаҳар, қўрғон демакдир. Кейинчалик бу топонимик 
термин –кент, -кант шаклида бошқа туркий топонимларга ҳам ўтди. Сўғдча 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling