Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
- Мавзу Дунёвий ва диний маданият
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрта асрлар санъати, илм-фани, маданияти ривожида динларнинг ўрни.
6- Мавзу
Дунёвий ва диний маданият РЕЖА: Жаҳон динларининг маданият ривожига кушган ҳиссаси. Хиристианлик динива урта асрларда Европа маданияти. Ислом динининг Шарқ халқлари маднияти ривожига кушган ҳиссаси. Ўрта асрлар санъати, илм-фани, маданияти ривожида динларнинг ўрни. Ўрта асрларда феодал муносабатларнинг шаклланиши ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётда кескин ўзгаришларни келтириб чиқарди. Айниқса диний ақидаларнинг расман тус олиб, кўп худолиликдан якка худолилик - тавҳид ақидасига ўтиш жараёни инсониятнинг ҳаёт тарзини ўзгартирди. Библия, Таврот, Қуръони Каримнинг пайдо бўлиши нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам тафаккўрни ва ҳаёт тарзини жиддий ўзгартирди. Энди инсоният маълум тартибга солинган ҳаёт кечира бошлади. Якка худолилик илк бор Библияда шаклланди. Иудаизм тарихи, назарияси қадимги яҳудийларнинг ҳаёти ва тақдири билан зич боғланган. Библиянинг Эски Аҳд-Таврот қисми бу тўғрида тўлиқ маълумот беради. Библия таркибига кирувчи Тавротда (Мусонинг беш китоби) иудаизм Шарқдаги кўп худолиликка қарши мафкура сифатида яратилди. Қадимги Исроил халқи илк бор якка Худо Яҳвега Иброҳим даврида эътиқод қила бошлаган. Кейин унинг ўғли Исҳоқ, (ислом тарихида - Исмоил) набираси Ёқуб ва унинг ўн икки ўғли Яҳвени танҳо Худо сифатида эътироф қилдилар. Библиянинг Эски Аҳд қисми ҳам Муқаддас Китоб шаклида Яҳве таълимоти сифатида - мил. авал. иккинчи минг йилликда шакллана бошлади. Иудаизм тўғрисида бизга Библия ва у ҳақда ёзилган кўпгина асарлар маълумот бера олади. Исроил халқи Ёқуб Пайғамбар (бошқа номи Исроил) қавмларидир. Библияда ҳикоя қилинишича, Мусо Яҳве билан гаплашишга қодир бўлган Исроил халқи раҳнамоси ва Ёқубдан кейин Худо берган қонунларни амалга оширувчидир. Ўнта амрни Худо Мусо орқали Исроил халқига берган. Яҳве Мусо орқали турли мўъжизалар (Мусо а.с.нинг фиръавн ҳузурида ҳассани илонга айлантириши, Қизил денгиздан Исроил халқини олиб ўтиши, қояга ҳассани уриб, қоядан сув чиқариши) кўрсатиб, Исроил халқининг диний раҳнамоси, иудаизм динининг отаси бўлиб қолди. Эски Аҳд 39 китобдан иборат. Бу китоб қуйидагича гуруҳланади: Мусонинг бешта китоби ёки Таврот. Булар қуйидагилардир: Ибтидо, Чиқиш, Левилар, Саҳрода ва Амрлар китобларидир. Иудаизмнинг асосида ана шу бешала китобдаги ақидалар ётади. Библиянинг давоми Ҳакамлар китоби, Шоҳлар китоблари (тўртта), Пайғамбарлар китоблари, Довуднинг «Забур»и, Сулаймоннинг «Ҳикматлари» ва бошқа кичик ҳажмли китоблардан иборатдир. Мазкур китобларни иудаизмга эътиқод қилувчиларгина эмас, балки Исо Масиҳ таълимотига эътиқод қилувчи барча масиҳийлар - христианлар муқаддас китоблар сифатида ўрганадилар. Эски Аҳдда оламнинг ибтидоси тўғрисидаги чуқур мушоҳадаларни, одамлар ўртасидаги муносабатларни, ахлоқий мезонларни, ижтимоий қадриятларни ва бошқа кўплаб фалсафий ғояларни, ахлоқий ўгитларни кўрамиз. Бир сўз билан айтганда, Эски Аҳд Шарқ халқлари минг йиллар давомида амал қилиб келган ахлоқий тизимни ва Танҳо Худо тўғрисидаги таълимотни ўзида мужассамлантиради. Монотеистик таълимотга асосланган учта оқим - иудаизм, масиҳийлик, ислом бир-бирига боғлиқ. Буларнинг орасида қадимийси иудаизмдир. Милоддан ав. учинчи минг йилликда илк диний тизим шакллана бошлади. Тарихда марказлашган ҳукмронлик пайдо бўлган мамлакатларда, жумладан, Мисрда мутлақ ҳукмронлик ва илоҳийлаштирилган ҳукмдор - фиръавннинг дахлсизлиги монотеизмга олиб келган эди. Миср фиръавнига қарам мамлакатлар халқи ҳукмдор қиёфасида олий илоҳий рамзни кўрдилар. Ҳукмдорнинг рамзи қарам давлатларнинг этник маданиятида ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ўсиб боришида умумий жараённи ифода қиларди. Заминий ҳукмдорликнинг бир қўл остида тўпланиши натижасида шундай қарашлар келиб чиқди: осмонда, яъни ғайритабиий кучлар оламида ҳоқимият тизими заминдаги сингари тизимни ўзида зоҳир этади. Айни ана шундай қарашлар, тахминлар монотезимни - Танҳо Худо тўғрисидаги ғоянинг ўсишига ёрдам бериши керак эди. Иудаизм - мустақил диний тизим. Айни пайтда унинг тараққиёти кўп жиҳатдан қадимдан шаклланган мезонларга - эски анъаналарнинг таъсир кучига ҳам боғлиқ. Христианлик ёки масиҳийлик - дунёдаги кўп тарқалган ижтимоий, фалсафий, диний оқимлардан бири бўлиб, Библиянинг Янги Аҳд қисмига асосланади. Янги Аҳд (ёки «Хушхабар») Исо Масиҳ яратган таълимотдан иборатдир. Бу оқим дунёнинг ҳамма мамлакатларида учрайди. Аммо Европа, Америка, Австралия қитъаларида асосий давлат дини расмий мафкурадир. Гарчи масиҳийлик бугунги кунда Ғарб мамлакатларига хос оқим бўлса-да, аслида Шарқ ва унинг маданияти билан зич боғланган. У, Шарқнинг бой мифологик, бадиий ва ақидапарастлик имкониятларидан фойдаланди. Бу имкониятлар масиҳийликнинг пайдо бўлиши учун битта имконият ва асосдир. Иккинчи имконият - Масиҳ таълимотининг юзага келишида иудаизмнинг муҳим асос бўлганидир. Битта далил: инсониятнинг гуноҳ қилиши ва гуноҳлардан фориғ бўлиб нажот топиши ғояси асли Эски Аҳднинг барча китобларида ўз аксини топган. Гуноҳ ва инсониятни гуноҳлардан халос бўлиб, нажот топиш ғояси Европа учун ҳам, Шарқ халқлари ҳаёт тарзи учун ҳам муҳим ахлоқий мезондир. Инсониятни ҳалолликка ва ортиқча ҳашаматларга, бойликка берилмасликка даъват қилиш ҳам масиҳийлик таълимотининг муҳим жиҳатларидандир. Қуйидаги парча бунга далилдир: «Ҳеч бири мулкидан бирон нарсани меники демас эди, ҳамма нарсани умумий деб билишар эди» (Ҳаворийларнинг фаолияти, 4:32). Илк масиҳийлик, барча диний таълимотлар сингари, ижтимоий-сиёсий ғоялар маҳсулига, иудаизмга ва Рим ҳоқимиятининг собиқ Яҳудия ҳудудидаги ҳукмронлигига қарши ўлароқ юзага келди. Очиқроқ айтганда, эзилган, хўрланган, азоб чекаётган халқнинг таълимоти сифатида вужудга келди. Масиҳийлик таълимоти оммани курашга даъват қилмади, шу маънода бу оқимни асло инқилобий деб бўлмайди. Аксинча, турли кўринишдаги қўзғолон ва урушларнинг, низоларнинг олдини олган оқим сифатида пайдо бўлди. Қуйидаги парча диққатга сазовордир: ортодоксал яҳудийлар билан Рим империяси аскарлари Исони ўлдириш режасини тузиб, уни қўлга олганларида, Исо қон тўкилишнинг олдини олади: «Исо билан бирга бўлганлардан бири қиличини қинидан суғуриб, қулочкашлаб олий руҳонийнинг қаролига даст солди-да, қулоғини узиб ташлади. Лекин Исо унга: - Қиличингни жойига қайтариб қўй! Қилич кўтарган бари қиличдан ҳалок бўлур.Ёки ўйлайсанки, Мен Отамга илтижо қилолмайманми? У Менга ҳозироқ ўн икки тумандан кўпроқ фаришталарни юбориши мумкин» (Матто 26:51). Масиҳийлик таълимоти Шарқнинг маҳсули бўлса-да, Европа маданиятининг юзага келиши ва тараққиётида катта хизмат қилади. Шубҳасиз, Европанинг бой маданияти илдизлари антик давр фалсафасидан, ҳайкалтарошлигидан, архитектураси ва театридан озиқланган бўлса ҳам, Леонардо да-Винчи, Дона Тело, Жотто, Микеланжело, Рафаэл асарлари масиҳийлик тафаккури дурдоналаридир. Аммо Масиҳ таълимоти Ўрта асрларда Европа адабиёти, Коперник ва Галилейнинг илмий кашфиётларига қарши курашди. Бу курашни Масиҳ таълимотининг бўлиниши маҳсули ва ўзига хос диний таълимотнинг «зўравонлик» сиёсати деб баҳолаш лозим. Бу фикримизни далиллаш учун масиҳийликнинг илк Ўрта асрлардаги фаолиятидан бошлаб Ўрта асрларгача бўлган тарихига эътибор қаратайлик. IV аср охирида Рим империяси Ғарбий ва Шарқий қисмларга бўлиниб кетгач, масиҳий жамоатларида ҳам бўлиниш юз берди. Европа халқларининг анъаналарига, маданияти ва турмушига жамоатларнинг таъсири икки йўналишдаги жамоатларни пайдо қилди: ғарбий (католик-протестант) ва Шарқий (православ) жамоатлари. Булар ўртасидаги зиддият Рим жамоати (черкови) ҳукмронлигига қарши эътироз (протест) сифатида шаклланди. Бу жамоатлар ўртасидаги сезиларли фарқлар Европа мамлакатлари ва халқлари ижтимоий тараққиёти йўлларига, сурати ва натижаларига турлича ёрдам берди. Ғарбий империяда императорнинг ҳукмронлиги заифлашди. Жамоат (черков)ларнинг мавқеи аста-секин кучая бошлади. Бешинчи асрда Рим епископи Папа деб эълон қилинди. Папанинг қўли остида катта ҳукмронлик бор эди. Рим Папаси: «Менинг ҳукмронлигим Худо томонидан берилган, мен гуноҳсизман», деб эълон қилди. Шу тариқа Рим Папасининг обрў-эътибори, сиёсий мавқеи ўрта асрдаги Европа ҳукмдорларидан юқори бўлди. Энди католик оқими ўрта аср Европа тарихида ўз ҳукмронлигини зўрлик билан ўтказадиган бўлди. Ҳукмдорлар ҳам Рим папасининг обрўйига таяндилар, жамоатларнинг обрўйидан фойдаландилар. «Раббийнинг қабрини имонсизлардан халос қилиш» учун Қуддусга қилинган салиб юришлари бу тўғрида гувоҳлик беради. ХIV-ХV асрларга келиб Рим католик жамоатларининг ҳукмронлигига қарши даъват пайдо бўлди. Бу даъват айнан маданият соҳасида юз берди. Чунки католик жамоатлари худди маданиятга ўз ҳукмронлигини ўтказган эди. Уйғониш даври ана шу даъват маҳсули сифатида юзага келди. Уйғониш даври фикр эркинлигига, илмий билишга қаршилик қилиб келган жамоатларнинг ҳукмронлигига зид ўлароқ Данте, Рабле, Рафаэль, Боккаччо, Коперник, Галилей ва бошқа кўплаб олим ва ижодкорларни етиштирди. Улар маданиятнинг ташқи қатламидагина ислоҳот ўтказдилар. Католик оқимининг заминига кучли зарбани Уйғониш ортидан келаётган Ислоҳотчилик (реформация) ҳаракати берди. Ислоҳотчилик ҳаракати католик жамоаларини Уйғонишга хос ҳурфикрлилик зарбаларидан сақлаб қолиш мақсадида ва Уйғониш даври маданияти элементларини Ислоҳотчилик оқимига олиб киришларга, яъни ассимиляциялашувга қарши чиқди. Лютер, Калвин, Мюнцер ва б. Папанинг бегуноҳлиги тўғрисидаги ақидага, католиклар жамоатида Худога хизмат қилишга оид дабдабаларга, католиклар жамоати инсон ва Худо ўртасидаги воситачидир, деган жамоанинг ролини ҳаддан ташқари оширишга қарши чиқдилар. Католик жамоати лотин маданиятидан озиқланган бўлиб, антик маданиятга оид қўлёзма мероснинг бир қисми сақланиб қолишига ёрдам берди. Православ жамоаларининг католик жамоалардан фарқ қиладиган томонлари қуйидагилар. Православлар Учликни бошқача талқин қиладилар. Уларнинг қарашича, Муқаддас Руҳ фақат Ота - Худодан келиб чиқади, жаннат ва дўзах оралиғидаги Аросатни тан олмайди. Аросат - католикларга мансуб ақида. Индульгенция (бандаларнинг гуноҳи кечирилганлиги тўғрисида Рим Папаси томонидан бериладиган ёрлиқ) протестант жамоаларига татбиқ қилинмайди, ҳамиртурушли нон ва шароб тановул қилиш маросимини ўтказадилар. Православлар бу фарқларга, айниқса, 1054 йилда католиклар билан тамомила айрилганларидан кейин қатъий риоя қиладилар. Масиҳийлик, хусусан, католик оқими, ўрта асрдаги ўз тараққиётидан хулоса чиқариб, кейинги ривожида жамиятга ва одамларга тазйиқ ўтказишнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам берди. Масиҳийликнинг европаликлар феъл-атвори, маданияти шакллари, тафаккур тарзи ва қадриятларига ижобий таъсирини алоҳида таъкидлаш керак. Библия, Библиядаги образ ва сюжетлар асрлар давомида тасвирий санъатда ва ҳайкалтарошликда асосий мавқени эгаллади. Европа меъморчилиги яратган жамоат (черков) архитектураси Худонинг ва жамоатларнинг улуғворлигини шарафлашга қаратилди. Маъбаддаги мусиқа, худди жамоат хори сингари, Европа халқларининг мусиқа маданиятига таъсир кўрсатмай қолмади. Жамоат мусиқаси ва қўшиқ халқона маданият билан зич алоқадорликда ривожланди. Масиҳий жамоатлари таъсири остида яратилган маданият Европада Худони шарафлаш, эътиқоднинг мустаҳкамлиги учун хизмат қилди. Бир сўз билан айтганда, асрлар давомида, ҳатто минг йиллар давомида турмуш ва ахлоқ мезонлари, маданий анъаналар, адабиёт яратиш - буларнинг ҳаммаси масиҳий жамоатларининг кучли таъсири остида шаклланди. Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling