Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Download 488 Kb.
bet13/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Вильям Петти (1623-1687) Англия классик иљтисодий мактабнинг асосчисидир. У майда ќунарманд оиласида туђилди. Лейдан, Париж ва Оксфорд университетларида медицина соќасида таќсил кўради. У ёшлигидан жуда љобилиятли талаба бўлган. 1647 йилда нусха кўчирадиган машина (ксерокс) ихтиро љилди. 1649 йилда физика доктори илмий даражасига эга бўлади. 1652 йилда Кромвель хукуматининг топшириђига кўра Ирландиянинг ер обзори (кадастри)ни ўтказади. У буржуазия мулкини, яъни хусусий мулкни "муљаддас"ва "дахлсиз"деб билди ва уни ќимоя љилди. У мехнатнинг капитал томонидан эксплуатациясини ёљлаб чиљди. У ўзининг "Солиљлар ва йиђимлар тўђрисида трактат" (1662 й) "Сўз донишмандларга" (1665 й), "Ирландиянинг сиёсий анатомияси" (1672 й), "Сиёсий арифметика" (1683 й) ва бошља асарларини ёзган.
1682 йилда ёзилган "Пул тўђрисида бир неча ођиз сўз" китоби 32 та савол ва жавоб тариљасида Англияда пул чаљасини љайтадан зарб этиш масаласига бађишланади. Унда Петти меркантилизмдан воз кечди ва пулни умумий эквивалент вазифасини бажарувчи махсус товар деб ќисоблади. Пулнинг љиймати ќам бошља товарлар љиймати каби сарфланган мехнат миљдори билан аниљланади. Алмашув љиймати эса љиматбаќо метални љазиб олишга кетган меќнат сарфлари билан белгиланади деган хулосага келади.
Муомиладаги пулнинг миљдори товар - тўлов оборотлари ёки реализация љилинаётган товарлар, уларнинг баќоси ва пулнинг муомила тезлиги билан аниљланади. Унинг фикрича, пул инсон организмидаги ёђга ўхшайди. Унинг ортиђи ќам, ками ќам зиёндир.
В.Петти давлатнинг иљтисодиётга аралашувига ќам катта эътибор берди. Бу аралашув ривожланишга ёрдам бериши керак, лекин айрим пайтларда давлат иљтисодиётдан узољорљ бўлиши кераклигини айтади.
В.Петти ўзининг табиий баќо тўђрисидаги таълимотида љийматнинг меќнат назариясига асос солади. У мисол тариљасида нон билан кумуш баќосини солиштиради ва уларнинг баќоси сарфланган меќнат миљдори билан тенглаштирилиши тўђрисида тўђри фикрлар баён этади. Шундай љилиб В.Петти иљтисодиёт тарихида љийматнинг мехнат назарияси куртакларини таърифлади. Аммо В.Петти љийматни алмашув љиймати билан алмаштириб юборди. Унинг илмий љарашлари товарнинг љиймати билан истеъмол љиймати тушинчалари ўртасида аниљ фарљни кўраолмайди. Конкрет мехнат истеъмол љийматни яратса, абстракт мехнат љийматни яратади.
"Ќар љандай бойликнинг отаси меќнат, онаси ер" деган фикр ќам В.Петтига тегишлидир. В.Петти ўзининг љийматни мехнат назариясига љарама - љарши, љиймат манбаи сифатида мехнат билан бирга бођлашни ќам љабул љилишни таклиф этади.
В.Петти мехнатни таќлил љилади. Унинг фикрича, ишчи яшаши, мехнат љилиши ва кўпайиши учун керакли нарсани олса бас деган хулосага келади. Шунингдек, ишчиларга берилган минимумдан икки марта кўп ќаљ тўланса, улар икки марта камрољ ишлайди деган фикрларни билдиради. В.Петти ер рентаси назариясини, фойда тушинчасини алоќида категория шаклида ўрганган. В.Петти рентанинг келиб чиљиши тўђрисида, хусусан дифференциал, абсалют рента тўђрисида ўз фикрларини баён этган. Ернинг тупрољ унумдорлиги ва ерларнинг сифати хусусида ўз фикрларини билдирган. Ерга хусусий мулкчиликдан келиб чиљадиган абсалют рента тўђрисида, ернинг баќоси, ердан олинадиган даромадга бођлиљлигини аниљлаб беради. Амалда ернинг баќосини капиталлашган рентадек ќисоблаш орљали унинг моќиятини тўђри ва тўла тушинган.
В.Петти "Сиёсий арифметика" асари орљали статистика фанига асос солди. У биринчи бўлиб давлат статистика хизматини тузиш зарурлиги масаласини кўтарди ва маълумот тўплашнинг айрим йўналишларини кўрсатиб берди. Унинг таълимотида аќолининг умумий сони, жойлашуви, ёши ва касби, ќамда бошља маълумотлар муќимлиги тўђрисда гап боради. Албатда, бирор масала тўђрисида гап очилганда Петти "аввал ќисоблаб кўриш керак" деган фикрни айтишни ёљтирар эди.
В.Петти фикри бўйича "аќоли - бойликнинг асоси" бўлса, Малтусда аќолининг тез ўсиши камбађалликнинг асосидир.
Францияда П.Буагильбер классик иљтисодий ђоялар асосчилардан биридир. Францияда ќали феодал муносабатлар кучли бўлган даврда Љирол Людовик XIV ќукмронлиги даври Францияда инљилоб XVIII аср охирида рўй берди. Бу эса мамлакатнинг иљтисодий ва ижтимоий ривожланишига тўсиљ эди. Мануфактура пайдо бўлди, аммо ривож топмади. Ер масаласи тўла ќал этилмади, майда ер эгалиги мавжудлиги, ишлаб чиљаришнинг ривожланишига тўсљинлик љилди. Аќолининг 3/4 љисми деќљонлар эди. Шу сабабли бу соќада ислоќатлар ўтказиш зарур эди. Ички бозор тор бўлиб капиталистик тадбиркорларнинг ўсишига йўл бермас эди. Францияда тез - тез бўлиб турадиган урушларга катта малађ сарф љилинаётган эди. Ана шундай бир вазиятда Пъер Буагильбер (1646-1714)нинг иљтисодий љарашлари иљтисодиётга катта таъсир кўрсатди. У деќљонларнинг аянчли аќволини кўриб 1691 йилда Францияни ођир иљтисодий аќволдан чиљариш тизимини таклиф этди. 1707 йилда ўз ђояларини 3-љисмга бўлиб љуйидагиларни таклиф этади:

  • Солиљ тизимида ислоќат ўтказиш, мехнат мажбурлиги;

  • Ички савдони ќар хил чеклашлардан озод љилиш, бозорни кенгайтириш меќнат таљсимотини ўсишни таъминлаш;

  • Донни эркин сотишга рухсат этиш,бахони чекламаслик.

Бу ислоќатлар мамлакат ва ќалљ фаровонлигини ошириш ва хўжаликни ривожлантиришнинг бошланђич шартлари эди. Лекин унинг бу уринишлари бекор кетади. Унинг ђоялари китобларида кенг баён этилган. Унинг асосий иљтисодий асарлари "Франциянинг тўла тавсифи", "Франция тўђрисида вараља", "Бойликлар табиати тўђрисида трактат"дир. Уларда Франциянинг ўша даврлардаги ођир иљтисодий аќволи тўла ёритиб берилган, айниљса љишлољ хўжалигининг аќволи яхши баён этилган. У шундай ёзади: "Аввалги даврдаги тўкин - сочинликни љайтариш учун мўжиза љилиш шарт эмас, табиат устидан бўлаётган доимий зўравонликка чек љўйиш етарлидир". У табиатниинг талаблари нимадан иборат эканлигини очиб беришга уринади ва объектив љонунларни ўрганишга киришади. У Франция иљтисодиётининг турђун ќолати, унинг орљага кетиш сабаби билан љизиљиб, бу муаммоларга жавоб беришга ќаракат љилиб "оптимал баќо пайдо бўлиши" масаласига катта эътибор берган. Унинг фикрича, иљтисодий барљарорлик ва тараљљиётининг энг муќим шарти пропорционал ва нормал баќолар ќисобланади деган хулосага келади. Бу баќолар љандай шаклланади? Бу баќолар ќар бир соќадаги ишлаб чиљариш харажатларини љоплашга ёрдам бериши ва маълум кирим, сарф, фойда келтириш керак ва ниќоят, булар шундай баќолар бўлиши керакки, уларнинг ўз ўрни бўлиб, улар товар оборотини бажариши ва одамлар устидан хукмронлик љилолмаслиги керак. Унинг фикрича, давлат тўђри солиљ тизими орљали мамлакатда истеъмол ва талабни юљори даражада таъминлаши мумкин.
Агар истеъмол сарфлари ољими пасайса, товарларни сотиш ва ишлаб чиљариш кескин камаяди. Агар камбађаллар кўпрољ ишлаб топсалар, солиљларга сарф љилсалар ќам улар ўз даромадларини тез сарфлашга мойилдирлар. Бойлар эса аксинча, ўз даромадларини саљлашда ва маќсулотни сотишда љийинчиликлар туђдиришга олиб келадилар. Буагильбернинг бу мулоќазалари иљтисодий таълимотларнинг кейинги юз йилликдаги ривожига катта таъсир кўрсатди. Жамиятнинг бойлиги ва иљтисодий ўсиш бўйича икки хил љараш мавжуд.
Биринчидан, ишлаб чиљаришнинг ўсиши жамђариш хажмига бођлиљ;
Иккинчидан, истеъмол талаби ишлаб чиљаришнинг юљори суръатларда ўсишини кўллайдиган омил сифатида љаралади. У ана шу позицияда турган эди. Олим инљироз ходисаларини хўжаликларнинг ички љонуниятлари билан эмас, балки ёмон давлат сиёсати билан бођлайди, чунки эркин маќсулотлар алмашуви тизимида ортиљча маќсулот ишлаб чиљариш мумкин эмас - дейди.
У меркантилистлардан фарљли равишда бойликнинг манбаи алмашув соќаси эмас, балки ишлаб чиљариш - деган эди. Алмашувга эса ишлаб чиљаришнинг шарти сифатидагина љарайди.
Буагильбер В.Петтидан ќоли, мустаљил равишда мехнат назариясига асос солди. У бозор баќоси ва "ќаљиљий баќо"ни фарљлаган, "ќаљиљий баќо мехнат сарфи билан белгиланади" деган. Агар В.Петтининг диљљат марказида пуллар ва бошља бойликлар турган бўлса, Буагильбернинг эътибори товарларнинг бевосита муносабати, яъни товарнинг тўђридан - тўђри алмашувига љаратилган эди. Буагильбер учун шу нарса характерли эдики, у пулга кескин љарши бўлган. У "Пулда барча ёвузлик ва офатларнинг манбаи мужассамлашаган" деб баќолаган. Олтин ва кумушни эса "буюк ёвузлик" деб атайди. Буагильбернинг энг буюк хизмати шу эдики, у љийматни сарфланган иш ваљтига тенглаштиради. Агар В.Петининг иљтисодий таълимотида алмашув љиймати асосий бўлса, Буагильберда истеъмол љиймати бош ролни ўйнайди. Аслида эса уларни бир - биридан ажратиб бўлмайди.
Буагильбер љарашларидаги чекланганлик (фаљат деќљонларни ќимоя љилиш, саноат ва савдони етарлича баќоламаслик) бизнингча тарихан бўлиб Францияда капитализм ривожининг хусусиятларидан келиб чиљади. Агар Англияда саноат, савдо ва ќатто љишлољ хўжалигида капиталистик муносабатлар тўла ђалаба љозонган бўлса, унинг иљтисодиёти мехнат таљсимоти, раљобат, капитал ва ишчи кучининг фаоллиги билан характерланар эди. Францияда эса бу муносабатлар энди шакллана бошлаган эди, холос.



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling