Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Download 488 Kb.
bet9/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Низом ул-мулк (1017-1092) "Сиёсатнома" асарида хукмдорларнинг исрофгарчилиги, амирлар, амалдорлар ва љозиларнинг мансабни суистеъмол љилиши, солиљларнинг ођирлиги, давлат маблађларини саљлаш ва сарфлашда ќисоб - китоб зарурлигини љайд этади. У салжуљийлар давлати арбоби сифатида иљтоъни танљид љилган. Иљтоъ - ўрта асрларда Ўрта Шарљ, шу жумладан, Ўрта Осиёда хукмдорлар томонидан айрим шахсларга катта ќизматлар эвазига инъом љилинган чек ер (Темурийлар даврида суюрђол).
Буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) ижодида ќам иљтисодий ђоялар муќим ўрин эгаллади. Айниљса, тижорат савдо масалалари анча мукаммал ёритилган. Савдогарларни у маъљуллайди, лекин чайљовчи ва товламачини љаттиљ танљидга олади. Алишер Навоий давлат арбоби сифатида мамлакатни тинч саљлаш, ободонлаштириш ишига катта ќисса љўшди. У тириклигида мингта иншоат љуришга ваъда берган ва ваъдасининг устидан чиљљан, кўплаб мадраса, шифохона, ќаммом, кўприк, работ ва бошљаларни ўз ќисобидан љурдирган. Меќнатнинг инсон ва жамиятдага ўрнига, дўстликка юксак баќо берган.
Ђарбий Европада феодализм жамияти уч босљичда ўтди:
1. Илк феодализм (V-X асрлар):
2. Ривожланган феодализм (X-XV асрлар);
3. Феодализмнинг емирилиши даври (XVI-XVIII асрлар).
Дастлабки даврда дехљончилик хўжаликнинг асоси эди, ахоли ўртасида кескин табаљаланиш ќам мавжуд эмас эди. Франк давлатида ибтидоий жамоа тузими емирилиб, феодализм муносабатлари шаклланиши (љулдорлик формация шаклида таркиб топмади) "Салиќаљиљати" (481-514 йиллар) љонунлар тўпламида акс этган, бунда эски жамоа муносабатлари ќимоя љилинади (умумий мулкчилик), аммо айрим хўжаликларнинг мустаљиллиги, хусусий мулкчилик љўллаб - љувватланади, синфий ажралиш номаён бўлади.
Натурал хўжалик ва дехљонларни крепостнойлик эксплуатациясига оид дастлабки "Виллалар тўђрисидаги капитулярий" (IX - аср боши) поместьелар тўђрисидаги љонун бўлиб, унда феодал ер эгалиги ва крепостнойлик ќимоя этилади. Унда энди жамоа, жамоа мулклари тўђрисида гап йўљ. Бу хужжатда вотчинанинг ягона эгаси ва вотчина аќолиснинг мажбуриятлари тўђрисида гапирилади. Натурал хўжаликка асосланганлиги туфайли оброк маќсулот шаклида тўланиши, заќира ќам натура шаклида бўлиши, турли касбдаги ќунармандлар кераклиги гапирилади. Сотувчи фаљат ортиљча маќсулот чиљариши керак эди.
Крепостнойликнинг юзага келиши масаласи кўп олимларни љизиљтиради, ерга монополия эгалиги ва дехљонларни мажбур љилиш аппаратининг пайдо бўлиши ќал љилувчи роль ўйнаган. Ахир инсон туђилгандан озод бўлади-ку!
Натурал хўжалик етакчиси бўлса ќам товар ишлаб чиљариш мавжуд эди. Шаќарларда ќунармандчилик цехлари, савдо расталари доимо ишлаб турган. Цех низомларида ишлаб чиљаришни уюштириш, халфа ёллаш, ўљувчилар олим тизимлари белгиланган эди.
Умуман, у ќунармандчилигига нисбатан цех анча устунликка эга эди., аввало кенг мехнат таљсимоти бўлган (бу эса ишнинг тез ва сифатли бажарилишига олиб келган), раљобат бор эди. Бунда масалан, уй љурилса ђиштни алоќида цех кўтарган, сувољчи, том ёпувчи ва ќаказолар алоќида иш юритган ишнинг сифати назорат љилинган (раљобат бор), агар иш сифатсиз бўлса кейинги буюртма бошља цехга берилган, (умуман саноат ривожи мухим уч босљични босиб ўтди: уй ќунармандчилиги, цех-мануфактура, фабрика).
Классик ўрта аср давридаги иљтисодий ђоялар љонуний доктириналар асосида ривож топди. Бу соќада черков, рухонийлар катта роль ўйнадилар. XII асрнинг ўрталарида Болониялик монах - рохиб Гроциан "Каноник ќуљуљлар тўплами"ни тузиб, унда бир љанча иљтисодий ђоялар ќам берилган. Улар умумий мулкчиликни идеал деб баќолаб, хусусий мулкчилик худо томонидан кишиларнинг гуноќлари учун барпо љилинган деган ђояни илгари сурадилар. Бойлар хайр - садаља беришга чаљирилади. Худога маъљул бўлган фаолиятларга фаљат деќљончилик ва ќунармандчилик киритилиб судхўрлик, айниљса, фойда олиш учун савдо љораланади.
Италиялик роќиб Фома Аквинский (1225-1274) таълимотларида иљтисодий ђоялар маълум тартибга солинган. У ўзининг асарларда љуллик ва крепостнойликни ољлайди, бунда у Аристотель ва муљаддас китобларга асосланади. У худони барча бойликларнинг эгаси деб эълон љилади, лекин хусусий мулкчилик ќам ќимоя љилинади, чунки бунда инсон ўз тоифаси, табаљасига мос равишда яшашга имконият яратилади. Давр таљазосига мос (натурал хўжалик хукмрон) равишда давлат ўзини-ўзи таъминлаши ђоясини љўллайди, натурал шаклдаги бойликка асосий эътиборни љаратади, олтин ва кумушларни сунъий бойлик деб билади.
Асосий ва худо томонидан берилган нарса бу "адолатли баќо" масаласи эди. Канонистлар амалда баќо мехнат сарфларининг йиђиндисидан иборат деб тан олганлар. Агар пропоционал тенглик саљланмаса жамият емирилиши мумкин деган тўђри хулоса чиљарилади. Савдо ва фоиз олиш "адолатли бахо" бўйича алмашувни бузади, шу сабабли йирик судхўрликни таъљиљлаш талаб этилади. Аквинский "адолатли бахо" масаласини фойдалар, тўђрирођи наф манфаатлари тенглиги асосида ќал этди ва уни субъектив акт деб бахолади. У айтдики, агар нарса бирор киши фойдасига, лекин бошља киши зиёни ќисобига ўтса, бу ќолда буюмни ўз ќаљиљий баќосидан юљорирољ сотиш ќуљуљи пайдо бўлади. Шу билан бирга, бу буюм барибир ќаљиљий эгасидалигидан љиматрољ сотилмайди, чунки љўшимча бахо, шу буюмдан ќоли бўлган зиённи љоплайди. Фома Аквинский юљори табаља аќолисини мехнаткашлар манфаатини ќимоя љилувчилар љилиб кўрсатади. Шу сабабли бу табаљага буюмларни ўз ќаљиљий баќосидан љиматрољ сотишга рухсат берилади, фоизни таваккалчилик тўлови ёки љарз олувчига бериладиган "беђараз совђа" деб тушинтирилади. У рентани ер эгасига ўз љўли остидагиларини бошљаришдаги мехнати учун тўланадиган ќаљ деб баќолайди. Бу билан черков (ери бор) ва феодалларнинг манфаатлари ќимоя љилинади.
Бундай иљтисодий ђоялар Францияда (Никола Орен), Англияда (Джон Болл) ќам вужудга келди. Шуни алоќида таъкидлаш зарурки, биринчидан, бу иљтисодий љарашлар синфий характерга эга бўлган ва юљори табаљаларнинг фаолиятини маъљуллаган. Иккинчидан, норози дехљонлар ќаракати ќам кучайган. Англияда Уот Тайлер (1381), Германияда Томас Мюнцер раќбарлигида деќљонлар љўзђолони бўлган, улар крепостнойликни бошља мажбуриятларини бекор этишни талаб этганлар. Шу даврда черков бойлиги ќам кескин ошган. Тенглик тўђрисидага ђоя бузилганлигини кўрган ќалљнинг бир љисми руќонийларнинг шоќона ќаёт кечираётганига љарши чиљади. Феодализм йўлидан борётган Россияда ќам иљтисодий ђоялар анча олдин юзага кела ошлади. IX асрда вужудга келган љадимги рус давлати Киев Русида "Русская правда" љонунлар тўпламида дастлаки ёзма фикрлар берилган. Унда жамиятнинг синфий дифференцияси, ер эгалари, савдогарлар манфаати ќимоя љилинади, князлик манфаати учун савдогарларни, судхўрларни, љарздорларни ноўрин сарф - харажатлардан асраш зарурлиги ќаљида гапирилади.
Маълумки, XII-XIV асрларда Россияда феодал тарљољлик рўй берди (13 га яљин аќолида князлик). Бу даврда черков ер эгалиги атрофида диний шаклда кураш боради. XIV асрдан бошлаб ижтимоий сиёсий кураш тус олди, ўшандай публицистлардан бири Ермалай эди, у монах - рохиблигида Ерази номини олган. У ўзининг асарларида дворянликни ќимоя љилди ва йирик савдо ќамда судхўрликка љарши чиљди. У боярларни бошљалар ќисобига байрамдагидек ќаёт кечиришини танљид љилди, ерни эса фаљат давлатга хизмат љилаётган (яъни дворянлар) кишига бериш керак деган тўђри ђояни илгари сурди (боярлар марказлашган давлатга бўйсинишни истамаган вотчина эгалари эдилар). Ќаљиљатда ќам Иван Грозний, ќатто Пётр I даврида ќам вотчинани (яъни боярларни) йўљ љилиш учун кураш борди, охир ољибатда дворянлар ва помешчиклар ютиб чиљди. Ермолай иљтисодий љарашларида деќљон мехнати бойлик манбаи деган љоида ётади. Шу сабабли у давлатда деќљонлар тоифасини биринчи ўринга љўяди ва уларнинг иљтисодий аќволни яхшилаш зарур деб ќисоблаган. Аммо у деќљонлар эксплуатациясининг асосини пул мажбуриятларида деб билган, шу сабабли бу мажбуриятлар натурал рента ќолида бўлиши ва ќосилнинг бешдан бир љисми (20 фоизи) билан чеклаш, ён (почта) мажбуриятларини эса савдогарлар зиммасига юклашни таклиф этади. У мехнат унумдорлигини ошириш тўђрисида љайђурсада товар муносабатлари ривожига љарши бўлган, яъни ўзига-ўзи љарши эди, чунки у эркин, бой савдо тарафдори эди. Натурал мажбуриятларни чеклаш синфий курашга чек љўяди деган нотўђри фикрда бўлган.
Россияда XVII-XVIII асрнинг бошларида йирик ўзгаришлар рўй берди, буржуа ишлаб чиљариш муносабатлари пайдо бўла бошлади. Ђарбий Европадаги меркантилистлардан фарљли равишда рус иљтисодчилари фаљат муомила соќаларинигина ўрганиб љолмадилар, пул-бойлик деган фикрга љўшилмаганлар. Улар мамлакат ичида товар алмашинувини кучайтириш тарафдори эдилар, ташљи савдони эса асосан саноат ва љишлољ хўжалигини ривожлантириш курси деб љараганлар. Бу ђоялар А.Л.Ордин - Нашочкин (тахм.1605-1680), Ю.Крижонич (1617-1683), И.Т.Посошкс (1652-1726) асарларида баён этилган.



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling