Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Физиократизм иљтисодий таълимоти


Download 488 Kb.
bet14/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

2.3. Физиократизм иљтисодий таълимоти.
Физиократлар (латинча physio-табиат, kratos-хокимият) XVIII асрда Францияда ижод этган классик иљтисодий мактаб номаёндаларидир.
Физиократлар мактаби феодализмдан капитализмга ўтиш даврида ривожланди. Бу иљтисодий йўналиш Францияда вужудга келди ва бу тасодифий эмас эди. Франция аграр ќолатдаги давлат бўлиб, аќолининг асосий љисми љишлољларда яшар, миллий бойликнинг 2/3 љисми шу соќада яратилар эди. Деќљонларнинг аќволи тобора ёмонлашиб бормољда эди, лекин Францияда янги, нисбатан самарали синф - фермерлар ќам пайдо бўлиб, тобора ривожлана бошлади. Феодал тузимга љарши кураш ђояси физиократлар ва уларнинг асосчиси Ф.Кенэнинг иљтисодий таълимотларида асосий ўринни эгаллади. Бу таълимот фермерлар синфини ќимоя љилди, ишлаб чиљаришни, асосан љишлољ хўжалигини ођир аќволдан олиб чиљишни бош маљсад љилиб белгилади. Табиат љонун - љоидаларга амал љилиш кераклиги, шу йўл билан мамлакат бойлигини ортириш мумкинлигини кўрсатиб берди. Францияда љишлољ хўжалигининг аќволи ва уни яхшилаш тадбирлари тадљиљотларнинг асоси бўлди. Шу даврларда эксплуатациянинг асосий шакли бўлиб у пул ва натура шаклида олинар эди. Деярли 80 фоиз ерлар дворянлар љўл остида эди. Францияда 2 миллион хонавайрон бўлган деќљонлар бор эди. Ана шундай шароитда аграр масалани ќал этиш физиократларнинг асосий вазифаси бўлиб љолди. Улар љишлољ хўжалигини мамлакат бойлигининг асоси деб тушинадилар.
Физиократларнинг муќим томони шундан иборатки, улар меркантилистлардан фарљ љилиб ўз тадљиљотларини иљтисодиётнинг муомила соќасидан ишлаб чиљариш соќасига кўчирадилар. Олимлар ибораси билан айтганда, улар "Замонавий сиёсий иљтисоднинг ќаљиљий оталари" эдилар. Уларнинг хизмати шундан иборатки, ўша давр дунёљараши доирасида капиталнинг дастлабки таќлилини беришди. Бу уларни бошљалардан ажратиб турувчи асосий масала эди. Аммо физиократлар ишлаб чиљариш соќасини, фаљат љишлољ хўжалиги соќаси билан чеклаб љўйган эдилар. Физиократлар дастури бўйича Франциядаги феодализм љолдиљларини тугатиш, фискал солиљ тизимини рационализация љилиб, рентадан ягона солиљ олиш, майда ер участкаларини бирлаштириб дон соќасида барча протекционастик тўсиљларни бартараф этиш керак эди.
Ф.Кенэ физиократизм таълимотининг асосчиси. Ф.Кенэ (1694-1744) ќар томонлама кенг билимли олим бўлиб, Версаль яљинида камбађал деќљон оиласида дунёга келди. У ёшлигидан тиббиёт (медицина)га ќавас љўйди, љишлољ жарроќидан дарс олди. 1718 йилда врачлик касбини эгаллади. 1744 йилда медицина доктори илмий даражасига эришди. 1752 йилда эса Людовик VI хонадонида табиблик љилди. У олтмиш ёшидан бошлаб иљтисодиёт муаммолари биллан бевосита шуђиллана бошлади.
Ф.Кенэнинг иљтисодий ђоялари љирол саройи Версалда юзага келди. Бу ерда у умрининг деярли охиригача яшади ва ижод љилди. Дидро ва Д.Алламбер томонидан чоп љилинган "Љомус"да Ф.Кенэнинг дастлабки иљтисодий маљолалари: "Фермерлар", "Дон", "Солиљлар" босилиб чиљди. 1758 йилда унинг асосий ёки энг муќим асари "Иљтисодий жадвал" юзага келди. Ф.Кенэ бу асарида физиократизм мактаби асосларини яратди, унинг назарий ва сиёсий дастурини таърифлаб берди. Унинг иши ва тадљиљотларини XVIII асрнинг иккинчи ярмида Франциянинг таниљли давлат арбоби А.Тюрго (1727-1781 йиллар) давом эттирди. Шундай љилиб ќаљиљий физиократлар мактаби "иљтисодчилар мактаби" љарор топди.
Ф.Кенэ "табиий тартиб" концепиясини илгари сурди. У пайдо бўлаётган ва тобора мустаќкамланаётган капитализм тузимини тушиниб иљтисодиёт эркин раљобат асосида ривожланишини, бозор баќоси стихияли ўзгаришини, давлатнинг аралашувини инкор этадиган жараённи љўллаб - љувватлади. Иљтисодиёт, иљтисодий ривожаланиш одамларнинг истак - хохишларига бођлиљ бўлмай табиий жараён бўлиб уни маълум љонуниятларга бўйсинишини тан олиш физиократларнинг ютуђи эди. Бу љонунлар уларнинг фикрича тарихий бўлмай абадий љонунлар деб љаралган эди. Шу сабабли ишлаб чиљаришнинг капиталистик шакли табиий ва абадий ишлаб чиљариш шакли деб ќисобланган Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлиги таълимотини илгари сурди. У алмашув ва савдо бойлик яратмайди, демак алмашув жараёни ќеч нарса ишлаб чиљармайди деб ќисоблаган. Эркин раљобат шароитида алмашув соќасида тенг миљдорли љийматнинг алмашуви рўй беради. Бу љиймат товарда улар бозорга кирмасдан олдин ќам мавжуд бўлади (В.Петининг товар љиймати фаљат алмашув пайтида пайдо бўлади деган фикри нотўђри). Алмашувнинг эквивалентлиги тўђрисидаги таълимот меркантилистларнинг љарашларини инкор этиш учун назарий асос бўлди. Аммо Ф.Кенэ миљдорли љийматни алмашув сабабини тўђри тушинтириб беролмади, чунки љиймат назарияси ќам тўла ишлаб чиљилмаган эди ва у љийматни ишлаб чиљариш харажатлари билан айнан бир деб ќисоблаган.
Физиократларнинг иљтисодий тизимида "соф маќсулот" тўђрисидаги таълимот марказий ўрин эгаллайди. Ф.Кенэ ялпи ижтимоий махсулот ва ишлаб чиљариш харажатлари ўртасидаги фарљни соф маќсулот деб билади. У "Соф маќсулот љишлољ хўжалигида деќљончиликда, табиат кучлари таъсирида истеъмол љийматлари миљдори кўпаяди" деб таъкидлайди. Саноатда эса деќљончиликда яратилган маќсулотларнинг шакли ўзгаради, унинг миљдори кўпаймайди, шунинг учун "соф махсулот" кўпаймайди, демак бойлик яратилмайди. Физиократларнинг бундай фикрлаши љийматнинг ижтимоий табиатини тушинмасликдан ва љиймат тушинчасини, истеъмол љиймати билан љориштириб юборилиши ољибатида юзага келади.
Физиократларнинг "унумли ва унумсиз" мехнат тўђрисидаги таълимоти "соф махсулот" тўђрисидаги таълимоти билан чамбарчас бођлиљ бўлиб, унинг мантиљий давоми ќисобланади.
Меркантилистлардан фарљли равишда улар "Соф маќсулот" яратувчи мехнат унумли бўлади, яъни љўшимча љийматни яратади деган эдилар. Ф.Кенэ "соф махсулот" тўђрисидаги ўз љарашлари асосида жамиятни 3 синфга бўлади: Унумли синф (фермерлар), ер эгалари синфи ва унумсиз синф (саноатчилар).
Физиократларнинг муќим хизматларидан бири шуки, улар капитал тушинчасини таќлил љилишган. Љишлољ хўжалигида ерни сифатли ишлаш, ерларнинг захини љочириш, љуритиш, от, плуг, барона учун маълум аванс ќамда уруђ - ишчи - батрак сарфларини ажратиб, асосий ва айланма капитал тўђрисидаги ђояларини билдиради.
Ф.Кенэ иљтисодий тарихда такрор ишлаб чиљариш жараёнини ва ялпи ижтимоий махсулот муомиласини бутунича кўрсатиш учун биринчилардан бўлиб уриниб кўрди. Бу жараён схематик равишда "Иљтисодий жадвал"да ўз аксини топган. Унда мамлакатда ишлаб чиљарилган тайёр маќсулотнинг айланиши орљали љандай таљсимланиши кўрсатилган, бунинг ољибатида ишлаб чиљаришнинг аввалги хажмида љайта бошлаш учун шарт - шароитлар яратилади.
Жадвалда Ф.Кенэ иљтисодий таълимотининг асосий томонлари, унинг "соф махсулот" ва "капитал", унумли ва унумсиз синфлар тўђрисидаги таълимотлар акс этган. Унда муаллифнинг капиталистик ишлаб чиљариш усулини ќимоячиси сифатида синфий позиция ќам кўриниб турибди. "Иљтисодий жадвал"нинг шартларига кўра бу жараён беш актдан иборат бўлиб, ќар бири бир миллиард ливрга тенгдир.

  1. Мулкдорлар синфи "унумли синф"дан 1 миллиард ливрлик озиљ - овљат сотиб олади, яъни љишлољ хўжалик маќсулотнинг 1/5 љисми реализация љилинади.

  2. Мулкдорлар "унумсиз синф"дан 1 миллиард ливрлик саноат махсулотлари сотиб оладилар. Шу билан "унумсиз синф" ўз маќсулотнинг ярмини реализация љилади.

  3. "Унумсиз синф" мулкдорлардан олган пулга "Унумли синф"дан истеъмол учун керакли махсулотларни олади. Шу йўл билан љишлољ хўжалик маќсулотининг яна ярми реализация љилинади.

  4. "Унумли синф" "Унумсиз синф"дан олган 1 миллиард ливрга унинг ўзидан ("Унумсиз синф"дан) ишлаб чиљариш љуроллари олади. Улар асосий капиталнинг ейилган, ишдан чиљљан элементларини тиклашлари керак. "Унумсиз синф"нинг махсулотини љолган иккинчи ярми реализация љилинади.

  5. Айланиш жараёнининг бешинчи, якунловчи актида "Унумсиз синф""Унумли синф"дан 1 миллиард ливрлик ишлољ хўжалик хом ашёси харид љилади.

Умумий ижтимоий махсулотнинг айланиши натижасида синфлар ўртасида 3 миллиард ливрлик љишлољ хўжалиги маќсулоти ва 2 миллиард ливрлик саноат буюмлари реализация љилинади.
"Иљтисодий жадвал"да такрор ишлаб чиљаришни таќлил љилиш асосида олинган муќим илмий хулоса шундаки, унда айрим - айрим, олди - сотди актлар љараб чиљилмасдан кўплаб индивидуал актлар синфлар ўртасидаги муомилага бирлаштирилган.
Ф.Кенэнинг жадвали иљтисодий тарихда биринчи марта натурал, яъни товар ва пул ќолидаги моддий неъматларнинг макроэкономик занжири бўлиб, ундаги ђоялар бўлажак иљтисодий моделларнинг куртаги бўлиб љолди.
Ф.Кенэнинг ђоялари Анн Робер Жак Тюрго (1727-1781 йиллар) томонидан давом эттирилди ва чуљурлаштирилди. У Парижда Норманд дворянлари оиласида таваллуд топди. Сарбоннининг Теология (диний) факультетини тугатди. 1751 йилдан Париж парламентининг чиновниги, 1761-1774 йиллар ќарбий љисмда интендант, 1774 - 1776 йилларда молия бош назоратчиси, љирол Людовик XVI даврида молия вазири сифатида бир љанча антифеодал ислоќатлар ўтказди. У соф бозор иљтисодиётидаги машќур тамойилга кўра иљтисодиёт давлат томонидан аралашувсиз ривожланиши кераклигини биринчи марта илгари сурган. А.Тюргонинг иљтисодий љарашлари унинг 1766 йилда ёзилган "Бойликнинг пайдо бўлиши ва таљсимланиши тўђрисидаги мулоќазалар" асарида тўла ёритилган. Бу китоб аслида Париждаги ўљишга келган икки хитойлик учун дарслик сифатида ёзилган ва 100 та аниљ тезисдан иборат. Бу иљтисодий теоремалар 3 љисмга бўлинади, шундан 31 та тезис физиократик ђоялар мажмуидан иборат. Бу тезисларда "соф махсулот", "љўшимча љиймат" ќаљида гап боради. Бу маќсулот табиатнинг инъоми дехљон мехнати натижаси љилиб кўрсатилган ва у ер эгаси томонидан ўзлаштирилади.
Кейинги 17 та теорема љиймат, баќо ва пулга бађишланган. Унинг бу соќадаги фикрлари ўзига хос характерга эга эди ва љийматни мехнат назариясидан анча йирољ эди. Товарларнинг баќоси товарлар нисбати, алмашувди иштирок этаётган шахслар, сотувчи ва олувчи истагини интенсивлиги билан аниљланади (маржиналистик талљин).
Унинг охирги 52 та теоремасида тарихий ахамиятга эга бўлган асосий иљтисодий ђоялар келтирилган.
А.Тюрго жамиятдаги аќолини бошљачарољ синфларга бўлади. У "унумсиз" саноатчилар синфини ќам иккига бўлади. Биринчисига тадбиркор манфактуристлар, фабрика эгалари киради. Улар иш жойларини яратадилар, аванс ёрдамида ишни ташкил этиб, уни фойда олиш учун сарфлайдилар. Иккинчиси - бу оддий ќунармандлар бўлиб улар ўз љўл кучлари ќисобига иш ќаљи оладилар. У худди шу каби икки разрядга ажратади, булар аванс берувчи тадбиркорлар ёки капиталистлар ва фаљат иш ќаљи олувчи оддий ишчилар. Демак, А.Тюрго бўйича жамиятда бешта синф мавжуд, бу ќаљиљатга яљиндир. У ёлланма ишчида љўл кучидан бошља ишлаб чиљариш воситалари йўљлигини очиб беради, кун кечириш учун у ўз мехнатини бошљаларга сотиш зарурлигини кўрсатади.
А.Тюрго Ф.Кенэга нисбатан "фойда"ни таќлил љилганда ундан анча илгарилаб кетди. У фойданинг таќлилини саноат капиталидан бошлайди. Бу ерда фойдани келиб чиљиши ќаљиљатдан ќам аниљрољ кўринади. У ўз устозларининг "табиий тартиб" концепциясини бузаётганлиги учун кечирим сўраб саноатдан кейин деќљончиликни љараб чиљади.
Энг ажойиб теорема 62 тезис бўлиб, унга кўра ишлаб чиљаришга љўйилган капитал ўз - ўзидан ортиб бориши љобилиятига эгадир. Бу ерда у саноат фойдасини ссуда ва функционал капиталга бўлинишини кўрсатиб беради. У биринчи бўлиб давлат молиясини сођломлаштирига ќаракат љилди, бу соќада узољ муддатли дастурлар тузиб чиљди, унга кўра ер эгалигидан тушадиган даромадлардан олинган солиљлар тизимини тузатиш керак эди. Умуман у саноат ва савдода одил бўлмаган солиљларни тартибга солишга киришди. У бюджет чиљимларини чеклашга интилди, бундан сарой ходимларининг ортиљча сарф-харажатларини кескин камайтириш мўлжалланди ва бу соќада маълум ютуљља эришилди. 1778 йили А.Тюрго америкалик дўсти Франклинга атаб ўзининг сўнги иљтисодий асари бўлган "Солиљлар тўђрисида эсдаликлар"ини ёзди.
А.Смит ўз ваљтида "Физиократизм тизими љанчалик номукаммал бўлмасин, шу даврга чоп этилган иљтисодий ђоялар ичида ќаљиљатга энг яљини эди" деб айтган эди.

Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling