Маруза №4 25/20—26/20 Ҳайвон хомашёлари


Download 27.84 Kb.
bet5/6
Sana25.08.2023
Hajmi27.84 Kb.
#1669995
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАРУЗА№4

СУБ ВА ИЧ МАҲСУЛОТЛАРИ. Суб маҳсулотларга калла, пойча, пўстдумба мисол
бўлади. Калла бу сўйилган ҳайвоннинг боши, ундан шўрвалар, яхна тамаддилар тайёрлана-
ди. Пойча —тўрттала оёқлар бўлиб қўйники бўлса, калла билан бирга қайнатиб калла-
пойча тамаддиси тайёрланади. Молники бўлса, ўзини қайнатиб, лиқ-лиқ пиширилади. Пўст-
думба ёлғиз думбали қўйларга хос суб маҳсулот бўлиб, унинг жуни қирилиб яхши
ювилгач, турли таомлар тайёрлашда ишлатилади. Ич маҳсулотларига, ичак, қорин, буйрак,
жигар, юрак, ўпка, мия ва тил киради. Бу маҳсулотларнинг ҳар биридан ҳар хил яхна
овқатлар, кабоблар, ҳасиплар, қуйма ўпка, йўргам, пўстдумба ўрамаси каби бир қатор
тансиқ таомлар пиширилади. Ўзбек пазандалигининг ажойиб тансиқ таомлари суб ва ич
маҳсулотларидан тайёрланишига уларнинг унутилишига ёки камдан-кам пишириладиган
бўлишига олиб келган. Сабаби: бу масаллиқларга ишлов бериш, ювиб, тозалаш ва таом
пишириш иши ғоят машақкдтли ҳамда мураккаб бўлганлигидадир. Кўпинча бу масаллиқ-
лардан тансиқ таомлар тайёрлашда кўпчилик иштирокида иш жараёнларини (ювиш, тоза-
лаш, пардозлаш, пишириш) ўзаро таҳсимлаб олиш орқали амалга оширилган, фақат айрим
мутахассисларгина бошдан-оёқ ишни бир ўзи бажарган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш
зарурки, суб ва ич маҳсулотларининг парҳезлик хосиятлари: таркибида фойдали ғанимат-
ларнинг кўплиги, тайёрланган таомнинг нафисва лазизлиги нақ гўштдан устун турса борки,
сира қолишмайди. Сўнгра халқ табобатида «тақлиди вужуд» принципга асосан юрак
касали бор одамга юрак ейиш, ўпка касалига — ўпка, ошқозон касалига қорин, ичак касалига
ҳасип ва ҳоказоларни истеъмол этиб туриш тавсия этилган. Бу принципнинг илмий
асосини ҳеч ким шархлай олмайди. Бироқ, «бемор аъзо ўзи қувватини ҳайвонотнинг те-
гишли аъзосидан олади», деган тушунча асосида иш тутилган. Аммо гўштнинг инсон
учун фойдали неъмат эканлиги тўғрисида дастлаб илмий фикр табобат илмининг бобо-
калони Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. Алломанинг таъкидлашича: «Энг
яхши гўшт, қўй гўштидир, чунки у иссиқ ва юмшоқдир. Улоқ, бузоқ ва ёш ҳайвон-
ларнинг гўшти ҳазм учун энг яхши бўлиб, гизоси жуда латифдир. Улоқ гўштидан кўра
қўзичоқ гўштида чиқинди камроқдир. Мақтарли сут эмган молнинг гўшти жуда яхши, ёмон
сут эмган молники эса зарарлидир. Қари қўйнинг гўшти ва шунингдек ориғиники
ёмондир. Қорасининг гўшти енгилроқ ва лаззатлироқ бўлади (4,367).
Гўшт протеин — инсоннинг мия нейронларини озиқлантирувчи энг муҳим модданинг
манбаидир.
Модда алмашинуви учун организм муҳтож бўлган энг муҳим моддалар гўштлик овқатда
карийб тайёр ҳолда мавжуд эди; гўштлик овқат — овқат ҳазм қилиш процессини қис-
қартиради ва шу билан бирга организмдаги бошқа вегетатив (яъни ўсимлик ҳаётидаги
ҳодисаларга мувофиқ бўлган) процессларнинг муддатини ҳам қисқартирди... Такомиллаша-
ётган одам ўсимлик дунёсидан узоқлашган сари, ҳайвонлардан ҳам устунлаша борди...
Шаклланаётган одамнинг ўсимлик овқат билан бир қаторда гўштлик овқатни ҳам
Ейишга одатланиши унинг жисмоний кучининг ва мустақиллигининг ниҳоятда тез ўсишига
ёрдам қилди. Лекин гўштлик овқат мияга энг муҳим таъсир кўрсатди, бунинг оркасида
мия ўзининг озиқланиш ва ривож топиш учун лозим бўлган моддаларни илгарига
қараганда кўпроқ ола бошлади, бу ҳол миянинг бўғиндан-бўғинга тезроқ ва тўлароқ
такомиллашувига имкон берди. Жаноб вегетарианларнинг (нукул ўсимлик овқатларнигина
еб тирикчилик қиладиган бир тоифа одамлар К. М.) ижозати билан шу нарсани
айтиш керакки, одам гўштлик овқат емаса, одам бўла олмас эди»

Download 27.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling