Маруза №4 25/20—26/20 Ҳайвон хомашёлари


Download 27.84 Kb.
bet6/6
Sana25.08.2023
Hajmi27.84 Kb.
#1669995
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАРУЗА№4

ТОВУҚ ГЎШТИ. Том маъносида парҳез гўшт бўлиб ҳар қандай беморга овқат қилиб
берса бўлаверади. Товуқ гўштининг ана шу хосиятини халқ табиблари билишган бироқ
илмий эмас, балки кундалик тажрибага таяниб (эмпирик асосда) иш тутишган.
Қариялар билан суҳбатлашганимизда улар товуқ гўшти қонни мусаффо қилади, мияни
тозалайди, дейишади
Халкда бемор кишига бирор овқатни едириб кўришганда фойда қилса — «ёқди», фойда
қилмаса — «ёқмади», деган тушунча бор. Ўзбек пазандалигида товуқ гўштидан анвойи
турли таомлар борки, булар ёшу қарига, соғлом ва бетобга «ёқаверади». Халкда ана
шундай «ёкадиган» овқатлар тайёрлаш мақсадида товуқ махсус бокишади. Ҳаммага маълум-
ки, янги сўйилган товуқ, ўрдак ва ғозэтидан қандайдир билинар-билинмас қўланса
ҳид келиб туради. Бу паррандахонанинг ва ўша қушлар ейдиган овқатнинг нопокли-
лигидандир. Шунинг учун гўштидан парҳез овқатлар тайёрланадиган товуқни ажратиб
олиб, оёғидан боғлаб бир ҳафтагача унга маккажўхори ва чувалчанг, нон увоқ ва
доривор гиёҳларнинг донидан (масалан: беда, ялпиз, шўра, мачин, жағ-жағ, отқулоқ, узум,
олма, қовун уруғлари) бериб боқилган, сўнгра сўйилган.
Парранда гўшти таркибига мускул (мушак) тўқимаси, бириктирувчи тўқима (ғовак, пишиқ,
ёғли, тоғай, ёғсиз, қон) ва нерв тўқималари киради. Ушбу тўқима турларининг нисбати
гўштнинг кимёвий таркиби, хоссалари, унинг озуқавий ҳамда товар қийматини белгилайди.
Паррандаларнинг мускул тўқимаси таркибида тўйимли ва енгил ҳазм бўлувчи оқсиллар
бўлиб, уларнинг миқдори, парранданинг тури ва ёшига кўра, 15,2 - 23,3 % -ни ташкил этади.
Паррандаларнинг мускул тўқимасидаги оқсил моддаларнинг 85 % тўйимли оқсиллар сирасига киради.
Парранда гўшти хуштаъмлиги, пархезбоплиги ва озуқавий қиймати
билан юқори баҳоланади. Товуқ гўштидаги триглицеридлар ва фосфатидлар миқдори ўртача 0,5 %
дан 2 % гача, 100 г гўштдаги холестерин ва стероидлар миқдори эса 4.6 ва 8 мг ни ташкил этади.
Ғоз, ўрдак ва овланадиган қушлар-нинг гўшти қизғиш рангда бўлиб, уларнинг юқорида
келтирилган кўрсаткич-лари қиймати, тегишли тартибда - 2,0 ва 0,8 % ҳамда 1.10 ва 20 мг бўлади.
Паррандаларнинг мускул тўқимаси таркибида деярли барча сувда эрувчан витаминлар,
минерал моддалар ва микроэлементлар мавжуд.
.
Download 27.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling