Ўтказиш учун йўриқнома - Ўтказиш учун йўриқнома
- «Сизга «А» ва «Б» вариантлардан иборат 30 та жуфт мулоҳалар тавсия этилган. Ҳар бир жуфтликни диққат билан ўқиб чиқиб, ўзингизни ҳулқ-атворингизга ва қарашингизга тўғри мослигига қараб, улардан бирини танланг. Бу сўровномада тўғри ёки нотўғри тасдиқлар йўқ, ҳар бир тасдиқ инсонларнинг ҳар хил ҳаётий ҳолатларда қандай қарор қабул қилиш усулларини ифодалайди. Сиз «А» ёки «Б» мулоҳазалардан бирини танлаб, уни жавоблар варақасига белгилаб қўйинг. Сўровнома билан ишлаш жараёнида Сизга айрим тасдиқлар такрорланаётгандек туюлади. Лекин улар бир хил эмас, фақатгина айрим жиҳатлари ўхшаш бўлиши мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат».
Сўровнома матни | - А. Гоҳида мен бошқаларга баҳсли саволларни ҳал қилиш масъулиятини ҳис қилишга имкон бераман.
| | - Б. Мен диққатимни биз қарши бўлган фикрларни муҳокама қилишдан кўра, иккаламиз рози бўлган фикрга қаратишга ҳаракат қиламан.
| | - А. Мен мунозара ечимини топишга ҳаракат қиламан.
| | - Б. Мен ўзимнинг шахсий манфаатлари билан бир қаторда бошқалар манфаатларини инобатга олишга имкон топаман.
| | - А. Кўпинча мен ўз мақсадимга эришишга интиламан.
| | - Б.Мен кўп ҳолларда муносабатларимиз сақланиб қолиш учун бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қиламан.
| Натижалар таҳлили Мезонлари - 1дан 3 баллгача — мазкур тип низоли ҳолатларни бошқариш ва ундан кам фойдаланишнинг паст даражаси мавжудлигидан далолат беради.
- 4дан 9 баллгача — мазкур тип низоли ҳолатларни бошқариш ва ундан маълум даражада фойдаланишнинг ўрта даражаси мавжудлигидан далолат беради.
- 10 дан 12 баллгача — мазкур тип низоли ҳолатларни бошқаришга хослиги, низоли вазиятларга ўзига хос усуллар билан жавоб қайтаришидан далолат беради.
- Юқорида кўрсатилганидек, тест натижалари низоли вазиятларда ҳулқ-атвор типлариининг иерархиясини аниқлаш имконини беради.
Шахснинг низога мойиллик даражасини баҳолаш тести Сўровнома матни намунаси - Бошқаларга бўйсуниб қолмаслик учун ҳукмронликка интилиш Сизга хос хусусиятми?
- а)йўқ; б) ўзига қараб; в) ҳа.
- Агар ишда одамлар Сизни кўролмасалар уларга қаршилик кўрсатасизми?
- а )йўқ; б) ўзига қараб; в) ҳа.
- Сиз юқори поғона ишлайдиган одаммисиз?
- а) ҳа; б) жавоб бериш қийин; в)билмадим.
- Сиз қандай поғонадаги одамсиз?
- а)бефарқ; б) принципиал; в)уддабурон..
- Сизга танқидий фикрлар билан мурожааат қилишадими?
- а) тез-тез; б)баъзан; в)камдан кам.
Низога мойиллик даражалари: - 14 – 17 – жуда паст даражада
- 18 – 20 – паст
- 21 – 23 – ўртачадан паст
- 24 – 26 – ўртачадан озгина паст
- 27 – 29 – ўртача
- 30 – 32 – ўртачадан озгина юқори
- 33 – 35 – ўртачадан юқори
- 36 – 38 – юқори
- 39 –42 – жуда юқори
- «Q-саралаш» методикаси психолог олим В. Стефансон томонидан 1958 йилда яратилган бўлиб, у психологик тадқиқотларда шахснинг ўзи тўғрисидаги тасаввурларини ўрганишда кенг фойдаланилади. Методикага кўра, текширилаётган шахсга рақамланган бир қанча карточкалар ва жавоб варақаси тақдим этилади. Ҳар бир карточкада шахс ҳақида аниқ тасдиқ(фикр) мавжуд бўлиб, синалувчи карточкаларда келтирилган тасдиқларнинг ўз табиатига хос ёки хос эмаслигига қараб, уларда баён этилган тасдиқларни маъқуллайди ёки инкор этади, яъни жавоблар варақасида келтирилган тасдиқлар рақами ёнига «ҳа» ёки «йўқ» сўзини ёзиб қўяди. Шунингдек, жавобларини «+» ва «–» ишоралари орқали ҳам белгилаш мумкин. Бундан ташқари, синалувчи шахсга осонлик туғдириш мақсадида карточкада баён этилган тасдиқларни саволнома тарзида ҳам тақдим этиш мумкин.
«Q-саралаш» методикаси асосида ўтказилган саволнома жавоблари (калити) - 1.Тобелик — 3,9,15,21,27,33,39,45,51,57.
- 2.Мустақиллик — 6,12,18,24,30,36,42,48,54,60.
- 3.Киришувчанлик — 5,11,17,23,29,35,41,47,53,59.
- 4.Нокиришувчанлик — 4,10,16,22,28,34,40,46,52,58.
- 5.Фаоллик — 1,7,13,19,25,31,37,43,49,55.
- 6.Нофаоллик — 2,8,14,20,26,32,38,44,50,56.
Do'stlaringiz bilan baham: |