Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
92
Абдуллоҳ ибн Урайқит мушрик эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан Ҳазрати Абу Бакрнинг 
қаердаликларини беш қўлдай биларди. Уларни топган кишига ваъда қилинаётган мукофот унга 
йўлбошловчилиги эвазига бериладиган ҳақдан камида ўн марта ортиқ эди. Шундай бўлишига 
қарамай, нима учун улар ҳақида мушрикларга хабар бермади, унга омонат қилинган сирни 
сақлади?.. 
Уларнинг қаерда эканларини билдириш Абдуллоҳ учун ҳеч қандай қийинчилик 
туғдирмасди. Ҳолбуки, йўл бошлаб бориш ғоят хавфли ва мушкул бир иш эди. Унинг устига, 
қурайшийлар билиб қолсалар, ҳужум қилишлари муқаррар бўлиб, йўлдаёқ ўлиб кетиши, жуда 
бўлмаса, ушбу иши учун аёвсиз жазоланиши ҳеч гап эмасди. 
Камида тўрт юз олтмиш чақиримлик йўлни оғир шартшароитлар остида босиб ўтиш ва яна 
Маккага қайтиш ташвишичи? Олдинда камида йигирма кунлик мушкулотмашаққат бор... Лекин 
6у воқеликка қарамай, соғлом фикрли, дуруст ахлоқли инсон бўлган Абдуллоҳ ибн Урайқит 
пайғамбаримизга кўмаклашишга жазм этган эди. 
* * * 
Ғорда кечган уч кечаю уч кундуз гапсўзсиз, сукут сақлаб ўтиришмагандир, албатта. Аммо 
мазкур муддат давомида қандай суҳбатлар ўтгани ҳақида маълумотлар сақланиб қолган эмас. 
Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларнинг китобларида Ҳазрати Абу Бакрнинг бу тарихий 
сафари ҳақида берилган маълумотларда ҳам ғорда бўлиб ўтган суҳбатларга доир ҳеч гап йўқ. 
Пайғамбарларнинг энг буюги (с.а.в.) билан инсонларнинг энг улуғи (р.а.) ораларида сир бўлиб 
қолган 6у воқелик бир қарашда том маънодаги машаққат тўла кунлар эди. Аммо маъно 
жиҳатидан фавқулодда бой, сўз билан таърифлаб бўлмайдиган даражада файз ва баракага тўлиқ 
кунлар бўлган. Пайғамбаримиз ушбу воқеликни қисқагина шундай изоҳлаган эдилар: «Ҳеч 
сиқилма, Оллоҳ биз биландир...» Ва яна: «Эй Абу Бакр, икки дўстга Оллоҳ таоло ҳам дўстлик 
қўлини узатиб турса...» 
Бу ўринда сукут сақлашдан ўзга чора қолмайди. Бу ерда оддий кўнгиллар қанот 
қоқолмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ва у кишининг севимли дўстларидан бошқа жами инсонлар бу 
маъно оламининг орқасида саф боғлаб туришга мажбурдирлар. 
Уч кун давом этган, аммо таърифи уч асрга ҳам сиғмайдиган бу ҳаётни оддий сўз билан 
баён этиш амри маҳолдир. Ҳазрати Абу Бакр шу боис бўлса керакки, ҳаётининг бахтиёр 
дамлари ҳақида ҳеч кимга ҳикоя қилмасликни афзал кўрган эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) учун Меърож кечаси қандай аҳамиятга эга бўлган бўлса, Ҳазрати Абу 
Бакр учун ҳам ушбу кунлар шунчалик азиз эди. Муҳаммад уммати орасида бошқа ҳеч ким 
бундай шарафга муяссар бўлмаган, бўлмас ҳам эди. 
Ғорда ўтказилган кунларнинг ҳар бир дақиқаси маъно жиҳатидан бир етук инсоннинг 
умрига тенг эди. Ҳазрати Хадича онамиз уммат орасида илк имон келтириш шарафига сазовор 
бўлиб, қандай улуғ ва тенгсиз мартаба эгасига айланган эса, Ҳазрати Абу Бакр ҳам бу ҳижрат 
сафарида пайғамбаримизга йўлдош бўлишдек беқиёс бир мартабани қозонган эди. Бу дўстлик 
Исломдан олдин бошланган, умр бўйи энг мукаммал тарзда давом этган, вафотларидан кейин 
охиратда ҳам қалин дўст бўлиб қолишлари шубҳасиздир... 
Инсонларга буюк ўрнак намунаси бўлган Ҳазрати Умардай улуғ зот Абу Бакрнинг ғорда 
ўтган бу бахтиёр дамлари ҳақида бундай деган эди: «Худо ҳаққи, Абу Бакрнинг ғорда ўтказган 
ўша бир кечаси Умардан ва Умар оиласидан ҳам хайрлирокдир. Абу Бакрнинг ғорда ўтказган 
бир куни Умардан ҳам, оила аъзоларидан ҳам хайрлирокдир». (Ибн Касир. «Сияр», 2/237.) 
* * * 
Асмо бундай дейди: 
«Отам пулларининг ҳаммасини олиб кетган эди. Бобом Абу Куҳофа ранжиди. 
— Уйлашимча, у сизларни оғир аҳволга солиб кетди, — деди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling