Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
51 ЯНА БИР МИСЛСИЗ ЙЎҚОТИШ Расулуллоҳ (с.а.в.) амакиларининг ўлими боис қалбларига тўлган ғам-ғуссадан ҳали батамом қутулмаган эдилар, қутулишлари ҳам жуда мушкул эди. Чунки унинг вафотини ғанимат деб билган мушрикларнинг қадам босишлари бирдан ўзгарган, ҳақоратлар, истеҳзою камситишлар ўн чандон ортган эди. Устигаустак, бу орада Ҳазрати Ҳадича онамиз касал бўлиб қолди. Олтмиш олти ёшларга кирган эди. Қирқ ёшида учинчи марта, аммо жуда бахтли бир оила қурган, йигирма олти йилга яқин даврдан бери бу никоҳ келтирган ҳузурҳаловат ва саодатдан баҳраманд бўлиб келган, умр йўлдошининг зиммасига юкланган оғир масъулиятни енгиллатиш учун имкони борича ёрдамини аямаган, бу йўлда мумкин бўлган ҳар қандай моддий ва маънавий орага бош урган, хурсандлигида ҳам, ғамгинлигида ҳам ҳамдард ва шерик бўлиб, у кишининг энг яқин дўстига айланган эди. Йигирма олти йил давом этган оилавий ҳаётлари давомида у зот билан турмуш қурганига бирон марта ҳам пушаймон бўлмаган, эрини ҳам пушаймон қилдирмаган эди. У зоти шарифга бири биридан ширин, гулғунчадек ёқимтой фарзандлар ҳадя этган, дардларига ҳамдард бўлиб, бошларига кулфат тушган кезларда тасалли берган эди. Бироқ бу фоний дунёда ҳеч ким абадий яшамас, бинобарин, у ҳам дунёдан кўз юмажак, ортида ёшли кўзлар, севги ва ҳурмат билан хотирлайдиган кўнгиллар қолдиражак эди. Касал бўлиб тўшакка михланганида, ортиқ ўрнидан турмаслигига, бу дунёдан абадий кўз юмиши вақти яқинлашганига амин бўлди. Сўнгги ўн йил давомида юз берган зиддиятлар, можаро ва тўполонлар унинг вужудини ҳолдан тойдирган эди. Ётоққа михланганидан кейин тобора мумдек эриб бораётгани аниқ бўлиб қолди. Аммо бу чарчоқҳорғинлик фақат жисмига тегишли эди. Руҳияти ва ичкимаънавий оламига келсак, ҳамон бақувват, худди вайрона уйдан янги ва баланд, кенг ва шинам уйга кўчиб ўтаётган инсондек ҳузурҳаловатда эди. Дунёда экилиши мумкин бўлган энг серҳосил уруғни эккан, энг улуғ Пайғамбарнинг раҳбарлиги ва ҳомийлиги остида эккан, охиратда ҳам бунинг эвазига ҳеч ким ололмайдиган ҳосилни олажак, жаннатда ўзи учун қурилган ва Расулуллоҳ (с.а.в.) бошлаб кирадиган кўшкка ўрнашажак, иншаоллоҳ! Шу жиҳатдан, ўлим унинг учун жаннат ҳаётининг бошланиши эди. Оллоҳ таолонниг раҳматига, лутфу карами ва мислсиз эҳсонига ноил бўлиш демак эди. Охират оламига файз киритиши боис, малаклар унинг қаршисига пешвоз чиқиб: — Хуш келибсиз, эй Расулуллоҳнинг (с.а.в.) фидокор умр йўлдоши, тенги йўқ жуфти ҳалоли! — дея кутиб олишар, келажакда жаннатдаги кўшкига кўчиб ўтгунига қадар, Оллоҳ таолонинг азиз меҳмони сифатида иззатикром кўрар эди. Бу дунёда Оллоҳнинг расулига муҳаббат қўйди, ҳеч кимнинг қўлидан келмайдиган оилавий осойишталикни барқарор қилди. Бунинг эвазига Оллоҳ таоло ҳам уни меҳмон қилиб, роҳатфароғатга қовуштиражак, кўз кўриб қулоқ эшитмаган, бандасининг хаёлига ҳам келмайдиган неъматларини эҳсон этажак, иншаоллоҳ! Улуғ Ҳадича!.. Аёллар оламининг улуғ маликаси Ҳадича онамиз у ерда Расулуллоҳ (с.а.в.) келгунларига қадар Роббул Оламийннинг меҳмони бўлажак... Аммо иккинчи жиҳатдан, бу ўлим Расулуллоҳдан (с.а.в.), суюкли фарзандларидан, муваққат бўлса ҳам, ажралиш демак эди. Уларни фоний дунёда, душманлар томонидан қилинажак жабрзулм, етказилажак озору зиён-заҳматлар ҳалқасига ташлаб кетиш демак эди. Мана шу жиҳатдан, ўлим аччиқ ва фожеали бир воқеа эди... Пайғамбарлар Султони (с.а.в.) бир ғамдан фориғ бўлмай туриб, иккинчи бир ғамга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling