Мундарижа кириш I боб. Спорт назарияси ва амалиётида муаммонинг
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 69.56 Kb.
|
43.Yuldashev Boburjon. - Текширилди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Иқтидорли ҳамда рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш, айниқса, бошланғич спорт тайёргарлиги босқичида ёш оғир атлетикачилар машғулотларида ўқув- машғулот жараёнига янгича илмий-назарий ёндашиш муҳим муаммолар қаторига киради.
Сўнгги ўн йилликдаги кузатишлар мактаб ўқувчилари организмининг жисмоний ва функционал имкониятлари асосий параметрларининг пасайиб бораётганлигини кўрсатмоқда ҳамда ушбу ҳолатнинг ижтимоий аҳамиятли сабабларидан бири ҳозирги замонда инсонлар ҳаракат фаоллигининг камайиши, гиподинамия ва психик юкламалар улушининг ошишидир. Бир қатор муаллифларнинг кўрсатишича, малакали тиббий хизматни ошириш билан бир қаторда ушбу вазиятда профилактика тадбирлари беқиёс ҳисобланади. Айрим мутахассислар бундай тадбирларни (Дворкин Л.С., Хабаров А. А., 2000), асосан ёшликдан ўтказиладиган ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик масаласини тадқиқ қилганлар. Шунинг учун ҳам жисмоний тайёргарликда асосий ролни анъанавий тарзда куч машқлари эгаллайди. Бу тасодиф эмас, қатор муаллифларнинг фикрича (П.С.Новиков, 1991; Л.П.Матвеев, 1991; Р.М.Маткаримов., А.В.Паков, 1994; Л.С.Дворкин, Н.И.Младинов, 2002; Р.М.Маткаримов, 2005 ва бошқалар), инсон ҳаракатланишининг бутун бойлиги куч асосига эга, куч машқлари эса шуғулланувчилар организмида самарали из қолдиради. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг куч тайёргарлигида меъёрланган оғирликларнинг етакчи аҳамиятини, шунингдек, оғир атлетика спорт турида кичик ўсмирлик ёшидан бошлаб ёш атлетларни тайёрлашда катта илмий-услубий тажриба тўпланганлигини эътиборга олиб биз шундай хулосага келдикки, оғир атлетиканинг осон ва тажрибада синалган воситаларини қўллаш болалар ҳамда ўсмирларнинг куч ва ҳар томонлама тайёргарлиги вазифаларини ҳал этишда катта самара беради. Оғир атлетика тўгарагида янги шуғулланувчилар бир неча ёш гуруҳига мансуб бўлиши, жисмоний ва функционал етилиш даражаси турли поғонада бўлиши, шунга мувофиқ машғулот юкламаларига мослашиш имкониятлари даражаси турли хил бўлиши мумкин. Ҳозирги замон ёш оғир атлетикачилар тайёрлаш усулиятида машғулот юкламаларини режалаштириш ва меъёрлаш, одатда, фақат кўп йиллик тайёргарлик босқичлари бўйича табақалаштирилади. Шуғулланувчиларнинг ёшига келганда, унификациялашган ёндашув кўпроқ қўлланилади. Бу шунга олиб келадики, кўпгина ёш спортчиларнинг машғулот юкламалари ҳажми ошириб ёки пасайтириб юборилади. Сўнги йилларда ватанимиз ва ҳориж мамлакатларда чоп этилган адабиётларда (Ф.А.Керимов, Р.М.Маткаримов, Ю.Ю.Хныкин, 2006 ва бошқалар) 10 ёшдан бошлаб алоҳида олинган ёш гуруҳларида оғир атлетикачиларни машқ қилдириш усулияти тўғрисида етарлича тўлиқ маълумот кўрмадик. Бир қатор илмий-услубий ишларда берилган тавсияларни болалар ва ўсмирлар машғулотларида тўлалигича қўллаш имкони йўқ. Чунки улар спортчининг турли ёшлар эмас, балки 13-15 ва 16-18 ёш даврларини ўз ичига олади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур ишнинг долзарблиги 10-11, 12, 13, 14, 15 ёшдаги болалар ва ўсмирларнинг бошланғич оғир атлетика тайёргарлигида услубий ёндашувларни илмий асослаш ҳамда тажрибада иқтидорли спортчиларни тайёрлашдан иборат. Илмий фараз мактаб ёшида куч тайёргарлиги воситаси сифатида меъёрланган оғирликлардан мақсадли фойдаланиш мумкинлигини исботлаган, бир қатор тадқиқотчиларнинг таниқли илмий-амалий ишланмалари асосига қўрилди. Фараз қилиндики, 10-15 ёшдаги оғир атлетикачилар организмининг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг табақалаштирилган бошланғич тайёргарлиги усулиятини ишлаб чиқиш ва илмий асослаш оғир атлетика спортида спорт машғулотлари тизимини янада такомиллаштириш жараёнини чукурлаштиришга ҳамда давом эттиришга имконият яратади. Download 69.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling