Мундарижа кириш I боб. Спорт назарияси ва амалиётида муаммонинг


Куч тайёргарлигининг болалар ва ўсмирлар организмига таъсири


Download 69.56 Kb.
bet7/9
Sana30.04.2023
Hajmi69.56 Kb.
#1403486
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43.Yuldashev Boburjon. - Текширилди.

1.4. Куч тайёргарлигининг болалар ва ўсмирлар организмига таъсири
Маълумки, куч базавий жисмоний сифат бўлиб, инсоннинг биологик ривожланиш даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Куч хусусиятига эга бўлган машғулот таъсири шуғулланувчилар организмида ёрқин ифодаланган функционал ва метаболик ўзгаришларни келтириб чиқаради, ҳамма органлар ва тизимларнинг анча зўриқишига олиб келади.Турли ёшдаги спортчилар ва жисмоний тарбияланувчилар таркибининг куч юкламаларини эгаллаш ва унга муносиб тарзда реакция қилиш қобилиятлари бир хил эмаслиги шундан кўриниб турибди. Ўсмирлар спорти тараққий этиши билан жисмоний сифатларни, жумладан, биринчи навбатда, кучни ривожлантиришнинг ёшга хос жиҳатлари илмий ишланмалар билан бойиди. Ўсмир болаларнинг оғирликлар билан машғулотлар олиб бориши мумкинлигини асослаш жиддий тадқиқотлар ўтказилишини тақозо этди (9,10).
Ёш спортчиларнинг ёшга хос физиологик хусусиятларига мос бўлган оғирликлар билан бажариладиган машғулот юкламаларини меъёрлаш тўғрисидаги масаланинг олдинга қўйилиши натижасида ушбу муаммо ижобий ҳал қилинди. Кўп сонли тадқиқотларнинг кўрсатишича, меъёрланган оғирликлардан фойдаланганда инсоннинг куч имкониятлари самарали такомиллаштирилиши мумкин (6,7).
Оғирликлар билан ўтказиладиган машғулотларнинг болалар ва ўсмирлар жисмоний ривожланиши ҳамда организмнинг функционал ҳолатига таъсир этиши муаммосини ҳал қилишда биринчи бўлиб уриниб кўрган. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, махсус усулият бўйича ўтказиладиган оғир атлетика машғулотлари таянч-ҳаракат аппаратининг бир меъёрда ривожланишига ҳалал бермайди ва бўй ўсишининг тўхтаб қолишига олиб келмайди. Ёш оғир атлетикачиларнинг суяк қотиш даражаси ёш сузувчиларники билан таққосланганда, ҳеч қандай фарқ аниқланмаган. Бироқ шу нарса алоҳида таъкидланадики, ёш оғир атлетикачи скелетида суякларнинг гипертрофиясида намоён бўладиган морфологик белгиларнинг ўзига хос қайта курилиши юзага келади. Муҳими, оғирликлар билан бажариладиган машқлар умуртқа поғонасининг паталогик ўзгаришларини келтириб чиқармаслиги лозим. Аксинча, унинг мушак пайини мустаҳкамлаши, қадди-қоматни текислаши зарур.
Олимларнинг таъкидлашича, куч хусусиятига эга оғирликлар билан амалга ошириладиган мақсадли машғулот 15-16 ёшдаги штангачилар юрак-қон томир тизимининг функционал ҳолатига ижобий таъсир қилади, унинг ва бутун организмнинг жисмоний юкламаларга мослашишига. ёрдам беради.
Муаллифлар шундай хулосага келганларки, гавда узунлигининг йиллик ўсиши 10 ёш ва 12-13 ёшдан оғир атлетика билан шуғулланишни бошлаган ўғил болаларда кейинчалик оддий суръатларда, бошқа мактаб ўкувчиларидаги сингари, давом этади. Бундан ташқари, 10-12 ёшдаги болалар орасида оғирликлар билан бажариладиган машқларни қўллаш уларнинг мушак массаси ўсишига жиддий таъсир қилмайди ва фақат 13 ёшдан бошлаб оғир атлетика машғулотларининг спортчи гавда вазнига ижобий таъсири аниқ кузатилади.
Л.С. Дворкин (9,10) бошқа долзарб мавзуни ўрганиб, гавданинг мутлоқ узунлиги динамикасини таҳлил қилиш асосида шуни исботлайдики, ёш ўтиши билан штангачиларнинг бўй кўрсаткичлари спорт билан шуғулланмаган тенгдошлари гавда узунлиги кўрсаткичларига мос келган. Шунга асосланиб, муаллиф таъкидлайдики, 12-14 ёшдан бошлаб оғир атлетика билан шуғулланиш гавда узунлиги ўсишига таъсир қилмайди. Оғир атлетикачиларда бу кўрсаткичнинг ўзгариши 12 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўсиб келаётган организмнинг ёш хусусиятларига мос келган.
Шундай қилиб, 12-14 ёшдаги оғир атлетикачиларда машғулот
жараёнининг бориши устидан олиб борилган кўп йиллик кузатишлар натижалари асосида муаллиф шуни таъкидлайдики, шу ёшдан бошлаб оғир атлетика билан шуғулланиш гавда узунлиги ўсишининг тўхташига олиб келмайди; ёш оғир атлетикачилар жисмоний ривожланишининг кўрсаткичлари машғулотларга қатнашмаган тенгдошлари ва худди шу ёшдаги енгил атлетикачиларники сингари ўзгаради.
Бундан ташқари, 12 ёшдан бошлаб, қачонки ҳар томонлама жисмоний ривожланишга алоҳида эътибор берилган пайтда, оғирликлар билан олиб бориладиган машғулотлар организмнинг мушак фаолиятига бўлган мослашиш имкониятини оширади. Олинган маълумотлар Л.С.Дворкинга (9) шундай тахмин қилишга имкон берди: 13-18 ёшдаги штангачиларда мушак ишининг самарали бажарилишини таъминловчи физиологик механизмларнинг “улғайиши” содир бўлади.
Ю.В.Верхошанский, И.О.Ганченко (7) юкламаларнинг ўсаётган организмга таъсирини тавсифлаётиб, кўрсатиб ўтадиларки, куч юкламасига мослашиш организмнинг заҳирадаги функционал имкониятлари ҳисобига амалга оширилади. Бундан ташқари, мушак аппаратининг жисмоний юкламаларга мослашиши, биринчи навбатда, мушак толаларининг
гипертрофиясига боғлиқ. Шунингдек, улар сонининг ошиши кузатилади толалар узунасига парчаланади ёки она толадан ниш уради. Таянч-ҳаракат аппарати зўриққан пайтда скелет мушакларида паталогик ўзгаришлар юзага келади. Бу ўзгаришлар капилляр қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ бўлади. Номуносиб, ҳаддан ортиқ юкламалар буйрак усти пўстлоғи функциясининг эзилишини келтириб чиқаради.
Ю.В.Верхошанский. И.О.Ганченко (7) рентгенологик маълумотлар таҳлили натижаларига асосланган ҳолда шундай хулосага келадиларки, ўсмирлик чоғидан бошлаб турли шиддатдаги куч машқлари қўлланилган машғулотлар, асосан суяк скелети шаклланиш жараёнларининг бир меъёрда ривожланишини бузмайди. Аксинча, динамик хусусиятга эга юқори юклама найсимон суякларнинг ўсиш даврини тезлаштиради ва унинг давомийлигини узайтиради.
Муаллифлар юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари ишининг яхшиланганлиги тўғрисида маълумотлар келтирадилар.
Ярим йилдан бери машғулотлар билан шуғулланаётган 15 ёшдаги оғир атлетикачилар устидан бир ярим йил мобайнида олиб борган кузатишларини таҳлил қила туриб, бўйнинг ўртача 3,4 см га, гавда массасининг 10,3 кг га ошганлигини таъкидлайди. Бўйнинг ўртача 3,4 см га ошиши муаллифга шундай хулоса чиқаришга ёрдам берадики: бу ёшда кучни машқ қилдириш гавданинг узунасига ўсишига салбий таъсир кўрсатмас экан.
Маълумки, машқланмаган мушакларнинг узоқ вақт давом этадиган глобал статик юкламаларга жавобан кўрсатадиган энг кенг тарқалган реакцияси - бу юрак уриш ҳажми ва артериал босимнинг (АБ) кескин пасайиши ҳамда ЮҚТ нинг шундай ошишидир.
Баъзи олимларнинг фикрича, мушак фаолиятида юракка вена қони оқиб келишининг ортиб боришини таъминловчи “мушак насоси” ҳаракатининг йўқлиги кўрсатиб ўтилган реакцияларнинг сабабларидан биридир.
Бунинг ҳаммаси, муаллифнинг таъбирича, болалик ва қарилик чоғида кучли статик юкламаларни чиқариб ташлашни тақозо этади.
Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган функционал ўзгаришларни қисман қоплаш имконияти мавжуд.
Статик юкламага қаратилган мақсадли машғулот таъсирида қон айланиши кичик айланасининг капилляр-вена қисмида қоннинг юқори даражада тўпланиш қобилияти компенсатор тарзда ривожланади. Шунинг эвазига иш пайтида чап қоринчанинг қон билан тўлдирилиши етарлича сақланиб қолади ва қоннинг зарб ҳажми ҳатто бирмунча ошиши мумкин (24,25).
Статик юкламага мослашиш реакциясининг ёшга хос жиҳатларини кўраётиб, таъкидлаш жоизки, 12 ёшдаги ўғил болаларда 2 хил турдаги статик зўриқишдан сўнг ташқи нафас олиш функциясининг ишдан кейинги кучланиши 13 ёшдагиларга қараганда анча сезиларли даражада намоён бўлади. Бир хил ёшдаги, лекин жисмоний иш қобилияти даражаси ҳар хил бўлган ўғил болаларда қон айланиш функцияларининг ишдан кейинги кучланиш феномени статик юклама тугагандан сўнг жисмоний иш қобилияти даражаси паст бўлган болаларда 2 баробар кўпроқ учраган.
Катта мактаб ёшидаги ўғил болаларда, кичик мактаб ёшидагиларга қараганда, статик юкламада функционал ўзгаришларнинг кўпайиши кўпинча ишдан кейинги даврдан юкламани бажариш вақтига кўчган, бу функционал тизимларнинг юқори даражада етуклигидан далолат беради.
Умуман, мактаб ўкувчиларининг статик юкламага мослашиши динамикасидан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкинки, болалар ва ўсмирлар машғулот жараёнига меъёрланган статик юкламаларни босқичма - босқич киритиш мумкин. Энг муҳими, шуғулланувчиларнинг ёшга хос мослашиш имкониятларига юкламанинг мувофиқ келишини чуқур назорат қилиб туриш лозим.
Тезкор-куч юкламаларининг ёш спортчилар функционал такомиллашуви жараёнига таъсир этишига тўхталиб, шу нарса таъкидланадики, тезкор-куч юкламалари, оддий тезкорлик ва куч юкламаларига қараганда, организмни иш бажаришга ҳар томонлама ҳамда самаралироқ мослаштиради, нафақат кучнинг, балки ҳаракат тезлигининг ошишига ҳам шарт-шароитлар яратади (6,7,8).
Мактаб ёшида куч машқлари билан шуғулланиш бир томонлама хусусиятга эга бўлмаслиги зарур. Улар умумий ривожлантирувчи машқлар мушакларни бўшаштириш ва чўзилтириш машқлари, организмнинг вегетатив тизимлари такомиллашишига ёрдам берадиган воситалар билан бирга қўшиб олиб борилиши лозим (9,10 ).
Узоқ вақт кузатишлари асосида шундай хулосага келганки, ишлайдиган, жисмонан яхши ривожланган кишиларнинг интеллекта, мустаҳкам мускулатурага эга бўлмаган кишиларга қараганда анча юқори бўлади. Шундан келиб чиқиб,интеро - ва асосийси, проприорецептив импульсация миянинг мувоффақиятли ишлаши учун энг муҳим шарт- шароитдир. Муаллифнинг фикрича, атлетик юкламалар ёрдамида толиқиш билан муваффақиятли курашиш, миянинг ишлаш маҳсулдорлигини кўтариш мумкин. Охиргиси кичик ва ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар учун энг муҳим педагогик вазифа ҳисобланади. Чунки бундай ўқувчилар ортиб бораётган ақлий юкламаларга қийинчилик билан мослашадилар.
Шундай ҳолат алоҳида эътиборни тартадики, физиологлар аэробика, теннис, спорт ўйинлари ва бошқа турдаги жисмоний тарбия-спорт фаолиятининг аҳамиятини рад этмаган ҳолда айнан куч машғулотларидан фойдаланиши тавсия этадилар.
Дарҳақиқат, ҳозирги замонда ҳар бир минут инсон учун қадрли, куч машқлари эса минимал вақт ичида максимал даражада асаб импульсациясини олишга, бошқаларда тезроқ психоэмоционал зўриқишни ҳамда ақлий толиқишни бартараф этишга, тикланиш жараёнига бошқа механизмларни фаолроқ жалб қилишга имкон беради. Энг муҳими, машғулот давомийлиги камида 20-30 минутни ташкил этиши лозим.
А.С. Дворкин (9) таъкидлайдики, оғир атлетикачи машғулотида шиддатли куч зўриқишларини бажаришда асаб-мушак аппарати ва иродавий сифатларнинг сафарбарлиги аниқ намоён бўлади, чунки ўртача вазндан бошлаб штангани кўтариш марказий асаб тизими (МАТ) томонидан бошқариладиган ҳаракат аппарати асаб марказларининг ёрқин жамланиши шароитларида амалга оширилади. Бу, айниқса, атлетларга тааллуқлидир, чунки уларнинг морфофункционал ҳолати катта оғирликлар билан бажариладиган ишга кескин тарзда реакция қилади.
Маълумки, ёш спортчиларнинг спорт такомиллашуви жараёнини қийинлаштирадиган сабаб - уларда энергиянинг сарфланиши нафақат машғулот ва мусобақа юкламалари натижасидаги энергия сарфланиши билан, балки янада жадал пластик алмашинув, яъни ўсиш ва ривожланиш жараёнлари билан ўзаро боғлиқ.
Буни, шубҳасиз, машқ самарадорлигини кучайтириш учун қандайдир қўшимча воситалардан фойдаланишда ҳисобга олиш лозим.
Тажриба шароитларида иш қобилияти даражасини зудлик билан кўтариш сифатида бадан қиздириш билан бирга қўшиб олиб бориладиган қўлда массаж қилишдан фойдаланган (массаж-бадан қиздириш).
Иш қобилиятини олдиндан рағбатлантирмасдан туриб ёки рағбатлантирган ҳолда тикланиш жараёнларининг қиёсий тажриба натижалари маълум бир қизиқиш уйғотади. Гап шундаки, дастлабки иш қобилиятини кўтариш шароитларида тикланиш секинроқ содир бўлган (мувофиқ равишда 70,9% ва 81,3%). Ёш спортчилар организмининг ўзига хос энергетик алмашинувини билган ҳолда муаллиф огоҳлантирадики, организмнинг ўсиши ва ривожланиши пайтида энергия манбаларини ортиқча жадаллаштириш ривожланиш жараёнларига таъсир кўрсатиши, шунингдек,умумий машғулот самарасида салбий акс этиши мумкин.
Олимлар гавда тизимининг соматик типи ва биологик етуклик даражаси ҳар хил бўлган болалар ҳамда ўсмирларнинг функционал кўрсаткичларига стандарт жисмоний юкламанинг таъсирини таққослаган.
Муаллифлар таъкидлайдиларки, микросоматиклар ва ретардантларда стандарт мушак юкламаси, макросоматик ва акселератларга нисбатан, вегетатив функцияларнинг катта зўриқиши билан бажарилади. Микросоматиклар ва ретардантлар бир хил иш бажариш пайтида анаэроб энерготаъминот механизмларининг анча зўриқишли фаолиятини бошдан кечирадилар, макросоматиклар ва акселератларга қараганда уларда юкламаларга бардош бериш паст даражада эканлиги кузатилади. Бунда микросоматиклар ва ретардантларда бажарилган иш йиғиндиси макросоматиклар ҳамда акселератларга нисбатан анча кам.
Соматик типлари ва ривожланиш вариантлари ҳар хил бўлган болаларда мушак кучи шаклланишининг умумий қонуниятларига тўхталиб, Р.Н. Дорохов (26) таъкидлаб ўтадики, спорт билан шуғулланмайдиган шахсларда мушак массасининг кўриниши мушак кучи билан жуда паст боғлиқликка эга. Бу ерда умумий йўналиш шундан иборатки, мушак кучи уларнинг ўлчамига параллел равишда эмас, балки 1,5 - 2 йилга кечикиш билан ортади.
Куч ўстирувчи спорт турлари билан шуғулланувчи шахсларда спорт маҳорати ошиши билан бирга мушак кучи (изометрик зўриқишда) ҳамда мушак массаси ўртасидаги корреляцион боғлиқлик зичлиги ортади ва функционал даражага етади (Р.Н. Дорохов 26).
Қизиғи шундаки, мушак массаси катта кўринишга эга бўлган шахсларда бир хил машғулот юкламаларида кучга куч қўшилиши юқори даражада бўлади. Муаллифнинг фикрича, ҳар бир индивид учун фақат унгагина хос бўлган ўзининг машғулот юкламасига жавоб реакцияси меъёри мавжуд бўлади. Бу реакция мушак массаси катталиклари билан суст, ўсиш жараёнлари билан эса яқиндан боғлиқликка эга.
Суяк тўқималарининг турли жисмоний юкламаларга бўлган мослашиши масалаларига махсус тадқиқотлар бағишланган. Жумладан, шиддатига кўра ҳар хил бўлган ҳаракат режими шароитларида суякнинг минерал таркиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.
Муаллифларнинг фикрича, кичик статик ва динамик юкламалар узун найсимон суякларнинг ҳам узунасига, ҳам энига ўсишини фаоллаштиради; диафизлар кортикал қатлами қалинлиги ошади; кальций ва фосфор миқдори ортади. Чунки машғулот ва, айниқса, катта мушак юкламалари билан кечадиган машғулот суякларнинг минералларга анча юқори миқдорда бойиши ва диафизнинг компакт моддаси ҳамда суяк-мия бўшлиғи диаметри ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши билан кузатилади. Бу суякнинг анча тез “улғайиши” дан далолат беради. Муаллифлар ушбу ҳолатни жисмоний тарбия ва спорт амалиётида албатта эътиборга олишни тавсия этадилар.
Шундай қилиб, илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, куч юкламаларининг спортчилар, айниқса, ёш спортчилар организмига таъсири масалалари бир неча ўн йиллардан бери марказий масалалардан бири бўлиб келмоқда. Махсус ўтказилган тадқиқотлар оқилона ташкил қилинган куч юкламаларининг ўсиб келаётган организмнинг жисмоний ва функционал ривожланишига ижобий таъсир қилишини тасдиқлади. Кучни 10-12 ёшдан машқ қилдиришни бошлаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсиялар илмий асослаб берилди.
Шу билан бирга, таъкидлаб ўтиладики, оғирликлар билан ўтказиладиган машғулотлар хавфсизлиги ва ижобий самараси фақат ёш спортчиларнинг ёшга хос хусусиятлари қатъий ҳисобга олингандагина таъминланиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган хусусиятлар орасида қуйидаги омиллар биринчи даражали аҳамиятга эга: юқори шиддатли пластик алмашинув туфайли мушак фаолиятини энергия билан таъминлашда ўсиб келаётган организм имкониятларининг чекланганлиги; органлар ва тизимлар етилиш
динамикасининг соматотип ҳамда ривожланиш вариантига боғлиқлиги, шунингдек, енгил куч юкламаларининг таянч-ҳаракат аппарати шаклланишига, жумладан, найсимон суякларнинг ўсишига фаоллаштирувчи таъсири.


Download 69.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling