Мундарижа кириш I боб. Спорт назарияси ва амалиётида муаммонинг


Болалар ва ўсмирлар куч тайёргарлигининг тиббий – биологик асослари


Download 69.56 Kb.
bet6/9
Sana30.04.2023
Hajmi69.56 Kb.
#1403486
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43.Yuldashev Boburjon. - Текширилди.

1.3. Болалар ва ўсмирлар куч тайёргарлигининг тиббий – биологик асослари
Жисмоний сифатлар ривожланишининг ёшга хос жиҳатлари
Жисмоний сифатларни ривожлантиришда ёшга хос жиҳатлар анчадан бери спорт тайёргарлиги усулиятида марказий масалалардан ҳисобланади. Спортда босқичма-босқич тайёргарлик концепцияси қабул қилиниши билан (мазкур концепция биринчи навбатда кўп йиллик машғулот жараёнининг махсус-педагогик вазифаларини кетма-кет ҳал этишни акс эттиради) ҳар бир тайёргарлик босқичи мақсади ҳамда вазифаларини тиббий-биологик асослаш зарурати юзага келди. Кўп йиллик машғулот жараёнига физиологик асос яратиш зарурати туғилди. Чунки фақат шундагина ҳамма услубий тавсиялар тўғри, самарали, энг асосийси, салбий оқибатлардан ҳоли қўлланилиши мумкин бўлар эди. (Б.Е.Подскоцкий, 1972; В.П.Филин, 1974; М.Я.Набатникова, 1982).
Ушбу муаммоларни ҳал этишга бир қатор мутахассислар улкан ҳисса қўшдилар. Спортда ёшга хос жиҳатлар кенг илмий ишланмаларда ўз аксини топди.
Маълумки, жисмоний сифатларнинг ривожланиш самарадорлиги спортчининг биологик етуклигига тўғридан-тўғри боғлиқ. (Д.Харре 1971; В.С.Аграненко, 1980; А.С.Медведев, 1980; Р.М.Маткаримов, 1999 ва бошқалар). Онтогенезнинг турли босқичларида организм генетик миқёсда ҳар хил даражада кескинлик билан жисмоний ривожланиш суръатини назорат қилади. Мотор функцияларнинг ривожланиши устидан генетик назоратнинг сусайиш даврлари сенситив давр деб номланади ва тегишли хусусиятдаги мақсадли таъсир кўрсатишлар учун энг қулай давр ҳисобланади.
Шуғулланувчиларнинг у ёки бу спорт ихтисослигига қобилиятларини ўз вақтида англаш муҳимлиги тўғрисида сўз юритиб, А.Г.Алабин ҳаммуалифлари билан (24) шуни таъкидлайдики, болаларнинг кўпчилик жисмоний сифатлари, башорат нуқтаи назаридан, 11-13 ёшдаги ўғил болаларда анча мустаҳкам намоён бўлади.
Бу ёш даври бошланғич спорт тайёргарлиги босқичига тўғри келади. Кейинги ёш (ўсмирлар) гуруҳида эса башоратнинг ҳамма тури мураккаблашади. Демак, муаллифнинг фикрича, агар мураббий 13 ёшгача энг муҳим нарсани кўра олмаган бўлса, 17-18 ёшда бунинг уддасидан чиқиб бўлмайди.
Шунингдек, турли ёш даврларида мослашишдаги ўзгаришлар қонуниятининг хусусиятларини ҳисобга олиш тавсия этилади. Кичик ёшда (айнан қайси эканлиги аниқ берилмаган) организмнинг заҳира имкониятлари жуда кам ва шу сабабли шароитнинг ҳар бир ўзгариши организмнинг ҳамма тизимларида қайта реакцияни келтириб чиқаради. Бунда ўз табиатига кўра қарама-қарши сифатлар - куч ва чидамлиликнинг ривожланишида ижобий кўчишлар таъминланади.
Ўсмирлик ёшида эса организмнинг заҳира имкониятлари ортиб бориши сабабли, махсус таъсир кўрсатиш зурурати юзага келади (Ю.В.Верхошанский, 1983; Т.В.Соломина, 1990).
Маълумки, жинсий етилишнинг илк поғоналарида (I ва П поғаналар) анаэроб юкламаларнинг қўлланилиши скелет мушакларининг етилиш жараёнини тезлаштиради, мушак иш қобилиятини деярли икки баробарга оширади. Бироқ қизғин пубертат даврида (III-IV пағоналар) бундай режим иш қобилиятининг ошишига олиб келмайди ва бу даврда аэроб хусусиятга эга бўлган катта ҳажмдаги ишдан фойдаланишни назарда тутиш тавсия этилади. Пубертат даври тугаши билан анаэроб йўналишдаги юкламаларнинг устунлиги асосан энерготаъминотнинг гликолитик механизмини такомиллаштириш ҳисобига жисмоний иш қобилияти ва ҳаракат сифатларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади (24).
Маълумки, ҳаракат сифатларининг ривожланиши энергетик тизимлар динамикаси хусусиятлари билан боғлиқ. А.А.Гужаловский (25) шуни таъкидлайдики, куч 9 ёшгача бўлган даврда деярли тез ривожланади, кейин тўхтайди, 11 ёшдан бошлаб эса ортишини бошлайди, айниқса, 13-14 ёшда шиддат билан ривожланади.
Муаллиф тезкорлик тўғрисида сўз юритиб, бу жисмоний сифат 8-10 ёш даврида кескин ўсишини таъкидлайди, кейин бирмунча секинроқ - 12 ёшгача, сўнгра эса 15 ёшга келиб тўхташи ва ҳатто пасайишини, 15 дан 17 ёшга қадар эса яна янгидан ўсишини айтиб ўтади.
Узоқ вақт давом этадиган ишга чидамлиликнинг ривожланиш динамикаси ҳам бир хил эмас. Ушбу сифат асосини ташкил этувчи аэроб жараёнлар 6-9 ёшда кескин кучаяди, сўнг 11 ёшгача шу даражада қолади, 14-15 ёшгача бирмунча ўсади, 14-15 ёшда яна барқарорлашади, кейин эса 15 дан 17 ёшгача кучаяди.
Умуман олганда, адабиёт маълумотларига кўра, ҳаракат функциясининг марказий механизмлари етуклик даражасига етган 12-13 ёш даври ҳаракат сифатлари, мураккаб ҳаракат малакалари ҳамда спорт техникасини машқ қилдириш ва ўстириш учун сенситив давр ҳисобланади.
Жисмоний юкламалар ҳажми бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш муаммосига алоҳида эътибор қаратилади. Болаларда мушаклар кучининг ошиш сабаблари ва механизмлари тўғрисида сўз юритиб, гавда мушак массасининг ўсишини таъкидлайди.
Муаллифнинг фикрича, мушак массаси 7 ёшдан ўсишни бошлайди ва унинг сезиларли даражада ўсиши жинсий етилиш даврига тўғри келади. Бу даврда кучни ривожлантиришда асаб-мушак аппаратининг табақалашишига катта аҳамият қаратилади. Бу мушак зўриқиши пайтида амалдаги ҳаракат бирликлари сонининг ошиши билан тасдиқланади.
Ўсмирлик ёшида висцерал мотор рефлексларнинг такомиллашуви ҳам мушак кучининг ошишига ёрдам беради.
Турли мушак гуруҳларининг ҳар йилдаги ўсиши бир хил эмаслиги ҳам таъкидланади. 10 дан 14 ёшгача бўлган даврда оёқларни букувчи мушаклар
кучининг ўсиши (85%) аниқ ифодаланади, елка камарини букувчи мушакларнинг кучи камроқ (24%) намоён бўлади. Шу сабабли нисбий кучни ривожлантиришга эътиборни 13 ва 15 ёшда қаратиш лозим.
Маълумотларга кўра, тезкор-куч сифатларининг ривожланиш даражаси ёш атлетларда 12 дан 13 ёшгача бўлган даврда сезиларли (11 см га) ошади, сўнгра 14 ёшга келиб анча (5см га) пасаяди ва деярли 15 ёшгача сақланиб қолади. Спорт билан шуғулланмайдиган мактаб ўқувчиларида 12 дан 15 ёшгача ҳар йили ўсиш суръатлари муҳим даражада ўзгармайди (5-6см атрофида ўзгариб туради).
Мушаклар кучининг ишга боғлиқ ҳолда ўсиш суръатлари масалаларига доир турли хил фикрлар мавжуд. Маълумотларга кўра, энг катта ўсиш - 12-13 ёшда, бошқа муаллифларнинг маълумотларига кўра 13-15 ёшда кузатилади. Яна шундай фикр мавжудки, энг катта ўсиш суръати катта мактаб ёшига, яъни 16-17 ёшларга тўғри келади. Бу вақтда турли мушак гуруҳлари кучининг катталарга хос бўлган нисбатлари шаклланиши якунланади.
Олимлар шуни таъкидлайдики, мушак кучининг ўсишида тахминан максимум тезликка, гарчи ўсмирда шундай қаддиқомат ва ўлчамларга эга бўлган ёш эркак кучи ҳали мавжуд бўлмасада, скелет ўсиши максимал тезлашгандан 1 йилдан кейин эришилади.
Максимал куч ўсиши билан бир қаторда нисбий куч ҳам ошади. Шундай кўрсатмалар ҳам борки, нисбий кучнинг юқори даражада ривожланиш суръати 6-7 ёшдан 9-11 ёшгача содир бўлади, гавда букувчилар учун эса 13-14 ёшгача.
12-16 ёшдаги болаларда оёқ ва гавда букувчиларнинг тезкор-куч сифатларини мақсадли такомиллаштириш учун 13 дан 14 ёшгача ва 15 дан 16 ёшгача, панжа букувчиларнинг кучи - 12 дан 15 ёшгача, куч (динамик) чидамлилиги - 14 дан 16 ёшгача бўлган даврни энг қулай давр, деб ҳисоблайди.
Ёш ўтиши билан портловчи кучнинг ошиш механизмларидаги фарқларга ҳам эътибор қаратилади. 9 ёшлиларда портловчи кучнинг ошиши максимум кучланишга эришиш вақтининг камайиши ҳисобига содир бўлади, яъни ёш ўтиши билан тезкор - куч хусусиятига эга ҳаракатларда куч таркибининг аҳамияти ортади.
Олимларни таъкидлашича, жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва жисмоний тайёргарлик натижалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ошиши аниқланган. 8-12 ёшдаги 200 нафар ўғил болаларни текшириб, шундай хулосага келганларки, ушбу ёш даври умуман олганда мактаб ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун жуда қулай ҳисобланади.
Муаллифлар, баҳолаш тизимидан фойдаланиб, куйидагиларни аниқлаганлар: тезкор-куч сифатларининг ўсиш динамикаси 8 ёшда - 11,8% ни, 9 ёшда - 12,2%, 10 ёшда - 10,6%, 11 ёшда - 12,5%, 12 ёшда - 8,2% ни ташкил этган. Кўриниб турибдики, фақат 12 ёш бу жисмоний сифатлар бўйича ўрта сезувчанлик даврига киради; бошқа йилларда (8-11 ёш) сезувчанлик юқори, боз устига, 11 ёшда - энг юқори. Мушак кучланишларининг табақалашиш даражаси 8 ёшдан 12 ёшгача бирмунча бошқа кўринишга эга: 8 ёшда - 6,5%, 9 ёшда - 7%, 10 ёшда - 12,6%, 11 ёшда-14,3%, 12 ёшда - 13,3%, лекин 11 ёш ҳам энг юқори сезувчанлик билан ажралиб туради.
Олимлар шуни кўрсатадики, ҳаракат қобилиятларининг ёшга хос ривожланишининг табиий ўсиши умуман 13 ёшгача тугалланади. Бу даврдан кейин мушак массаси ва антропометрик кўрсаткичларнинг илгарилаб ўсиши кузатилади. Кўп сонли тажрибалардан олинган маълумотларнинг кўрсатишича, спорт билан шуғулланмаган ўғил болаларда тезкор-куч машқларидаги кўрсаткичлар 18 ёшдан сўнг, қизларда - 15-16 ёшдан кейин пасайишни бошлайди.
Илмий-услубий адабиётлар таҳлили натижасида шуни аниқлаганларки, жисмоний ривожланиш даражаси қанча юқори бўлса, тезкор-куч кўрсаткичларининг ўсиш фоизи шунча юқори бўлади. Бунда индивидуал максимал тезкор-куч кўрсаткичлари ўсмирларда 15 ёшдан кузатилган ва жисмоний ривожланиш даражаси қанча юқори бўлса, бу кўрсаткичлар ҳам шунча юқори бўлган.
Болаларнинг жисмоний сифатларини рўёбга чиқариш хусусиятлари тўғрисида сўз юритиб, муаллифлар таъкидлайдики, кичик мактаб ёшидаги болаларда тезкор-куч сифатларининг намоён бўлиши асосан муайян ҳаракат малакасида мавжуд тезкорлик ва куч имкониятларини амалга ошириш, қисқа вақт ичида кучни максимал даражада намоён қилиш қобилиятига боғлиқ. Бундан ташқари, ёш ўтиши билан ҳаракатларнинг асаб-мушак координацияси такомиллашади, бу болалар ва ўсмирларда тезкор-куч сифатларининг самарали намоён бўлишини таъминлайди.
Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда энг асосий мезонлар бўлиб у ёки жисмоний сифатларни ифодаловчи сон кўрсаткичлари эмас, балки саломатликнинг аҳволи ҳамда такомиллашишга бўлган кўникма ҳисобланади.
Ўтказилган тадқиқотлардан келиб чиқиб, ривожланиш варианти турлича бўлган болаларнинг куч сифатларини гетерохрон тарзда ривожлантиришни тавсия этади. Ривожланишнинг қисқартирилган
(акселерацияланган) вариантига мансуб болалар учун мушак кучини ривожлантиришга 11 ёшдан, оддий (габитуал) вариантга мансуб болалар учун 12,5-13 ёшдан, узайтирилган (реградацияланган) вариантга мансуб болалар учун 14-15 ёшдан алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.
Баъзи муаллифлар эслатиб ўтадиларки, юкламаларни енгил меъёрлаш билан ҳаракатлар координацияси ва шаклларини такомиллаштириш, чаққонлик, эгилувчанлик, тезкорлик, диққатни ривожлантириш, ҳаракат суръатини ҳосил қилиш, уларнинг амплитудасини ошириш билан боғлиқ бўлган спорт турларида ихтисослашув эрта бошланиши мумкин. Машғулотлар куч, чидамлиликни ривожлантириш, шунингдек, жуда катта психологик юкламалар билан кечадиган спорт турларида бундай машғулотларга анча катта ёшдаги ўсмирларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ.
Шу билан бирга, кўриниб турибдики, ”эрта ихтисослашув” тушунчаси, айниқса, агар акселерация ҳодисаси, шуғулланувчиларнинг индивидуал ривожланиш даражаси, муайян спорт турида натижаларнинг ўзига хос тарзда ўсиши ҳисобга олинса, жуда кенг маънога эга. Бунинг устига, ҳар қандай спорт тури доирасида спортчининг ёшига хос хусусиятларга мослаштирилган воситалар ҳар доим мавжуд.
Бошқача айтганда, эрта ихтисослашув тўғрисида сўз юритилганда (у оқланса ёки қораланса) ҳамма айтиб ўтилган омилларни, уларни амалга ошириш имкониятини ҳисобга олиш лозим.
Шундай килиб илмий-услубий адабиётлардаги малумотларнинг кўрсатишича, ўсмирлар спортининг тиббий-биологик асосларига оид масалалар охирги йилларда кенг ёритилган. Ўтказилаётган илмий тадқиқотлар болалик ва ўсмирлик чоғида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг турли томонларини очиб бермоқда, жисмоний тайёргарликнинг ўсиши ва спортчининг биологик етуклиги ўртасидаги узлуксиз боғлиқлик, шунингдек, уни ёш атлетларнинг машғулот жараёнида ҳисобга олиш зарурати кенг ёритилмоқда.
Ҳозирги замонда оғир аталетикачилар тайёрлаш усулиятида ҳамма шуғулланувчиларга, уларнинг ёшидан қатъий назар, унификациялашган ёндашув кўпроқ учрайди. Янги шуғулланувчилар биологик ривожланишнинг турли босқичида турган ва шунга мувофиқ функционал имкониятлари ҳар хил бўлган болалар бўлиши мумкин. Бундай ёндашув янги шуғулланувчиларнинг фақат чекланган қисмигагина ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Ёш спортчиларнинг кўпгина қисми эса самарасиз машғулот таъсирига учрайди, яъни бунинг оқибатида шуғулланувчилар организмининг мослашиш имкониятларига нисбатан уларга ошириб юборилган ёки етарли бўлмаган талаблар қўйилади.
Бундай ҳолатни тузатиш учун, бизнингча, машғулот юкламаларини режалаштиришни ҳозирги кунда мавжуд бўлган меъёрий ҳужжатлардаги каби, нафақат тайёргарлик босқичлари бўйича, балки шуғулланувчиларнинг ёшига ҳам қараб табақалаштириш зарур. Фақат шундагина ёш оғир атлетикачиларнинг машғулот жараёни уларнинг ёшига хос ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олади, ҳамма маълум илмий тавсиялар эса амалда рўёбга чиқиши мумкин.


Download 69.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling