Мундарижа кириш I боб. Спорт назарияси ва амалиётида муаммонинг


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 69.56 Kb.
bet4/9
Sana30.04.2023
Hajmi69.56 Kb.
#1403486
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43.Yuldashev Boburjon. - Текширилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти алоҳида олинган болалар ва ўсмирлар ёш гуруҳларида (10-11, 12, 13, 14 ва 15 ёш) бошланғич оғир атлетика тайёргарлиги усулияти ишлаб чиқилди ва асослаб берилди:
болалар ва ўсмирлар машғулотларида кўпроқ куч сифатларини ривожлантиришга ёрдам берувчи махсус ишлаб чиқилган усулият бўйича УЖТ воситаларидан кенг фойдаланиш самарадорлиги тажрибада исботланди;
10-15 ёшдаги оғир атлетикачиларнинг бошланғич тайёргарлик давридаги МЖТ ва УЖТ воситаларининг оптимал нисбатлари вариантлари таклиф қилинди ҳамда 10-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг алоҳида ёш гуруҳларида куч тайёргарлигини ташкил қилишга бўлган табақалаштирилган ёндашувнинг (анъанавий усулиятга қараганда) устунлиги илмий-педагогик жиҳатдан исботланди;
шуғулланувчиларнинг ёш хусусиятларини максимал даражада ҳисобга олган ҳолда оғирликлар билан ўтказиладиган машғулотларнинг ёш атлетлар жисмоний ва функционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги асосланди;
ёшлик даврида машғулот жараёнига бундай қатъиятлилик билан ёндашиш, бизнингча, нафақат оғир атлетика спортида, балки куч талаб қилинадиган бошқа спорт турларида ҳам мутлақо истиқболли ҳисобланади.
Магистрлик диссертациянинг таркиби ва ҳажми: магистрлик диссертация кириш, уч боб, хулосалар, ва адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, бетда баён этилган.
I БОБ. СПОРТ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИДА МУАММОНИНГ
ЎРГАНИЛИШ ҲОЛАТИ
1.1.Куч тайёргарлиги усулиятининг ёшга хос хусусиятлари
Махсус (МЖТ) ва умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ) воситаларининг умуман ўқув-машғулот жараёнидаги, айниқса, ёш спортчилар машғулоти жараёнидаги оптимал нисбатларига оид масала спорт машғулотини бошқаришда етакчи ҳисобланади.
Кўпгина илмий тадқиқотлар маълумотлари шундан далолат берадики, УЖТ воситаларини махсус машқлар билан алмаштириш етарлича самарали ҳисобланмайди. Шунга қарамай, бундай йўналиш очиқ-ойдин намоён бўлмоқда.
Охирги ўн йилларда ўсмирлар спортига таълуқли бўлган спорт машғулотлари тамойилларининг алоҳида аҳамияти шубҳасиздир.
Биринчи навбатда болалар ва ўсмирларнинг ёш жиҳатдан ривожланиш хусусиятларига боғлиқ. Бунинг устига, ўсмирлар спортида энг юқори натижаларга эришиш узоқ кўзланган мақсад ҳисобланади. Бу ерда базавий тайёргарлик самарадорлиги биринчи ўринга чиқади.
Шу билан бирга, Л.С.Дворкин (9,10) алоҳида таъкидлайдики, ҳар томонлама машғулотнинг ҳаммаси ҳам яхши эмас.
Қўлланиладиган воситаларнинг асосий ҳаракат малакалари билан ўзаро ижобий таъсир этишини ҳисобга олган ҳолда тузилган машғулот фойдали натижалар бериши мумкин.
А.Н.Воробьевнинг (27) таъкидлашича, УЖТ муайян спорт турида махсус ишнинг ўрнини боса олмайди. Мушак фаолияти турининг ўзига хос хусусияти спортчи организмининг ҳам функционал, ҳам морфологик хусусиятларида акс этади. Ҳар бир муайян спорт тури махсус морфологик уйғунликни шакллантиради. Оғир атлетикачи учун бундай уйғунлик мушак кучининг ривожланишида намоён бўлади.
Бундан ташқари, УЖТ оғир атлетикачиларга, биринчи навбатда, кардиореспиратор тизимни машқ қилдириш учун зарур. Айни пайтда УЖТ, масалан, югуриш оғирликларни кўтаришга мослашиш учун ҳеч нарса бермайди. Югуриш пайтида қон айланиши учун қийинчилик туғдирувчи кучланиш, нафасни ушлаб туриш каби ҳаракатлар йўқ. Мунтазам ва узоқ вақт бир маромда югуриш машқи, муаллифнинг фикрича, оғир атлетикадаги натижаларнинг ўсишига ёрдам бермайди.
Айни пайтда Л.С.Дворкин ўз тадқиқотлари натижаларига таяниб ҳисоблайдики, ўрта масофага югуриш, спринтга ўхшаб (ҳар ҳолда ўсмирлик ёшида), нафақат УЖТ нинг, балки тезкорлик тайёргарлигининг ажойиб воситаси бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун оғир атлетикачилар 12-14 ёшдан бошлаб (ёки яна ҳам аввалроқ) келажакда энг яхши спорт натижаларига эришиш учун куч ва тезкор-куч имкониятларини яратиш мақсадида бундай жисмоний тайёргарлик туридан кенг фойдаланишлари лозим.
Ушбу тавсиялар кейинги тадқиқотлар, жумладан, Ж.Т.Бутинчинов (6) изланишларига мос келади. Муаллифлар югуришни бошланғич босқичда муҳим ва асосланган восита, деб ҳисоблайдилар.
Кўп йиллик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оғир атлетикада ёшлик чоғидаги махсус жисмоний тайёргарлик яхши умумий жисмоний тайёргарликка таяниши лозим. Лекин бунда у оғир атлетикачининг асосий сифатлари - махсус жисмоний иш қобилияти, тезкорлиги, чаққонлиги, кучини ривожлантиришга ёрдам бериши зарур. Яна муҳими, бир вақтнинг ўзида бўғим-бойлам аппаратини каттароқ ёшда бўладиган максимал юкламаларга тайёрлаши лозим.
Лекин гап бошланғич тайёргарлик босқичи ҳақида борар экан, муаллифлар бошқа спорт турларидан олинган машқларнинг ўрни беқиёслигини тан оладилар. Бундай машқлар, бир томондан, ҳаракат заҳирасини бойитади, бошқа томондан, спортчига зарур бўлган бир қатор ҳаракат сифатларини яхши ривожлантиришга ёрдам беради (7).
А.П.Слободяннинг (8) таъкидлашича, спорт маҳорати ортган сари жисмоний тайёргарликнинг аҳамияти ҳеч қачон пасаймайди. Бироқ унинг хусусияти, қўлланиладиган восита ва услублар муҳим даражада ўзгаради: қўшимча машқлар мажмуи янада махсуслашиб боради.
Кўп йиллик тайёргарлик жараёнида МЖТнинг улуши тўхтовсиз ўсиб боради, УЖТ улуши эса камаяди. Муаллиф турли хил тайёргарлик босқичларида УЖТ ва МЖТнинг қуйидаги нисбатларини фоизларда келтиради: янги шуғулланувчилар - 80/20%, Ш-П разряд - 65/35%, П-I разряд - 60/40%; I -СУН-40/60%; СУ-30/70%; ХТСУ-20/80%. Худди шунга ўхшаш маълумотлар Л.С.Дворкин (9,10) томонидан ҳам келтирилади, лекин баъзи четлашишлар (5-10% дан ортиқ эмас) кўрсатиб ўтилган.
А.В. Логинов (11) МЖТ ва УЖТ воситаларининг нисбатлари муаммосига ўз тадқиқотларини бағишлаган бўлиб, унинг томонидан ишлаб чиқилган ёш оғир атлетикачилар тайёргарлигининг тажриба дастури умумий ҳажмдан 12% гача аралаш энергетик йўналишдаги УЖТ юкламаларидан фойдаланишни назарда тутади (югуриш ва гимнастика машқлари, спорт ўйинлари элементлари ва бошқалар), бу спортчиларнинг нафақат функционал, балки махсус тайёргарлиги даражасини анча оширишга ёрдам беради.
Машғулот жараёнига кўп йиллик жараён сифатида қаралса, маълум бир босқичда асосий МЖТ воситаларига тузатишлар киритиш зарурияти юзага келиши аниқ, чунки юкламалар улушида УЖТ воситаларини оддий ошириш билан эришиладиган машқлантириш имконияти тез орада камайиб кетиши, шунингдек, машғулот хусусиятига зид бўлиши мумкин (6).
Ж.Т.Бутинчинов ҳаммуаллифлари (6) билан биргаликда III-II разрядга эга атлетлар орасида ўтказилган педагогик тажриба натижалари бўйича ёш атлетларнинг умумий чидамлилиги ва махсус жисмоний иш қобилиятини оширишга ёрдам берадиган умумий тайёргарлик ҳамда махсус юкламалар нисбатларининг оптимал миқдорини аниқлаган. Муаллифларнинг фикрича, спортчиларда чидамлиликни ривожлантиришга қаратилган УЖТ ни мунтазам режалаштириб бориш шарт эмас. Организмнинг функционал ҳолати тегишли даражада оширилгандан сўнг УЖТ ни машғулотдан чиқариб ташлаш тавсия этилади, аввал УЖТ га режалаштирилган вақтни эса махсус юкламани бажариш учун қўллаш мумкин. МЖТ ҳажми юқори бўлган 2-3 мезоцикллардан кейин УЖТ циклини такрорлаш зарур (МЖТ ҳажмини мос равишда камайтириш билан).
Шундай қилиб, муаллифлар умумий ва махсус юкламани янада аниқ фарқлашни тавсия этадилар. Бунда мусобақа босқичида кўпроқ ихтисослашувга эришиш лозим. Бундан ташқари, машғулот жараёнидаги УЖТ (37%) ва МЖТ (63%) улуши аниқланади. УЖТ га ажратилган вақтнинг 67% ни умумий ва тезлик чидамлилигини ривожлантириш учун, 33% ни эса тезкор-куч сифатларини ривожлантириш учун режалаштириш тавсия этилади.
Н.И.Семин (12) индивидуал жисмоний ривожланиш даражаси билан боғлиқ ҳолда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик воситаларининг оқилона нисбатларига махсус тадқиқотлар бағишлаган. Муаллифнинг таъкидлашича, 13-15 ёшдаги оғир атлетикачиларнинг бошланғич тайёргарлик гуруҳларида
УЖТ ва МЖТ воситалари нисбатлари жисмоний ривожланиш даражаси паст бўлган ўсмирларда 60:40%; жисмоний ривожланиш даражаси ўртача бўлганларда-50:50% ва юқориларда 40:60% ни ташкил этади. Бу жисмоний тайёргарликнинг самарали ўсишини таъминлайди, демак, оптимал ҳисобланади.
Адабиётларда муайян машғулотларда УЖТ воситалари ва уларни қўллаш усулиятига алоҳида эътибор берилади. А.С.Медведев (13) УЖТ воситалари орасида енгил атлетикага, биринчи навбатда, унинг тезкор-куч машқларига ўрин ажратади. Муаллифнинг фикрича, унинг воситалари ёрдамида УЖТ билан чуқур шуғулланиш даврида тезкор-куч сифатларини мувоффақиятли такомиллаштириш мумкин.
Муаллиф шунга диққатни тортадики, УЖТ да исталган спорт туридан фойдаланиш ҳар бир машқ, усул ёки ҳаракат техникасини сифатли, тўғри бажариш билан бирга қўшиб олиб борилиши лозим.
Шундай қилиб, кўп йиллик машғулот жараёнининг ҳар бир босқичи стратегиясини аниқлаш бўйича аниқ, спорт ишидаги тажриба билан текширилган кўрсатмалар мавжуд. Алоҳида эътибор бошланғич тайёргарликка ажратилади, унинг аҳамияти асослаб берилади. Бошланғич тайёргарликнинг энг муҳим таркибий қисми сифатида УЖТ тан олинади. У ёш спортчиларнинг самарали базавий тайёргарлигини таъминлашга, келгусидаги ютуқларнинг мустаҳкам функционал ва ҳаракат асосини яратишга қаратилган.
Шу билан бирга, кўпгина тадқиқотлар ва тавсиялар 13-15 ёшдаги ўсмирларга бағишланган. 10-12 ёш даври куч ва ҳар томонлама тайёргарлик воситаси сифатида меъёрланган оғирликлардан фойдаланиш имконияти жиҳатидан кам ўрганилган давр бўлиб қолмоқда.
Бошланғич тайёргарлик босқичида УЖТ нинг алоҳида аҳамиятини эътиборга олиб, 10-12 ёшдаги янги шуғулланувчи оғир атлетикачилар учун УЖТ воситаларидан фойдаланишнинг аниқ параметрлари ва услубий жиҳатларини ишлаб чикиш ҳамда тажрибада асослаш муҳим ахамият касб этади.
Бундан ташқари, жисмоний сифатлар ривожланишининг бошланғич босқичида уларнинг бир-бирига кўчиш даражаси юқорилигига асосланган ҳолда УЖТ воситалари ёрдамида махсус куч тайёргарлиги вазифаларининг бир қисмини ҳал этиш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Бундай ёндашув, бизнингча, янги шуғулланувчи оғир атлетикачиларнинг ҳам функционал имкониятларига нисбатан, ҳам оғир атлетикада махсус куч тайёргарлиги воситаларининг чекланган арсеналидан фойдаланишга нисбатан янада тежамкор ҳисобланади.


Download 69.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling