Мундарижа кириш I боб. Спорт назарияси ва амалиётида муаммонинг


Download 69.56 Kb.
bet1/9
Sana30.04.2023
Hajmi69.56 Kb.
#1403486
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43.Yuldashev Boburjon. - Текширилди.


BOSHLANG'ICH SPORT TAYYORGARLIGI BOSQICHIDA YOSH OG‘IR ATLETIKACHILAR MASHG'ULOTLARINING XUSUSIYATLARI MONITORINGI

МУНДАРИЖА


КИРИШ
I БОБ. СПОРТ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИДА МУАММОНИНГ
ЎРГАНИЛИШ ҲОЛАТИ
1.1. Куч тайёргарлиги усулиятининг ёшга хос хусусиятлари
1.2. Куч тайёргарлигининг ёшга хос ва услубий жиҳатлари
1.3. Болалар ва ўсмирлар куч тайёргарлигининг тиббий - биологик асослар
1.4. Куч тайёргарлигининг болалар ва ўсмирлар организмига таъсири
П БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ УСЛУБЛАРИ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ.
2.1.Тадқиқот услублари
2.2.Тадқиқотнинг ташкил қилиниши
III БОБ. БОШЛАНҒИЧ ОҒИР АТЛЕТИКА ТАЙЁРГАРЛИГИНИНГ
УСЛУБИЙ ВА ЁШГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
3.1. Оғир атлетика машғулотларининг мотивацион-шахсга хос хусусиятлари
3.2. Ёш оғир атлетикачиларнинг бошланғич тайёргарлиги усулиятини
тажрибада асослаш
3.2.1. Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик воситалари нисбати
3.2.2. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича машғулот юкламаларини
режалаштириш
3.2.3. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича машғулот юкламаларини
режалаштириш


ХУЛОСАЛАР


АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

КИРИШ
Ишнинг долзарблиги. Янги Ўзбекистонда бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотларнинг асосийларидан бири ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама - ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш бўлиб, бунда жисмоний тарбия ва спорт муҳим аҳамият касб этаётганлигидадир.
Шунингдек, мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштиришда Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, болалар спортини ривожлантириш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳукуматимиз томонидан барча шарт - шароитлар яратилмоқда.
Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, миллат генофондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия дарслари сифатини яхшилаш, мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва уларнинг самарадорлигини кўтариш, спорт турларини ривожлантириш ҳамда оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ҳамда юқори малакали мураббийларни тайёрлаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Шу боисдан замонавий спорт мусобақаларида ўзаро рақобатнинг кескинлашуви ва спорт натижаларининг тўхтовсиз ўсиб бориши ўқув-машғулот жараёнига янгича илмий назар билан ёндашишни тақозо этади. Юксак махорат, кенг ва психофункционал имкониятларга эга ёш, иқтидорли ҳамда рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш муаммоси муқобил ва самарадор педагогик технологияларни ишлаб чиқиш заруриятини кучайтирмоқда. Бугунги кунда ёш оғир атлетикачиларнинг машғулот хусусиятлари, ўргатишнинг энг самарали услубларини аниқлаш долзарб масалалардандир.

Download 69.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling