Мундарижа кириш I боб. Спорт назарияси ва амалиётида муаммонинг


П БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ УСЛУБЛАРИ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ


Download 69.56 Kb.
bet8/9
Sana30.04.2023
Hajmi69.56 Kb.
#1403486
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43.Yuldashev Boburjon. - Текширилди.

П БОБ. ТАДҚИҚОТНИНГ УСЛУБЛАРИ ВА
ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

2.1.Тадқиқот услублари

Олдинга қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги услублардан фойдаланилди:


1. Илмий-услубий адабиётлар таҳлили.
2. Педагогик (педагогик кузатувлар, педагогик тажриба, назорат - педагогик синовлар);
3. Социологик (анкета сўрови, интервью ўтказиш);
4.Тиббий-педагогик (жисмоний ривожланишни назорат қилиш, функционал ҳолатни назорат қилиш);
5. Математик статистика услуби.
Илмий-услубий адабиётлар таҳлили. Илмий-услубий адабиётлар устида ишлаш давомида магистрлик диссертация мавзуси бўйича адабиёт манбалари таҳлил қилинди. Куч тайёргарлиги усулияти ва унинг ёш жиҳатдан болалар ҳамда ўсмирлар организмига таъсири масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Педагогик услублар
Педагогик кузатувлар жараёнида ёш оғир атлетикачилар машғулот жараёнининг қуйидаги параметрлари аниқланди:

  • ШКС- штангани кўтариш сони;

  • УС- уринишлар сони;

  • УТС-уринишда такрорлашлар сони;

  • МС-машғулотлар сони;

  • НШ-нисбий шиддат (штанганинг ушбу машқдаги энг яхши натижага нисбатан фоизлардаги ўртача вазни);

  • даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқларида 90-100% ли оғирликларни кўтариш сони;

  • мусобақа фаолияти тезлиги ва натижалилиги.

Педагогик тажриба шуғулланувчиларнинг ёш гуруҳларига қараб машғулот юкламасининг сон ва сифат параметрларини аниқ тартиблаштиришдан иборат бўлди. 10-11, 12, 13, 14, 15 ёшларда тажриба усулиятлари илмий-услубий адабиётлар ҳамда ёш оғир атлетикачилар билан ишлашдаги кундалик амалий таҳлил асосида ишлаб чиқилди.
Ёш оғир атлетикачиларнинг бутун машғулот юкламаси махсус ва умумий жисмоний тайёргарликка ажратилди.
Ҳамма ёш гуруҳлари учун 31 та махсус оғир атлетика машқи режалаштирилди (1-2 илова).
10-11 ёшдаги гуруҳда МЖТ учун ўқув йилининг 10 ойи давомида 120 соат, УЖТ учун эса 168 соат ажратилди. Махсус юкламанинг чегарадаги ҳажми 6000 марта штанга кўтариш сони (ШКС) билан чегараланди. Уринишда штангани кўтариш сони -3-4 га тенг; машқда уринишларнинг сони-5-6; машғулотда машқлар сони-3-4; ҳафтадаги машғулотлар сони-3та асосий ва 1 та қўшимча (январдан киритилган).
ёшдаги гуруҳда МЖТ учун ўқув йили давомида аввалгидек 120 соат, УЖТ учун эса 200 соат ажратилди. Махсус юкламанинг чегарадаги ҳажми 7000 ШКС билан чегараланди. ШКС уринишда 3-4 га тенг, машқда уринишларнинг сони- 5-6; машғулотда машқлар сони-3-4; ҳафтадаги машғулотлар сони-3 та асосий ва 1 та қўшимча (ўқув йили бошидан киритилган).
ёшдан бошлаб МЖТ ва УЖТ учун ўқув йилининг бутун даврида 160 соатдан ажратилди. 13 ёшдаги ўсмирларда МЖТ нинг йиллик ҳажми 8000
ШКС ни ташкил этди. Уринишда ШКС 4 тага тенг бўлди. Машқда уринишлар сони-5-6; машғулотда машқлар сони-4; машғулотлар сони-4.
ёшда МЖТ нинг йиллик ҳажми 9000 ШКС га ошди. Уринишда ШКС 4 тага тенг бўлди. Машқда уринишлар сони-5, машғулотда машқлар сони-4, ҳафтадаги машғулотлар сони-4.
ёшда йиллик ШКС 10000 га тенг бўлди. Уринишда ШКС 4-5 га тенг бўлди. Машқда уринишлар сони-5-6, ҳафтадаги машғулотлар сони-4, машғулотда машқлар сони-4.
Ҳамма ёш гуруҳларида 90-100% ли оғирликларни кўтариш сони бир ойда 10-20 ни ташкил этди. Ўртача нисбий шиддат ҳамма ёш гуруҳларида тахминан 65% ни ташкил қилди.
Умумий жисмоний тайёргарлик ҳар бир ёш гуруҳида қуйидаги бўлимлардан иборат бўлди: югуриш, сакраш, ўйин ва атлетик юкламалар.
Ҳар бир ёшда ҳафтасига тўртта УЖТ машғулотлари ўтказилди. 10-11 ёшда 2-3 та, бошқа ёшларда 3-4 тадан УЖТ воситалари бажарилди.
Умумий куч (атлетик) тайёргарлиги 10-11 ва 12 ёшдаги оғир атлетикачиларда айланма машғулот усулияти бўйича бажарилди, 13 ёшдан бошлаб эса машқларни такрорлаш ва оралиқ билан бажариш усулияти бўйича амалга оширилди. Бундан ташқари, 13 ёшдан умумий куч тайёргарлиги УЖТ бўйича ҳамма машғулотларга киритилди.
Сакраш юкламаси. Ушбу усулиятни ҳамма ёшда сақлаган ҳолда 12 ёшдан тўрт серияда, 13 ёшдан бошлаб эса бештагача серияда бажаришгача оширилди. 14 ёш ва 15 ёшдаги гуруҳларда қўшимча равишда гимнастика “эшагига” сакраб чиқиш киритилди.
Югуриш тайёргарлиги ҳамма ёш гуруҳларида куйидаги масофаларни ўз ичига олди: 30, 3х10, 60, 100, 1000 м; 14-15 ёшдаги спортчилар гуруҳида бир ойда икки марта 3000м масофа босиб ўтилди. 13 ёшдан бошлаб 3х10 м га мокисимон югуришда тўртинчи югуриш қўшилди.
Ўйин тайёргарлиги спорт ва ҳаракатли ўйинлардан ташкил топган бўлиб, 14-15 ёшдан бошлаб ҳафтада икки марта 40 минутдан ўтказилди. Бу тайёргарлик фақат спорт ўйинларини ўз ичига олади.
Шундай қилиб, ёш оғир атлетикачилар тайёргарлигининг тажриба усулиятлари ва машғулот жараёни томонлари ҳамда параметрларини аниқ белгилаб олиш кейинги тадқиқотлар давомида уларнинг самарадорлигини аниқ баҳолашга имкон яратди.
Назорат-педагогик синовлар умумий жисмоний ва махсус тайёргарлик даражасини аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилди.
Тезкор-куч, куч, чидамлилик (умумий ва куч), тезкорлик, шунингдек, махсус жисмоний тайёргарлик каби жисмоний сифатлар текширилди (2.1. -жадвал).
Тезкор-куч тайёргарлиги жойидан туриб узунликка ва баландликка сакраш (см); ётиб, 10 с. ичида қўлларни букиб-ёзиш (марта) натижалари бўйича баҳоланди.
Куч сифатларининг ривожланиши гимнастика ўриндиғида ётиб, штангани сиқиб кўтаришни бажаришда - максимал натижа (кг), штангани бош орқасига олиб, ўтириб-туришда-максимал натижа (кг); панжа
динамометриясида (кг), гавда динамометриясида (кг) аниқланди.
Штангани сиқиб кўтариш ва ўтириб-туришларда тестлаш спорт мусобақалари кўринишида амалга оширилди.
Бир хилдаги махсуслаштирилган бадан қиздиришдан сўнг (у куйидаги уринишлар ва такрорлашларни ўз ичига олган: 40%/2; 50%/2; 60%/2; 70%/2; 80%/2) синалувчиларга учта синов уринишларини бажариш имконияти берилди.Энг яхши натижа якуний деб тан олинди.
2.1 - жадвал
10-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний
тайёргарлик кўрсаткичлари.

Тестлар блоклари

Тестлар

Ўлчов

I. Жисмоний ривожланиш

Бўй
Вазн

См
кг

II.Тезкор-куч тайёргар лиги

Жойидан туриб узунликка сакраш
Жойидан туриб баландликка сакраш
10с ичида ётиб қўлларни букиб-ёзиш

См
См
марта

Ш. Куч тайёргарлиги

Ётиб, штангани сиқиб кўтариш Штангани бош орқасига олиб, ўтириб-
Туришлар
Панжа динамометрияси
Гавда динамометрияси

Кг
кг

кг
кг



IV. Тезкорлик

3 х 10 метрга мокисимон югуриш

сек. с.

V. Чидамлилик

ГСТИ

баллар




Оғирликларсиз ўтириб-туришлар

марта




Турникда осилиб туриб тортилишлар

марта




Букилган қўлларда осилиш

сек. с.

VI. Махсус тайёргарлик

Классик даст кўтариш

кг.




Классик силтаб кўтариш

кг

Умумий чидамлилик ва бир вақтнинг ўзида жисмоний иш қобилиятининг ривожланиш даражаси. Гарвард степ-тест индеки (ГСТИ) ёрдамида аниқланди. Унинг ёрдамида мушак иши бажарилганда юрак-қон томир тизимининг жисмоний имкониятларига сон жиҳатдан тавсиф берилди.
Жисмоний юклама 0,5м (бўйи 165см ва ундан баланд бўлган шуғулланувчилар учун) ва 0,45 t 0,4м. (бўйи 150 см ва ундан паст бўлган шуғулланувчилар учун) баландликдаги зинага чиқишдан иборат бўлди. Чиқиш вақти - 5 минут, кўтарилишлар тезлиги - минутига 70 марта. Бироқ синалувчи ушбу берилган ишни 5 минут давомида уддалай олмаган ҳолларда ишнинг амалда бажарилиш вақти ҳисобга олинди.
Текширилувчининг функционал тайёргарлиги тикланиш даврининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи минутларида биринчи 30 секунд ичида ўтирган ҳолатда ЮҚТни ҳисоблаш йўли орқали баҳоланди. Тестлаш натижалари Гарвард степ-тести индекси (ГСТИ) кўринишида ифодаланди: t х 100
ГСТИ=
(f1+ f2+ f3)x2;
Бу ерда : t -зинага чиқиш вақти (секундларда);
f1, f2, f3-ўлчашда ҳар бир минутнинг биринчи 50 секунди ичида ЮҚТ.
Куч чидамлилигининг ривожланиш даражаси қуйидаги машқларни охирги куч қолгунча бажариш натижаларига кўра баҳоланди: оғирликларсиз ўтириб-туришлар, қўллар бош орқасида (марта); турникда осилиб туриб тортилишлар (марта); букилган қўлларда осилиб туриш (с).
Букилган қўлларда осилиб туриш (статик чидамлиликни текшириш) иякни турникдан юқори даражада тутиб, тескари ушлаш билан букилган қўлларда осилиб турган ҳолатда гавдани ушлаб туришдан иборат бўлди. Синалувчи кўрсатиб ўтилган ҳолатни эгаллаши билан секундомер ёқилди. Синалувчининг ияги турник даражасидан пастлашиши билан секундомер дарҳол тўхтатилди.
Тезкорлик 3х10 м га (с) мокисимон югуриш натижалари билан аниқланди. Вақт секунднинг юздан бир қисмигача аниқ ҳисобланди.
Махсус жисмоний тайёргарликни назорат қилиш классик даст кўтариш ва классик силтаб кўтариш натижаларига (кг) кўра амалга оширилди.
Тайёргарликнинг бу тури фақат текширилаётган ёш оғир атлетикачилар гуруҳларида қўлланилди. Ушбу машқлардаги биринчи натижалар декабрда шуғулланувчилар техника асосларини амалда мустаҳкамлаб олганларидан сўнг олинди.
Классик машқларда тестлаш спорт мусобақалари кўринишида амалга оширилди. Бир хилдаги махсуслаштирилган бадан қиздиришдан сўнг (у қуйидаги уринишлар ва такрорлашларни ўз ичига олган: 40%/3; 50%/3; 60%/3; 70%/2; 80%/1) синалувчиларга учта синов уринишларини бажариш имконияти берилди. Энг яхши натижа якуний деб тан олинди.
Тестларнинг ҳаммаси олтита мустақил блоклардан ташкил топган, улар 10-15 ёшдаги мактаб ўқувчилари тайёргарлигининг асосий томонлари ва жисмоний ривожланиши кўрсаткичларини акс эттиради.
Социологик услублар. Анкета сўрови 170 дан ортиқ ёш оғир атлетикачилар иштирокида уч ойлик машғулотлардан сўнг ўтказилди (5-илова).
Анкетага киритилган саволлар ўзининг маъносига кўра куйидаги бўлимларга ажратилган;
Спортга бўлган муносабат.
Оғир атлетика билан шуғулланиш сабаблари.
Сизнинг оғир атлетика билан шуғулланишингизга ота-онангиз, ўқитувчилар ва синфдошларингизнинг муносабати.
Сизнинг оғир атлетика бўйича ўқув-машғулот жараёнига бўлган муносабатингиз.
Ўзингиз ҳақда қисқача маълумот.
Интерьвю ўтказиш. Сўров Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси вилоятларининг 30 нафар мураббийлари билан ўтказилди. Суҳбат олдиндан белгилаб олинган саволлар бўйича олиб борилди (6-илова).
Тиббий-педагогик услублар
Жисмоний ривожланиш. Антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш шундай тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги мавжуд қоидаларга мувофиқ амалга оширилди. Бир вақтнинг ўзида бир хил шароитларда бажарилган ўлчовлар натижалари ҳисобга олинди (В.Н.Кардашенко, ҳаммуаллиф).
Гавда узунлиги_ (см) ёғочдан ишланган вертикал бўй ўлчагич ёрдамида ўлчанди.
Гавда массаси (кг) тиббиёт тарозисида ўлчаш орқали аниқланди (ўлчов аниқлиги ±50г).
Тиббий кўрик натижасида болалар ва ўсмирларнинг биологик ёши иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланишини баҳолаш асосида аниқланди.
Антропометрик ўлчамлар ҳар бир назорат бўлими доирасида БЎСМ ва ўрта мактабнинг тиббий хоналарида ўтказилди.
Тиббий кўрик тиббий-жисмоний тарбия диспансерида (ТЖТД) бир йилда бир марта (декабр) амалга оширилди. Ўрта мактабларда ҳам бир йилда бир марта режали тиббий кўрик даврида ўтказилди.
Функционал ҳолат. Функционал ҳолатни назорат қилиш қуйидаги кўрсаткичлар ва тестларни ўз ичига олди:
тинч холатда ЮҚТ (минутига зарба);
Коротков услуби бўйича артериал босим;
PWС 150 b PWС Ио (кг/мин/кг);
Ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС);
Гарвард степ-тести индекси (ГСТИ).
ЮҚТ, артериал босим, PWQ50 функционал синовлари, ЎТС Тиббий- жисмоний тарбия диспансери (ТЖТД) мутахассислари билан биргаликда БЎСМ гуруҳларининг режали диспансеризацияси даврида аниқланди. ГСТИ назорат бўлаклари даврида - ЎСМ гуруҳларида тўрт марта ва умумий ўрта мактаб гуруҳларида уч марта аниқланди.
Математик статистика услублари. Тадқиқот натижаларининг статистик таҳлили ўртача арифметик қиймат [Х], ўртача арифметик хато Г+m], ўртача квадрат (стандарт) оғиши [+6], вариация коэффициенти, Стьюдент мезони бўйича ўртача қийматлар орасидаги фарқлар ишончлилигини [t] ҳисоблашдан иборат бўлди. Куч ва махсус тайёргарлик тестларида ўртача қийматлар орасидаги фарқлар ишончлилиги нисбий куч кўрсаткичлари (мутлақ натижаларнинг текширилувчининг гавда массасига нисбати) бўйича ҳисобланди. Ҳар бир тест натижалари бўйича қуйидагилар ҳисоблаб чиқилди;
кўрсаткичлар дастлабки даражасининг ҳар бир ёш гуруҳи ўртасидаги яхши натижага нисбати (фоизларда);
мутлақ ўсишнинг дастлабки натижага нисбати ва олдинги натижаларга нисбати ҳамда уларнинг Стьюдент услуби бўйича ишончлилиги;
дастлабки натижага нисбатан ва олдинги натижаларга нисбатан фоизлардаги ўсиш ҳамда уларнинг Стьюдент услуби бўйича ишончлилиги.
Барча тест блоклари учун қуйидаги интеграл кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилди:
Ҳар бир ёш гуруҳида фоизлардаги ўртача дастлабки даражанинг энг яхши натижага нисбати.
10-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг педагогик (биринчи назорат, иккинчи назорат, тажриба) гуруҳлари ўртасида фоизлардаги ўртача даражанинг энг яхши натижага нисбати.
10-15 ёшдаги мактаб ўқувчилари кўрсаткичларининг ўртача якуний ўсиши (фоизларда).
Аввал бажарилган ҳисоб-китоблар асосида тайёргарликнинг умумий кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилди:
1) комплекс тайёргарликнинг (махсус тайёргарликсиз) нисбий дастлабки даражаси. У ҳамма ёш гуруҳида ҳар бир блокнинг ўртача комплекс натижалари йиғиндисининг (фоизларда) энг яхши натижа нисбати кўринишида аниқланди;
2) ўқув йили давомида тайёргарликнинг умумий ўсиши. У тайёргарликнинг ҳамма (махсус тайёргарликдан ташқари) томонларининг фоизлардаги ўртача комплекс ўсиши йиғиндиси кўринишида. аниқланди.
Ишда қўлланилган тадқиқот услублари маълум тавсияларга мос эди (В.П.Филин, В.Г. Семенов, В.Г.Алабин, 1994).

Download 69.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling