Оилавий тарбия сабоқларииииии indd


Тарбияси бузилган болалар ва ўсмирлар томони-


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/25
Sana21.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1107429
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

6. Тарбияси бузилган болалар ва ўсмирлар томони-
дан амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларга катта 
ёшдаги кишилар ва ота-оналарнинг эътиборсизлиги ҳо-
лати. Бунда ўз ғайритабиий ҳаракатларининг жавобсиз қо-
лишини, катталар томонидан маъқулланишини ҳис этган 
ўсмир низоли вазиятларга барҳам беришда ғайриахлоқий 
йўлни танлайди. Чунки у ота-онасидан, атрофдагилардан 
жазо олмаслигини, дашном эшитмаслигини билади. Бу эса 
ўсмирга янги-янги ғайриахлоқий ҳаракатларни бажаришга 
имконият эшигини очиб беради.
Соғлом хулқли болалар ва ўсмирлар эса ўзларининг 
жазоланишларини билишлари туфайли ғайриахлоқий ҳа-
ракатларни бажаришдан ўзларини тиядилар. Чунки улар 
муҳитида, оиласида ғайриахлоқий ҳаракатларни қоралаш 
психологияси мавжуд бўлади.
7. Айрим ота-оналарнинг оилада фарзандлари би-
лан қилаётган муомала-муносабатлари кўринишла-
ри болалар ва ўсмирларда ғайриахлоқий хулқнинг келиб 
чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Оилада қаҳр-ғазаб асо-


27
Оилавий тарбия сабоқлари
сидаги ота-она муносабати болаларни уйдан бездиради. Уй-
дан безиш, оила муҳитини тан олмаслик ўсмирларда ои-
лавий муҳитга нисбатан мослашишнинг издан чиқишига 
олиб келади. Натижада ўсмир оиладан ташқари носоғлом 
кўча муҳитини ўзига маъқул кўради. Кўча муҳити эса баъ-
зан ғайриахлоқий мазмунга эга бўлиши мумкин. Натижада 
ноахлоқий хулқ-атвор муҳитига тушиб қолган ўсмирда тар-
бия бузилишининг келиб чиқиши учун имконият яратилади.
Баъзан айрим ота-оналарнинг фарзандларини ҳаддан 
ортиқ суйиши, эркалаши, қаттиқ гапирмаслиги, панд-на-
сиҳат қилмаслиги ҳолати ҳам ғайриахлоқий хулқнинг ке-
либ чиқишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Хуллас, бу бо-
рада меъёр чегараси бузилмаслигига риоя қилиш мақсадга 
мувофиқлигини унутмаслигимиз керак.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling