O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алишер Муқимов
Adabiyotlar: 1. Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 25-yanvardagi “Xalq taʼlimi sohasidagi ilmiy-tadqiqot faoliyatini qoʼllab quvvatlash hamda uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini joriy qilish chora-tadbirlari toʼgʼrisida”gi PQ-4963-son Qarori. 2. Н. Л. Стефанова, В. И. Снегурова. Проектирование модульно-вариативной программы повышения квалификации учителей математики. Научно-теоретический журнал «Современная школа», Выпуск 1(14), 2013 г. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШДА СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ Умарали Қодиров – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ директори, психология фанлари доктори Алишер Муқимов – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ матбуот котиби Аннотация: Мақолада малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, педагог ходимлар малакасини ошириш мазмунини такомиллаштиришда мавжуд муаммолар ва уларнинг муайян ечимлари, ташкилий-методик жиҳатдан таъминлашнинг бир қатор даражалари хусусида фикр юритилган. Таълим – тингловчиларга чуқур назарий билим, малака ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек, уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён бўлиб, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси сифатида хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасида жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу вазифаларни бажаришда педагог кадрлардан юқори касбий билим, кўникма ва малака талаб этилади. Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришдан кўзланаётган асосий мақсад таълим тизимида сифатга эришишдир. Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 - 225 - йил 25 январидаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сонли Қарори муҳим ҳуқуқий асослардан бири ҳисобланади. Мазкур Қарорнинг биринчи бандида “2021 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан: халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси орқали уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади” 1 деб белгилаб қўйилиши халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришда муҳим саналади. Ушбу бандга мувофиқ келгусида ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади ва унга ходимнинг касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилиб борилади. Бугунги кунда республикамизда таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, такомиллаштирилган ўқув дастурлари, маърузалар матнлари ва бошқа амалий материалларни яратиш кўзда тутилган. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш мазмунини такомиллаштиришда, ташкилий-методик жиҳатдан таъминлашда бир қатор даражаларга эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ. Улар қуйидагилар: • дастурий-мазмуний даража; • малака ошириш мазмуни жараёнини акс эттирувчи ташкилий-методик даража; • мазкур жараённинг намоён бўлишини ифодаловчи технологик даража. Дастурий-мазмуний даража ўзида малака ошириш тузилмаси, педагог ходимлар малакасини оширишнинг тегишли дастурлари кўринишида мазмун ва ҳажмни, ўқув-мавзувий режа ва ўқув дастурларини қамраб олади. Ташкилий-методик даража малака ошириш жараёнида таълим мазмунини ифодаловчи шакл ва воситалар (блок-модулли, интеграциялашган курслар; муаммоли-мавзувий (махсус) курслар; ўқув курсларини қамраб олувчи алоҳида блок ва модуллар; курс мазмунига дахлдор алоҳида материаллар)ни намоён этади. Технологик даража қуйидагиларни ифодалайди: педагог компетентлиги даражасига мос таълим мазмунини ўрганишнинг шакл, усул ва воситалари мажмуи; ҳудудий аҳамиятга молик эҳтиёж ва қизиқишлар (маъруза, семинар, амалий-лаборатория машғулотлари, мустақил иш, педагогик амалиёт, конференция, тренинг, очиқ дарслар ва ҳ.к.). Айни ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг ташкилий-методик масалаларини йўлга 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январидаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий- тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сонли Қарори - 226 - қўйиш жараёнида юқоридаги даражаларнинг ўзаро бир-бири билан чамбарчас алоқадорликда эканлигига эътиборни қаратиш зарур. Бу эса уларга алоҳида- алоҳида эмас, балки бир бутун ҳолда мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлигини англатади. Модул курслари мазмуни муайян талабларга жавоб бериши керак: • курс мазмуни педагогнинг касбий-шахсий сифатларини ривожлантиришга йўналтирилиши; • бир модулдан иккинчисига ўтилаётганда ўқув материали бир тахлитда тушунтирилиши; • бир неча модулдан иборат курсни изчиллик тамойили асосида шундай ташкиллаштириш зарурки, тингловчи маълум бир модулни ўзлаштираётганида ундан олдинги модуллар мазмунидан бохабар бўлиши, кейинчалик барча модуллар мазмуни тўғрисида яхлит билим, тасаввурни эгаллаши; • курс мазмунини тушунтиришда ўқув фаолияти максимал даражада касбий фаолиятга доир муаммоларни қамраб олишига эътибор қаратилиши. Малака ошириш таълими борасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаларидан, кузатишлардан маълум бўлишича 1 , мазмуний модулларни ташкиллаштириш ва амалга оширишда педагог тажрибасига боғлиқ даврий (циклик) жараён хусусиятларига аҳамият қаратиш муҳимдир. Тингловчилар фаолияти даврийлиги биринчидан, ўзаро боғлиқ бир неча цикллар кўринишида намоён бўлади (муайян тажриба – рефлексия – мавҳум концептуаллаштириш – фаоллаштириш, тажрибадан ўтказиш). Ҳар бир цикл доирасида касбий фаолиятдан ўқув ва ўқув фаолиятидан касбий фаолиятга ўтиш ҳолатлари муҳокама қилинади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling