O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Иккинчидан, тингловчилар ўқув материалини ўзлаштириш даражасининг 
ошиб 
бориши, 
компетентлигининг 
ривожланиши 
улар 
томонидан 
такомиллашиб борувчи мақсадлар тизимининг шакллантирилишига асос 
бўлади.
Учинчидан, педагог ходимлар малакасини ошириш дастурлари мазмуни 
муайян таълим муассасаси хусусиятлари (ҳудудий жиҳатлар, кадрларнинг 
етарли даражада мавжудлиги (ёки етишмаслиги) сингари ҳолатларни инобатга 
олиши мақсадга мувофиқдир. Бу ўқув жараёни мазмуни долзарблигини қўллаб-
қувватлаш имкониятларини кенгайтиради. 
Тўртинчидан, ҳозирги пайтда кўп эътибор берилаётган жиҳат – 
компетентлик тамойилининг таълим жараёнида қўлланиши таълим мазмуни 
сифатини яхшилайди, таълим технологияларининг амалий йўналганлигини 
таъминлайди, мақсадларни конструктив жамлашга хизмат қилади. Ушбу 
жараёнда асосий мақсад сифатида мутахассиснинг компетентлик даражаси
педагогик маҳоратини шакллантиришга эътибор қаратилади. 
1
Салихова Л. Ф. Организационно-методическое обеспечение проектирования содержания повышения 
квалификации педагогических кадров в региональных условиях. // Проблемы и перспективы развития 
образования: материалы междунар. науч. конф. (г. Пермь, апрель 2011 г.).Т. I. — Пермь: Меркурий, 2011. — 
С. 66-68. 


- 227 - 
Модул таълим дастурларини қўллаш натижасида ўқув жараёни боришини 
назорат қилиш педагогдан ўз қизиқишлари ва малака даражасини инобатга 
олган ҳолда индивидуал таълим дастури ва йўналишини ишлаб чиқишни талаб 
қилади. Педагог таълим муддати, мазмуни ва усулини танлаши мумкин. 
Технология муқобил модуллар мазмунини бойитиш, тингловчилар билан 
учрашувларда 
интерфаол 
усулларни 
қўллаш, 
модул 
курсларини 
комбинациялаш йўли билан таълим курслари имкониятини кенгайтиришда 
намоён бўлади. Малака ошириш курсларида тингловчиларнинг ақлий 
фаоллигини рағбатлантирувчи ўқитишнинг турли шакл ва усулларидан 
фойдаланилади. Мисол учун, ижодий фаолиятни ривожлантириш мақсадида 
ташкил этилаётган мақсадли, муаммоли, муаллифлик малака ошириш 
курсларида тингловчилар таълим жараёнининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида 
иштирок этадилар. Мазкур курсларни ташкил этишдан кўзда тутилган асосий 
мақсадлардан бири – фаолиятга йўналтирилган ёндашув бўлиб, бунда 
тингловчининг методик билим, кўникма ва малакалари янгиланади, у ўзида ҳар 
хил педагогик вазиятларни таҳлил қилиш ва ҳал этиш кўникмаларини 
ривожлантиради, ўқитишнинг самарали метод ва воситаларини дарс жараёнига 
татбиқ этиш йўлларини ўзлаштиради.
Айрим тадқиқотчилар фикрича, ўқитувчининг илмий-педагогик жиҳатдан 
салоҳиятини такомиллаштиришга интилиши касбий-педагогик маданият ва 
малакасининг мақсадга мувофиқ равишда, ўз муддатида оширилишига туртки 
беради
1
. Турли малака тоифасидаги халқ таълими ходимлари, ўқитувчиларнинг 
Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ҳудудий марказидаги ўқув фаолиятларини таҳлил қилиш 
натижалари ҳам ушбу мулоҳазаларни тасдиқлади. Ҳақиқатан, фаолиятига 
ижодий ёндашадиган, илғор, тажрибали, новатор, илмий-тадқиқот ишлари 
муаллифлари 
ҳисобланган 
ўқитувчиларнинг 
ўз 
касбий-психологик 
компетентлигини такомиллаштиришга нисбатан интилишлари кўпроқ 
кузатилди. Шу билан бирга, ўз педагогик амалиётида тегишли сифатларни 
намоён қилмаган ўқитувчилар фаоллиги ҳам шунга мос даражада бўлиши 
аниқланди. Назаримизда, индивидуал-психологик компетентликнинг таркиб 
топтирилиши ва такомиллаштирилиши, мазмуний даражасида касбий-шахсий 
йўналганлик муҳим аҳамият касб этади. Фикримизча, мамлакатимиз халқ 
таълими ходимлари малакасини oшириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида 
бир қатор комплекс вазифалар амалга оширилиши лозим. Улар сирасига 
қуйидагиларни киритган бўлардик: 
- ўқитувчининг касбий ривожланиши ва шахсий йўналтирилиши учун 
зарур бўлган тегишли шарт-шароитларни яратиш; 
- таълимни модернизациялаштиришда малака ошириш ва қайта тайёрлаш 
таълимининг ташкилий ҳамда мазмуний жиҳатларига эътибор қаратиш; малака 
1
Исаев И.Ф. Теория и практике формирования профессионально-педагогической культуры преподавателей. 
М.- Белгород, 1993. 


- 228 - 
оширишга ижодий, индивидуал ёндашувда интерактивлик, узвийлик, 
узлуксизлик, лойиҳалаштириш сингари омилларни амалиётга татбиқ этиш; 
- ўқитувчилар 
(шу 
жумладан, 
малака 
ошириш 
таълимидаги 
ўқитувчилар)нинг илғор иш тажрибаларини инобатга олиш ва ҳ.к. 
Халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва 
педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг илмий асосларини 
яратишни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 
январидаги ПҚ-4963-сонли Қарори
1
нинг аҳамияти катта ҳисобланади. Қарорда 
2021 йил 1 мартдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги томонидан халқ таълими ходимларини уларнинг малака 
даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик 
тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган 
табақалашган малака ошириш дастурлари бўйича ўқитиш амалиёти ҳамда 
анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг 
уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва 
бошқа турлари жорий этилиши белгиланди. Ушбу Қарорда кўзда тутилган 
жиҳатлар келгусида халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ва қайта 
тайёрлаш тизимида сифат ва самарадорликка эришишни таъминлайди. 
Кенг қамровли ва жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги 
шароитда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожланган давлатлар 
даражасига кўтариш муҳим масала ҳисобланади. Шунингдек, мазкур жараёнда 
турдош муассасаларнинг ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ўқитишнинг янги 
услуб ва шаклларини жорий этиш, замонавий адабиётлар яратиш, қайта 
тайёрлаш ва малака оширишнинг долзарб муаммоларини аниқлаш ва ечимини 
топишга қаратилган аниқ, мақсадли чора-тадбирларни мунтазам ўтказиб 
туришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling