O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ Назарова Барно Алижоновна
Адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими соҳасидаги илмий- тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 25 январидаги ПҚ-4963-сонли Қарори. 2.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси. https://lex.uz/docs/4312785 3. Кондратева А.С. Связь когнитивной компетентности с проявлением внушаемости и ригидности в социальной перцепции // Вестник МГУ. Сер. 14. Психология. 1979. № 2. 4. Салихова Л. Ф. Организационно-методическое обеспечение проектирования содержания повышения квалификации педагогических кадров в региональных условиях. // Проблемы и перспективы развития образования: материалы междунар. науч. конф. (г. Пермь, апрель 2011 г.).Т. И. — Пермь: Меркурий, 2011. — С. 66-68. 5. Щербакова Т.Н. Развитие психологической компетентности учителей в системе повышения квалификации. Путь в науку: Сб. науч. статьей. Вып. 4. Ростов н/Д., 2003. 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январидаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий- тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сонли Қарори - 229 - ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ Назарова Барно Алижоновна – Сирдарё вилояти ХТХҚТМОҲМ директори, педагогика фанлари номзоди Аннотация: В статье изложены результаты изучения процессов инновационного управления и координации системы квалификации педагогических кадров, в особенности мировой опыт по внедрению дистанционного обучение в эту систему. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4963- сонли Қарорида халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг илмий асосларини яратиш вазифалари белгиланди (1). Таълим соҳаси Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, таълим ислоҳотларини амалга ошириш жараёни, таълимни бошқаришни демократлаштириш ва бозор иқтисодётига ўтиш, ўрта махсус, касб-ҳунар муассасалари ўқувчиларнинг маънавий қиёфасини шунингдек, таълим, айниқса тарбия жараёни мақсади ва усулларни сезиларли даражада ўзгартирди. Таълим муассасалари ўқитувчи ва мураббийлари олдида эркин фуқарони юксак маънавиятли шахсни шакллантириш, ҳуқуқларини яхши биладиган ўз кучи ва қобилиятига таянадиган, юз бераётган сиёсий, ижтимоий- иқтисодий, маданий жараёнларга шахсий нуқтаий назарини билдира оладиган, шу билан бирга ўз манфаатини мамлакат ва халқ манфати билан уйғунлаштириб, касб-ҳунар сирларни мукаммал эгаллаган мутахассисларни тарбиялаб вояга етказиш вазифаси турибди . Малака ошириш Европанинг деярли барча мамлакатлари ва минтақаларида ўқитувчиларнинг мажбурияти деб ҳисобланади. Бироқ, ҳамма жойда ҳам ушбу масъулиятни белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий база мавжуд эмас. Масалан, Франция, Исландия, Голландия ва Швецияда касбий малака ошириш ўқитувчиларнинг вазифаси деб эълон қилинган, аммо амалда улар бундан бўйин товлашлари мумкин. Полша, Словакия, Словения, Испания ва Люксембургда муттасил малака ошириш ихтиёрийдир, аммо таъқиб этилмасада, у лавозим ва иш ҳақига таъсир қилади. Люксембург ва Испанияда маълум бир ўқиш курсига рўйхатдан ўтган ўқитувчилар қўшимча иш ҳақи оладилар. Қолган учта мамлакатда ўқитувчилар турли шакллар ва ўқув дастурлари учун кредитлар тўплашади ва бу уларни янги лавозимга тайинлашда ҳисобга олинади. Кипр, Греция ва Италияда узлуксиз касбий ривожланиш фақат бошланғич мактаб ўқитувчиларининг масъулияти ҳисобланади[3]. - 230 - Бугунги кунда мамлакатимиз тараққиёти учун янги ташаббус ва ғоялар билан майдонга чиқиб, уларни амалга оширишга қодир бўлган, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш,малакасини ошириш, таълим ташкилотлари битирувчилари замонавий касб эгалари бўлишлари учун уларда зарур кўникма ва билимларни шакллантириш; дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурлари ва стандартларини оптималлаштириш зарурияти пайдо бўлди. Педагоглик касбининг ўзига хос ҳусусиятларидан бири шундаки, ўқитувчилар ўз билимлари, малака ва кўникмаларини мунтазам тўлдириб боришни тақоза этади. Замонавий педагог тадбиркор тарбиячи, маънавий- мафкуравий ишларни ижобий фаол қатнашчиси, ўқитаётган фанинг чуқур билимдони, фани бўйича илмийликни ёш авлодга санъаткорона ўргатадиган шахс бўлиши лозим. Ҳозирги илм-фан шиддат билан юксалиб бораётган даврда педагоглар илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш - биринчи навбатда уларнинг замонавий ахборот технологияларини пухта ўзлаштиришини, бу борада илмий методик кўникмаларини ривожлантиришни, илмий техникавий ахборотлар ва ўқув илмий адабиётларни ўрганиб боришни тақозо қилади. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими педагоглар ва раҳбарлар томонидан янги маълумот, билим, кўникма ва малакаларни олишнинг бош манбаси ҳисобланади, шунинг учун ҳам, айнан мазкур тизим, маълум маънода, тизим ходимларининг соҳада амалга оширилаётган модернизация жараёнларига тайёрлиги учун масъул ва шу боис алоҳида эътиборга лойиқ. Халқ таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиш тизимидаги таълим олиш натижаларини баҳолашда кредит-модул тизимини жорий этиш белгиланмоқда. Унга кўра, ходим томонидан бир йилда йиғилиши лозим бўлган кредитлар (академик соатлар)нинг энг кам ҳажми назарда тутилмоқда. Ҳар бир ходим юқорида қайд этилган “Узлуксиз касбий таълим” платформаси орқали унга тақдим этилган ўқув модулларини ўзлаштиргач, платформа томонидан баҳоланади ва йиғилган кредитлар ходимнинг шахсий кабинетида жамланади. Кредитларнинг белгиланган миқдорини йиққан ходим шу йил учун малака ошириш курсини тўла ўтаган ҳисобланади [4]. Табақалаштирилган таълим дастурлари – халқ таълими ходимларининг касбий ривожланиш стратегиялари мазмуни, шакл, метод ва воситаларини педагогларнинг индивидуал-касбий эҳтиёжлари, компетентлик даражасини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва ташкил этиш имконини беради. Муқобил малака ошириш шакллари – мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, халқ таълими ходимларининг индивидуал касбий маҳорат натижалари тасдиғини амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли саналади. Бундай ёндашув катта ёшли таълим субъектининг когнитив фаоллигини рағбатлантириш ва натижадорлигини оширишга хизмат қилади. - 231 - Назарий таҳлиллар, онлайн сўровлар ва эмпирик ўрганишлар асосида шакллантирилган хулосалар ҳамда малака оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосланган ҳолда юқорида қайд этилган табақалаштирилган ёндашув асосида халқ таълими ходимларини малака ошириш жараёнларини ташкил этишнинг ташкилий- дидактик тизими такомиллаштирилади. Малака ошириш таълим тизими инновацияси деб –таълим-тарбия ва бошқаришнинг янги усулларини яратилиши, халқ таълим тизими фаолиятига тадбиқ этилиши, тизимни юритишда маркетинг ёки ташкилий усулларнинг жорий қилиниши, янги иш ўринларини ташкил этишни ёки ташқи алоқаларни ўрнатилишини ўзида мужассамлаштирган фаолиятнинг якуний натижаси сифатида тушунилади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling