O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Сифат – маҳсулот ёки ишнинг яроқлилик даражаси,қўйилган талабларга  қанчалик жавоб бера олишини белгиловчи хусусият.  Демак, таълим сифати


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Сифат – маҳсулот ёки ишнинг яроқлилик даражаси,қўйилган талабларга 
қанчалик жавоб бера олишини белгиловчи хусусият. 
Демак, таълим сифати – Давлатимизнинг стратегик мақсадлари
талаблари асосида ўқитувчиларнинг тайёргарлигига қўйилган малака 
талаблари ҳамда касбий компетенцияларни шакллантириш учун ўқитувчининг 
ўқув жараёни замонавий ахборот технологиялари асосида ва ўқитишнинг 
замонавий усулларини қуллаган ҳолда ташкил этиши, ўқув жараёнини шахсга 
йўналтирилган таълим параметрлари асосида олиб бориши ва ўзининг касбий 
компетенцияларни доимий равишда ривожлантириб такомиллаштириб бориши 
заруриятидир [3]. 
Шундан хулоса чиқарадиган бўлсак, ўқитувчи таълим жараёнида таълим 
сифатини таъминловчи шахс сифатида намоён бўлади ва бунда ўқитувчи-
ўқитувчи ҳамда замонавий ахборот технологиялари фаолияти алоқадорлигини 
таъминлаш ва таълимнинг замонавий ўқитиш усулларини қўллаш талаби билан 
бевосита боғлиқ бўлиб алоҳида дидактик аҳамият касб этади. 
Малака оширишда ўқув жараёнини автоматлаштириш ўқитувчи 
фаолиятини анъанавий ўқув-билув фаолияти таркибини такрорлаши лозим. 
Чунки, ҳеч қандай машина ўқитувчининг жонли фаолияти ўрнини боса 
олмайди. Ўқитувчи ўз фаолиятининг муайян қисминигина техник воситалар 
хизматидан фойдаланиш билан алмаштириш мумкин. Унинг ахборот манбаи 
сифатидаги мавқеининг ўзгариши ва замонавий ахборот технологиялари билан 
алмашиниши субъект-субъект доирасини кенгайтиради. Бу жараёнда ўқитувчи 
тингловчилар фаолиятини бошқарувчиси, мувофиқлаштирувчиси ва уларга 
маслаҳат берувчи субъект сифатида намоён бўлади.Чунки замонавий ахборот 
технологияларидан фойдаланиш ўқитувчиларга ақлий фаолият усулларини 
тингловчилар томонидан тўғри ўзлаштирилишини таъминлаш имконини
беради, бунда ўқитувчи нафақат ўқув жараёни натижаларини назорат қилиш, 
балки тузатишлар киритиш имкониятига ҳам эга бўлади. 
Демак, таълимнинг сифатли амалга оширилиши ўқитувчи ва таълим 
муассасасининг моддий-техник базасига боғлиқ эканлигини инобатга олган 
ҳолда таълим самадорлигига тўхталиб ўтамиз. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида 
самарадорликка шундай таъриф берилган

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling