O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
Adabiyotlar: 
1. Turg‘unov S.T. “Ta’lim muassasalarini boshqarishda innovatsion faoliyat”. Uzluksiz ta’lim 
T.: 2006 - 4-son. 
2. N.Mamadov “Umumiy ta’lim maktablarini innovatsion boshqarish” Pedagogika fanlari 
nomzodi T.. 2009. 
3. Ellyas Artur, Fougs Dyagffr. Педагогическая инновация, 1993. 
 
 
МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ 
 
Пулотов Абдурайим Муротович – Навоий вилояти ХТХҚТМОҲМ директор 
ўринбосари, педагогика фанлари номзоди, доцент 
Аннотация: Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари математика фани 
ўқитувчиларининг узлуксиз касбий фаолияти моделини яратишнинг назарий 
асослари берилган. 


- 238 - 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайта тайёрлаш ва малака 
ошириш тизимини такомиллаштиришга доир фармон ва қарорлари айни соҳада 
ислоҳотларни жадал суръатларда олиб бориш билан бир қаторда қайта 
тайёрлаш ва малака ошириш ҳудудий марказлари профессор-ўқитувчилари ва 
олимлари олдига математика фани ўқитувчиларини малакасини ошириш 
жараёнини мажмуали технологиялаштириш, ўқитиш тизимида замонавий 
ахборот ва педагогик технологиялардан унумли фойдаланишдек долзарб 
муаммоларни қўйди.
Замонавий ахборот ва педагогик технологиялар асосида ўқув 
материалларининг ҳар бир тингловчи (математика фани ўқитувчиси) 
томонидан ўзлаштирилиш даражаси таҳлили орқали қайта тайёрлаш ва малака 
ошириш ҳудудий марказлари профессор-ўқитувчилари ва олимлари томонидан 
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнининг бундан кейинги босқичда 
қилиниши лозим бўлган тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ 
қилиниб келинмоқда, аммо тингловчиларнинг малака ошириш давомида 
оладиган билимлари даражаси асосидаги узлуксиз ўқиш фаолиятини 
моделлаштириш масаласи тўлиқ ҳал қилинмаган. 
Тингловчиларнинг 
узлуксиз 
ўқиш 
фаолиятини 
моделлаштириш 
масаласининг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш ва унинг натижаларини 
математика фани ўқитувчиларини малакасини ошириш жараёнида татбиқ 
этишдан мақсад - қайта тайёрлаш ва малака ошириш ҳудудий марказлари 
таълим жараёнида узлуксиз ўқув жараёнини педагогик технологиялаштириш ва 
ахборотлаштиришнинг замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда 
математика фани ўқитувчиси узлуксиз ўқиш фаолиятининг методик тизимини 
ишлаб чиқишдан иборат [1]. 
Тингловчиларнинг узлуксиз ўқиш фаолияти давомида оладиган билими 
даражасини таҳлил қилишнинг методик тизимини ишлаб чиқиш билан 
қуйидаги вазифалар ҳал этилади:
• тингловчининг математика фанидан мустақил эгаллаган билими асосида 
узлуксиз малака ошириш жараёнини ташкиллаштиришда инновацион 
технология элементларидан тўғри фойдаланиш имкониятини яратиш; 
• малака ошириш жараёнида тингловчининг мустақил эгаллаган билими 
орқали кейинги фаолиятини тўғри режалаштириш, назарий билими, амалий 
кўникма ва малакаларини узлуксиз таълим асосида мустаҳкамлаб бориш учун 
янги маълумотларга эга бўлишига имконият яратиш; 
• математика фани ўқитувчисининг узлуксиз касбий фаолиятининг 
методик тизими [1-расм] асосида малака ошириш давомидаги ўзаро 
мулоқотини тўлиқ назоратга олиш имкониятини яратишдан иборат [2]. 


- 239 - 
Математика фани ўқитувчисининг узлуксиз касбий фаолияти методик 
тизими асосида педагогик тажрибани ташкил этиш: тингловчининг дастурдаги 
ўқув материалларини мустақил ўзлаштириши ҳамда улар учун зарур бўлган 
назарий ва амалий тушунчаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш асосида 
амалга оширилади. 
Тингловчининг узлуксиз ўқиш фаолиятида қайта тайёрлаш ва малака 
ошириш ҳудудий марказларида айрим модуллардан ўқув методик 
адабиётларнинг камлиги ўзига хос муаммоларни келтириб чиқаради. Бу 
муаммоларни инновацион технологиялар асосида тингловчининг узлуксиз 
ўқиш фаолияти методик тизимидан фойдаланиш билан ҳал қилиш мумкин. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, бизда мавжуд бўлган кўпгина ўқув 
адабиётларни интерактив муҳитда, мултимедиа воситаларидан фойдаланган 
ҳолда контентларини яратсак, тингловчининг фанга бўлган қизиқиши, 
ўзлаштириши янада ошишини тажриба кўрсатиб келмоқда.
Тингловчининг узлуксиз касбий фаолияти методик тизимини амалда 
қўлланилиши ўқитувчиларнинг математика фанидан ўзлаштирган ва 
ўзлаштириши лозим бўлган назарий билими, амалий кўникма ва малакалари 
даражасини таҳлил қилишда ҳамда узлуксиз малакасини оширишда таълим 
жараёни самарадорлигини ошириш асосида ўқитувчиларнинг узлуксиз билим 
олишининг услубий асоси яратилади. 
Aдабиётлар: 
1. Pulotov A.M. Scientific-methodological aspects of uninterrupted in-service training based 
on the principle “lifelong learning”. // ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research 
Journal. ISSN: 2249-7137 Vol. 10, Issue 12, December 2020. URL: https://saarj.com/wp-
content/uploads/ACADEMICIA-DECEMBER-2020-FULL-JOURNAL.pdf. 
2. Пулотов А.М. Инновационный подход к профессиональной подготовке педагогов 
дошкольных образовательных организаций. // Вопросы дошкольной педагогики. - 2020. - № 
9 (36). - С. 3-6. - URL: https://moluch.ru/th/1/archive/179/5669/. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling