Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш қоидалари тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китобини ўрганиш бўйича маҳсус курснинг


Download 6.08 Mb.
bet5/8
Sana13.11.2023
Hajmi6.08 Mb.
#1770886
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-машғулот

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китобини ўрганиш бўйича маҳсус курснинг

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китобини ўрганиш бўйича маҳсус курснинг
  • Кириш-ахборотли маърузаси
  • (муаллиф Хашимова Д.П.)
  • Машғулот вақти- 2 соат
  • Талабалар сони: 30 нафаргача
  • Машғулот шакли ва тури
  • Назарий янги билимларни эгаллаш бўйича ўқув машғулот
  • Машғулот режаси
  • 1. Китоб ҳақида умумий маълумот
  • 2. Буюк тарихий миссия билан майдонга чиққан йўлбошчи.
  • Ўқув машғулотининг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китоби ва Ўзбекистоннинг мустақиллик арафасидаги чуқур инқироз ҳолати тўғрисидаги умумий тушунчаларни шакллантириш.
  • Педагогик вазифалар:
  • ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, ўтиладиган мавзуларга тузилмавий мантиқий чизма асосида тушунча бериш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китоби тўғрисида қискача маълумот бериш;
  • 80 йилларда Ўзбекистонда қарор топган ижтимоий сиёсий ва маънавий муҳит тўғрисида маълумот бериш;
  • И.А.Каримовнинг Ўзбекистон раҳбари сифатида 80 йилларда олиб борган сиёсати тўғрисида маълумот бериш.
  • Ўқув фаолияти натижалари:
  • ўқув курсининг мақсади ва вазифаларини, ўтиладиган мавзуларни тузилмавий мантиқий чизма асосида шарҳлаб беради;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китоби тўғрисида гапириб берадилар;
  • 80 йилларда Ўзбекистонда қарор топган ижтимоий сиёсий ва маънавий муҳит тўғрисида гапириб берадилар;
  • И.А.Каримовнинг Ўзбекистон раҳбари сифатида 80 йилларда олиб борган сиёсатини очиб берадилар.
  • Ўқитиш методлари
  • Ахборотли маъруза, суҳбат, намойиш, тушунтириш
  • Оммавий, жуфтликда
  • Ўқитиш воситалари
  • Ўқув қўлланма, доска, бўр, проектор, слайд
  • Ўқитиш шароити
  • ЎТВ билан ишлашга мослаштирилган аудитория
  • Қайтар алоқанинг йўл ва воситалари
  • Оғзаки назорат: савол-жавоб
  • Иш босқичлари ва вақти
  • Фаолият мазмуни
  • таълим берувчи
  • таълим олувчилар
  • 1. Мавзуга кириш босқичи
  • (15 дақиқа)
  • 1.1. Ўқув курси номини айтади. Экранга курснинг тузилмавий мантиқий чизмасини чиқаради мавзулар рўйхатини беради ва уларга қисқача таъриф беради (1-илова).
  • 1.2. Биринчи машғулот мавзуси, унинг мақсади ва ўқув фаолияти натижалари билан таништиради.
  • 1.3. Асосий мавзу мазмуни бўйича маълумотлар баён қилишга ўтади.
  • Танишадилар.
  • Диққат қиладилар.
  • 2. Асосий босқич
  • (55 дақиқа)
  • 2.1. Талабалар билимларини фаоллаштириш мақсадида савол беради: “Ўзбекистонда мустақилликкача бўлган даврда қандай ижтимоий-сиёсий вазият бўлган?”, берилган саволни жуфтликда, сўнгра мустақил ўйлашга ва жуфтликда мухокама қилишни таклиф қилади: “Ўйланг - жуфтликда ишланг - фикр алмашинг” техникаси билан ишлаш қоидасини экранга чиқаради (2-илова).
  • 2.2. Рower point дастури ёрдамида слайдларни намойиш қилиш ва изоҳлаш билан мавзу бўйича асосий назарий жиҳатларини тушунтириб беради ва асосийларини қисқа равишда ёзиб олишларини маълум қилади. (3-илова).
  • 2.3. Маъруза жараёнида чалғитувчи назорат саволларини беради; мавзунинг режасини ҳар бир банди бўйича хулосалар қилади.
  • Талабалар савол жавоби муҳокамсини қиладилар, жавоб берадилар. Маълумотлар билан танишадилар, асосийларни ёзадилар.
  • Саволларга жавоб берадилар.
  • 3. Якуний босқич
  • (10 дақиқа)
  • 3.1. Мавзу бўйича талабаларда юзага келган саволларга жавоб беради, якунловчи хулоса қилади.
  • 3.2. Мустақил ишлаш учун вазифа беради: тест саволларини ечиш (4-илова).
  • Саволлар беради.
  • Вазифани ёзиб олади.
  • 1-амалий машғулот
  • 2-амалий машғулот
  • 3-амалий машғулот
  • Махсус курснинг тузилмавий-мантиқий чизмаси
  • Мустақиллик арафасидаги чуқур инқироз ҳолатининг ҳаққоний таҳлили
  • Тинчлик ва барқарорлик йўлидаги фидоийлик
  • Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иқтисодиётни тубдан ислоҳ этишнинг принципиал масалалари талқини
  • Суд-ҳуқуқ тизимини янги асосда барпо этиш
  • Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш
  • Аҳоли саломатлиги, фан, таълим, маданият ва спорт жабҳаларига эътибор
  • Ижтимоий-сиёсий ҳаётни эркинлаштириш
  • Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаши

2-илова

  • 2-илова
  • «ЎЙЛАНГ-ЖУФТЛИКДА ИШЛАНГ-ФИКР АЛМАШИНГ»
  •  
  • Ушбу техника биргаликдаги фаолият бўлиб, талабаларни матн устида фикрлаш, ўз ғояларини шакллантириш ва уларни ҳамкорлар ёрдамида муайян шаклда ифодалашга йўналтиради.
  • «ЎЙЛАНГ-ЖУФТЛИКДА ИШЛАНГ-ФИКР АЛМАШИНГ» техникасидан фойдаланган ҳолда гуруҳларда ишни ташкил этиш жараёнининг тузилиши
  • 1. Ўқитувчи савол ва топшириқ беради: олдин ўйлаб чиқиш, сўнг қисқа жавоблар ёзиш тартибида.
  • 2. Талабалар жуфтликларга бўлиниб, бир-бири билан фикр алмашадилар ва иккала жавобни мужассам этган умумий жавобни ишлаб чиқишга ҳаракат қиладилар.
  • 3. Ўқитувчи бир неча жуфтликларга ўттиз секунд давомида аудиторияга ўз ишининг қисқа якунини ифодалаб беришини таклиф қилади.
  • 3-илова
  • ЎҚУВ- КЎРГАЗМАЛИ МАТЕРИАЛЛАР
  • 1. Китоб ҳақида умумий маълумот
  • Китобга киритилган, биз учун яқин тарихимизнинг энг ноёб ва ишончли манбаига айланган ана шу ҳужжатларни ўрганишда - бу ҳақда тўпламнинг кириш қисмида ҳам батафсил маълумот берилган - қуйидаги муҳим жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

2011 йил август ойида Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” фильмидан ўрин олган тарихий лавҳалар, таниқли олимлар, эксперт ва таҳлилчиларнинг 1989-1992 йиллардаги суронли воқеалар ҳақидаги фикрлари “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида тилга олинган масалаларни тарихий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан тўлдириб, уларнинг аҳамиятини янада оширади, китобхон тасаввурини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

  • 2011 йил август ойида Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” фильмидан ўрин олган тарихий лавҳалар, таниқли олимлар, эксперт ва таҳлилчиларнинг 1989-1992 йиллардаги суронли воқеалар ҳақидаги фикрлари “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида тилга олинган масалаларни тарихий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан тўлдириб, уларнинг аҳамиятини янада оширади, китобхон тасаввурини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Китобда юртимиздаги ғоят қалтис ва носоғлом вазият, озгина учқун чиқса, бутун республика ловуллаб ёниб кетадиган, тўғри йўлни топиш ўта мураккаб ва хатарли бўлган бир шароитда инқироздан чиқиш, Ўзбекистоннинг тақдири ва келажагини ҳал этадиган энг муҳим масалалар бўйича улкан донишмандлик ва жасорат билан баён этилган концептуал ёндашувлар, амалий фикр-мулоҳазалар, хулоса ва таклифларга алоҳида эътибор қаратилганки, улар нафақат келажак авлодга яқин тарихимизни холис ўргатиш, айни пайтда уларни ҳаёт синовларига чидамли, мустаҳкам иродали, ўз юрти ва халқи манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳар қандай синовларга тайёр бўлган юксак ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этади.

  • Китобда юртимиздаги ғоят қалтис ва носоғлом вазият, озгина учқун чиқса, бутун республика ловуллаб ёниб кетадиган, тўғри йўлни топиш ўта мураккаб ва хатарли бўлган бир шароитда инқироздан чиқиш, Ўзбекистоннинг тақдири ва келажагини ҳал этадиган энг муҳим масалалар бўйича улкан донишмандлик ва жасорат билан баён этилган концептуал ёндашувлар, амалий фикр-мулоҳазалар, хулоса ва таклифларга алоҳида эътибор қаратилганки, улар нафақат келажак авлодга яқин тарихимизни холис ўргатиш, айни пайтда уларни ҳаёт синовларига чидамли, мустаҳкам иродали, ўз юрти ва халқи манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳар қандай синовларга тайёр бўлган юксак ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашда беқиёс аҳамият касб этади.

Маълумки, буюк шахсларнинг бир пайтнинг ўзида ҳам улкан назариётчи, ҳам моҳир ташкилотчи ва амалиётчи сифатида даврнинг ўзи халқ ва миллат олдига қўяётган кўпдан-кўп саволларга пухта илмий-назарий асосда жавоб топиши ва уларнинг энг мақбул ечимини кўрсатиб бериши дунё тарихида камдан-кам учрайдиган феноменал ҳодисадир. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида ана шу ноёб ҳодисанинг амалий ифодасини муаллиф тимсолида кўрамиз ва асарнинг сўзбошисида таъкидланганидек, “тарихий бурилиш палласида халқ дарди, миллат қайғуси буюк шахсларни яратиши”ни янада чуқурроқ англаймиз. Ўзбекистон бахтига, халқимиз пешонасига шундай улуғ инсонни раҳбар қилиб бергани учун шукроналар айтамиз.

  • Маълумки, буюк шахсларнинг бир пайтнинг ўзида ҳам улкан назариётчи, ҳам моҳир ташкилотчи ва амалиётчи сифатида даврнинг ўзи халқ ва миллат олдига қўяётган кўпдан-кўп саволларга пухта илмий-назарий асосда жавоб топиши ва уларнинг энг мақбул ечимини кўрсатиб бериши дунё тарихида камдан-кам учрайдиган феноменал ҳодисадир. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида ана шу ноёб ҳодисанинг амалий ифодасини муаллиф тимсолида кўрамиз ва асарнинг сўзбошисида таъкидланганидек, “тарихий бурилиш палласида халқ дарди, миллат қайғуси буюк шахсларни яратиши”ни янада чуқурроқ англаймиз. Ўзбекистон бахтига, халқимиз пешонасига шундай улуғ инсонни раҳбар қилиб бергани учун шукроналар айтамиз.
  • Дунёдаги халқлар ва миллатларнинг озодлик йўлидаги курашлар тарихи шундан далолат берадики, жамият ҳаётидаги туб бурилишлар даврида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзи буюк йўлбошчиларни майдонга чиқаради.
  • Бизнинг юртимиз тарихида ҳам ана шундай улуғ йўлбошчилар тарихий вазият тақозоси билан майдонга чиқиб, халқимизни ёвуз босқинчилар зулмидан озод этган, унинг шаъни ва ғурури, инсоний ҳуқуқларини қайта тиклаган.
  • Республикамизнинг собиқ раҳбари Р.Нишонов Фарғона вилоятида бўлиб ўтган қонли тўқнашувларни хаспўшлаб, собиқ мустабид тузумнинг энг олий идораси бўлмиш СССР Олий Совети сессияси минбаридан “Бу - бир тарелка қулупнай устида бўлиб ўтган оддий можаро”, деб бутун дунёни чалғитган, энг ёмони, Марказга яхши кўриниш учун ўз халқининг бошига тушган фожиани атайлабдан яшириб, унинг манфаатларига хиёнат қилган эди.
  • Ўз халқини бундай оғир кулфатлардан, таънаю маломатлардан халос этиш, унинг озод ва мустақил ҳаётини таъминлашни ўзининг бош мақсади, фаолиятининг асосий маъно-мазмуни деб билган Ислом Каримов эса ҳақиқатни ўз номи билан атаб, бўлиб ўтган жанжал-тўполонларнинг сабабини дадиллик билан очиб ташлайди: “Барча воқеаларнинг илдизи  Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан боғлиқ, десам, ўйлайманки, кўпчилик бу фикрга қўшилади”.
  • Ислом Каримов республикамиз раҳбари сифатида иш бошлаган пайтда Ўзбекистондаги вазият ўта кескин тус олган эди.

4-илова

  • 4-илова
  • Ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш учун тест саволлари:
  •  
  • 1. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида Ўзбекистонда юзага келган ўзига хос, принципиал аҳамиятга эга бўлган ўта жиддий муаммолар қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
  • Республикада ишсизлар сонининг кўплиги, замонавий технологияларнинг жадал ривожланганлиги
  • Республика иқтисодиётининг номақбул ихтисослаштирилиши, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқлар улушининг юқорилиги
  • Ишлаб чиқарувчи кучларнинг самарали жойлашуви, саноат объектларининг етарли эмаслиги
  • Республикадаги ижтимоий аҳволнинг қониқарсизлиги, демографик вазиятнинг мураккаблиги*
  • 2. Қуйидаги қайси жавобда республикада оғир аҳволнинг вужудга келиш сабаблари нотўғри кўрсатилган?
  • Республика табиий ва иқтисодий ресурсларининг етарли эмаслиги*
  • Республикага асосан хом ашё базаси, саноат вазирликлари ва идораларининг мўмай хом ашё манбаи сифатида қараб келиниши
  • Ўлканинг маҳаллий, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларига баъзан етарлича, баъзан мутлақо баҳо берилмаганлиги, баъзан эса бу хусусиятларнинг писанд ҳам қилинмаганлиги
  • Иқтисодий ва ижтимоий соҳани комплекс, жадал ривожлантиришнинг, умумиттифоқ меҳнат тақсимотида Ўзбекистоннинг мавқеи ва ўрнини ўзгартиришнинг муқобил йўллари эътиборга олинмаганлиги
  • 3. “Пахта иши” деб номланган қатағон қачондан бошланди?
  • 1983 йил сентябрдан
  • 1985 йил апрелдан
  • 1987 йил мартдан
  • 1989 йил августдан

Download 6.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling