Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
ШАФОАТ ТЕРМИЗИЙ ШЕЪРИЯТИДА ВАТАН
ВА ТАБИАТ ТИМСОЛЛАРИ Мухторова Маҳфуза, Термиз давлат университети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси ўқитувчиси Бадиий адабиётда энг аввало, инсон ва унинг тақдири, руҳий олами ва кечинмалари тасвирла- нади. Шеърият инсоннинг маънавий-маърифий тасаввурларини шакллантиради, ундан инсон нафақат маънавий озуқа, балки эстетик завқ ҳам олади. Адабиётшунос олим Умарали Норматовнинг фикрича, “Шеърият даврнинг акс садоси деган қараш кенг тарқалган. Унда муайян асос бор. Би- роқ, чинакам шеърият даврнинг акс садоси бўлиш билан баробар, унинг ўзи ҳам бутун бошли ўзига хос давр, бадиий олам яратишга қодирдир. Бун- дай шеърият одамларнинг дилидаги, тили учида- ги гапларни айтиш, кўнгил розларини ифодалаш билан чекланмай, кўпчиликнинг хаёлига келмаган ўй-мушоҳадалар, фикр-туйғулар изҳори орқа- ли қалбларни забт этиши, шеърхонларнинг ўзи яшаётган давр ҳодисалари ва муҳими, ўзи қал- би ҳақида билган-англаганларини, тассаввурла- рини бутунлай ўзгартириб юбориши, бинобарин, кўнглиларга ғалаён солиши, ҳаётий жараёнларга кучли таъсир кўрсатиши мумкин” 1 . Шафоат Раҳматулло Термизий шеъриятнинг ана шундай нозик томонларини ҳис қилган ҳол- да қалам тебратган. Унинг шеърларда инсоннинг руҳий кечинмалари, ҳиссиётлари, орзу-истакла- ри ўзига хос усулда тараннум этилган. Адиб ўз ижодида лирик образ яратиш билан бирга, та- биат манзараларини ҳам худди мусаввирлардек ранг-баранг тасвирларда баён этади. Шоир ўз ижодий фаолияти давомида инсон характери, она юртга муносабат, руҳият қирраларини ифодалов- чи кўплаб шеърлар яратган. Шоир «Кенг далада бир туп ўрик бор» шеърида табиатнинг гўзал та- свири билан бирга инсоннинг самимий туйғулари- ни ҳам жўшқин мисраларда тараннум этади: Ё далалар саҳнанг сенинг, Тушасанми ўйинга. Кийганинг у оқ кўйлагинг 1 Норматов У. Ижод сеҳри. – Тошкент: “Шарқ” НМАК, 2007. – Б. 127-128. 112 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Ярашибди хўб бўйингга 1 . Шоир бу шеърда ўрикнинг фасллар алмашину- видаги ҳолатини батафсил тасвирлайди. Айниқса баҳордаги оппоқ гуллашини ғоят маҳорат билан ифода этади. Бу билан назаримизда ўрик образи- ни инсон ҳаётидаги болалик, ёшлик ва кексаликка ишора этмоқчи бўлади. Яхшилик улашган чоғла- рини “Саратонда салқинингни, истамас қай одам бор” деб мурожаат этади. Ёки ёшликда барча учун севимли бўлишни “Ҳаммасидан севимлисан, кел- ган чоғи гул баҳор” мисраларига жо этади. Таниқли шоир Ахтамқули Шафоат Раҳматулло Термизий шеъриятининг нозик жиҳатларни яхши англайди. У “Кўринмай гулладим” китоби сўзбо- шисида инсон ва табиат уйғунлигини, бу айнан шоир билан боғлиқлигини айтиб ўтади: “Мисра- лар ўзининг залвори, таровати билан кишини маҳ- лиё этади. Шеър ёзилмайди, балки мусаввирона чизилади. Шунинг учун бўлса керак, шеърни ўқи- ганимизда гўзал манзаралаар бизни ўз оғушига чорлайверади. Кўринмай гулладим тутнинг гулидай, Тутдай пишарим ҳам келар-келмай май... Биламизки, саноқли дарахтларгина кўринмай гуллайди. Уларнинг меваси бошқа дарахт мева- ларини тотлилиги билан фарқ қилади. Шоир сатр- ларларининг залвори ҳам ана шунда бўлса керак. Тутнинг май ойида пишиб, болалар ва қушларнинг овунчоғига айланиши билан билган шоир Май ке- лишига ҳал вақт борлигини таъкидлаётгандек” 2 . Ижодкор асарлари, асосан, замонавий руҳда ёзилганлиги билан ажралиб туради. Уларда киши- ларнинг маънавий дунёси, ўй-истаклари, интили- шлари ўзига хос поэтик образлар орқали маҳорат билан ифодаланган. Шоир ўз шеърлари орқали туғилиб ўсган юрт тароватини, самимиятини, су- рурини ва мафтункор табиатини оҳангдор мисра- ларга жо этган. Шоирнинг Ватанга, Она заминга муҳаббати, халқига садоқати шеърларида яққол намоён бўл- ган. Ижодкор “Боботоғ баҳори” шеърида Сурхон табиатини шундай шеърий мисраларда ифода- лайдики, унинг ўқиган китобхон қалбини нозик ҳислар чулғаб олади ва у бевосита ўзини ана шу табиат қўйнида тасаввур этади: Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling