Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
Сенга соқчи оппоқ булутлар,
Баҳор кўшки, эй буюк савлат! Оғушингда туман-барқутлар, Қўрғонингдир қирлар минг қават 3 . 1 Шафоат Раҳматулло Термизий. Озод сўз: сайланма. – Тошкент: Янги аср авлоди,2003. – Б. 69. 2 Шафоат Раҳматулло Термизий. Кўринмай гулладим. – Тошкент: Муҳаррир, 2008. – Б. 3-4. 3 Шафоат Раҳматулло Термизий. Озод сўз: сайланма. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. – Б. 84. Бу шеър орқали беихтиёр китобхон Боботоққа сайёҳат қилади. Шоир билан биргаликда тасвир- ларни кўраётгандек тассурот қолдиради. “Эл баҳоси ёнар нафармон, бўтакўзлар олов тилла, зар”. Шоир шеърларида соддалик, ортиқча қочирим- ларсиз, оддийлик мавжуд. Ҳар бир мисраларга адибнинг ҳис-туйғулари, уй-хаёллари ва орзу-ис- таклари яширинган, беғубор туйғулар сарчашма- сидан баҳраманд бўлган китобхон юрагини илиқ ҳислар чулғаб олади. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган шоирнинг шеърлари фалсафий мушоҳада- ларга бой, инсонга завқ ва маънавий куч беради. Шафоат Раҳматулло Термизий шеъриятда юк- сак соддалик санъати борки, бу илҳомбахш изла- ниш, ижодий меҳнат самарасидир. Соддалик - бу поэтик шакл ва мазмуннинг органик бирлиги мева- сидир. Бу мукаммалик ва соддаликка эришишда шоирнинг улкан ижодий меҳнати маҳсули ётади, бу эса ижодкорнинг етук шоирона маҳорати ҳи- собланади. Ижодкор табиат манзараларини та- свирлар экан, Сурхондарёни гўзал манзаралари билан ҳамоҳанг тарзда шоирнинг Ватанга бўлган севгиси, ўз халқига бўлган садоқатини ҳам бево- сита гувоҳи бўламиз. Зеро, туйғулар силсиласи табиатсиз дунёга келмайди. Унинг «Бир юртки, пари Сурхон» номли шеърида шундай мисралар жо бўлган: Кун чиқарда бир тоғи бор номи тоғлар Бобо- си, Шу тоғ оша таралади оқ тонгларнинг садо- си. Ул садога ҳамоҳангдир Жайҳунининг сабоси, Менинг юртим эрур бу юрт – юртларнииннг дилрабоси 4 . Ҳаётга доимо кўтаринки руҳда қарайди- ган ижодкор қалб туғёнларини, кечинмаларини ғамгинлик билан эмас, балки юқори кайфиятда баён этади. Унинг шеърлари ҳаётга доимо тий- раклик билан қарашга, ифтихор билан олдинга интилиш муҳимлигига даъват этади: Шўх дарёлар ботир халқин шиддатига берди бўй, Чўлларининг бўз кенглигин забт этди яшил куй, Ул кенгликлар энди буткул янги бекат, янги уй, Менинг юртим эрур бу юрт, ҳар уйда ҳар кун тўй. Турмушнинг қайноқ қозонида тобланган шоир ҳаётга ўз фалсафий қарашлари билан теран ён- дошади ва ўз шеърларида тажрибаларидан келиб 4 Шафоат Раҳматулло Термизий. Озод сўз: сайланма. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. – Б. 88. 113 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature чиқиб, мушоҳадаларга бой, яхшиликка ундовчи, инсонга эстетик завқ берувчи асарлар жамлама- сини яратади. Ҳислар жилваси, туйғулар манза- раси, теран фикр ва мушоҳадалар ўзининг фал- сафий-психологик мисралар қатламига жойлаб ўқувчи кўнглига сингдиради. Шоир шеърларининг асосий мавзуси – она юрт. Ўзбекистон, Сурхондарё, Термиз, Боботоғ, Амударё – Ватандир. Аслида Ватан, халқ, она-ю- рт, инсон, табиат – булар бир заминда юзага кел- ган тушунчалар. Ёлғиз Ватанни севиб, инсонни, халқни, табиатни севмай бўлмайди. Она юртга, тоғларга, дарёларга, далаларга, бобо-деҳқонга, туғилиб ўсган қишлоққа, сўлим ва дилбар гўша- ларга бўлган муҳаббат шоир шеърларида уфуриб туради: Дунёда кўз очиб келган палладан, Онажоним айтган мунис алладан, Ватан вужудимга жон бўб таралган, Ватан юрагимда собит яралган. Ватан Боботоғим, Ватан Оролим, Ватан даштларимда кезган маролим. Ватан мен ов қилган тоғларнинг зови, Ватан у қирдаги бобом ўтови 1 . Шафоат Раҳматулло Термизий шеъриятидан бахраманд бўлган ҳар бир китобхон юраги Ватан- ни, инсонни, табиатни улуғлаш, эъзозлаш ҳисси билан йўғрилади. Шоир ижоди ҳақида батафсил фикрлар сур- хондарёлик адабиётшунос олим Шайдулла Му- родовнинг “Тирик сўз тимсоллари” китобида сўз юритилади: “Шафоат қайси мавзуда ёзмасин ор- гиналликка, ўзига хосликка интилади. Бир шеъ- рида ёзилишича, лирик қаҳрамон - ошиқнинг қиз ишқида кўкси чок бўлади. У шу чокни тиктириш учун чок тикар жарроҳни истайди. Жарроҳга эса ип билан игна керак. Қиз кипригини игна, сочини ип, тишларини садаф қилса бўлгани. Йўқса, у “то маҳшаргача бағрим чок, деб дод” солади. Ошиқни дод солдирмасликнинг йўли - қиз унинг лаблари- ни тугмалаб қўйса бас. “Иккинчи манзил” монолог ва диалоглардан ташкил топган. Шоир айрим монологларида му- раккаб тарихий ҳодисаларга ишора қилиб ўта- дики, бу ўқувчидан изланишни, ўрганишни талаб этади. Масалан, шеърнинг дебочасида тўрғай инда Турсуноймисол қонга ботиб, бежон ётгани айтилади. Хўш, шоир бу ўринда қандай ҳодисага ишора қилаяпти? Турсуной ким? Бизнинг тахми- нимизча, Турсуной театр актрисаси. Уни эри азо- блаб ўлдирган. Энди қуйидаги мисраларга диққат қилайлик: Сўзнинг султонлари тушмагай тахтдан, Отсизлар йўқ бўлиб кетди-ку, Отсиз. Биринчи мисра фикри ожизимча, ҳанузгача тахтдан тушмай келаётган “сўз султони” Собир Термизий ҳақида бўлса керак. Иккинчи мисрада тажнис санъати қўлланилган бўлиб, маъноси бир оз мураккаб. Тарихий маълумотларга қараганда, Марв шоҳи Султон Санжар Адиб Собир Терми- зийнни Хоразм давлатига элчи қилиб юборади. Бу пайтда Хоразм шоҳи Аллоуддин Отсиз деган киши бўлган. Отсиз айрим сабабларга кўра Собир Термизийни дарёга чўктириб юборган. Собир Тер- мизийдан яхши ном, яхши асар қолган бўлса, От- сиз (шоҳ) “отсиз” (ном-нишонсиз) бўлиб кетди” 2 . Ҳар бир даврнинг Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Машраб, Чўлпон сингари етук шоирла- ри бўлади. Замондош шоирлар, аҳли ижод улар эришган тафаккур миқёсларига қараб интилган, улардан андоза олган. Шафоат Раҳматуллаев шеъриятида ҳам она Ватан ва унинг табиати бу- тун бўй-басти билан намоён бўлиб, миллат тари- хининг жонли саҳифаларини ўзида ифода этади. Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling