Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСИР ОЛИШ Ўйин тавсифи.
- Ўйин қоидалари.
- Педагогик аҳамияти.
- ОҚ ТОШ Ўйинга тайёрланиш.
- Ўйин тавсифи.
Ўйин қоидалари. 1.Айланадан чеккага чиқиш мумкин эмас. 2.Айланасиз, яъни “жой”ини йўқотган ўйинчи онабоши бўлади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин тўпни ёғоч таёқча билан уриш малакасини ривожлантиради, бу эса чим устида хоккей ўйинда тўп олиб юриш техникасини эгаллашга ёрдам беради. Ўйинда оёқ кучи, диққат, аниқ ва тез ҳаракат қилиш малакалари ривожлантирилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – тўпни клюшка билан уриш ва уни аниқ узатишдир. АСИР ОЛИШ Ўйин тавсифи. Ўйинчилар икки командага бўлинадилар. Командалар 20-30 м оралиқда сафланиб, юзма-юз жойлашадилар. Бир команда ўйинчилари навбатма-навбат иккинчи команда ўйинчилари олдига келади ва улардан бирининг қўлига белбоғ билан оҳиста уриб, қочади. Иккинчи команда ўйинчиси уни қувлаб тутишга ҳаракат қилади. Агар унга қўл теккиза олса, “қочоқ” биринчи командага, қўл теккиза олмаса, унинг ўзи биринчи командага ўтади. Ўйин охирида кўпроқ ўйинчи тўплаган команда ютган ҳисобланади. Ўйин қоидалари. 1. Ўйинчини у белбоғ билан урган урганидан кейингина қувлаш мумкин. 2. Асирга тушган ўйинчи ўзларини асир олган ўйинчининг орқасига ўтиб туради. 3. “Асир”лари бўлган ўйинчининг ўзи “қўлга тушса” (асир олинса), унинг “асир”лари “озод” этилиб, ўз командаларига қайтиб келадилар. Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат, тезкорлик реакциясини ривожлантиради. Ўйин тез югуриш ва йўналишни аниқ мўлжалга олишни тарбиялайди. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–қисқа масофага тез югуришдир. ОҚ ТОШ Ўйинга тайёрланиш. Ўйинда 10 дан то 40 нафаргача ўқувчи қатнашиши мумкин. Ўйин катта яланглик, спорт майдончаси ёки залда ўтказилади. Ўйин учун оддий оқ тош керак. Ўйинчилар икки командага бўлинадилар. Ҳар бир командага онабоши тайинланади. Ўйин бошланишидан аввал ўйин раҳбари ёки ўйинда қатнашаётган ўқувчилардан бири оқ тошни белгиланган жойга яширади. Ўйин тавсифи. Раҳбар сигнал бериши билан ўқувчилар тошни излаб олдиндан белгиланган майдон бўйлаб тарқаладилар. Тошни топган ўйинчи уни қарши команда ўйинчиларига сездирмай ўзи ёки шериклари билан қўлма-қўл узатиб раҳбарга етказиши керак. Агар қарши команда ўйин-чилари тош топилганини сезиб қолса, уни қўлга туширишга уринадилар. Тошни олиб кетаётган ўйинчига қарши команда ўйинчиси қўлини теккизса, тош ўша ўйинчига берилади ва у ҳам тошни шериклари орасидан қўлма-қўл узатиб ўйин раҳбарга етказишга ҳаракат қилади. Командалардан бири оқ тошни ўйин раҳбарига етказганидан сўнг ўйин тўхтатилади. Тошни раҳбарга келтириб берган команда ғолиб деб топилади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling