Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet64/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1. Ўйинда баскетбол ўйини қоидаларини қўлласа бўлади. 2. Ўйин бошланишида тўпни олиб юриш мумкин эмас.
Педагогик аҳамияти. Ўйин баскетбол ва қўл тўпи ўйинларига тайёрлаш босқичи вазифасини ўтайди. Ўйин баскетбол ва қўл тўпи учун зарур тўпни эгаллаш ва уни олиб юриш малакаларини эгаллаш ва такомиллаштиришга кўмаклашади. Бундан ташқари, ўйин тактик усулларни ривожлантириш, хизмат қилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати-дарвоза ёнига ҳалқача ташлашдан ташқари қўл тўпи ва баскетболга оид барча элементлар.


ВОЛЕЙБОЛЧИ ТЎП УЗАТИШИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчилар тўрт-беш командага бўлинади. Ҳар бир команда айлана ҳосил қилиб, ўйинчилар тартиб билан саналади.
Ҳар бир команданинг биринчи рақамли ўйинчилари волейбол тўпини олиб, айлана ўртасида турадилар. Ҳар бир командага ҳакам бириктирилиб, улар очколар ҳисобини юритадилар.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан кейин ҳар бир команда ўйинчилари тўпни бир-бирларига юқорилатиб, истаган томонларига, кўп маротаба узатишга ҳаракат қиладилар. Ҳакамлар эса овоз чиқариб ҳисоблайдилар. Хатога йўл қўйилса (бир ўйинчи тўпни икки марта, бир қўл билан ёки икки қўллаб ерга урса), иккинчи ўйинчи ўртага чиқиб, ўйин бошидан бошланади, ҳисоб олдинги ҳисобдан давом эттирилади. Яна хатога йўл қўйилса, ўртага учинчи ўйинчи чиқади ва ҳ.к.
Командаларнинг барча ўйинчилари ўртага чиққанларидан кейин ўйин тугайди. Ўйинчилари тўпни кўпроқ оширган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1. Тўпни ерга тушириш мумкин эмас. 2.Тўпни икки марта бир қўллаб, икки қўллаб пастдан уриш ман этилади.
Педагогик аҳамияти. Ўйин турли усулларда тўпни узатиш ва илиб олиш малакаларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Ўйин қатнашчиларидан диққат, кузатувчилик, ҳаракат тезлиги реакция ҳамда ҳаракат координациясини талаб қилади. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – турли усулда тўпни узатиш ва илиб олиш.

ДАРЁ”ДАН КЕЧИШ


Ўйинга тайёрланиш. Ўйин гимнастика залида ўтказилади. Ўйинчилар кўпи билан олти кишилик командаларга бўлинадилар. Ҳар бир командага биттадан булава, иккитадан тўлдирма тўп ва иккитадан гимнастика таёқчаси берилади. Командалар залнинг бир томонида жойлашадилар. Командалар турган чизиқдан 15-16 метр нарида унга параллел яна бир чизиқ ўтказилади. Командалар турган чизиқ билан қарама-қарши томондаги чизиқ ўртаси кечиб ўтиш талаб этилган “Дарё”.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи ўйинчиларга ҳар бир команда ўзига берилган нарсалар ёрдамида қарши чизиқнинг орқа томонидаги белгиланган жойга қандай кечиб ўтишини тушунтиради. Кечиб ўтиш режасини тузиш ва уни амалга ошириш учун командаларга 2-3 дақиқа вақт берилади. Командалар ўқитувчининг сигнали билан “дарё”дан кечишга киришадилар. Белгиланган жойга олдинроқ ўтган ва хатога йўл қўймаган ёки кам хато қилган команда ғолиб ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling