Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
* * те узининг машҳур «Ғарбу Шарқ девони»
хусусида 1815 йилда Коттга ёзган мактубида мана бу сўзларни айган эди: «Менинг ниятим Ғарб билан Шарқнн, ўтмиш билан ҳозирги замонни, форсий билан немисга алоқадор нарсаларни завқ-шавқ билан бир-бирига боғлаш ҳамда уларнинг урф-одат-лари, фикрлаш тахлитини ўзаро бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб қараш, бирини иккинчиси орқали тушунишдан иборат»2. лари билан Ҳаммер фон Пургшталнинг таржималари орқали танишишга муваффақ ,бўлди. Гётенинг фикрича, Ҳофиз ижодида маҳорат ҳосил қилмаган киши Кальдеронни тушунмайди. Буюк мутафаккир немис ва форс адабиётлари, бу икки халқнинг моддий ва маънавий ҳаёти ҳамда тушунчаларидаги муштаракликдан завқланар экан, у муайян икки миллат, ик-ки адабиёт ёхуд Ғарб билан Шарқ адабиётларидаги умумий ғоялар ҳақидагина гапирмайди, балки жаҳондаги барча халқ-лар ва жамики адабиётларга хос умумий белгилар, уларни бир-бири билан боғлаб турувчи умумий тараққиёт қонунлари-ни кашф қилишга интилади. Буюк инсонпарварлик руҳи билан Гёге и «Западно-восгочннй диван». М., " ў с«Хрфиз... Шероздан ҳеч қаёққа чиқмаган». Шоислом Шомуҳа-медов. Гуманизм — абадийлик ялови. Тошкент, 1974, 51-бет. 46 биринчи бўлиб «жаҳон адабиёти» деган иетгогоҳ (термин)ни5 қўллайди (1827). «Шеърият,— деб ёзган эди Гёте ўзининг «Шеърият ва ҳа-қиқат» номли асарида,— айрим нозик таъб ва тарбиятли ки-шиларга ;авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтадиган хусусий мулк эмас, балки жумлаи жаҳенга, барча хал-қларга хос ис-теъдоддир»1. Инсониятга, шеъриятга,- маданият тарихи ва тақдирига бун-дай қзраш XIX асрда Ғарбда ҳукм сурган Шарқ халқлари-«ўз тарихига эга эмас», бинобарин, унга Европа тарихчилари-нинг усулларини қўллаб бўлмайди, деган европоцентрик сохта-«плмий» назариясига тамоман зид эди. Немис шоирининг Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий ғазалларини немисча таржимада ўқиши унинг ижодида сези-ларли ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлди. Авва-ло, у Ҳофиз; ижодининг таъсири остида форс ғазалиёти услубида «Ғарбу Шарқ девони»ни тартиб берди. «Бу китоб2 ^ ■наРсаДан дарак беради,— деб езади ўз «Девон»ига ёзган шарҳларида,— у даврнинг эҳтиёжини қондиради... Уни ўқир эканмиз, биз худди ўзимизга таниш дунёга келиб қолгандай бўламиз.,.». Шу тари-қа Гёте Шарқ шеъриятидан топган ғоявий-сиёсий маслак билан ўз эътиқодларининг яқинлиги ва ҳамоҳанглигига ҳамда ундаги бадиий усулнинг ўзи яшаган давр шеърияти учун ғоят мақбул эканлигига ^ишора қилади. Гёте нима учун ўзи яшаган даврдаги Германия ижтимоий-сиёснй зиддиятларини очиб ташлаш учун Шарқ адабиёти тажрибасига, жумладан, Ҳофиз ғазалларининг услуби ва шак-лига мурожаат қилди, деган савол туғилиши табиийдир. Бу-нинг сабаблари қуйидагилардан иборат. Чунончи, Шарқ шеъриятида шундай бир тил ва услуб ишланган эдики, унда ҳар бир сўз, ҳар бир байт, қолаверса, ҳар бир товуш (ҳатто ҳарф) бир нечта мажозий маъно англатар, дафъатан қараганда содда, беозор бўлган биргина калима ҳам чуқур ижтимоий мазмунга ишора қилган бўлиши мумкин. Худди шунинг учун Шарқ шеъриятининг алломаларидан Саъдий, Ҳофиз, Хайём, Бедил, Жомнй, Лутфий, Навоий, Фузулийларнинг ма.ъно тўла ғазалларини умуман адабиётда, қолаверса, ҳар бир шоирнинг ижоди бўйича махсус малака ҳоснл қилмаган, «ихтисослаш-маган» кишининг ўқиб тушу-ниши қийин эди. Ҳатто буюк шеър даҳолари асарларинцнг номиданоқ ана шу муракмабликни пайқаса бўлади. Масалан, ,«Хамса»нинг биринчи достонини Низомий Гацжавий «Маҳзанул-асрор»— сирлар хазинаси, Хисрав Деҳлавий «Матлаул-анвор»—нурларнинг туғилиши, Абдураҳмон Жомий «Тухфатул-аҳрор»— ҳикматлилар тухфа-си деб номласа, Алишер Навоий буни «Ҳайратул-аброр»— тўғри кишиларнинг таажжубланиши деб атади. Алишер Наво- •иининг «Хазойинул-маошш»— маънилар хазинаш мажмуаси ҳақида шоир, адабиётшунос олим Мақсуд Шайхзода шундай* деган эди: «...XV асрнинг лирик энциклопедияси, ҳеч шубҳа-еизки, «Хазойинул-маоний»дир. 47 минг мисрага яқин бир кул-лиётни ўзига жам қилган бу китоб киши руҳининг энг хилма-хил ҳолатларини ўз ичига олади»1 Шарқ шеъриятига хос ана шу сирлилик, полисемантизм, «лисонул-ғайб»* Гётенинг эътиборини ўзига жалб қилди. У юнон шеърий системасидан топа олмаган нарсани Шарқ ғаза-лйётидан — Ҳофиз ижодидан топишга муяссар бўлди. Шарқ шеъриятига хос ана шу абстракциялаш услуби Гётега ўз мухо-лифларига зарба бериш ҳамда «Девон» туфайли ажойиб клас-сик шеърий мажмуани бунёд этишида жуда қўл келди. Шу^ тариқа Гёте янгича шеърий усулга мурожаат этади. Бундай усулни у Ҳофиздан қабул қилади. Немис мутафаккири Ҳофизни «стилистик феиомен» («ноёб услуб даҳоси»), «муқад-дас Ҳофиз» деб атайди. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling