Саломов таржима назарияси асослари


АДАБИЙ АЛОҚА ВА БАДИИЙ ТАРЖИМА


Download 358.5 Kb.
bet10/21
Sana01.01.2023
Hajmi358.5 Kb.
#1074225
TuriУчебное пособие
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
таржима назарияси асослари китобининг варианти

АДАБИЙ АЛОҚА ВА БАДИИЙ ТАРЖИМА


Халқлар ҳеч қачон бир-бирларидан мутлақ ажралган ҳолда яшашлари мумкин бўлмагани сингари, уларнинг моддий ва ма-даний ёдгорликлари, адабиёти ва санъати ҳам ҳеч қачон фақат .бир миллий чегара доирасида «соф ҳолда» сақланиб қолмаган.
Инсоният яратган энг яхши санъат ва адабиёт намуналари чегара билмаган, гоҳ ўзгариб, гоҳ қисқариб, гоҳ қўшилиб-чатилиб эллардан-элларга, тиллардан-тилларга кўчиб юрган. Шунинг учун бундай умуминсоний маданий ёдгорлик бўлиб қолган асарларнинг аниқ текстологик нусхаси — аслини тиклаш у ёқда турсин, баъзан ҳатто уларнинг «ватанини» аниқлаш ҳам мушкул бўлиб қолади.
Инсоният XX асрга келиб ўта «ақлли» электрон-ҳисоблаш машиналарини яратди, одамзод ўзига монанд автомат-роботлар ясади, уларни соф инсоний функцияларни бажариш — шахмат ўйнаш, музика чалиш-у, ҳатто таржима қилишга «ўргатиш» устида астойдил бош қотирмоқда. (Инглиз тилидан ўзбекчага дастлабки автоматик таржима натижалари қўлга киритилди,) Инсон даҳоси шу даража юксалдики, эндиликда ўз бешиги — она ердан коинот бағридаги ўзга сайёраларга саёҳат қилиш учун сафар «жабдуқлари» ни ҳозирламоқда.
Лекин бани Инсон — одамзод қалбини фақат кибернетика, электроника, чексиз катта жисмлар, бепоён коинот ва чексиз кичик зарралар, сайёралараро ва сув ости саёҳатлари ҳақидаги замонавий илмий-фантастик мавзуларгина эмас, балки ҳамон ўша-ўша «очил-дастурхонлар», «учар гиламлар», «етти қароқ-чилар», «уч оғайни ботирлар», «кўринмас қалпоқчалар», девлар, канизаклар, ялмоғиз кампирлар, аждаҳо ва ҳайвонлар, гавҳари шамчироқлар ҳақидаги афсоналар ўзига жалб этади, қизиқтиради, ҳаяжонга солади.
Эрамиздан олдинги учинчи минг йилликда, тош даврининг тугаши, металл даврининг эндигина бошланишида бобиллар яратган Гилгомиш ҳақидаги, ибтидоий моддий маданият ёдгорликлари, одамлар ўртасидаги «дағал» муносабатларни акс эттнрувчи достонни ҳозирги замон тилларига таржима қилиш, асарда тасвирланган ҳайратомуз воқеаларга сидқидил «ишониш»дан ҳамон ўзимизни тия олмаймиз. «Гилгомишхдан минг йил кейин яратилган, қадимги юнон мифологик ва ижтимоий воқелигини такрорланмас бир тарзда бадиий акс эттирувчи «Илиада» ва «Одиссея» достонларини ўз тилига таржима қилиш айни миллатнинг нимага қодир эканини кўрсатиш тимсолига айланди. Бу ажойиб достонлар («Минг бир кеча», «Маҳобҳарата». «Папчатантра» ёки «Аквори Сухайлий», «Калила ва Димна», «Манас», «Алпомиш», «Илья Муромец», «Игорь жангномаси» ва бошқалар) дунёдаги жуда кўп тилларга қайта-қайта таржи-ма қилинади, таржима воситаси билан бу асарларни ўз миллий маданиятлари ҳодисасига айлантириш учун бутун умрларини сарф қилган таржимонлар, зукко кишилар, ақл ва истеъдод эгалари кўплаб топилади. Буюк ўзбек олими Абу Райҳон Беруний ҳам Гомернинг «Илиада» достонидан хабардоргина эмас, ундан айрим парчаларни таржима ҳам қилганлиги маълум.
Кўп асрлик адабий анъанага эга бўлган миллий адабиётларнинг ҳаммасида ҳам таржима ўзига муносиб ўринни ишғол қилади. Бинобарин, дадил айтиш мумкинки, таржима тарихини яратмай, таржиманинг ҳар бир даврда қандай қонуниятлар асосида ривожлангани, айни миллий адабиёт тараққиётида қандай таржима мактаблари ташкил топганлиги ва бу таржималар жаҳон маданиятини ривожлантиришда қандай роль ўйнаганини аниқламай туриб, ўша миллий адабиёт тарихини тўла, мукаммал ёритиш мумкин эмас. Чунончи, араб эртаклари «Минг бир кеча», ҳинд масаллари «Калила ва Димна», Шайх Саъдий Шерозийнинг «Гулистон» ва «Бўстон», Қайковус бин Вашмгирнинг «Қобуснома», Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Мирзо Абдулқодир Бедилнинг «Комде ва Мудан» асарлари, Умар Хайём рубоийлари, Ҳофиз Шерозий ғазаллари, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Фузулий достонлари хоҳ аслида бўлсин, хоҳ турли-туман таржималарда бўлсин, етти иқлимда яшовчи кўпчилик Шарқ халқларининг авлод-аждодларини юксак инсонпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилди. Жаҳон классик адабиётининг бу улуғ намоянда: лари яратган ўлмас асарлар турли-туман таржималар ва «қайта ишлов»лар билан ер куррасида яшаётган кўпчилик халқларга бориб етган. Буюк даҳолар: Абу Али ибн Сино билан Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Кошғарий, ал-Фарғоний, Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобир ва бошқа кўп олимларимиз Европа фани тарихида бутун бир даврни ташкил этадилар.
Худди шунингдек, буюк инглиз драматурги Вильям Шекспир, Жорж Ноэл Гордон Байрон, немис адабиётининг икки порлоқ юлдузи Фридрих Шиллер билан Иоганн Вольфганг Гёте, забардаст француз романистлари Виктор Гюго ва Оноре де Бальзак, рус шеъриятининг сўнмас қуёши Александр Сергеевич Пушкин билан гениал адиб Лев Николаевич Толстой номларисиз япон, хитой, корейс, эрон, турк, ҳинд, пушту ва бошқа кўплаб, шу жумладан, Урта Осиё халқлари адабиёти тарихини ўрганиш муқаррар суратда бир ёқламаликка олиб келган бўлар эди.
Таржима тарихини чуқур ўрганиш фақат умумий маданий юксалиш жараёни ёки муайян миллий адабиёт тарихини ўрганишдагина эмас, балки ўша адабиётнинг ҳозирги тараққиёт жараёни, хусусияти,


37
адабий алоқалари кўламини тадқиқ этиш, ривожланиш истиқболини белгилашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Филология фанлари доктори Жуманиёз Шарипов Узбекистонда таржима тарихини ўрганишда қизғин фаолият кўрсатди. Октябрь революциясигача бўлган давр ўзбек таржимачилиги тарихини у кенг миқёсда ўрганди. Олимнинг «Узбекистонда таржима тарихидан» монографиясида номлари унутилиб кетган гозлаб таржимонлар, жуда кўп таржима асарларининг номлари келтирилади, уларнинг айримлари қисман таҳлил қилинади. Албатта, бу ҳали ғоят бой таржима тарихимизни ўрганишдан иборат катта, мураккаб ишнинг бошланишидир, холос. Лекин ана шу қутлуғ ишни Жуманиёз Шарипов илк дафъа бошлаб берганини қайд этмоқ лозим. Агар у яратган монография фақат Урта Осиёдагина эмас, балки, «Рус ёзувчилари таржима ҳақида» («Русские писатели о переводе») номли хрестоматия китобини назардан соқит қилганда, бутун Иттифоқимнзда биринчи тажриба экани эътиборга олинса, адиб амалга оширган тадқиқотнинг аҳамияти янада ошади. Кейинги йилларда Нажмиддин Комилов, Ваҳоб Раҳмонов, Ҳамид Ҳамидов, Мунира Каримова, Неъматжон Отажоновлар ёқлаган кандидатлик диссертациялари ва ҳозирда олиб борилаётган илмий текшириш ишлари республикамизда катта таржима тарихини яратишга жиддий киришилганидан дарак беради. Узбек классик адабиётида айрим бадиий таржима ва диий-эстетик ҳодисалар оригинал ижод-адабии анъанага қараганда эртароқ, бадиий таржима туфайли содир бўлганлиги кўзга ташланади. Чунончи, форс-тожик адабиётида анъана тарзида шуҳрат қозонган хамсачилик ўзбек адабиётига илк дафъа таржима адабиёти сифатида кириб келди. Алишер Навоийнинг забардаст «Хамса»си ёзилгунига қадар Низомий Ганжавийнинг «Панж ганж»и таркибидаги «Маҳзанул асрор», «Хусрав ва Ширин», «Искандарнома» достонлари ўзбек тилига XIV асрнинг ўрталари ва XV асрнинг бошларида ўгирилган эди. Бу таржималар ўзбек адабиётида хамсачилик анъанасининг қарор топишида муҳим омил бўлганлиги шубҳасиз.21
Тилнинг доимий ривожланиш жараёнида бўлиши, тил луғат составининг тўхтовсиз янгиланиб бориши унда эски сифат элементларининг ўлиши ва янги сифат унсурларининг туғилиши, таржима диалектикаси ва ўқувчининг тайё.ргарлик (маданият ва саводхонлик) даражаси — буларнинг ҳаммаси муқаррар эътиборга олинмоғи даркор. Чунки таржимада муайян бир давр учун зарур ҳисобланган талаб бошқа давр таржимаси учун шартгина эмас, ҳатто номатлуб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Зотан, улкан инқилобий ўзгариш шароитида: 1917 — 20-йиллардаги — 5 процент, 1924 йилга ке-либ —15 процент, 1935 йилда — 65 процент, 1940 йил арафасида — 100 процентга етган саводхонлик, турлича илмий-маданий савия, узлуксиз тил тараққиёти шароитида бир хил, сидирға таржималарнинг бўлиши мумкин эмас. Турли даврлар, турли тараққиёт суръати, турлича талаб — булар турли-туман таржималарнинг яратилишига замин яратган, бинобарин, уларнинг барчасини ягона, бир хил мезон билан баҳолаб бўлмайди.

Download 358.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling