Саломов таржима назарияси асослари


Download 358.5 Kb.
bet6/21
Sana01.01.2023
Hajmi358.5 Kb.
#1074225
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
таржима назарияси асослари китобининг варианти

«Зенит» араб тилида шундай аталадими ёки бошқача талаффуз этиладими, одамлар учун энди фарқсиз эди. Бизда у шундай айтилади, тамом-вассалом, дейишади9.
Қизиғи шундаки, гарчи зенит арабча («самт»)сўзидан бузиб кўчирилган бўлса-да,ҳозирги араб тилида ҳам у ўзининг шу шикаста шаклида айнан транслитерация қилинади Лекин «кўкда бош узра энг баланд нуқта» бўлмиш зенит маъносида ҳозир ҳам с-*-^ («самт») ва и гЗ^ («авж») калималари қўлланишда давом этади10..Бас айни терминнинг арабча «самт»дан лотинча «санит», французча, русча, ўзбекча ва ҳоказо тилларда барқарорлашган «зенит»га айлан-гунга қадар босиб ўтган йўлида ибтидо сўз, Л. Успенский кўрсатганидай, «зенит» эмас, балки «самт»дир. Лекин биз учун олпмнинг бошқа хулосаси муҳим: илмий терминолсгиянинг манбаи шарқ классик тилларидир. Чунончи, араб тилидан келиб кирган адмирал («амнрул-баҳр»дан), магазин («маҳзан» дан), альманах, алькоголь сингари юзлаб, минглаб сўзлар-дан ташқари, бутун бошлиқ фанларнинг номлари — алгебра, кимё ҳамда жуда кўплаб махсус илмий тушунчалар — алгоритм, синус ва ҳоказоларнинг асл манбаи ҳам Шарқ илмий тафаккурида эканлиги эндиликда ҳеч кимга сир эмас.
Утган асрда Урта Осиёга саёҳат қилган венгриялик жасур
олим Герман Вамбери қуйидаги сўзларни ёзган эди: «Шарқ
халқларининг феъл-атворида (японлар бундан мустасно) «осиё-
вийлик» деб аталмиш бир нарса бор. Меҳнатга унчалик тоблари
йўқ, камҳафсала, ўзлари ашаддий мутаассиб кишилар. Япон-
ларни мустасно қилганда, осиёвий халқлардан биронтаси ҳам
мустақил ҳолда тараққиёт ва янгилик йўлини ихтиёр қилмаган.
Осиёликлар фақат Европанинг бевосита ёки билвосита таъсири
орқасидагина маданиятга эришишлари мумкин»
11.
Дональд араб ва турк тилларида, ҳатто Европа тилларидаги «ғалати» сўзига муқобил атама ҳам мавжуд эмас, бинобарин, уларда ҳет келади.12
Уларининг табиатида қандайдир «шарқона лоқайдлик», «бефарқлик», «мантиқий етишмовчилик» борлиги, аллақандай «шарқ характери», «шарқ психикаси», «шарқий идрок» хусусида таҳқиромуз ғайри илмий уйдирмалар тўлиб-тошиб ётибди Рогауз ва Ефроннинг асримиз бошида нашр этилган «Энциклопедик луғат»ида ўзбек адабиёти ҳақида айтилган мана бу гаплар эндиликда нақадар пучлиги, кулгили эшитилиши ўз-ўзидан равшан: ўзбек адабиёти, деб ёзганди мазкур қомус, «диний китоблар, бир қанча тарихий асарлар ҳамда Ҳофиз ва бошқа форс шоирларидан қилинган таржималар билан чекланади. Маҳаллий шоирлар сони кўп, лекин улар ҳеч қандай буюк нар-са яратмаганлар. БУВД^ ^аълумоЬнй* т&Шя ҳДиқатнй қанчалик бузиб кўрсатганлигига Н. Маллаев, В. Абдуллаев ва Ғ. Каримовларнинг жами 100 босма табоқдан иборат уч жиллик «Узбек адабиёти тарихи» ҳамда шу номда Узбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти нашр этган кўп томлик назарий тадқиқот кафилдир. Таржималар масаласига келганда, ўзбек тилида Октябрь революциясига қадар яратилган бутун бошлиқ таржима адабиётн, юзлаб таржимонларнинг номларини далил келтириш мумкин.
Урта Осиё халқлари, жумладан, ўзбеклар яратган бой ма-даниятни эътироф этмаслик учун ё тарихдан бутунлай хабарсиз бўлиш, ё ўз миллий, ирқий маҳдудлиги қобигида гафлатда ётиш керак эди. Лекин тараққийпарвар рус олимлари, ғарб ориенталистлари, совет шарқшунослари ҳамда тарихчи ва археологларининг мислсиз ҳалол меҳнатлари туфайли Урта Осиё регионида энг қадимги даврларда ва ўрта асрларда математика, астрономия, география, медицина ва бошқа табииётшунослик фанлари соҳасида қўлга киритилган жаҳоншумул илмий ютуқлар, амалга оширилган мислсиз кашфиётлар аьшқланишидан ташқари, улар Европада кейинги даврларда фан, маданият, техника тараққиётига жуда сезиларли туртки берганлиги, айрим ҳолларда эса сўнгги фундаментал тадқиқотларнинг асосини ташкил зтганлиги рад қилиб бўлмайдиган далиллар билан исботланди. Уқувчининг диққатини бу фактларга йўналтирпшдан кузатилаётган мақсад қуйидагилардан иборат:

Download 358.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling