Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
Бу ўринда фан ва маданият тарихи, тилшунослик, шарқшу-нослик, луғат ва таржима билан шуғулланган айрим олимлар-нинг фаолияти билан танишайлик.
Академик В. В. Бартольд 1928-1930-йилларда туркшунослик комитетининг раҳбари бўлган. У В. И. Ленин номидаги Урта Осиё Давлат университети (ҳозирги ТошДУ)ни ташкил этишда фаол қатнашган, Совет Шарқи халқларининг алифбосини арабчадан лотинчага ўтказишда олимнинг муносиб хизмати бор. В. В. Бартольднинг Яқин, Урта Шарқ, Марказий Осиё ва араб халифалиги, ислом, турк, мўғул халқлари тарихи, филологияси ва этнографияси, Афғонистон, Эрон, Закавказье, Хитой тарихига оид жами 685 асаридан 320 таси Урта Осиё тарихига бағишланган. «Мўғул истилоси даврида Туркистон», «Туркистоннинг суғорилиш тарихи», «Улуғбек ва унинг даври» «Урта Осиёда қадимдан то руслар келганга қадар кечган даврда пах-тачилик» каби асарлари ҳозирга қадар ўз илмий қимматини йўқотган эмас. Улкан рус олимларининг фаолияти кенг жўғрофий кенгликларда кечиши баробарида, бир қанча миллий-этнографик ва маданий регионларни қамраган, жуда кўп тиллар ва адабиётларни тадқиқ зтишга қаратилган, бинобарин, ўз илмий ишларининг мазмунигина эмас, балки мундарижаси эътибори билан ҳам халқлар дўстлиги, илмий ҳамкорлик ва интернационализм манфаатларига хизмат қилади. Масалан, академик В. М. Жирмунский тилшунослик, адабиётшунослик, фольклор соҳаларида атоқли олим бўлиб, 400 дан ортиқ илмий иш ёзган, жанубий славян ва роман-герман халқлари адабиётини тадқиқ этған, туркий халқлар, жумладан, ўзбекларнинг эпик адабиётини 'ўрганган. У немис тили тарихи ва диалектологияси, туркий тил-лар шеваларининг зукко билимдони эди. Академик И. Ю. Крачковский араб тили ва адабиёти, форс, турк, ҳабаш (абиссин), лотин, яҳудий ва аллақанча европа тилларини билган. И. Ю. Крачковский 400 дан ортиқ асарнинг муаллифидир. Профессор Е. Э. Бертельс Урта Осиё, Яқин ва Урта Шарқ халқлари маданияти, тили, адабиётига оид 500 дан ортиқ асар ёзиб қолдирди. Профессор Н. А. Баскаков бир қанча туркий тиллар (қорақалпоқ, нўғой, хакас, татар, олтой, қораим, уйғур, туркманваб.) бўйича грамматик очерк ва дарсликлар яратган. Хусусан, икки тилли луғатлар тартиб беришда олимнинг хизмати жуда катта. Чунончи, уйғурча-русча, русча-уйғурча, русча-қорақалпоқча, қорақалпоқча-русча, хакасча-русча, русча-туркманча, туркманча-русча, русча-нўғойча, нўғойча-русча луғатлар тузишда фаол иштирок этган. Умуман, Россияда туркология фани, туркий халқларнинг моддий ва маънавий маданияти, ёзуви, тили, шеваларини ўрганиш, илмий грамматика ва луғат яратиш иши узоқ тарихий анъаналарга эгадир. Чунончи, академик В.В. Радлов ярим аср давомида яратган «Турк лаҳжалари луғати тажрибаси» 1888 йилдан 1911 йилгача тўрт жилддан иборат жуда катта ҳажмда (1230 саҳифа) босилиб чиққан, бу ғоят бой луғавий хазина совет даврида саккиз китобга жамланган ҳолда қайта чоп этилди. Шунингдек, инқилобдан олдинги даврда татар, озарбайжон, туркий, форс тилларидан дарс берган, 1861 йилдан Россия ташқи ишлар министрлигининг Осиё бўлимида татар ва арман тиллари бўйича таржимон бўлиб ишлаган профессор А. 3. Будагов ҳам икки жилддан иборат «Татар-турк лаҳжаларининг қиёсий луғати»ни яратган (Санкт-Петербург, 1869). Академик С. Е. Малов «Олтин ёруқ» номли қадимги нодир уйғур қўлёзмасини топган. Унинг «Қадимги туркий ёзув ёдгор-ликлари» (1951), «Туркларнинг Енисей ёзуви» (1952) сингари ва бошқа асарлари жаҳон илм аҳлига маълум. Академик А. Н. Кононов «Узбек тили грамматикаси», «Ҳо-зирги турк адабий тили грамматикаси» автори бўлиб, Алишер Навоийнинг «Маҳбубул қулуб» ва Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи тарокима» асарларини шарҳлаган.СССР Фанлар академиясининг ҳамда Узбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир аъзосш, профессор А. К. Бо-ровков'таҳрири ва иштирокида тузилган, то ҳозирга қадар асосий дастур бўлиб келаётган беш жилддан иборат русча-ўзбекча ва бир томли катта ўзбекча-русча луғатлар, Қирғизистон ССР Фанлар академиясининг академиги, Ленин мукофоти лауреати К. К. Юдахин тузган «Қирғизча-русча луғат» ватан туркшу-нослиги фанини ривожлантиришга қўшилган улкан ҳиссадир. Туркий тилларни илмий ўрганишда, грамматика ва луғатлар тузишда профессор Э. В. Севортян, профессор В. М. Насилов, профессор В. В. Решетов, профессор А. Шчербак, профессор С. Н. Иванов ва бошқа рус олимларининг ҳам муносиб хизмати бор. Рус шарқшунос олимлари фаолиятига хос нарса шуки, улар илмий тадқиқот, лексикография (луғатчилик) ва таржима ишларини аксарият қўшиб олиб борадилар. Бу ҳар учала соҳа ҳам ўз моҳияти ва амалий аҳамияти эътибори билан миллий маданиятларнинг интериационал мазмунини бойитиш, совет кишиларини халқлар дўстлиги руҳида тарбиялаш мақсадларига хизмат қилади. Академик И. Ю. Крачковский машҳур ўрта осиёлик энциклопедист олимлар Абурайҳон Беруний билан Абу Али ибн Синонинг жаҳон фани тараққиётидаги ўрнини белгилаш ишига муносиб ҳисса қўшди. «Минг бир кеча», «Калила ва Димна» ҳамда Қуръонни араб тилидан русчага таржима қилди. Шунингдек, бу икки буюк даҳо — Беруний ҳамда Ибн Сино меросини рус тилига таржима қилишда, бу соҳада таҳрир, тадқиқот, шарҳ ишларини қўшиб олиб боришда, бу билан ўрта осиёлик мутафаннин олимларнинг бебаҳо илмий меросини Совет Иттифоқи ва чет элларда пропаганда қилишда таниқли рус олимлари профессор В. Н. Терновский, профессор П. Г. Булгаков, профессор А. Беленицкий, профессор А. К. Арендс, М. Салье ва бошқаларнинг ҳам фаол иштирокларини кенг илмий жамоатчилик яхши билади. Узбек халқ оғзаки ижодининг бой намуналарини рус тилига ўгиршлда рус адиблари муносиб фаолият кўрсатдилар. Л. М. Пеньковский — «Алпомиш» билан «Орзигул» достонларини, С. Сомова - «Кунтуғмиш»ни, Вл. Державин - «Равшан»ни, С. Северцев - «Рустамхон»ни, П. Железнов — «Муродхон»ни, Н. Заболоцкий-«Ширин билан Шакар»ни ўзбек тилидан русчага ағдардилар. Қисқаси, асрлар оша қадимги туркий ёзувлар тилсимини очиш, бу улкан маданий ёдгорликларни уларнинг ўз қонуний эгалари қўлига тутқазиш, Шарқ халқлари яратган бой илмий ва адабий обидаларни рус тилига таржима қилиш билан уларнинг тарқалиш доирасини беқиёс кенгайтириш, жонбозлик билан икки тилли ва кўп тилли луғатлар тузиш орқали туркий тиллар бисотини сақлаш, уларни халқлар муомаласига узатиш, қиёслаш ва бойитиш, илмий грамматикалар ёзиш воситасида бу тилларнинг ички тараққиёт қонунларини очиш борасида атоқли рус олимлари чинакам байналмилал аҳамиятга молик ишларни амалга оширдилар. Бас, халқаро нуфузга эга бўлган, миллатлараро дўстлик ва қардошлик тилига айланган рус тилининг бошқа халқаро тиллар олдида фазилати ва каромати нимадан иборат? Рус тили бой, қудратли ва фасиҳ тил. Булар ҳаммаси тўғри. Лекин рус тилига бундай халқаро эътибор рус халқининг олийжаноб хислатлари билан белгиланади. Олайлик, санскрит, лотин ва эсперантонинг ҳам ,жуда ўнғай жиҳатлари бор. Санскритда бой маданий мерос нақшланган, лотин — халқаро илмий тил, эсперанто эса муштарак сунъий тил. Қанчалик қулайлиги бўлмасин, бири — ўлик тил, бошқаси — маълум шартлиликка асосланган ва ҳоказо. Рус тили эса ҳозирги замондаги энг жонли, юз миллионлаб кишилар сўзлашаётган, қимматли илмий асарлар, юксак адабий ва санъат обидалари, қудратли техника намуналари яратилаётган тил. Таъбир жоиз бўлса, рус тили дунёдаги энг демократик тил — Жаҳон афкор оммасига миллий озодлик ва социал тараққиёт ғояларини етказиб турибди; бу — таржимон-тил бутун дунё миқёсида миллатлар ва халқларга улар томонидан яратилган асарлар, сўз санъати намуналарини улашиш ва узатишда фаол роль ўйнамоқда; рус тили майда миллатларни ассимиляция қилувчи, мавҳ этувчи эмас, балки миллий мансубликни кашф этувчи, кичик сонли халқларга гражданлик мустақил тараққиёт ҳуқуқини берувчи, улар ўртасида тенглик мавқеини жорий этувчи тилдир. Рус тилига жаҳон миқёсида ва Советлар мамлакатида умумхалқ ишончи, ҳурмати ва эътиқодининг сабаби мана шунда. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling