Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
Ғиёс Умаров Беруний аниқлаган ана шу фавқулодда ажойиб маълумбтни Исаак Ньютоннинг бутун олам .тортилиш қонунини кашф этиши билан боғлайди.
Ньютон олманинг дарахтдан тушиши хусусида бош қотириб, ўз олдига шундай савол қўйган: олмани ерга тушишга мажбур қилган сабаб Ойнинг Ер атрофида, планеталарнинг эса Қуёш атрофида айланншпни тутиб турувчи сабаб билан бир хил эмасмикан? Кейинчалик у ернинг гортилиш кучи таъсирида Ой олма сингари Ерга тушиши керак, аммо Ой Ер атрофида текис ҳаракат қилиши туфайли, у миқдори жиҳатидан Ернинг тортилиш кучига тенг марказдан қочувчи кучга эга бўлиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилганлиги учун Ой Ерга тушмгйди, деган хулосага келади. Марказдан қочувчи куч формуласйви Гюйгенс 1673 йили ишлаб чиққан эди. Муайян тезликда айланган Ой Ердан узоқлашмайди ҳам, унга яқинлашмайди ҳам, фақат Ер айланаси атрофида ҳаракат қилади. Хуллас, Ой билан Ер сайёраларига алоқадор барча маълумотлар: миқ-дор, ҳажм, масофа, тезлик ва тезланишга боғлиқ қонуниятлар, формулалар аниқланган бўлса-да... «ер радиуси қанчалиги 1666 йилда аниқ маълум эмас эди ва натижалар Ньютонни қониқтирмади», деб ёзади Ғ. Умаров. Дарвоқе, авторнинг қайд этишича, «...Беруний шундан 6 аср илгари жуда аниқ топган Ер шари радиуси миқдоридан Ньютон бехабар эди»! Ана шу «бехабарлик» оқибати ўлароқ, буюк инглиз математиги ўз тадқиқотини 13 йилга кечикти-ради. «...У тортилиш қонуни соҳасидаги тадқиқотларини тўхтатиб, тамомила оптика билан шуғулланади. 1679 йилга келиб Ер радиуси ҳақида анча аниқ маълумотлар олинади. Шунга кўра, Ердан Ойгача бўлган масофа Ер радиусидан тахминан 60 марта катта, у ҳолда — =3600, бас, а = 0,271 см/сек2, яъни бундаги мослик мутлақо қониқарлидир. Бундай маълумотлар аниқлангандан кейин Ньютон ш тортилиш қонуни ҳақидаги тадқиқотларига қайта-ди. Планеталарни орбиталарда тутиб турувчи кучлар, атрофида планеталар айланадиган марказгача бўлган масофалар квадратларига тескари пропорционал бўлса керак, дея гумон қилди Ньютон аввалига. Кейинчалик у Кеплер қонунлари асосида буни математик ҳисоблаб чиқади. Шундай қилиб, Ньютон томонидан бутун дунё тортилиш қонуни кашф этилди» (113—114). Фанда бирон ҳоднсаии кашф этишдан кўра, ўша нарса аллақачон кашф этилганини аниқлаш қийинроқ, деган эди бошқа бир инглиз физиги, файласуф ва тараққийпарвар жамоат арбоби Жон Бернал. Беруний билан Ньютон ўртасидаги Ернинг ра-диусини аниқлашга алоқадор воқеа ҳам Жон Берналнинг фикрини тасдиқлайди. Профессор Ғиёс Умаровнинг «Абу Райҳон Беруний, Николай Коперник ва ҳозирги замон фани» китоби «Берунийнинг даст-лабки илмий қадамлари» бобидан бошланиб, «Планеталарга парвоз» билан тугайди. Олим ўтмиш — ҳозирги замон — келажакни яхлит бир бутунликда кўради. С. Сирожиддйнов, Г. Матвиевская, А. Аҳмедовнинг «Абу Райҳон Беруний асарларида математика ва астрономия» брошюрасида ҳамда О. Файзуллаевнинг «Урта Осиё табииёт-шунослиги ва фалсафаси классиклари асарларида зиддият проблемалари» монографиясида Урта осиёлик машҳур олимлар — Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Қошғарий, Беруний, Ибн Сшю, Шамсиддин Самарқандий, Маҳмуд Чағминий, Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи ва бошқа мутафаккирларнинг ҳаёти, дунёқараши, асарларидан муҳим маълумотлар келтирилади. Шуниси диққатга сазоворки, О. Файзул-лаев фан тарихини ҳозирги замон илмий-техника тараққиётидаги аҳамиятини очиб бериш асосида тадқиқ этаркан, ўрта асрларда яшаб ижод этган мутафаккир олимлар томонидан илгари сурилган ғояларнинг Ғарбий Европа тадқиқотчилари, фан арбоблари асарларида «қайта» илмий асосланганини ишончли далиллар билан исботлайди. Асарда математика, техника, медицина, психофнзиология, фалсафа, тилшунослик, мантиқ, лингвоматематика фанларининг тарихи, ҳозирги тараққиёт даражаси ва истиқболи ҳақида ғоят муҳим кузатишлар учрайди. О. Файзуллаев синус, алгебра, алгоритм атамаларининг келиб 32 чиқиши, Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний»сида толи, матоли, мармар, матоли тлу, матоли толи, махфуз, ҳисса, синус-верэус син-гари кўпгина илмий терминлар қўлланилганлиги, буларнинг аксариятини илк бор Улуғбек фан оламига олиб киргани хусусида гапиради.. Китобнинг 132-бетида ал-жабр ва ал-муқобала тушунчаларининг маъносини М. Кантор, М. Симон, С. Ганди, Лейн, Ф. Розен, Д. Смит, Вепска, Рушка каби олимлар қандай талқин қилганлари қайд этилади. Ал-Хоразмийнинг номи 12 аср мобайнида тиллардан-тилларга кўчиб, ҳар хил имло ва талаффуз асосида ўзгаришларга учраганлиги, шу тариқа «бузилиб» — алгоритмга айланганлигини кўрсатиш учун мазкур буюк тарихий номнинг 74 тилдаги ёзилиш шаклидан намуналар келтирилади.. Инглиз олими Аделард 1126 йилда Муҳаммад Хоразмийнинғ астрономик жадвалларини ўз тилига таржима қилиб, европа олимларини тригонометрия ҳақидаги бошланғич билим билан таништирган. Бошқа бир инглиз таржимони Роберт 1145 йилда Хоразмийнинг «Китоб ал-мухтасар фи-ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобила» деган машҳур рисоласини таржима қилиб, европа-лик олимларнинг алгебра соҳасидаги билимларига асос солган. «...Математика тарихида IX — XV асрларда араблар алоҳида эътибор қозонганлар,— деб ёзганди атоқли математик олим О. Ю. Шмидт. Арабча (яъни кенг тарқалган араё тилида ёзил-ган) китоблар юнонлар ва ҳиндларнинг математикасини ўзига хос бир тарзда қайта ивдлаб Европага узатдилар. Араблар, айниқса, худди шу алгебра билан кўп шуғулланганлар. «Алгебра» сўзининг ўзи ҳам арабча бўлиб, бу IX аср олими Муҳаммад Алхворизмий асари номининг бошланғич сўзларидан олинган. Алгебра араблардан XII асрда итальянларга ўтган... Бу даврнинг донгдор намояндаларидан бири Фибоначи т Пизалик Леонардо эди (XIII аср)» Леонардо Муҳаммад Хоразмий асарларини лотин тилига ўгирган таржимонлардан биридир. Биринчи ўзбек совет қомусида келтирилган маълумотларга қараганда, VIII — IX асрларда қарийб 100 га яқин зиж тузилган. Шулардан 20 га яқини Мовароуннаҳрда ёки Мовароуннаҳр олимлари иштирокида яратилган. «... Ал-Хоразмий, ал-Баттоний, ал-Хазиний, Берўний, Насириддин Тусий ва Улуғбек жад-валлари 11 — 17- аср Ғарбий Европа олимларига маълум бўлиб, ғарб тнлларига таржима қилинган ва Европада фан ва маданиятнинг ривожланишида муҳим ўрин тутган»17. Улуғбекнинг «Знжи Кўрагонпй» номи бнлан машҳур астрономик жадваллари Европада биринчи марта 1648 йили Англияда нашр қилинган. Қўлда кўчирилган нусхалари Англия, Франция, Туркия ва Ҳиндистон кутубхоналарида, форс тилида ёзилган энг эски нусхаларидан бири УзССР Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Урта Осиё олимлари ёзиб қолдирган ажойиб илмий обида-лар хронология, жадвал, рисола, девон, луғатлар чет эл музейлари ва кутубхоналарида шунчаки «сақланаётган» эмас, балки улар Европада фан ва маданият тараққиётида улкан роль ўйнаган, аксарият ғарб олимларининг илмий фаолияти тақдирида ўчмас из қолдирган. УзСЭ учинчи томидан инглиз астрономи Жон Гривс (1602 — 1662) ҳақида мазмундор мақола ўрин олган. Гривс Оксфорд университетининг профессори бўлиб, Европада илк дафъа «Зи-жи Кўрагоний»га назари тушган олим. «Унда берилган юлдузлар жадвалидаги 98 юлдузнинг вазиятини ўз ичига олган биринчи иши лотин тилида Оксфордда (1648) эълон қилинган». Бу европалик олимнинг Лондонда чоп этилган географик жадваллари ҳамда хронологияси Улуғбек зижи асосида ёзилган. Халқимиз қўли билан бунёд этилган аллақанча моддий маданият ёдгорликлари, олимларимиз яратган жаҳоншумул илмий, тарихий, адабий асарларнинг ягона ноёб нусхалари хорижий давлатлар музейлари, Лондон, Париж, Нью-йорк, Вена, Истамбул, Қоҳира ва бошқа шаҳарларнинг кутубхоналари каталогидан ўрин олган. Кўҳна тарихимизга допр жуда ноёб маълумотлар турли тиллардаги архив фондлари, расмий нашрлар—энциклопедия, тарих, справочник, луғатларда сочилиб ётибди... Халқаро Фирдавсий мукофотининг лауреатн, адабиётшунос олим, таржимон Шоислом Шомуҳаммедов Алишер Навоийнинг «Девони Фоний» мажмуаси материали асосида ёзган «Гуманизм—абадийлик ялови» номли мақоласида Ғарбда илму фаннинг, инсонга нисбатан гуманистик ғояларнинг, ўрта аср турғунлигидан сўнг, Уйғониш ва ундан кейинги давр тараққиётига Шарқ маданиятининг ютуқлари асос бўлди, деган фнкрни тасдиқловчи бир қанча далиллар Ғарб олимларининг ўз асарларидан олинганлиги илгари сурилган тезиснинг ҳаққонийлигига шубҳа қолдирмайди. Бу ҳақиқатлар қуйидагилардан иборат: Тиббиёт ва фармакология соҳасида Ғарбда янги давр медицинаси тараққиётига Закариё ар-Розий ва Абу Али ибн Синонинг қадим замонларда лотин тилига таржима қилинган китоблари асос бўлган. Европада жарроҳлик ва фармакология илми ҳам ана шу йўсинда тараққий топган. Кичик қон айланиш доирасини европаликлардан анча замонлар олдин (XIII асрда) Дамашқ ва Қоҳирада яшаган табиб Ибн ан-Нафис кашф этган. Буюк табибнинг бу ҳақдаги асарини XVI асрда итальян олими Андреалбаку араб тилидан лотинчага ўгирган (немис олими доктор Майёргоф берган маълумот). Қимё соҳасида — Абу Райҳон Берунийнинг кимёвий мсддаларнинг солиштирма оғирлигини аниқлаш соҳасида ўтказган тажрибалари ва эришган ютуқлари Ғарб олимларини ана шу йўналишдаги тадқиқотларни бошлаб юборишга дастур ва туртки бўлган. Математика, оптика, география соҳасида—Жазоирда ўсиб улғайган Леонардо да Винчи Муҳаммад ал-Хоразмийнинг математикада жорий этган ўнлик ҳисоблаш системаси ҳақидаги билимини ўз ватани Италияга олиб келган ва уни бутун Европага тарқатган. IX асрда яшаб ижод этган Идрисий (география) ҳамда Ибн ал-Ҳишам (оптика) асарларинннг араб тилидан лотинчага қилинган таржималаридан сўнг мазкур фан соҳалари Леонардо да Винчи ва Кеплер томонидан ривожлантирилган. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling