Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
ТАРЖИМА ТАРИХИ САБОҚЛАРИ
Узбекистонда таржимашунослик фани назарий принципларнинг жадал суръат билан ривожланаётган ворисиилиги экан, сабаби, бизда унинг яратилиши, катта истиқбол сари бориши учун зарур адабий-тарихий анъана, лисоний-услубий замин, материал, шароит мавжуд. Улкамизда таржима назарияси бўштақир ерда эмас, балки кўп асрлик таржима амалиёти қарор топиб, маданий ҳаётда томир отган турли таржима мактаблари тўплаган бой, ранг-баранг тажрибалар асосида туғилди. Тўғри, таржимашунослик, фан сифатида янги, Октябрь революциясидан кейин қарор топди ва тараққий этмоқда. Бироқ унинг илдизлари узоқ тарихий замонларга бориб тақалади. Албатта, Октябрь инқилобидан олдин таржимашунослик бўйича махсус рисола ёки қўлланма яратилгани маълум эмас. Лекин, масалан, Алишер Навоийнинг «Муҳокаматул луғатайн» номли ажойиб лингвистик асарида турк (қадимги ўзбек) тилининг хусусиятлари, унинг ранг-баранг тасвирий воситалари, потен-циал имконнятлари ҳақида бой фактик далиллар, маълумотлар келтирилган, тилимизнинг бой луғавий, услубий қуввати азамат адабий тил ҳйсобланмиш забони форсий билан қиёсий планда исботланган экан, булар ҳаммаси, шубҳасиз, таржима илми учун ҳам ,муҳим назарий база эди. «Хамса»да тил билан тафаккурнинг узвий бирлиги, мазмун билан шаклнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги ҳақидаги фикрлар таржима диалектикасининг айни мағзини ифодалайди, назариянинг пойдеворини яратишга Хизмат қилади. Хуллас, таржимачиликда шу қадар бой, мазмунли тажриба азалдан мавжуд эдики, тарихий тажрибага нисбатан гапирганда ҳам, таржимашунослик хусусида қарор топа бошлаган, фақат шаклланиб етмаган фан сифатида гапиришимизга барча асослар бор. Жуманиёз Шариповнинг «Узбекистонда тарлшма тарихи-дан» ёзган докторлик ишидан ташқари (1968), Ҳамид Ҳамидов Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си (1967), Ваҳоб Раҳмонов Саъдий Шерозийнинг «Гулистон» достонларининг ўзбекча таржима-лари (1968) юзасидан илмий тадқиқотлар яратдилар. Нажмид-дин Комилоз буюк ўзбек шоири, забардаст таржимон Муҳаммадризо Огаҳийнинг бадиий маҳорати ҳақида диссерта-ция ёзди (1970). Анвар Ҳожиаҳмедов эса XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида рус классик адабиётидан қилинган илк таржималар ва уларнинг ўзбек адабиётини ривожланти-ришдаги аҳамияти маззуини ёритди (1963). Мунира Каримова «Калила ва Димна» таржималари юзасидан тўпланган адабий-тарихий сабоқларни умумлаштирди (1978). Мавжуд тарихий тажриба асосида яратилган бу илмий ишлар: ўша «айтилмаган», лекин ама.лда асосл.анган муайян назарий қарашларни рўёбга чиқарди: «номланмаган», лекин амалда татбиқ қилинган назарий принциплар-ни талқин этди: «шарҳланмаган», лекин амалда қўлла-нилган назарий эътиқодни асослаб берди. Ҳозир, асосан, тарихий-илмий аҳамиятга эга бўлиб қолган катта таржима адабиётини яратган адиблар назария соҳасида ҳамма нарсани фақат жумбоқ ҳолида қолдирнб кетганлар, деб ҳисоблаш умуман тўғри эмас. Баъзан улар таржима қилинаёт-ган муаллиф ва унинг ижодига муносабат билдирганлар, тар-жима қилиш йўл-йўриқлари ҳақида фикр баён қилганлар, баҳслашганлар, асл нусханинг барча бадиий-эстетик хусусият-ларини китобхонга мукаммал етказиш учун ўз таржималарига муқаддима, шархлар ёзганлар. Масалав, -мулла Муродхўжа Шайх Саъдийнинг «Гулистон» асарини ўзбек тилида нашр қилар экан, китоб ҳошиясида тушунилиши қийин бўлган араб-ча ва форсча сўз, таркибларга изоҳ беради. Муродхўжа «Са-баби таржимаи «Гулистон» деган муқаддима ёзиб, унда Саъ-дийнинг ҳаётини ёритишдан ташқари, бу асарни таржима қи-лиш хусусиятларини баён этади. Шуниси диққатга сазоворки, китобнинг охирида замонасининг илгор кишилари, шоир Саид Аҳмад Васлий Самарқандий, домла Абдуқодир Кошғарий, дом-ла Турсун Муҳаммад Аълам Султоний, мавлоно Юсуф Сайра-мий, мавлоно Камий, Сидқий Хондайлиқийлар «Гулистон»нинг Муродхўжа таржимасига тарих ва соқийнома бағишлаганлар1. А^уҳаммадрпзо Огаҳий шоир Ҳилолийнгиг «Шоҳу Гадо» достонини ўзбек тилига ўгирар экан, «Бу қисса таржимаси-нинг боиси» ҳақида шундай ёзади: Форсий лафз ила эрур манзум, Аҳли атрок аро змас мафҳум. Турк алфози бирла айла баён, Назм баҳрл нла ул гуҳарафшон. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling