Саломов таржима назарияси асослари


Download 358.5 Kb.
bet19/21
Sana01.01.2023
Hajmi358.5 Kb.
#1074225
TuriУчебное пособие
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
таржима назарияси асослари китобининг варианти

1 О С. Ахманова. Словарь'лингвистических терминов. М, 1966, с. 454-457.
Услубий мослаштириш ёки тақлидда муайян жанр, ижтимо-ий муҳит, давр ва бошқаларга хос бўлган нақл ёки нутқ услуби-га тақлид, ўхшатма ёинки монандлик тарзи тушунилади. Бундан мақсад бирон нутқ мақомининг «айни ўзи» ҳақида таассурот туғдиришдир.
Узининг ёрқин индивидуал услуби билан ажралиб турган ёзувчиларнинг ижодида бир эмас, бир нечта аниқ кўзга ташланадиган услублар мавжуд бўлади. Ёзувчи ижодида янгича услубнинг пайдо бўлиши, кўпинча, унинг ижодий эволюцияси, ҳаётни идрок этишдаги бурилиш, силжиш, бадиий методнинг ўзгариши билан боғлиқдир. Ёзувчи қўлга киритган ҳаётий мате-риал уни бадиий тасвирлаш учун муқобил услуб қидириб топиш-ни талаб этади. Албатта, бу фақат янги ҳаётий материалга мурожаат қилгандагина янги услубий ҳодисалар пайдо бўлар экан, деган хулоса чиқаришга асос бўлмайди. Шунингдек, янги ҳаётий материал муаллифни жадал услубий изланишларга даъват этишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Баъзан илгари қарор топган услубий системага айрим ўзгаришлар киритишга тўғри келади. Воқеликдан олинган материалдан ташқари, бутун ижо-дий жараён давомида беихтиёр ёки онгли равишда китобхонга бўлган мўлжал ҳам услубнинг қарор топишида муҳим аҳ*амият-га эга. Бу маълум бир муҳитда ёки ўзига хос тарихий, лисоний-эстетик шароитда тарбияланган ўқувчилар оммасининг эҳтиёжи, диди асосида содир бўлади. Чунончи, хусусан, таржималар вақ-тида, дидлар «тўқнашуви» юз берганда таржимон бундай субъектив ҳолни ҳисобга олишга мажбур бўлади.
Чинакам сўз устасининг услуби ўз замондошларигагина эмас, балки келажак замон китобхонларига ҳам таъсир қилиш қобилиятига згадир. Маълумки, бадиий асар барча ҳолларда ҳам дафъатан ўз китобхонларини топавермайди. У ўзи манзур бўладиган талабгорларини, ўқувчиларини топгунига қадар орадан узоқ вақтлар ўтиши ҳам мумкин. Бироқ ана шундай жозибадор қизиқиш пайдо бўлиши учун асар оригинал образлар силсиласигагина эмас, балки пухта ишланган услубий системага ҳам алоқадор муайян фазилатларга, эстетик туйғу туғдириш қобилиятига эга бўлмоғи даркор. Айтайлик, Алишер Навоий «Муҳокаматул-луғатайн»да турк (қадимги ўзбек) тилининг фазилатлари ҳақида фикр юритар экан, бу билан ўз она тилини қандай бўлмасин форс тилидан устун қўйишни мўлжаллаган эмас, балки баъзи жабҳаларда унинг ҳам ўз лисоний афзаллик-лари борлигини намойиш этиш баробарида, ўзбек тилида ҳам салмоқдор, чуқур бадиий асарлар, санъат обидалари яратиш мумкинлигини исботлади ва амалда кўрсатиб берди. Шунга эътибор қилиш лозимки, Навоий туркий тилнинг аллақаича услубий ифода воситаларини ҳам тил бойлигининг жавоҳирлари сифатида қайд этган. Уз замонасида Алишер Навоийнинг дос-тонлари, ғазаллари, рисолалари, таржималаридан аксарият юқори тоифа вакиллари, саводхон кишилар баҳраманд бўлган-лар. Шоирнинг ижоди нақ 500 йилдан кейин чинакам умумхалк,
5* 67
мулкига айланди, унинг беназир асарлари миллионлаб китоб-хонлар қўлига тегиб, миллий ифтихор рамзи бўлиб қолди. Албатта, беш асрлик тарихий давр Навоий асарларининг тилини тушунишни анча қийинлаштириб қўйган, лекин шундай бўлса-да шоирнинг фасиҳ услуби, ўзига хос гўзал, жилвакор мақомда кашф этган чуқур гуманистик, фалсафий ғоялари оҳанрабо сингари халқимизнинг диққат-эътиборини ўзига тортади.
Демак, услуб ҳаётни образли ўзлаштиришни ифодалаш, китобхонларни ишонтириш ва қизиқтириш воситасидир. Ҳикоя қилиш, саҳна томошаси ва лирик идрокнинг таъсирчанлиги асарнинг асосий жарангосида ўз аксини топади. Етакчи оҳанг асарнинг тузилишида ҳам, қаҳрамонларни тасвирлаш йўсинида ҳам кўп нарсани белгилайди. Шу боисдан мақбул оҳанг топа билиш ёзувчининг ижодий меҳнатида ғоят муҳим нарса ҳисоб-ланади.
Ғафур Ғуломнинг «Сен етим эмассан» шеърида вулқонли бир забткор оҳанг, кучли нафрат ҳисси, оташин нафас уфуриб тургандай, у барча ижтимоий иллатлар, ирқий камситиш, инсоннинг иззат-нафсониятига тегувчи ҳар қандай таҳқир ва ҳақоратларни ўз йўлидан супуриб, куйдириб кетаётгандай тую-лади. Унинг «Вақт» шеърида эса тамомила бошқа бир маром ҳукмрон. Босиқ, салмоқли, фалсафий-вазмин. Бутун шеър эмас, ҳар бир мисра, ҳар бир банд «жаранглайди» ва булар барчаси бамисоли катта, чуқур бир оҳанглар дарёсига қўшилиб кетади. Ҳар бир бадиий мазмун ўшанга мос келадиган оҳангни талаб этади. Ҳарбий марш — лирик шеър оҳангида, рубоий — сочма оҳангида, ғазал — баллада оҳангида, марсия — ёр-ёр оҳангида ёзилмайди ва таржима қилинмайди.
Ҳар бир асарнинг табиатига мос тушадиган оҳанг кашф цилингандагина уни бошқа тилга таржима қилишнинг калити топилади.
Кўнгли тилаган муродиға етса киши, Ё барча муродларни тарк этса киши. Бу икки иш муяссар ўлмаса оламда, Бошини олиб бир сориға кетса киши1.
Л. М. Пеньковский таржимаси:
Желанной цели должен тн добиться, человек, Иль ничего пускай тебе не снится, человек. А если этих двух задач не сможешь тн решить— Уйди куда-нибудь, как птица, человек2.
Рус шоирининг бадиий талқини асл нусхага нисбатан «муфас-салроқ», унга баъзи бир янги деталлар қўшилган. Зеро, таржи-ма тақозоси шундай. Оҳангни ҳам мутлақ бир-бирига мос деб бўлмайди. Аслида, бир-биридан узоқ шеърий системаларда «мутлақ» мосликни талаб қилишнинг ўзи ўринли эмас. Лекин шуниси таҳсинга сазоворки, таржимон Бобир рубоийсининг

Download 358.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling