Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
тирадиган бундай услўбий муштараклик, якдиллик, аслида адибнн оқимдир.
Ооцналистик реализм методининг воқеликни ҳаққоний, тари-хап конкрет, инқилобий тараққиётда тасвирлаш, партиявийлик, кжсак гоявийлик, халқчиллик, тарбиявийлик каби принциплари сопет ёзувчилари ижодида бир талай муштарак хусусиятларни юзага келтириши табиий. Аммо бу муштараклик ҳеч қачон талантли санъаткор ижодининг ўзига хослигини йўқотмайди, уни ёрқин индивидуал услубдан маҳрум этмайди. Узбек совет адабиётининг ярим асрлик тарихига назар ташланса, унда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Садриддин Айний, Ҳамид Олимжон, Комил Яшин, Уйғун, Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Миртемир, Шароф Рашидов, Зул-фия, Собир Абдулла, Сарвар Азимов, Ҳамид Ғулом, Асқад Мухтор, Одил Ёқубов, Мирзакалон Исмоилий, Мирмуҳсин, Рамз Бобожон, Туроб Тўла, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Али, Омон Матжон, Рауф Парфи каби ўзига хос шоир ва ёзувчиларнинг ўсиб етишганлиги кўзга ташланади. Бу шоирларнинг ҳаммаси ягона социалистик реализм методи асоси-да ижод қилганлари ҳолда, ҳар бирининг ижоди ўзига хос мавзу ва бадиий мазмун, образлар олами, жанрлари ва поэтик формалари, тили ва услуби билан ажралиб туради. Бадиий таржимачилик соҳасида ҳам улардан ҳар бири ўзига хос йўл, усул ва услуб намойиш.этдилар. Профессор Нуриддин Шукуровнинг кузатишича, Ойбек, Садриддин Айний, Ғафур Ғулом ва Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон ва Уйғун, Собир Абдулла ва Миртемир ўзбек совет адабиётига деярли бир вақтда кириб келиб, бир воқелик, бир хил мавзуларда асарлар ёздилар. Аммо шунга қарамасдан, социалистик реализм методи имкониятларидан кенг фойдала-ниш баробарида уларнинг ҳар бири ўз овози, ўз бадиий-эстетик оламига эга бўлган шоирлар бўлиб етишди. Бу далил социалис-тик реализм услуб ва формалар, тур ва жанрлар тараққиётига кенг имкониятлар яратиб берувчи метод эканлигини илмий жиҳатдан ёритишда ибратли адабий ҳодиса бўла олади1' У1™" си диққатга сазоворки, жаҳон ва рус классик ҳамда совет ада-биётлари сабоқларидан ўрганиш, улардан таржималар қилиш жабҳасида ҳам бу адиблардан ҳар бирининг ўз қизиқиш доира-си, ижодий манфаатдбрлик томонлари кўзга ташланади. Бадиий камолотда Садриддин Айний Максим Горькийдан сабоқ олди, тожик ва ўзбек тилларида баравар ижод қилди, зуллисонайн адиб сифатида, бу икки тил аро ўз асарларини ўзи таржима қилди. Драматург сифатида, Абдулла Қаҳҳорни Н. В. Гоголь комедиялари ўзига кўпроқ жазм этган бўлса, новеллистикада — А. П. Чехов, романчиликда — Л. Н. Толстой, М. А. Шолоховлардан маҳорат сирларини ўрганди, уларнинг асарларини таржима қил-ди. Абдулла Қаҳҳорнинг таржималаридан ўқувчи фақат 1 Н. Ш у к у р о в. Услублар ва жанрлар. Топжент, Ғафур Ғулом номи- дагн Адабиёт ва санъат нашриёти, 1973, 7—8- бетлар. 5-762 65 А. С. Пушкин, Н. В. Гоголь, Л. Н. Толстой, А. Серафимовичлар-нигина эмас, балки талантли таржимоннинг ўзини, унинг ўзига хос, такрорланмас услуби, тадбир ва тадорикини ҳам ҳис этади. Услуб тилнинг дифференциал турларидан бўлиб, ўзига хос луғати, фрезеологик бирикмалари, жумла ва синтактик қурил-малари, бўлак турлардан ўз ички унсурларининг, асосан, экс- бошқа услуб элементларидан тафовут қилганида, уларни аниқ-лаш осон бўлади. Масалан, масал услуби, халқ достонлари услуби, жонли сўзлашув услуби, газета тили услуби, расмий-идоравий иш услуби, китобий услуб, адабий услуб, илмий услуб, илмий-техникавий услуб, ижтимоий-публицистик услуб, нотиқ-лик услуби, расмий услуб, ёзма нутқ услуби, шеърий услуб, касб-ҳунар услуби ва ҳоказо. Маъмурий ёки идоравий услубда расмий иш ёзишмаларига хос жумлалар сероб бўлганидек, академик услубда китобий иборалар, абстракт бирикмалар кўп учрайди. Архаик услубдан ҳозир ҳам ўтмиш воқеалар тасвирига бағишланган асарлар барпо этишда фойдаланилади (Ойбекнинг «Навоий», Одил Еқу-Совнинг «Улуғбек хазинаси» романлари, Уйғун ва Иззат Султоннинг «Алишер Навоий» драмаси, Мақсуд Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» тарихий фожиаси, Асқад Мухторнинг «Бухо-ронинг жин кўчалари» қиссаси ва бошқалар). Бундай услуб ўтмишда яратилган классик адабиёт намуналари ёхуд тарихий мавзуда ёзилган замонавий совет адабиёти асарларини таржима қилганда ҳам қўл келади (В. Шекспир трагедиялари, Дантенинг «Илсҳий комедия», Ж. Боккаччонинг «Декамерон», Гётенинг «Фауст», А. С. Пушкиннинг «Борис Годунов», Н. В. Гоголнинг «Иван Иванович билан Иван Никифорович ораларида бўлиб ўтмиш низолар ҳикояти», Аветик Исаакяннинг «Абул Аъло Маъаррий» каби асарлари). Архаик ҳазил услубида, ўқувчида кулги уйготиш мақсадида, ҳозирги кундалик ҳаёт тасвирида айрим персбнажлар тилида эскирган сўз ва иборалар қўллани-лади (Ҳамзанинг «Бой ила хизматчи» драмаси, «Майсаранинг иши», «Туҳматчилар жазоси» комедиялари). Дабдабадор услуб-дан (бомбаст) болохонадор, тантанавор мақомдаги монологлар, нутқларда фойдаланилади (Шекспирнинг «Ҳамлет», Шайхзода-нинг «Мирзо Улуғбек» трагедиялари, Сервантеснинг «Дон Кихот» романи). Индивидуал услуб деганда бирон авторнинг муайян даврда яратган асарларида доим учраб турадиган ёки унинг бутун ижодига хос асосий услубий унсурлар мажмуаси тушунилади. Шунингдек, ижодий фаолиятга муносабатидан қатъи назар, бирон шахснинг оғзаки ёки ёзма нуқтда мунтазам ишлатиладиган сўз ва иборалари ҳам индивидуал углубни келтириб чиқаради. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling