Саломов таржима назарияси асослари
В. И. ЛЕНИН ВА ТАРЖИМА МАСАЛАЛАРИ
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
В. И. ЛЕНИН ВА ТАРЖИМА МАСАЛАЛАРИ
Уз буюк салафлари — К. Маркс ва Ф. Энгельснинг қутлуғ иши — революцион таълимоти ва амалий фаолиятини янги 1 К. Маркс и Ф. Энгелье. Соч., т. XVI, ч. I, с. 230—231. 60 даврда қатъият, букилмас ирода билан давом эттирган, уни янада юксак даражага кўтарган, ривожлантиргам Владимир Ильич Ленин таржимачилик борасидаҳамўзига хос ажойиб мак-табяратди. У марксизмни бу таълимотнинг мухолифларидан до-им ҳимоя қилиб келди. Марксизм душманларининг кирдикорлари эса, айниқса, К. Маркс ва Ф. Энгельсларнинг фикрларини турли йўллар билан сохталаштириб талқин этишда, уларнинг фикрла-рини бузиб таржима қилишда ўз ифодасини топар эди. Шу сабабли В. И. Ленин ўз салафларининг асарлари таржималари-ни синчиклаб кузатишга, бу таржималарда йўл қўйилган нуқ-сонларни изчиллик билан танқид қилишга бениҳоя катта эъти-бор қилган. Бас, доҳийнинг илмий ва амалий фаолиятида тарлшма тарихи, таржима таҳлили, таржима таҳрири билан бир қаторда таржима танқиди масалалари кенг ўрин эгаллаганлиги бежиз эмас. Марксизм-ленинизм классикларининг таржимонлик фаолия-ти, таржима санъати ҳақида баён қилган фикрларини ўрганиб, буларни мунтазам бир ҳолга келтириш таржимашунослик фани олдида турган ғоят муҳим проблемалардан биридир. Шу билан •бирга, совет даврида марксизм-ленинизм классиклари асарлари-нинг тилимизга қилинган таржималари сабоқларини назарий томондан ўрганиш, илмий умумлаштириш ҳам таржимашунос-лигимизнинг кечиктириб бўлмайдиган долзарб проблемаси ҳисобланади. Афсуски, бизда бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳар иккала проблема ҳам қониқарли тадқиқ қилинмаган. Албатта, В. И. Ленин асарларининг илк таржималари (20— 30- йиллар) билан унинг мунтазам Асарлар ва ҳозирги Тўла Асарлар тўплами (ТАТ) таржимаси ўртасида катта тафовут бор. Бу фарқ ҳар бир давр тил луғатининг тараққиёт даражаси, таржимон кадрлар сони, уларнинг маҳорати, реалистик таржи-ма принципларининг қай даражада ишланганлиги, муайян китоб тарлшмасига қўйилган талаб, марксизм-ленинизм классиклари асарларини таржима қилиш ишининг қандай ташкил этилганли-ги ва бошқа бир қанча омиллар туфайли содир бўлади. Ана шу факторларни тўла ҳисобга олган ҳолда доҳий меросининг ўзбек-ча таржимаси тарихини кузатиш, бу таржималарда эришилган катта ютуқларни умумлаштириш, уларда йўл қўйилган кам-кўстларнинг сабабларини аниқлаш, бу нуқсонлар қандай барта-раф қилинганлиги ёки бартараф қилинаётганлигини ўрганиш шунчаки адабий-тарихий аҳамиятгагина молик бўлиб қолмай, балки эндиликда ва келажакда В. И. Ленин асарлари таржима-ларини ҳам ташкилий, ҳам адабий-эстетик, ҳам назарий-линг-вистик, ҳам илмий-техникавий жиҳатдан янада юқори поғонага кўтариш, нашр сифатини яхшилаб бориш йўлида ғоят қимматли сабоқ ҳам бўлади. Таржима тарихи сабоқларини ўрганишда эса В. И. Лениннинг мана бу кўрсатмаси асосий дастуриламал бўлмоғи даркор: «Тарихда ўтган арбобларнинг кўрсатган тари-хий хизматлари тўғрисида ҳукм чиқарганда уларнинг ҳозирги 61 замон талабларига нисбатан тўғри келадиган нарсалар берган-ликларига қар.аб ҳукм чиқарилмайди, балки уларнинг ўзлари-дан аввал ўтганларга нисбатан қандай янгиликлар берганликла-рига қараб ҳукм чиқарилади»1. В. И. Ленин асарлари ўзбек тилига олтмиш йилдан зиёд вақтдан буён таржима қилинади. А. Аюповнинг архив матери-алларига таяниб берган ахборотидан маълум бўладики, 1919— 1973 йиллар мобайнида В. И. Ленин асарлари ўзбек тилида 338 номда қарийб 5 миллион 900 минг нусхада босилиб чиққан. «В. И. Ленин» деган табаррук ном билан чоп қилинган салкам 6 миллион дона китоб — катта маънавий хазинадир. Бу — мисли кўрилмаган филологик тажриба, улкан таржима мактаби демакдир. Доҳийнинг ўлмас мероси рус тилида яратилган экан, уни бевосита асл нусхасида — қудратли ва бой рус лисонида му-толаа қилишнинг ўзгача гашти ва маъноси бор. Леккн гап умуман доҳий фикрларини ўқиб тушунишда, уни шунчаки уқишдагина эмас, балки масаланинг бутун моҳияти шундаки: буюк Ленин — менинг она тилимда сўзлайди! Бу шунчаки «ўқиш», «мутолаа қилиш»гина эмас, балки бундан беқиёс юқори турадиган ҳодисаки, бунинг номини миллий ифтихор туйғуси дейдилар. Ленин ўзбек тилида сўзлайди! Ленин туркман тилида сўзлайди! Ленин қорақалпоқ тилида сўзлайди! Бунинг бутунлай ўзгача хосияти бор: доҳий ўтмишда «халқлар турмаси» бўлган чоризм истибдоди даврида «бегона халқлар» деб аталга» миллатларнинг ўз тилида гапирар экан, унинг асарлари юзлаб миллатлар, халқлар, эл ва элатларнинг онгига минг-минглаб янги ижтимоий-фалсафий ҳодиса ва тушунчалар билан бир қаторда, уларнинг тилларига шу ҳодиса ва тушунчаларнинг таърифлари, атамалари, янги-янги сўз ва ибораларни ҳам ўзи билан бирга олиб келади. В. И. Ленин асарлари инсон билимининг қомусий ифодаси дейиш мумкин. Совет фанининг ғоявий асоси — марксизм-лени-низм, унинг текшириш усули — марксча-ленинча диалектика усулига таянади. Шунинг учун доҳий асарларини ҳар бир фан ўз нуқтаи назаридан, ўз ривожланиш манфаатларига татбиқан ўрганишга ёндашиши мумкин. Бинобарин, аниқ фанлар ҳам, ижтимоий, гуманитар фанлар ҳам ленинизмни турли аспектлар-да ёритади. В. И. Ленин асарларини таржимашунослик нуқтаи назаридан ўрганишга баришланган тадқиқотда эса бу икки аспектда ёритилиши мумкин. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling