Саломов таржима назарияси асослари
Агар он турки Шерози ба даст орад дили моро
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
Агар он турки Шерози ба даст орад дили моро,
Ба холи ҳиндуяш бахшам Самарқанду Бухороро Таржимаси: Агар кўнглимни шод этса, ўшал Шероз жонони, Қаро холига бахш эткум Самарқанду Бухорони (29). Профессор Шоислом Шомуҳаммедов шоир ғазалларининг ўзбекча нашрига ёзган сўз бошида («Ҳофиз ва унинг ижоди ҳақида бир-икки оғиз сўз») мана шу афсонани келтиради: Амир Темур Шерозга қадам қўйганида унинг ҳузурига кекса, ҳорғин 53 шоирни олиб келадилар. Жаҳонгир юқорида келтирилган ғазал-га ишора қилиб деган: «Самарқанд билан Бухоронинг шуҳрати ҳамма ёқни тутсин деб, бутун дунёни забт қилсаму, буларни атиги бир гўзалнинг қора холига тортиқ қилиб юборишга қандай журъат этдилар?» Ҳофиз эса бамайлихотир: «Азбаройи қўли очиқлигимдан қашшоқлигим шу жойга етди»— деб жавоб қайтарган, ўзининг вазмин уст-бошларига ишора қилиб. Шоир-нинг бу ҳозиржавоблигидан Темурнинг ғазаби пасайиб, Ҳофизга карам қилган: унга сарпо инъом этган. Ана шу афсона Гётега ҳам маълум эди. У ибн Арабшоҳнинг Жонсон томонидан лотин тилига таржима қилинган хроникаси асосида ўз «Девон»ига киритилган «Қиш ва Темур» номли асарини яратади. Қаҳратон қишнинг жаҳонгир Темурга қарата айтган сўзлари император Наполеонга нисбат бериб ёзилган эди. Буни немис шоирининг ўзи эътироф этган. Қизиғи шундаки, афсонага кўра, Темур билан Ҳофиз учраш-ган бўлсалар, Гёте ҳақиқатан ҳам Наполеон билан кўришган ва у билан мунозара қилган. Талейраннинг маълумот беришича, шоир 1808 йил, 2 октябрда Эрфурт шаҳрида ўтказилаётган конгресс вақтида Наполеон Бонопарт билан учрашган. Наполеон Эрфурт конгрессида Александр I ҳам иштирок этаётганлигини хабар қилиб, Гётега агар у Эрфурт ҳақида бирон нарса ёзмоқ-чи бўлса, асарини подшога бағишлашини маслаҳат беради. Гёте эътироз билдиради: Жаноб олийлари, бунга одатланмаганман, мен ижодимни •бошлаган кезлардаёқ кейинчалик афсус-надоматлар чекиб юр- маслик учун ҳеч қандай бағишловлар ёзмасликни ўзимга одат қилиб олганман. Людовик XIV замонидаги буюк ёзувчилар бундай фикрда змас эдилар,— писанда қилади Наполеон. Шундайку-я, жаноб олийлари,—дадил жавоб қайтаради Гёте,— лекин уларнинг ҳеч қачон ўз қилмишлари учун пушай- мон емаганликлари хусусида ўзлари кафил бўлолмайдилар-да. Миллий адабиётларда Янги бир оламни қўмсаш, бу олам ичра инсонпарварлик ва ўзга инсоний сифатлар — бир-бирига му- оэодлик ғояларининг ҳаббат, дўстлик, тенглик, шафқат ва ҳамоҳанглиги мурувват ҳислари билан боғланган янги кишилар, озод жамиятни орзу қилиш барча миллатларнинг тараққийпарвар мутафаккирларига хос олижаноб фазилат эди. Абдураҳмон Жомийга татаббу тариқасида ёзилган мухтара^-сида (янги шеърий ихтиро) Алишер Навоий (Фоний) шундай ёзади: Оламе хоҳам, ки набвад мардуми олам дар ў,^ К-аз жафои мардуми олам набошад ғам дар ў. Не ба рўз ашки асиронаш намояд сайли қатл, Не ба шаб з-оҳи ғарибон кисвати мотам дар ў. 3. Не зи бедоди фалак дар вай диле бо сад алам, Не зи шамшери ситам сад захми бемарҳам дар ў. 54 буларнинг бари асфаласофилинга уриб кетибди. Езувчининг ўз фикрини нафис ифодалаш имкониятига тилни бичиш йўли билан эришилади. Турли қонун қоидалар билансиқилибқолганҳозирги француз тилида фикр баён қилиш тобора амри маҳол бўлиб бормоқда. Бемаъни формал мантиқ қоидалари туфайли гаплар-нинг ўрнини алмаштиравериш баённинг ёрқин ва жонли чиқи-шига путур етказади» ' «Капитал»нинг инглиз тилига Бродҳаус томонидан қилинган таржимаси муносабати билан Ф. Энгельс ёзган «Марксни тар-жима қилиш бундай бўлмайди» мақоласи диққатни ўзига тортади. «Бундай асар («Капитал»)ни таржима қилиш учун немис адабий тилини яхши билишнинг ўзи кифоя қилмайди. Маркс ҳозирги кундалик ҳаётда ишлатилаётган иборалар ва вилоят шеваларининг идиомаларидан кенг фойдаланади, у янги сўзлар яратади, ҳамма фан соҳаларидан далиллар келтиради, оламжаҳон тилларда яратилган китобларга ҳавола қилади: уни тушуниш учун немис тилини, жонли ва адабий немис тилини жуда мукаммал билиш керак, бундан ташқари, немислар ҳаёти-дан баъзи бир нарсалардан хабардор бўлиш зарур. Мисол келтираман. Оксфордлик бир нечта студент Дувр бўғозидан тўрт эшкакли қайиқда сузиб ўтишаркан, газеталарда босилган ахборотларда уларнинг бири тўғрисида «кот а краб» деб ёзилди*. «Кёлнише цайтунг» газетасининг Лондондаги мухбири бу иборани айнан- ҳижжалаб тушуниб, ўз газетасида азза-базза «эшкакчалардан бирининг эшкагига қисқичбақа илиниб чиқибди» деб хабар қилган. Модомики, Лондонда бир неча йиллардан'бери яшаб турган бир кишики ўзига нотаниш касб техникасига оид атамага дуч келиб, шундай қалтис ва кулгили хатога йўл қўйишга қодир экан, унда фақат немис китобий тилини ўртамиёна билгани ҳолда, наср билан ёзадиган немис ёзувчиларипинг бошқа тилга ағдариш бениҳоя қийин бир асарини таржима қилишга жазм этган кишидан нимани ҳам кутар эдик. Дарҳақиқат, биз Бродҳауснинг «қисқичбақа овлаш-га» устаси фаранг эканлигини кўрамиз. Бироқ бу ўринда яна баъзи нарсалар ҳам талаб қилинади. Асримизнинг ёзувчилари орасида Маркс багоят зўр ва ихчам услубга эга. Уни .муқобил бир услуб билан бериш учун фақат немис тилинигина эмас, балки инглиз тилини ҳам мукаммал билиш даркор. Лекин Бродҳаус, афтидан, хийла қобил журна-лист бўлгани ҳолда инглиз тилини шартли адабий талабларниги-на қондиришга кифоя қиладиган даражада чегараланган ҳажмда билади. Бундай тилни у эркин билади, аммо бу «Капитал»ни таржима қилишга монанд ииглиз тили эмас. Зўр немис тилини зўр инглиз тили билан бериш лозим; тилнинг энг мақбул имко- 1 К. Маркс и Ф. Энгельс. Соч., т. XXIV, с. 423. * Кот а краб-айнан қисқичбақа тутишни билдиради; кўчма маънода эса «эшкакни сувга ноўнғай ботириш» дегани. 59 ниятларини ишга солмоқ даркор; янги яратилган немисча тер-минлар уларга мувофиқ келадиган янги инглизча термишгар-яратишни тақозо этади. Аммо Бродҳаур бундай қийинчиликлар-га дуч келгани ҳамоно унда имконият у ёқда турсин, журъат ҳам йўқолиб кетади. Узининг чегараланган луғавий жамғарма-сини жиндак кенгайтириш зарурати, инглиз адабиётининг кун-далик ҳаётда қўлланиладиган шартли тили чегарасидан ташқа-рига чиқишни талаб этадиган жиндаккина янгилик уни чўчитиб юборади, бинобарин, бундай шаккокликка журъат қилгандан кўра у немисча қийин сўзни қулоққа ғализ эшитилмайдиган, лекин авторнинг фикрини хиралаштирадиган бирон ноаниқ термин билан бериб қўя қолади; ёхуд, бундан ҳам баттарроғи шундаки, бир қанча терминлар сирасидан ташкил топган сўзлар такрорланиб келса,— техникавий терминлар айнан бир хил муқобил ибора билан берилиши лозимлигини унутгани ҳолда, уларни таржима қилиб юборади»1. Юқорида айтилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, марксизм классиклари таржимага ижодий иш, таржимонга эса авторнинг онгли, содиқ дўсти деб қарайдилар. Уларнинг фикри-ча, таржимон ҳар иккала тилни чуқур билиши лозим. Лекин «тил билиш»— бу фақат турли академик грамматикаларнинг қуруқ, ясама қонун ва қоидалари билан чегаралаб қўйилган расмий идора тилини эгаллаш эмас, балки адабий тилдан ташқари, халқ жонли тилини чуқур ҳис қилиш дегани. Бугина эмас. Таржимон тилдан «ташқари» я-на «баъзи нарсалар», яъни экстралингвистик омиллар — ҳеч қандай луғат, ҳеч - қандай грамматикаларда кўрсатилмайдитан турмуш ҳодисалари, халқ-нинг тарихи, урф-одатларидан ҳам хабардор бўлиши лозим. Таржимон — китоб матнини бир тилдан бошқа тилга кўчирувчи котиб, тилмоч эмас, балки тил соҳасида дадил янгилик яратувчи, журъатли ижодкордир. Автор ва таржимон муносабати хусуси-да эса шуни айтиш керакки, муаллифнинг илмий эътибори, нуфузи ва адабий салмоғи қанчалик юқори бўлгани сайин таржимоннинг масъулияти янада ошиб боради. Ана шу талабларга жавоб бермаган таржимонларнинг иши, бу адабий тил нормалари ва талаблари доирасида . қанчалик силлиқ, нафис бўлмасин, марксизм классикларининг қатъий норозилигига сабаб бўлган, улар бундай юзаки таржималарни рад этганлар, жиддий танқид қилганлар, тузатганлар. Бошқача бўлнши ҳам мумкин эмас. Танқид — чинакам адек-ват таржима яратишга, унда мавжуд нуқсонларни бартараф қи-лишга имкон яратувчи энг синалган, мақбул воситадир. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling