Саломов таржима назарияси асослари
I БОБ МАДАНИЙ-ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИК ВА ТАРЖИМА
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
I БОБ МАДАНИЙ-ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИК ВА ТАРЖИМА
Ш аср намоёндаси Жалолиддин Румийда XII аср Шарқ классик адабиётининг муштараклик туйғуси (1207—1273) шундай масал бор: турли шаҳарлардан келиб қолган тўрт киши учрашиб, иттифоқо бир дирхам пулни топиб оладилар. Улар форс, турк, рум фуқароси (грек) ва араб эдилар. Ҳалиги бир дирхамга нима харид қилиш масаласида тўртовлон довлашиб қоладилар. Форси гуфто: «Аз ин чун вораҳем, Ҳам биё, к-инро ба ангуре диҳем». Он араб гуфто: «Маозоллоҳ ло, Ман инаб хоҳам, на ангур, эй дағо». Он яке каз турк буд, гуфт: «Эй кўзум, Ман намехоҳам инаб, хоҳам узум». Он ки руми буд, гуфт: «Ин қилро Тарк кун, хоҳам ман истофилро»1. Мазмуни шундайки, форс «ангур» олмоқчи, араб — «инаб», турк — «узум», грек эса «истофил» харид қилишни истайди. Бу ғалва сабабидан хабардор бўлган юз тилни билувчи бир полиглот томонларни муросага келтириб, ўша бир дирхамга узум олиб беради. Бас, маълум бўладики, форс, араб, турк, грек тўртталаси ҳам, ҳар бири ўзича айни бир нарсани олмоқчи бўлишибди-ю, лекин уларнинг тилларида ўша нарсанинг номи ҳар хил бўлганидан, бир-бировишшг тилига тушунмай, узаро жанжаллашаётган эканлар! Бу лисоний муштараклик эмас, балки тиллар «парокандалиги» самарасидир. Инсоният ягона тушунча, лекин у турли-туман уруғлар, қабилалар, қавмлар, халқлар, миллатларга бўлинган, улар эса бир неча минглаб тилларда сўзлашадилар. Бунинг сабабини маълум ва машҳур бир ривоят қуйидагича шарҳлайди. «Бобил минораси» ҳақидаги қадимги яҳудий афсонасига кўра, бутун ер юзини сув босгандан кейинги даврда Месопотамиядаги Сенаар мулкида одамлар тўпланиб, шаҳар ҳамда баландлиги кўк гумбазига туташиб кетадиган минора қуришга аҳд қилганлар. Тавротда айтилишича, одамзод наслининг бундай шак- коклигидан дарғазаб бўлган тангри таоло уларнинг тилларини шу қадар «аралаш-қуралаш» қилиб юборганки, оқибатда киши- лар бир-бирларини тушунмайдиган бўлиб қолганлар. Сўнгра ху- до одамзод авлодларини бир-биридан жудо қилиб, уларга Ер куррасининг турли-туман бурчакларидан маъво (макон) ато этган. Қурилмай чала қолган шаҳарга «Бобил» номи берилган (ривоятга кўра, бу қадимги яҳудий тилидаги «балал»-«аралаш-қуралаш» феълидан олинган).«Бобил минораси» ҳақидаги афсонада Бобил мулкида (Вавилонияда) зиккуратлар (баҳайбатдиний ибодатхоналар) бунёд этилиши ва қурилишларда жуда кўплаб эл-юртлар, қавмлар, турли-туман этник гуруҳларнинг иштирок этганлиги ўз аксини топган. «Бобил минораси қурилиши» (Вавилонское столпотворение) деганда оломоннинг алғов-далғовлари, ғала-ғовур, «ит эгасини танимайдиган» ҳолат тушунилади.1 Мазкур икки манба — масал ва ривоятда инсониятни азалдан банд этиб келаётган тил билан боғлиқ икки ҳодиса — лисоний муштараклик туйғуси ва тиллар «парокандалиги» ҳодисаси ўз аксини топган. Чунончи, «Бобил минораси»да инсоният ихтиёрида азалда ягона тил — муштарак алоқа воситаси мавжуд бўлиб, сўнгра тиллар «парчаланиб», тармоқланиб кетганлиги воқеалари ҳикоя қилинса, Жалолиддин Румий масалида гўё ана шундан кейин кечмиш ҳодисалар, яъни тиллар парокандалиги ҳодисасининг чигалликлари «конкрет» манзара — форс, араб, турк, грек тилларининг тўқнашувидан келиб чиққан бамисоли «қиссадан-ҳисса» қаламга олинган. Тил синфий ҳодиса эмаслиги маълум, бошқача айтганда, тил синфларга нисбатан бефарқ. Лекин яна шу нарса ҳам маълумки, синфлар тилга ёки тилларга нисбатан асло бефарқ эмас. Акс ҳолда, синфий жамиятда, капиталистик тенгсизлик ва қуллик шароитида, кўп тиллилик ҳукм сурган жамиятда, муайян бир тилга ёки бир гуруҳ тилларга алоҳида имтиёзлар берилган ҳолда, бошқа тилларнинг таъсир доираси чеклаб қўйилмас, уларда сўзлашувчилар таҳқирланмас эдилар. Чунончи, феодализм даврида икки тиллилик формалари ҳар хил кўринишга эга бўлади. Христианлик, ислом, иудаизм, буддизм бу даврда жуда кўп кишиларга таъсир ўтказади. Айни вақтда черков диний китоблар, рисолалар, авлиё-анбиёлар ҳақида асарлар яратиладиган тилни расмий ҳукмрон тил деб эълон қилади. Масалан, Ғарбий ва Марказий Европа халқлари орасида лотин тили расмий черков, фан ва маданият тили деб шоён қилинган. Жанубий ва шарқий славянлар яшайдиган територияларда эса эски славян тили тарқалган. Жануби-ғарбий, Жанубий, Жануби-шарқий Осиёда, Африкада бир қанча мамлакатларда ҳукмрон бўлган ислом дини талабига кўра араб тили ва араб ёзуви расмий фан ва маданият тили бўлиб қолган эди. Бироқ синфий тенгсизлик, зулм, зўравонлик асосида ўрнатилган тузум шароитида мажбуран қабул қилдирилган икки тиллиликнинг умри боқий бўлмайди. Аксинча, эзувчи мустабид ҳокимиятдан маҳаллий халқ қандай нафратланса, унинг томонидан ўрнатилган расмий давлат тилига ҳам ишончсизлик, нафрат билан қарайдилар. Аммо кўпмиллатли совет тузуми негизидаги икки тиллилик ва кўптиллилик эса тамомила бошқа хусусият ҳамда фазилатларга, баравар ривожланиш истиқболига эга. «Совет жамиятидаги икки тиллиликнинг энг муҳим хусусияти шундаки,- она тили билан миллатлараро тил тенг ҳуқуқлидирлар. Улар рақобат қилмайдилар, балки бир-бирларини тўлдирадилар, бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар». Октябрь инқилобидан кейинги даврда қолоқ ва чекка ўлкаларни мамлакатнинг илғор қисми даражасига кўтариш, иқтисодий ижтимоий турмуш, маданий ҳаёт ва онгдаги қолоқликка узил-кесил барҳам бериш мақсадида халқ хўжалигини ривожлантиришнинг беш йиллик планлари амалга оширилиши, илмий-техника революцияси даврида қўлга киритилаётган ютуқлар салмоқдорлигини янада кўтариш, унинг самараларини умумхалқ мулкига айлантириш, жаҳон афкор оммасининг миллий озодлик ҳаракатларига хайрихоҳлик, уларни амалда қўллаб-қувватлаш ва бошқа шу каби чора, тадбир ҳамда ҳолатлар рус халқи билан бирга унинг қудратли тйлининг обрў-эътибори ва халқаро нуфузини янада ошириб юборди. Шу тариқа кўрамизки, деб ёзади фалсафа фанлари доктори, профессор С. Ш. Шермуҳаммедов, Совет давлатининг дастлабки кунларидан бошлаб рус тили умуминсоний маданият самараларини кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш, илмий-техника тараққиётини янада жадаллаштириш, совет фанини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бирига айланди.2 Мамлакатимизнинг тараққиёти тажрибаси, совет олимларининг кашфиётлари, бизнинг қудратли техникамиз, совет кишисининг жаҳон маданиятига қўшаётган барча янгиликлари жумлаи жаҳондаги олимлар, сиёсатдонлар, саноат мутахассисларининг диққатларини тобора кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Бу ерда рус тили воситачи, жаҳон таржимони сифатида намоён бўлмоқда. Бир томондан, рус тили мамлакатимиз халқларининг жаҳон маданияти ютуқлари билан ошно бўлишларига кўмаклашса, билимнинг истаган соҳасида башарият эришган нарсалар билан уларни таништирса, бошқа тарафдан, рус тили инсониятни совет маданияти ютуқлари билан таништира бошлади .Албатта, эндиликда миллий совет ёзувчилари, олимларининг асарлари, тадқиқотларини улар қайси тилда ёзилган бўлсалар, тобора кўпроқ ўша тиллардан жаҳондаги кўпчилик тилларга бевосита ўгиришга ҳаракат қилинмоқда. Бироқ шундай бўлишига қарамай, жаҳон ўқувчиси бизнинг мамлакатимизда билимнинг истаган соҳасидаги ютуқлардан асосан рус тили воситасида, яъни миллий ёзувчилар, олимларнинг асарларини русча таржималарда ўқиб, ё бўлмаса уларни рус тилидан муайян тилга таржима қилиш орқали хабардор бўлмоқдалар. Советлар мамлакатида миллатлар аро умумий тилга эҳтиёж туғдиришга олиб келадиган манбалар нималардан иборат? Булар йирик қурилиш иншоотлари, корхоналар, завод-фабрикалар, илмий, хўжалик ва маданий муассасаларда қарор топган кўпмиллатли коллективлардан иборат. Бундан ташқари, фан, техника, адабиёт ва санъат, мактаб, маориф соҳаларида яратилган улкан китоб фондларига мурожаат қилиш, назарий адабиётлар хазинасидан баҳраманд бўлишга интилиш ҳам рус тилини чуқур эгаллашни талаб этади. Ижтимоий ҳаётда қатнашиш, коллектив бўлиб хизмат қилиш ва яшаш жойларида одамлар бир-бирлари билан умумий тил топишга ҳаракат қилар эканлар, беминнат, барчага баравар, қулай восита — рус тилига мурожаат этадилар. Зотан, Жалолиддин Румийнинг юқорида эслатилган масалида ҳали XII асрда атиги тўрт миллат вакили тасодифан дучлашиб қолганда, «умумий тил» топиш зарурати туғилгани жуда мароқли бир тарзда ҳикоя қилинган экан, бизнинг замонамизда, 130 миллат вакили доимий яшайдиган ва қандайдир тарихий-афсонавий иншоот — «Бобил минораси»ни қуриш эмас, балки реал ва муаззам коммунистик жамият негизини ўрнатиш йўлида биргаликда фаолият кўрсатадиган, ҳар кун, ҳар соатда бир-бирлари билан учрашиб, ўзаро муомала, мулоқот қилиб турадиган Совет Иттифоқида, 100 дан ортиқ миллат кишилари яшайдиган Совет Узбекистонида ҳар бир миллатнинг ўз она тилидан ташқари миллатлар .аро ягона, бирлаштирувчи умумий тил — рус тилига эҳтиёж туғилиши тасодифий ёки муваққат ҳодиса эмас, балки доимий, қонуний заруратдир. Бинобарин, рус тилини ўрганиш бошқа бир миллатга кўрсатилган «илтифот», «такаллуф», «олийжаноблик» ёхуд «ҳиммат» эмас, балки ҳар бир миллат, ҳар бир шахснинг ўз маънавий, маданий, илмий камолоти учун ҳаётий зарур эҳтиёждир. Миллий-рус икки тилдилигини ёки шу сўзнинг кенг маъносидаги билингвизм принципини изчиллик билан қўлланиш рус тилининг иттифоқчи ва автоном республикаларда муваффақият билан фаолият кўрсатишининг энг муҳим шартидир, деб ҳисоблайди академик П. Н. Федосеев. Унинг фикрича, билингвизм, яъни икки тилни эркин эгаллаш фақат бизнинг мамлакатимиздагина эмас, балки дунёнинг бошқа кўп мамлакатларида ҳам кенг эътироф этилган. Бироқ бизнинг социалистик давлатимиз шароитида тенг ҳуқуқли икки тиллилик, билингвизм формаларидан бири, принцип эътибори билан тамомила ўзга асосга қуриладики, бунда миллатлараро алоқа воситаси сифатида рус тилини эгаллашга эҳтиёж ошиб бориши билан бир қаторда, миллий тилнинг янада равнақ топиши ва бойиши содир бўлади. Чунончи, бундан кейин ҳам изчил ва оғишмай тушунтириш олиб бориш зарурки, миллий-рус икки тиллилиги шароитида миллий манфаатларга ҳеч қандай зиён-захмат етмайди, балки аксинча, қулай лисоний вазият вужудга келади, бу эса интерна-ционаллик билан миллийликни гармоник суратда қойим келтиришга олиб келади. Бинобарин, СССРда тил. қурилишининг етакчи принципларидан бири сифатида тенг ҳуқуқли иккитиллилик янада тараққий этишга ва халқ таълими, айниқса миллий луғатлар ва олий ўқув юртларининг турли босқичларида кенг қўлланишга муҳтождир. Миллий мактабда икки тиллиликдан изчиллик билан фойдаланиш жонли муомала-муносабатга шундай бир табиий муҳит яратадики, бу оғзаки русча нутқ малакаларини тезроқ эгаллашга шароит туғдиради ва шу туфайли иттифоқчи республикаларнинг олий ўқув юртларида уни янада ўрганишни давом эттиришга қулайликни вужудга келтиради. Рус тили интернационалистик воситачилиги фаолиятининг ғоят муҳим аспектларидан бири — халқаро ва бутуниттифоқ миқёсидаги ташқи ва ички воситачилик ҳамда таржимачилик функциялари масаласи оламшумул тарихий аҳамиятга эгадир. Дарҳақиқат, агар XVII аср — Россияда махсус таржима уюш-малари эндигина тузила бошлаган даврдан бошлаб то XX аср — Совет Иттифоқининг бутун дунёда равнақ топган таржима ўлкасига айлангунга қадар босиб ўтилган даврни бир' тасаввур қилиб кўрилса, рус халқининг обрў-эътибори тобора ўсган сайин рус тилининг нуфузи ҳам шу қадар ошиб борганлиги, айни вақтда, шулар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда рус адабиётининг қардошлик, дўстлик, жипслаштирувчилик, сафарбарлик миссияси, рус тилининг буюк таржимон сифатидаги воситачилик функцияси ҳам муттасил чуқурлашиб ва кенгайиб борганлигини кўрмаслик мумкин эмас.3 Рус адабиёти тараққиётининг истаган бир даврини олиб қараманг, унинг намояндалари—адиблар, мутафаккирлар, танқидчилар таржима муаммоси ҳақида жуда зарур гапларни айтмаган, катта таржимачилик фаолияти билан шуғулланмаган, таржима санъати оламида ўз бахтини синаб кўрмаган йилларга дуч келиш амри маҳолдир. М. В. Ломоносов, В. К. Тредиаковский, А. Д. Кантемир, Н. М. Карамзин, В. А. Жуковский, А. С. Пушкин, Н. И. Гнедич, А. В. Дружинин, Н. А. Полевой, А. А. Фет, В. Я.Брюсов, И. С. Тургенев, Д. М. Минаев, И. Введенский, П. И. Вейнберг ҳамда рус революцион демократлари В. Г. Белинский, Н. А. Добролюбов, Н. Г. Чернишевский ва бошқалар ўз ижодлари ва адабий-танқидий фаолиятларида таржима санъати ва танқиди соҳасида ниҳоятда қимматли бадиий обидаар қолдирдилар, чуқур илмий фикрларни изҳор этдилар. Доҳиймиз В. И. Лениннинг тил билиш соҳасидаги беназир қобилияти, амалга оширган ажойиб таржималари, мавжуд таржималар юзасидан изҳор этган ғоят чуқур, нозик, мароқли фикрлари ўзи бир жаҳондир. Хусусан унинг хорижий тилларни ўрганиш борасида тўғри ва «тескари» таржима усулларидан фойдаланиш, рус адабий тилининг изоҳли луғатини' яратиш зарурати юзасидан айтган мулоҳаза ва таклифлари ҳеч қачон ўз актуаллигини йўқотмайди. Совет даврида таржимачилик соҳасида қилинган ишлар эса ўз миқёси ва фавқулодда нодир тажрибалари салмоғи, аҳамия- ти жиҳатидан беқиёсдир. Хусусан, Алексей Максимович Горь- кийнинг хизмати ва раҳнамолиги таҳсинга сазовор. Совет даври- да фаолият кўрсатган рус ва бошқа славянзабон адиблар орасидан бадиий таржима билан шуғулланмаган кишиларни топиш қийин. Рус зиёлилари ичидан,ёзувчилардан ташқари ,профессионал таржимонлар ҳам етишиб чиқди.Қисқаси,рус, украин,белорус тилларида яратплган бой таржима адабиётининг юксалишида М. Лозинский, Б. Пастернак, С. Маршак, И. Тхоржевский, Л. Пеньковский, Вл. Державин, Н. Тихонов, К. Симонов, П. Антокольский, М. Рильский, Н .Грибачев, М. Бажан, С. Иванов, Р. Казакова, Ю. Суровцев, Г. Марков ва бошқа жуда кўп ёзувчи, шоир, таржимонларнинг хизмати катта. Юқорида номлари зикр этилган адиблар ўзбек адабиёти асарларини рус тилига таржима қилишда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар. Улардан ташқари, Н. Ушаков, Н. Ивашев, С. Боро- дин, М. Салье, А. Наумов, С. Сомова, 3. Туманова каби рус ёзувчилари ўз ҳамкасаба ўзбек авторларининг роман, достон, ҳикоя, шеърларини русчага ўгиришда ва бу билан уларнинг номларини бутун иттифоқ ва жаҳон адабиёти миқёсига кўтариш- да ҳалол хизмат қилдилар. Шу тариқа, рус тилининг воситачи- лиги туфайли ўзбек классик ва совет адабиёти асарлари, оғзаки халқ ижоди обидалари русча таржималарда, улар орқали жаҳондаги ўнлаб, йигирмалаб тилларга ўгирилиб, рўйи заминнинг турли минтақаларида тарқалди. Агарда рус тилининг улкан таржимачилик фаолиятини Иттифоқимиздаги 78 тилда яратилаётган барча миллий адабиёт- ларга тадбиқан олиб қаралса, бунинг устига, сон-саноқсиз ижтимоий-сиёсий ва илмий-техника асарлари таржималари, расмий ҳужжатлар ва кинофильмлар ўгирмаси, турли-туман илмий. анжуманлар, муассасалар, дипломатия, туризм, спорт маросимларида олиб бориладиган таржималар билан қўшиб қаралса, бирон-бир замонда, дунёнинг бирон-бир қисмида, бирон-бир миллий тил фаолиятида бундай сахий, сермазмун, файз-баракали лисоний-эстетик яратувчилик ҳодисаси ҳеч қачон бўлмаганлиги ва ҳозирда ҳам йўқлиги аён бўлади. Урта Осиё ва Узбекистонда саноат, қурилиш иншоотларини барпо этишда, моддий ҳаёт тарзини социалистик негизга кўчиришда, ер ости конларини топиш ва уларни кенг миқесда ишга туширишда, катта сув хўжалигини барпо этиш, ирригация ва мелиорация ишларини яхшилаш, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларинй ривожлантириш ва механизациялаштиришда, қисқаси, иқтйсодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида маҳаллий халқларга русларнинг кўрсатган ва кўрсатаётган беғараз ёрдами шак-шубҳасиздир. Жумладан, фан ва техниканинг қайси тармоғини олиб қараманг, унда рус олим-ларининг бевосита иштирокидан ташқари, ҳар бир илмий соҳа ва йўналиш бўйича маҳаллий халқлар орасидан йирик мутахассисларнинг етишувида ҳам уларнинг ҳиссаси озмунча эмас. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling