Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
биринчидан, Шарқу Ғарб илмий алоқаларида таржима асосий восита бўлганлигини очиб бериш;
иккинчидан, таржимачилик фаолияти яхши йўлга қўйилган жойда (Бағдод ва Толедо) Шарқ билан Ғарб мамлакатлари ўртасида илмий ахборотлар алмашиш иши жадал суръатлар билан ривожланганини кўрсатиш;13 учинчидан, Шарқ-Ғарб ўртасида илмий алоқаларнинг (таржима) сусайиши дунёнинг бир минтақасида қўлга киритилган натижалардан Европанинг бошқа мамлакатларида яшаётган олимларнинг хабар топмаслигига сабаб бўлганлигини қайд °с и ё таоииетшунослиги ва фал Т) т аФайласуф олим Омонулла Файзуллаев сафаси классиклари асарларида зиддият проблемалари» китобида Абу Али ибн Сино билан Гегелнинг табиат ва жамиятнинг келиб чиқиши ҳақидаги қарашини бир-бирига муқояса қилади. Ибн Синонинг гипотезасига кўра, жамики жондорлар — жонсиз дунёдан, ҳайвонот эса ўсимликдан пайдо бўлган. Инсон ҳайвонотэсаўсимликдан пайдо бўлган. Инсон ҳам ҳайвонот оламидан келиб чиққан^™11 ^онйнт бу даъвоси Гегель гипотезасига зиддир. У ёзади: «Ҳайвонот ўсимликдан тарқамагани сингари, Иисон ҳам ҳайвонотдан тарқамаган. Ҳар бир мавжудот дафъатан ва тўлалигича ҳозир қандай бўлса, азалдан шундай» 14. Ким ҳақ: Ибн Синоми ёки Гегель? Фан тараққиётининг кейинги даврларида бу саволга жавоб олинди: «Дарвин (ноҳият эътибори билан) Ибн Сино гипотезасини назарияга айлантирган. Шу уринда Сл Фаизуллаев Катта Совет Энциклопедиясйни жуда ўринли танқид қилади. «Дарвинга қадар табииётшуносликда К. Линней ва Ж.Кювьенинг турларнинг яратилганлиги, уларнинг ўз яратилган давридан бошлаб ўзармаслиги, ўсимлик ва ҳайвопларнннг ҳозирги турлари билан илгари мавжуд бўлган турлари ўртасида алоқадорлик йўқлиги... ҳақидаги реакцион идеалистик ва метафизик, моҳиятан диний таълимотлари ҳукмрон эди» деб ёзади Катта Совет Энциклопедияси. Узбек олими жонсиз нарсалар билан жонли мавжудот ўртасидаги алоқадорлик гоясни ривожлантиришда Абу Али ибн Синонинг роли қайд этилмаганини таассуф билан таъкидлайди. (Катта қомусда йўл қўйилган ана шу жиддий нуқсон Узбек Совет Энциклопедиясида ҳам тузатилмагани янада аянчлидир.) Таниқли физик олим Ғиёс Умаровнннг «Абу Райҳон Берунпй, Николай Коперник ва ҳозирги замон фани» номли рисоласнда кўрсатилишича, Берунийнинг илмий фаолияти Х1Ҳ асргача Европада маълум бўлмаган. Шу сабабли унинг «табииётшупослик соҳаларидаги талайгина фикрлари, ахборотлари, қатъий даъволари ва кашфиётлари» бир неча асрлардан сўнг ҳозпрги замон табииётшунослигининг классиклари Леонардо да Винчи, Николай Коперннк, Жордано Бруно, Галнлео Галилей, Исглга Кеплер, Чарльз Дарвин, Исаак Ньютон, Михаил Ломоносов ва бошқа олимлар томонидан «қайта таърифланган», «асосланган» ва «илмий исботланган»15. Машҳур рус ва Европа олимларининг тадқиқотлари ҳамда ўз кузатишларига асосланиб юқоридаги катта илмий даъвони алгари сурган профессор Ғ. Умаров бутун асар давомида ўз» фаразларини чуқур асослайди ва хотимада шундай хулосага-келади: олим яратган назариялар ва у айтган жуда кўп башоратлар тўғри чиқди. Беруний нуқтаи назаридан мумкин бўлган. гелиоцентризм системасини Қоперник асослади, сўнгра уни Бруно, Кеплер, Галилей, Ньютон, Ломоносовлар давом эттиришди ва Қоинот, хусусан, Қуёш системаси ҳақида тадқиқотлар олиб бораётган ҳозирги замон олимлари исботлаб тасдиқлашди.. Беруний «Қонуни Масъудий» китобида Ер айланасининг узунлигини қандай ўлчагани баён этилган. «Ер меридиани градусинй ўлчашда мен юнон, ҳинд олимлари ва Маъмун астрономлари методларидан ўзгача бўлган методни қўлладим. Бу мақсадда Ҳиндистонда кенг яйлов кўринадиган баланд тоғнитоп-дим. Яйлов сирти денгиз сиртидан ҳам текисроқ зди. Мен тоғ чўққисидан ер билан осмоннинг туташиш жойини қидириб, бурчакни ўлчадим, у 34 минут бўлиб чиқди. Сўнгра тоғ баландлигини ўлчадим, у 632,05 чўзим» (бир чўзим 49,33 сантиметрга тенг). Ҳ. У. Содиқовнинг Москвада нашр қилинган «Беруний ва унинг астрономия ҳамда математик географияга оид асарлари» номли монографиясидан алломанинг юқоридаги фикрини келтирган Ғ. Умаров буни чизма ва формулалар асосида тушунтириб бераркан, шундай хулосага келади: «...Беруний томонидан аниқланган бир градус меридиан ёйининг узунлиги ҳозирги бирликларда 110,275 километрни ташкил этади: ҳозирги маълумот-ларга қараганда, бир градус меридиан ёйининг узунлиги 110,895 километрга тенг. Беруний йўл қўйган хатоси фақат 620 метр, яъии ярим процентга яқин, холос16. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling