Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
Араб ёзувида фақат ундош товушларгина ёзилади, унлилар эса ҳарфлар билан белгиланмайди. Чунончи, ~*^" сўзини «жайб» (камалак ипи), «жиба» кўрфаз деб ҳам ўқиш мумкин. Араб тилини етарлича пухта билмаган европалик олимлар бу сўзни хато ўқиб, шунга мувофиқ равишда лотинчага «синус» деб ўгирганлар6.
«Жайб» форсча. 1. Кийимнинг ёқаси; 2. Чўнтак, кисса, қўйин; 3. Мажозий. Кўнгил, дил, дилдаги муддао; Жавҳари жайб — кўнгилнинг нозиклиги» (НАЛ, 217 — 218). «Жайб арабча, эскирган. Чўнтак, ҳамён» (УТИЛ, 270). «Даставвал синус «Сурья-сиддхант» ва «Ариаб-хатиам»да эслатилади...— деб ёзади М.~М. Рожанская.— Бу асарларда-синусдан ташқари яна косинус ва синус-верзус ҳам киритилган...»7. Ал-Хоразмийнинг «Мафотих ал-улум» (Фанларнинг калити) асарида механизмларга доир қуйидаги терминлар учрайди: ал-бартио ўққа киргизилган ғилдирак; ал-мухл — цилиндр фор-масидаги ўқ; абу мухлижун — ричаг; ал-исфин — пона ва ҳо-казо. Табиий фанлар соҳасида қабул қилинган терминлар жуда хилма-хил. Жаҳон фани тараққиётини илмий терминология билан таъминлашда юнон, лотин, араб, санскрит, ҳинд, форс тиллари, ҳозирги замонда эса рус, инглиз, немпс, француз, итальян тилларининг фаол иштироки бор. Фан ва маданият тараққиётида ҳар бир халқ ва унинг тили қандай роль ўйнаётганига қараб илмий терминологияда ҳам ўзига муносиб ўринни эгаллайди. Фаннинг ўзи сингари, унинг тили ҳам зндигина қарор топиб келаётган ўрта асрларда бағоят катта хизмат қилган бизнинг бобокалон олимларимиз математика, астрономия, механикз,. тригонометрия, медицина, тарих, фалсафа соҳасида йирик асарлар яратиб, кашфиётлар қилиб, янги назариялар ижод этгаа эканлар, шунга мувофиқ илмий терминологияга ҳам тартиб берганлар. Буни аниқлаш, эҳтимол, тарихий терминологик луғатлар тартиб бериш Урта Осиё халқлари жаҳон фани тараққиётига ҳеч қандай ҳисса қўшмаган, улар «осиёвийчасига» лоқайд кишилар ва ҳоказо деб жар солган айрим Ғарб олимларига жуда яхши жавоб бўлар эди. Узбек Совет Энциклопедиясининг тўртинчи жилдида «зенит», «зенит артиллерияси», «зенит пулемет қурилмаси», «зенит ракета комплекси», «зенит ракета қўшинлари», «зенит телескоп», «зенит узоқлиги» сингари мақолалар берилган (471 —472-бетлар). Уларнинг мазмунидан маълум бўладики, зенит астрономия, ҳарбий, спортга алоқадор тушунчаларни ифодалайдиган махсус истилоҳдир. Лекин бу калиманинг ўзинимани англатади? «Зенит (арабча сўз. йўл, йўналиши-осмон сферасининг кузатувчи тепасидаги нуқтаси; шоқул (вертикал) чизиқ осмон сферасини ана шу нуқтада кесиб ўтади» деган маълумотни беради ўзбек қомуси. Олим Усмон ва Ренат Дониёровларнинг «Русча интернационал сўзлар изоҳли луғати»да астрономияга оид истилоҳ эканлиги қайд этилган «зенит — осмоннинг кузатувчи тепасидаги энг баланд нуқтаси» сифатида таърифланиб, сўнгра қуйидаги маълумотлар келтирилади: «Рус. < франц. гётиш < лот. •зепи; < араб. йўналиш, йўл. Бу сўзни лотин тилига таржима қилинган текстни кўчирувчи бузиб заш тарзида ёзиб юборган, яъни лотинча ёзилган зат сўзидаги т ҳарфини янглиш суратда ш деб ўқиган ва шу йўл билан бу сўз «зенит»га айланиб кетган»8. Атоқли тилшунос олим Л. Успенский ўзининг «Сўз ҳақида сўз» номли қизиқарли китобйда мазкур терминни «нуқсон-сўз» деб атайди ва уни батафсил таърифлайди. Яқин вақтларгача. кам сонли билимдон одамларгагина бу сўз маълум бўлган, халос. Шунинг учун ҳам ундан «зурриёд» пайдо бўлмаган, бўлак ясама тушунчаларни ҳам келтириб чиқармаган. Аммо кейинги ярим аср ичида бу ғалати сўзнинг жудаям бозори қизиб кетди, дейди рус Олими. Ҳамонки, футбол командаларидан тортиб папирос ва коифетларгача «Зенит» деб аталар экан, демак, сўз шунчалар шоён бўлар-да! Хўш, «зенит» сўзининг ибтидоси қаердан бошланган? Узи қайси тилдан кирган? Мазкур калима фақат рус тилидагина эмас, балки кўпчилик европа тилларида ҳам учрайди. Бошқача айтганда, «зенит»— француз, немис инглизларда. ҳам «зенит» лигича қолади. Барча тилларда «зенит» — нинг ҳозирги маъноси, ундан пайдо бўлган «ясама» сўзлар қайд этилади-ю бироқ асли ибтидоси қаёқдан пайдо бўлганлиги хусусида бирон манбада маълумот берилмайди. Сирасини айтганда, дунёдаги барча тилларда ҳам бундай «насл-насабсиз» калималар кўп учрайди. Лекин бундай сўзларнинг изига тушилса, улар қандайдир бошқа, учинчи тиллардан «ижарага олингани» маълум бўлади. Авториинг фикрича, бир қанча европа тилларида айни бир «насл-насабсиз» калима учраса, билингки, у ё юнон тилидан, ё лотин тилидан, ёки бўлмаса араб тилидан олинган бўлиб чиқади. Хусусан, агар бундай сўз бирон илмий истилоҳ, астрономия, математика, география ва бошқа табиий фанларга алоқадор тушунчани англатса, уларнинг аслини юқоридаги тиллардан қидиравериш керак. Лекин «зенит» сўзига келганда, жуда ғалати ва сирли бир ҳол юз беради. Юқорида номлари айтилган қадимий тплларнинг биронтасида ҳам бу сўз учрамайди. Ҳатто ўшандай ўзакдан ясалган бошқа сўзлар ҳам кўзга ташланмайди. Бундан чиқади-ки, ҳозирги тилларнинг барчасида мазкур сўз ўз-ўзидан пайдо бўлган, аммо ягона манбага зга эмас экан-да? Ҳеч ақл бовар қилмайдиган ҳодиса. Қаёқлардандир номаълум ўлкалардан бе-такаллуф ташриф буюриб, барча тилларнинг луғатларига дангал жойлашиб олган бу «васиқасиз» сўзни аниқлаш учун мурак-каб қидириш ншлари бошланиб кетган ва қуйидагилар маълум бўлган. «Зенпт» ноёб шикаста-сўзлар «қавми»га мансуб бўлиб, у ҳар қалай арабча калима экан. Фақат араб тилида осмондаги энг баланд нуқта «зенит» змас, балки.... «замт» деб аталар экан. «Зенит» эмас «замт»! Европа олимлари араб астрономияси асарлари билан танишар эканлар, улар ўз тилларида муқобил сўзлар бўлмагани учун ўша китобларда учраган терминларни бажонидил айнан ўзидап қабул қилаверишган. Зотан, Европанинг бирон жойида «осмоннинг баланд нуқтаси» деган махсус тушунча ва унинг махсус атамаси ҳам бўлмагаи. Бинобарин, бу тушунчани ўз арабча номи билан айнаи «замт» дсб олишии лойиқ кўрганлар. Ҳозир, турган гапки, кнм, қачон хато қилганлигинй аниқлаш амри маҳол,.дейди Л. Успенский. Арабча «замт» сўзини европачасига, латипча ҳарфлар билан гш деб ёзилар экан, сўз ўртасида учта тик таёқчадан таркиб топган «т» ҳарфи пайдо бўлган. Лекин чаласавод котибга етти ёт «замт» сўзи ҳеч нарсани англатмагаи, албатта. У тушунарли бўлмаган ва европалик, жумладан, француз кишисинипг қулоғнга жуда «ғалати», «ноўхшов» эшитилган. Бас, котиблар олимни «овсарликда» айблаб, уни койиб, сўз ўртасидаги учта таёқчани «тузатишган»: «т»ни «ш» деб ёзиб юборганлар. Қарабсизки, гатг — гапл; («замт»—«занит») бўлгап-колган. Гарчп бу ҳам тушунарли бўлмаса-да, ҳар қалай, талаффузга тушади-ку, деб .ўйлаган котиблар. Бирор кимса кейинчалик ҳам бу қусурни тузатиб юбормаган: араб тилини билишмаган. Алқисса, астрономларнинг француз тилида бегона «занит» сўзи расм бўлиб қолган, тез орада у яна бир ўзгариб, «зенит»га айланган (замт — зенит). Эҳтимол, она тилида, ўз манбаида бўлса, шакли бузилган сўзни дарҳол тузатиб қўйишармиди, аммо ўзгалар орасида ўзи ҳам бегоналашиб қолган бу сўз йўқолиб кетиш у ёқда турсин, француз луғатидан барқарор «бошпана» топишдан ташқари, барча халқларнинг тиллари ва мамлакатлар бўйлаб узоқ сафарга чиқиб кетган. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling