Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
Италиянинг эроншунос олими Александр Баузани ўрта асрларда араб ва форс тилларидан 70 дан зиёд илмий рисолалар лотин тилига ағдарилганини қайд этган..
Форобий билан Абу Али ибн Сино юнон олими Афлотун (Платон) асарларини ўрганадилар ва шарҳлайдилар. Профессор Ш. Шомуҳаммедов Бельгия олими Жак Дюшен Хийеменнинг зардушт гуманизмига бағишланган тадқиқотига асосланиб, «Афлотун фалсафасига қадим эрон фалсафий фикрининг таъсири бўлганлигини қайд этади18. Шунингдек?Шро1Гии ва Жн Сино ижоди таъсирида камол топган араб файласуфи Ибн Рушд «токи шу араб уни (Арастуни) тирилтириб, қоронғилик ва жаҳолатга ботиб қолган Европага олиб келгунича, Аристотель қадимги дунё вайроналари остида кўмилиб ётар эди»19, дейди. Александр Баузани берган маълумотга кўра, Данте даври-да «Меърожнома» буюк итальян мутафаккири билган лотин ва қадимги француз тилларига таржима қилинган. А. Баузанининг фикрича, «...шак-шубҳа қолмайдики, Данте ўз «Илоҳий комедия»сининг ташқи қурилишини тузишда ислом маданиятидан бир қадар фойдаланган. Аммо' «Илоҳий комедия»нинг ички мазмуни нуқтаи назаридан ҳам Данте ислом (Шарқ) таъсиридан холи қололмади...». А. Исакяннинг «Абул Аъло ал-Маъаррий» достонини ўзбек тилига ўгирган (1976) шоир Асқад Мухтор ҳам мазкур таржиманинг муқаддимасида араб олимининг (973 — 1057) «Рнсолаи урфой», «Аллузумият», «Рисолаи малоика» номли шеърий-фалсафий трактатлари муаллифи эканлиги, «Рисолаи малоика» асарининг сюжети Дантенинг «Илоҳий комедия» сига асос бўлган, деган фикрлар борлигини айтиб ўтади. Ш. М. Шомуҳаммедовнинг далолат беришича, Ҳофиз ижоди Шарқ Уйғониш даврнинг чўққиси ёки Ғарб Уйғониш даврининг арафаси бўлган. Шоир «бир томчи қон, аммо минг андиша» эгаси бўлган киши дилига саёҳат қилади, унинг бутун кўча-кўйини, ҳамма пастлик-баландликларини, ўтмиш тарихи ва келажак орзуларини, яраларини ва гулчечакларини, заифликлари ва қудратини яхши билиб олади (51). Ҳофиз шеърларининг русча таржимасига ёзган муқаддима-сидатаниқли русшоири А. Фетқуйидагиларни эътирофэтганэди: «Бизнинг шоир билан ҳатто юзакигина танишиб чиқишимизнинг ўзи ҳам икки шубҳасиз ҳақиқатнинг гувоҳи бўла олади. Биринчидан, шоирлар ва мутафаккирлар ижодида бизни ҳайратда қолдираётган юксакликни кишилик руҳи аллақачон қўлга киритган; иккинчидан, қайси тупроқда ва қайси даврда униб ўсганлигидан қатъи назар, ҳақиқий поэзия чечаклари асло сўлмайдилар»20. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling