Саломов таржима назарияси асослари
Download 358.5 Kb.
|
таржима назарияси асослари китобининг варианти
Гёте Ҳофизни «Шарқнинг Вольтери» деб билади. Шу са-
бабли у ҳам Ҳофиздай бўлишни орзу қилади. Немис шоири ўзини ғурур билан^Мажда^ «^85рВДа5ой>Ь#бз1Та^Рулмон типол"г!Гкт Гёте Ҳаммернинг «форс сухандонлиги» даа тасаввуфи ақидалари билан танишади. Илоҳиёт билан муттасил мукаммаллашиб борадиган табиатнинг уйғунлигини тарғиб қилувчи сўфизмни Гёте «...маълум дара- гунча, тўғрироғи, унинг ўзи тангри даражасига кўтарилгунга қадар (аналҳақ*) интилиши, «ёрга муҳаббати», бу муҳаббат йўлида «қурбон бўлиши» ғояларини топади. Бу мақсадга эри-шиш эса тўрт босқичдан иборат: биринчи босқич — шариат, ик-кинчи босқич — тариқат, учинчи босқиЧ — ҳақиқат, тўртинчи босқнч — маърифатдир. Ана шу босқичда ориф, яъни ҳақиқат-га эришган инсон тангрининг висоли ва камолига эришади, унинг даражасига кўтарилади. Инсоннинг ҳақиқатга эришуви ҳис-туйғуларнинг туғён уруши, авжга миниши ҳолатига нисбат берилиб, бу мастлик 1 Мақсуд Шайхзода. Асарлар. Олти томлик. Тўртинчи том. Ғазал мулкинипг^еултони (Алишер Навоий ^қидаги тадқиқот ва мақолалар маж-муаси). Тошкент, 1972, 157-бет. * Ҳофиз ғаз-аднётшшнг илқ ўзбекча нашрига (1958) бош булган проф. ТТТ М Шомуҳаммедоз, руҳоний-тақводорлар шоирни илоҳийлаштириб, уни «Лисонул-ғайб», яъни аоши аъло сирларидан хабардор киши деб тарғиб атганларини, Ҳофизшшг девонини ғейибдан хабар берувчи «фо« китоб»га айлантириб юборганларини, унинг ижодини халқ орасида янада кенг еииш ва «ҳақикий ўрганиш» Октябрь иикилобидан кейин бошланганини таъкидлаиди. Умуман Шарқ шеъриятида пурмаънолилик масаласига келганда, бу фақат ФГ, с. 11. * Анал-ҳақ...а. Мен ҳақман (Машҳур мутасаввуф Мансур Ҳаллож сузн), ; НАЛ, 47. ,48 ҳолатига ўхшатилади. Шунинг учун ҳам сўфизмнинг тасавву-фона лирикасида май, ишқ, ёр кенг тараннум этилади. Танг-ри — оташ, руҳий озиқ берилган инсон — кўмир. Худди оташ бнлан бирлашган кўмирнинг ўзи ҳам олов бўлиб ёнгари син-гари, инсон илоҳиётнинг дийдорига эришиб, унинг ўзи ҳам илоҳий кучга айланади. Умуман, ўрта аср Шарқ тараққийпарвар адабиётида инсон мадҳияси марказий ўринни ишғол этади. Реакцион ислом ақи-даларига кўра, одамзод бу дунёда «муваққат», ожизу хор, у илоҳиётнинг Ердаги шарпаси, сояси бўлиб, ўзининг чинакам ҳаётини «нариги» дунёдан қидирмоғи даркор. «Дорил ба-қо»— нариги «чин» дунё лаззатларига муяссар бўлиш учун эса кишилар «дорил фано»— бу «ёлғончи» ёруғ дунёга ҳавас-манд бўлмасликлари, қаноат ва итоатда умр кечиришлари керак. Ана шундай даҳшатли васвасалар гирдобида ҳангу манг бўлиб қолган «бани одам»ни инсониятнинг доно фарзандлари ҳалокат ёқасидан қутқариб қолишлари, унинг ўз ақл-идроки ва қудратига ишонч пайдо қилишлари лозим эди. Бундай оғир миссияни журъатли, илғор, тараққийпарвар олимлар ва шоир-лар бажардилар. Буюк мутафаккир шоир Жалолиддин Румийнинг реакцион диний қарашларга исёнкорлик руҳи билан суғорилган мана бу ғазали изҳор этилган фикрнинг далили бўла олади: Онҳо, ки талабгори худоед, худоед! Берун зи шумо нест, шумоед, шумоед! Чизе ки накардед гум, аз баҳри чи жўед, В-андар талаби гумшуда аз баҳри чароед? Исмеду ҳуруфеду каломеду китобед, Жибрили аминеду расулон шумоед. Дар хона нишинед, магардед ба ҳар сў, Зеро ки шумо хонаву ҳам хонахудодед. Зотеду сифотеду гаҳе аршу гаҳе фарш, Дар айни бакреду муназзаҳ зи фаноед. Хоҳед бубинед рўҳ андар рўҳи маъшуқ, Зангор зи ойина ба сайқал бизудоед. Ҳар рамз ки Мавло бисарояд ба ҳақиқат, Медон, ки бад-он рамз садоед, садоед1. Мазмуни: Эй, сизки, худонинг талабгорисиз (изловчисисиз), ўзингиз худосиз! (У) сиздан ташқари эмас, ўзингизсиз, ўзингизсиз! йўқотмаган нарсангизни нега излайсиз ва йўқолган (нарса)ни излаб нима қиласиз? Сиз исму ҳарфлару сўзу китобсиз. Қў-риқловчи Жаброил (фаришта) ҳам, пайғамбарлар ҳам ўзингиз. Уйда ўтиринг, ўзингизни ҳар томонга урманг. Негаки, сиз ҳам уйсиз ва ҳам уйнинг эгасисиз. Зот (асл, асос) ҳам, сифат (сифатлар, белгилар, зоҳирий аломатлар) ҳам ўзингиз. Гоҳ аршсиз (олий тахт), гоҳ фарш (уйнинг палоси), бақо (абадий- 1 «Гулшани адаб» Намунаҳои назми форсу тожик. Асрҳои XIII — XIV. Жилди I. Душанбе, 1975, саҳ. 75. 4—672 49 лик) чашмасидасиз, фано (муваққатлилик)дан холисиз, софсиз. Руҳингиз маъшуқ руҳи билан бирлашишини хоҳласангиз, кўнгил ойинасидаги зангларни сидириб ташлаб, сайқал беринг. Қайси рамзники Мавло Соҳиб ҳақиқат деб куйласа, билгилки, сиз шу рамзга сазоворсиз, сазоворсиз. Катта адабиётшунос олим ва шоир Мақсуд Шайхзода «На-воийнинг лирик қаҳрамони ҳақида» мақоласида аллақанча феодал ва буржуа олимларининг Навоийдаги ишқни «ишқи илоҳий» деб, унинг лирикасини тасаввуф намунаси қилиб кўр-сатишга уринишларини танқид остига олар экан, тасаввуф ёки сўфизмнинг табиатига махсус тўхталиб ўтади. Унинг кўрсаги-шича, бу оқим бир бутун мазҳаб бўлмай, бир нечта мактаблар-га бўлинган. «Будда дини ва неаплатонизмдан тортиб зардуш-тийлик, мусавийлик, христианлик ва исломгача ҳар турли мазҳаб ва ақида унсурларини ўз ичига олган тасаввуф. фав-қулодда қоришиқ, мураккаб, зиддиятлик бир системадир»1. Мақсуд Шайхзода тасаввуф билан бадиий адабиёт ўртасидаги ўзаро таъсирнинг мураккаб процесс эканлигини қайд этиб, «...бу таъсирларнинг шаблон тамғалар билан ечилиши мумкив эмаслигини» эслатиб ўтади. Ислом назарияси бўйича йирик мутахассислардан бири А. Кримский «Ҳижратнинг III асригача сўфизмнинг тараққиё-ти ҳақида» асарида унда икки оқим борлигини кўрсатади: би-ринчиси христианлик таъсирида пайдо бўлган адабий муҳам-мадий оқимки, бу ортодоксал ислом позициясида туради (Жў-найд); иккинчиси Ҳинд-Эрон (ва Урта Осиё) заминида найдо бўлган оқимки, бу ортодоксал исломнинг фиқҳ қоидаларини парчалаб, бидъатга айланган (Бастомий). Иккинчи оқим бора-бора пантеизм (вужудия) назариясини ва бидъатни ўзига асосий қўлланма қилиб олган. А. Кримский бошқа бир асари-да кўрсатишича, «Ғарб-ислом оламида «тасаввуф» сўзи остида мистицизм, шарқ-ислом оламида эса илоҳиёт кўзда тути-лади»2. М. Шайхзода тасаввуфни бутунлай ва ёппасига реакцион оқим деб қоралаш тамомила нотўғри эканлигига далиллар келтирар экан, араблар олами, Урта Осиё ва Эронда бўлиб ўтган бир қанча халқ қуролли курашлари диний оппозиция байроғи остида ўтганлигини эслатади. Хотин-қизларга муноса-бат, инсон эрки, муҳаббат масалаларида ҳам ислом билан сўфизм ўртасида жиддий зиддиятлар мавжуд. Чунончи, пан-теизм назарияси замирида келиб чиққан «анал-ҳақ» даъвосини қилганлари учун Мансур Халлож (IX аср), Боязид Бастомий (IX аср), Фазлуллоҳ Наимий (XIV аср), Имодиддин Насимий-лар (XIV аср) ҳукмронлар тамонидан қатл қилинганлар. Эрои * Мақсуд Шайхзода. Асарлар. Олти томлик. Тўртинчи жилд. Тошкент, 1972, 178-бет. „ 2 К р и м с 4с и и А. Иран, его литервтура и история дервишскси геосо- фин. М., 1903, 79- бет. 50 бўлганлигида эмас, балки ўша зиндоннинг ўзи турмага қамал-ган. Агар салгина бўйин товласа борми, «зиндоннинг ўзини ҳам занжирбанд қиладилар», шу тариқа шўрлик жон «икки қават турма ичида қолади». Ижодкор ва таржимон олдида бевосита ўзи яратаётган ёки ўгираётган китобнинг матни устида ишлаш қийинчилигидан ташқари, яна катта қўшимча меҳнат қилиш — хорижий адиб ижоди, у яшаган тарихий давр кабиларга доир барча илмий ва адабий манбалардан хабардор бўлиш талаб қилинади. Гёте «Ғарбу Шарқ девони»нинг IV бўлими «Темурнома»ни ёзар экан, ўрта осиёлик бу жаҳонгирнинг шахси ва фаолиятига доир китоблар билан муфассал танишиш, Амир Темурнинт ҳарбий юришлари устида илмий тадқиқотлар ёзган тарихчи олимлар билан учрашишга алоҳида аҳамият беради. Аввало, у Ибн Арабшоҳнинг Темур юришлари хроникасини (Жонсон таржима-сида) ўрганади. Бундан ташқари, Наполеон билан бўлган уруш иштирокчиси, прус генерали Рулье фон Лилиенштерндан кўп тарихий маълумотлар .олади. Рулье Веймар саройи билан яқин» дан боғланган киши эди. У жаҳон сиёсати тарихидан бир қанча асарлар ёзган, уни, айниқса Европа давлатларининг Англия қудрати ошиб бораётганига қарши кураши масалалари қизиқ-тирган. Рульенинг стратегик планларига Эрон ва Афғонистон орқали Ҳиндистонга юриш қилиш вазифаси кирар эди. Шу муносабат билан Рулье македониялик Искандардан тортиб Чингизхон юришлари ҳамда 1398 йилда Темурнинг у мамлакат* га қўшин тортиш тарихини жуда муфассал ўрганган. Рулье фон Лилиенштерн ўз асарларини Гётега лутфан тақдим этади. Ана шу асарларини ўқиб, Гёте, беихтиёр, Темур бил-ан Наполеонни қиёс қилганди. Буюк форс шоири Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий-нинг жаҳонгир Амир Темур билан ҳамда забардаст немис адиби Иоганн Фольфганг Гётенинг француз фотиҳи Наполеон Боно-парт билан учрашуви, улар суҳбатининг мазмунида Гётенинг Ҳофиз шахси ва ижодига эҳтироми, «Ғарбу Шарқ девони»да Темурга билдирган муносабатида тарихнинг «такрорланиши» ва инсонлар тақдирининг монандлигини кўриш мумкин. Ҳофиз Шерозийнинг, афсонага кўра, Амир Темур билан учрашиб, баҳс қилишларига сабаб бўлган машҳур бир ғазали борки, у қуйидаги байт билан бошланади: Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling