Саломов таржима назарияси асослари


Б о б и р. Танланган асарлар, Тошкенг, 1976, 62- бет


Download 358.5 Kb.
bet20/21
Sana01.01.2023
Hajmi358.5 Kb.
#1074225
TuriУчебное пособие
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
таржима назарияси асослари китобининг варианти

Б о б и р. Танланган асарлар, Тошкенг, 1976, 62- бет. <
Бабур. Избр. соч., Ташкенг, 1959, с. 125.
68
оҳангига яқинлашиш йўлини қидирган. У ҳатто рус шеъриятига хос бўлмаган р а д и ф н и ҳам ўрнида тиклаган (киши — чело-век), қофиялар тўлиқ (етса — этса — кетса; добиться — енит-ся — птица).
Таржимада бадиий асар оҳангини бериш барча адабий жанрларда ҳам муҳим. Алоҳида олинган мақол ёки маталдан тортиб то сонет, газал, поэма, ҳикоя, романгача, агар ҳ а м о ҳ а н гл и к таъминланмаган бўлса, у таржимасохта жаранглайди. Оҳанг эса, ўз навбатида, бадиий асарнинг бошқа компонентлари, луғавий бирлик, синтаксис, инверсия, сажъ, радиф, қофия, вазн ва бошқалар билан боғланган ҳолда, таржимада ё табиийлик, ёки аксинча, сохтакорлик, сунъий кон-текст, ясама бадиий муҳит пайдо бўлишига олиб келади.
Шарқ шеърияти ва халқ оғзаки ижоди асарларининг моҳир таржимонлари шу хусусда гапириб, айниқса фольклор обидала-рини ўгиришда ритмни тўғри акс эттириш ниҳоятда муҳим эканлигига эътиборни қаратадилар. Фирдавсийнинг «Рустам ва Заҳроб»и бир ярим асрдан буён В. А. Жуковский таржимаси-да мавжуд, унда байт системаси ҳамда байтларнинг қофияла-ниш принципига амал қилинмаган, яъни мисралар қофияланма-ган. Адам Мицкевичнинг «Саркардалар» асаридаги икки туроқ-ли ва тўрт туроқли анапестни А. С. Пушкин тўрт туроқли хорей билан алмаштириб таржима қилган.
Эпос таржимасида бундай алмаштиришга йўл қўйиб бўлмай-ди. Рус бнлиналаридаги такрорланмас мусиқий маромни, «Ма-нас» жирини, «Жонгориод» ва «Гэсер» анафорасини, «Калева-ла»га хос хорей, «Маҳобҳарата» ва «Рамаяна»га хос шлокни ўқувчи дарҳол фаҳмлайди. Эпос таржимасига бегона ритмни тиркаш эпосни миллий колоритдан маҳрум этиш билан баро-бар.
Олайлик, жанубий Хитой фольклоридан айрим достонларни рус тилига ўгиришда хитойча асл нусха ритмини акс эттириш-дан қийналган таржимонлар анойилик қилиб, бу асарларни «Калевала» оҳангига солиб таржима қилган эканлар, шундай табиий сўроқ кўндаланг бўлади: хўш, жанубий Хитой халқлари-рининг эпик достонлари билан кареллар ва финларнинг «Кале-вала»си ўртасида ҳозиргача бирон кимсага маълум бўлмаган аллақандай алоқа ё муштараклик топишибдими? Қаёқда! Шун-чаки, таржимонларнйнг фикри ожизларича, бундай вазннинг бошқаларидан ҳеч бир қолишадиган жойи йўқ эмиш...
«Бундай анойилик чалғитиб қўяди,— эътироз билдиради мутахассислар.— Бу таржимонлар шоир эмас, балки билағон филологлар, дейлик. Хўш, бундай ҳолда ўзбек халқ достони «Тоҳир ва Зуҳра» русча шеърий таржимада
Нет повести печальней в этом мире, Чем повесть о Зухре и Тахире (йўқ экан жаҳонда монанди афлок, Тоҳиру Зуҳродек қиссан ғамнок) —
деб бошланаркан, биз бунда нимани ҳис этишимиз керак?
69
Фольклорчи олимлар энди, эҳтимол, ўзбек бахшиларига Шеке-яирнинг, инглиз фожианависи эмас, тағин... «Нет новести печальней на свете, чем повесть о Ромео и Джульетте»—
(Ромео ва Жульеттанинг қиссасидан ҳам,— Ғамли қисса кўрган эмас тарихда олам*) —
деб бошланган рус Шекспирининг таъсири ҳақида илмий тадқи-қот бошлаб юборишларини кутишга ҳам тўғри келар?»1
Сохта оҳанг эса, қизиғи шундаки, ўз навбатида, муаллифда бўлмаган уйдирма воқеалар, «илова»лар, луғатлар ва бошқа «ижодий тафсилот»ларнинг таржимага келиб қўшилишига са-баб бўлади.
«Мне — гатчинские мёртвие законн?
Мне — палочная прусская муштра? . ,
, Нет! Лучше старой колокольни звонн
Да сельский сон... Мне отдохнуть пора!»2
В. Луговской билан С. Сомовалар бир вақтлар таржима қилган асардан олинган бу парчада бирон ўзбек адибининг ижодига нисбат берса бўладиган бирон нарса, «илгак» ёки' «илинж» йўқ: на биронта хослик, на биронта сўз, на биронта оҳанг. Узбек шоирининг н а ф а с и сезилмайди. Ваҳоланки, ахир, бу шоир Зокиржон Фурқатнинг «Суворов» шеъридан олинган, деб даъво қиладилар иккита туппа-тузук таржимон. Мен асарнинг асл нусхасидан худди шу жойига «мувофиқ» келадиган жойини топиб қарасам, деб ҳикоя қилади Масъуд Расулий, не кўз билан кўрайки, у ерда атиги мана бу мисрани топдим: «Дебонким: «Бу нечук сўздур, нечук кор?» Энди асл нусха оҳанги билан юқоридаги тўқима мисраларнинг забтини бир солиштириб кўринг. Агар бир ўнгидан келиб, мазкур таржи-ма Фурқат ижоди тўғрисида рус тилида бир нима демоқчи бўлган адабиётшуноснинг қўлига тушиб қолсами, роса гапни «олиб қочади»... Бундай ҳоллар учраган3.
Услуб бу «ўзига хослик» экан, ҳар бир йирик санъаткорнинг ўз услуби — ижодига хос ғоявий йўналиш, бадиий-тасвирий воситалари, лексик-фразеологик унсурлар ва бадиий шаклга алоқадор ўзга компонентлар мавжуд бўлиши юқорида айтилди. Бирон ёзувчи, шоир, драматургнинг услубини аниқлашда, унинг ўзига хос индивидуал ижодий биографияси, қалам тебратиш йўсинини тайиняашда қиёс муҳим воситалардан биридир. Ҳамонки, услуб адабий-тарихий анъаналар, ижодкорнинг -дунё-қараши, диди, эстетик эътиқоди ҳамда у яратган конкрет асарда олға сурилган ғоя, мақсад ва бошқалар билан чамбарчас боғ-лиқ экан, қиёсда шуларнинг ҳаммаси асос қилиб олиниши
рЗД^ВД>?-1977, № 12, с. 259. «Антология узбекской поэзии». М., 1950, с. 270. Қаранг. М. Расулий.

Download 358.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling